ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
340 Хокимият Ташкентской области 25/08/2018 11/09/2018 6

Обсуждение завершено

Решение хокима
Жамоат тартибини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-340

Вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6 ва 25-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Белгилаб қўйилсинки:

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида ишловчи ихтисослаштирилган дўконлар
ва алоҳида савдо заллари (секциялар) томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан 09:00 га қадар;

алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари мавжуд умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублар (меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан 09:00 га қадар тўхтатилади.

2. Мазкур қарорнинг 1-бандида ўрнатилган қоидани бузиш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

вилоят ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида мазкур қарорнинг 1-бандида ўрнатилган қоидага риоя этилишини текширадилар;

маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тузилади ҳамда бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар (фото- ва видеоматериаллар ҳамда камида иккита холис иштирокида тузилган далолатнома)билан бирга ўрнатилган тартибда маъмурий судларга ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун юборилади;

ашёвий далил сифатида дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар), умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублардан алкоголли маҳсулотлар, назорат-касса машиналари, банк терминаллари ҳамда савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа воситалар олиб чиқилмайди;

тадбиркорлик субъектини мазкур қарорга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар томонидан унинг фаолиятини тўхтатиб туришга асос бўлмайди.

4. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Алламуродов):

ваколат доирасида мазкур қарорнинг 1-бандида ўрнатилган қоидага риоя этилишининг текширилишини ҳамда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларнинг тузилишини;

тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар (фото- ва видеоматериаллар ҳамда камида иккита холис иштирокида тузилган далолатнома) билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий судларга юборилишини таъминласин.

5. Вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишининг зарарли оқибатлари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш тавсия қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 181-моддасига талабларига мувофиқ мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Мазкур қарор кучга киргунга қадар 1-бандда ўрнатилган қоида дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар), умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублар учун тавсиявий хусусиятга эга эканлиги инобатга олинсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари О.Таджиев ва туман (шаҳар) ҳокимлари зиммасига юклатилсин.

 

                                                                   Вилоят ҳокими                                                            Ғ.Ибрагимов

Общие комментарии

690