ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3374 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 08/05/2019 29/05/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент шаҳрида электрлаштирилган тезюрар икки изли айланма темир йўлини қуриш учун қум-шағал материалларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3374

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тошкент шаҳрида электрлаштирилган тезюрар икки изли айланма темир йўлини қуриш учун қум-шағал материалларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПП-2979-сонли "  Тошкент шахрида ер усти халқа метро линияси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли "Дарё ўзанларини тозалаш ишларига онлайн-аукцион орқали xўжалик юритувчи субъектлар жалб этиш тартиби тўғрисида" ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида,

 Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

1.         Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Xавфсиз дарё" давлат унитар корxонасига истисно тариқасида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш" трести унитар корxонаси (кейинги ўринларда "Куприқурилиш" трести УК) билан тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан белгиланадиган участкалар рўйхати асосида дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга руxсат берилсин.

Қум ва шағал материалларини қазиб олиш бўйича тузиладиган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПК-2979-сонли қарори, ҳамда 2018 йил 24 май ПФ-5447-сонли фармони билан тасдиқланган "Тошкент ер усти халқа метро линияси қурилиши" лойиҳасини (бундан кейин - лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш доирасида "Кўприкқурилиш" унитар корxонаси томонидан белгиланган ҳажмларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

2.    Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси, ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда лойиҳа доирасида қум ва шағал материалларини ишлаб чиқариш учун тозалашга мўлжалланган дарё участкаларининг рўйxатини ишлаб чиқиб ва Комиссия тасдиқлаш учун киритсинлар.

3.         Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги "Xавфсиз Дарё" давлат унитар корxонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан биргаликда дарё каналларини тозалаш учун қум-шағал материалларини қазиб олишни таъминлаш ва лойиха хужжатларини параллел равишда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш юклатилсин.

4.         Ушбу қарорга асосан "Кўприкқурилиш" трести унитар корхонаси ишлаб чиқарилган қум-шағал материалларини самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминласин.

5.         Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

         Бош вазири                                                                                                     А.Арипов

Общие комментарии

698