ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3395 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 17/05/2019 26/05/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида якуний давлат атестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3395

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг БУЙРУҒИ

 

 

Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 декабрдаги
1066-сон
қарорига мувофиқ буюраман:

1. Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

 

 

Вазир                                                                        Ш.Кудбиев

 

 

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

___-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандликва меҳнат муносабатлари вазирининг
2019 йил “____” _____ даги

___-сон буйруғига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”2018 йил 20 августдаги ПҚ3913-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”2018 йил31 декабрдаги 1066-сон қарорига мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида (кейинги ўринларда коллеж деб юритилади) якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

якуний давлат аттестацияси – ўқувчиларнинг билим, малака ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш орқали ўқувчиларга мутахассис малака даражаси ва уларга коллежни тугатганлиги тўғрисида дипломни бериш масаласини ҳал этувчи таълим сифатини назорат қилишнинг тури;

якуний давлат аттестацияси комиссияси (комиссия) – тегишли мутахассисликлар ва касблар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун коллеж ходимлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат комиссия;

якуний давлат аттестация синовлари (аттестация синовлари) – коллежнинг ўқув режасидаги мутахассислик фанларининг мажмуи.

2. Қуйидагилар якуний давлат аттестациясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларнинг тегишли фанлар бўйича билим ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;

олинган билимларни амалиётга қўллаш кўникмаларини ва касбий малакаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш;

аттестация якуни бўйича коллежни тугатганлиги тўғрисида ўқувчига давлат намунасидаги диплом бериш масаласини ҳал этиш.

2-боб. Комиссияни шакллантириш тартиби

3. Комиссия аъзолари таркиби камида 7 кишидан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.

Комиссия аъзолари таркибининг камида 70 фоизини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда иш берувчи ташкилотларнинг тегишли  мутахассислари ҳамда қолган қисмини  коллеж махсус фан ўқитувчилари ташкил қилади.

4. Комиссия раиси якуний давлат аттестация бошланишидан камида бир ой олдин Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг, комиссия аъзолари эса коллеж директорининг буйруғи билан тайинланади.

5. Комиссия раиси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли соҳа мутахассисларидан бўлиши лозим.

Бир шахс кетма-кет бир коллежда икки мартадан ортиқ комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.

6. Комиссия ўз фаолиятини мазкур низом ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонун ҳужжатларига таянган ҳолда олиб боради.

7. Комиссия ҳар йили якуний давлат аттестациясини ўтказиш давридан бошлаб кейинги ўқув йили бошлангунга қадар фаолият кўрсатади.

8. Коллеж директори ва унинг ўринбосарлари якуний давлат аттестациясини ўз вақтида сифатли ўтказишга ҳамда комиссиянинг ишлаши учун зарур шароитларни яратишга масъул ҳисобланади.

3-боб. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш

9. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қўйилади.

10. Якуний давлат аттестация синовларини топширишга тавсия этиладиган фанлар рўйхати, ўтказиш шакллари ва муддатлари таълим йўналишлари бўйича ўқув режасига мувофиқ белгиланади.

11. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвали коллеж директори томонидан, қоида тариқасида, якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида ўттиз кун олдин тасдиқланади.

12. Якуний давлат аттестацияси синовларининг намунавий савол ва топшириқлари мазмуни, ҳажми ва мураккаблик даражаси тегишли фаннинг Давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув дастурида назарда тутилган материалларни ўқувчи томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши шарт.

13. Аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумот якуний давлат аттестацияси бошланишидан 6 ой олдин ўқувчилар эътиборига етказилади. Ўқувчиларга тайёргарлик кўриш ҳамда консультациялар бериш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилади.

14. Аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлар мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда коллежнинг тегишли кафедралари томонидан шакллантирилади ҳамда Педагогик Кенгаш йиғилиши муҳокамасидан ўтказилади.

15. Аттестация синовларининг саволлари фан дастурлари доирасида тузилиши ҳамда якуний давлат аттестация бошланишидан камида 1 ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.

16. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб аттестация синовларининг саволлари вариантларини тузади ва уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.

17. Якуний давлат аттестациясига мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоблар, луғат, шпаргалкалар ва бошқа материаллар олиб кирган, якуний давлат аттестацияси жараёнида улардан фойдаланган ўқувчилар якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.

Белгиланган тартибни бузган ўқувчилар якуний давлат аттестациясидан четлаштирилади ҳамда комиссия аъзолари томонидан якуний давлат аттестациясидан четлаштириш бўйича ушбу Низомга иловада кўрсатилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

18. Якуний давлат аттестацияси натижалари баллар қўйиш йўли билан
100 баллик тизимда баҳоланади.

Комиссия томонидан аттестация синовлари натижаларига кўра топшириқларнинг86 – 100 фоизи тўғри бажарилган бўлса “5” – “аъло”,
71
 – 85 фоизи тўғри бажарилса“4” – “яхши”, 56 – 70 фоизи тўғри бажарилса
“3” – “қониқарли” баҳоланади.

Якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича ўқувчи 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда “2” – “қониқарсиз” баҳоланган деб ҳисобланади.

19. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, йиғилишда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

20. Якуний давлат аттестацияси натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.

21. Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ коллеж битирувчиси аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича касбни эгаллагани ва коллежни тамомлагани ҳақида давлат намунасидаги диплом берилади.

22. Ўқув дастурларини ўзлаштиришда ўқув режасидаги барча фанлардан камида 86 фоизи “5” –“аъло” ва қолган фанлардан “4” –“яхши” баҳоларга эришган, шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовларининг ҳар бири бўйича камида “5” –“аъло” баҳо олган, намунали хулққа эга бўлган, жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга «имтиёзли» диплом берилади.

23. Аттестация синовларининг биридан “қониқарсиз” баҳоланган ёки узрли сабабларга кўра аттестация синовларида иштирок этмаган ўқувчи кейинги аттестация синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.

24. Узрли сабабларга кўра аттестация синовларида қатнаша олмаган ўқувчилар комиссия раисининг рухсати ва коллеж директорининг буйруғи билан комиссия иши якунланишига қадар кейинги муддатларда ўтказиладиган аттестация синовларига киритилади.

25. Коллежнинг белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки унда “қониқарсиз” баҳоланган ўқувчилар ўқиш муддати тугагандан сўнг, Педагогик кенгаш қарори асосида якуний давлат аттестация комиссияси фаолият кўрсатаётган даврда 3 йил мобайнида аризасига мувофиқ якуний давлат аттестациясини қайта топшириш ҳуқуқига эга.

 3 йил мобайнида якуний давлат аттестациясини топширмаган ўқувчилар охирги ўқув курсини қайта ўқиш учун ариза бериши мумкин. Бунда коллеж директори ўқувчини якуний давлат аттестациясини қайта топширишга қўйиш ҳақида буйруқ чиқаради.

Муддатли ҳарбий хизматда бўлган вақт, 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақти мазкур уч йиллик муддатга кирмайди.

26. Якуний давлат аттестациясини қайта топшириш муддатида аттестация синовларидан учинчи марта ҳам ўта олмаган ёки аттестация синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахсга ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги академик маълумотнома берилади.

4-боб. Якуний давлат аттестацияси натижаларини апелляция тартибидакўриб чиқиш

27. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баллдан норози бўлган ўқувчилар якуний давлат аттестацияси натижалари эълон қилинган кундан эътиборануч иш куни ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

28. Якуний давлат аттестациясида олган баллига эътироз билдирган ўқувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади.

Аппеляция комиссияси Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибидан тегишли мутахассислик бўйича ташкил қилинади ва коллеж директори буйруғи билан тасдиқланади. Аппеляция комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

29. Апелляция комиссияси ўқувчининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

  • қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
  • қўйилган балларни ўзгартириш.

Ўқувчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

30. Апелляция комиссияси ўз хулосасини ўқувчига шу куннинг ўзида маълум қилади.

5-боб. Якуний қоидалар

31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Касб-ҳунар таълими маркази

директори                                                   М.Холмухамедов

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” _______

 

 

Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

                              

 

Якуний давлат аттестациясидан четлаштириш ҳақидаги
ДАЛОЛАТНОМА

______________ш.

                     

«___» _________20___йил

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, ўқувчи

________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.Ш.)

қуйидаги сабабларга кўра якуний давлат аттестациясидан четлаштирилди:

 

таъқиқланган воситалардан (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) фойдаланган;

 
 

таъқиқланган воситаларни (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) олиб кирган.



________________________________________________________________________________________________
(низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар)

Ўқувчи томонидан Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ банди талаблари бузилган.

1. Комиссия раиси

2. Комиссия аъзоси

3. Комиссия аъзоси

 

_________________________________
(Ф.И.Ш.)
_________________________________
(Ф.И.Ш.)
_________________________________
(Ф.И.Ш.)

   

__________________
(имзо)
__________________
(имзо)
__________________ (имзо)

   
                                       
                                       


Изоҳ: ушбу далолатнома якуний давлат аттестацияси ҳужжатларига тикиб қўйилади.

 

 

 

 

Общие комментарии

460