ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
335 Национальное агентство "Узбеккино" 25/08/2018 09/09/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ БАДИИЙ КЕНГАШИ НИЗОМИ ҲАМДА “ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ АСОСИДА КИНО МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТАНЛОВ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-335

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 24 июлдаги ПҚ – 3288 сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий кино санъатини янада ривожлантиришда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши Низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича  ташкил  этиладиган танлов тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати ахборот-таҳлил департаменти мудири А.Жўрабоев  зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
 Бош Вазири

1-илова
ЛОЙИҲА

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Бадиий кенгаш
НИЗОМИ

I БОБ. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги  Бадиий кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

1.2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Низоми ва ушбу Низомга амал қилади.

1.3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилди:

Бадиий кенгаш – кинолойиҳаларни кўриб чиқиш, саралаш ва давлат ижодий гранти асосида фильмлар яратиш масалалари бўйича хулоса ва тавсия бериш ваколатига эга бўлган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия;

давлат ижодий гранти (кейинги ўринларда давлат гранти деб аталади) – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан фильмлар яратиш учун йўналтириладиган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобидан танловлар асосида миллий фильмлар ишлаб чиқаришга мақсадли ажратиладиган маблағлар (субсидия); 

фильм – бадиий, бадиий-публицистик, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион, ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз ёзиб олинган туркумдан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар; 

кинолойиҳа – фильмнинг адабий сценарийси, синопсиси, режиссёрлик сценарийси, фильм учун яратилган матнли ёки матнсиз мусиқа асари, тасвирга олиш жойи ва объектлар тўғрисида маълумотлар, тасвирга олиш гуруҳи, актёрлар таркиби, сарф-харажатлар сметаси, фильмнинг ишчи материаллари ва фильмни яратиш билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнларни қамраб олувчи материаллар мажмуаси;   

адабий сценарий – фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган ўзига хос тугал бадиий асар; 

режиссёрлик сценарийси – фильмни тасвирга олиш учун зарур бўлган барча деталлар акс эттирилган, режиссёрнинг тасвирга олиш майдончасида қулай ишлашига мослаштирилган сценарий;  

синопсис – адабий сценарийнинг қисқача баёни ва сюжети моҳияти;

II БОБ. Кенгашнинг мақсад ва вазифалари

2.1. Кенгашнинг асосий мақсадлари:

мамлакатимизда эркин демократик жамият барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни, миллий ғоянинг мазмун-моҳиятини кино санъати воситасида теран акс эттириш, кинематографиянинг халқимиз тафаккурини ўстириш, айниқса ёшларга доир давлат сиёсатини амалга ошириш ва уларнинг тарбиясидаги ўрни ва таъсирини кучайтиришни таъминлаш;

миллий кинематографияни жамиятнинг ижтимоий-маданий ҳаётидаги ролини ошириш, ўзбек кино санъати қадриятларини асраш ва ривожлантириш;

турли қаҳрамонлар образини ёритувчи, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда рўй бераётган ислоҳотларни тараннум этувчи, олижаноблик, тантилик, бағрикенглик, сабр-қаноат, шукроналик, меҳр-мурувват каби эзгу инсоний фазилатларни ўзида тўлақонли ва юқори маҳорат билан акс эттирувчи кинолойиҳалар яратилишини қўллаб-қувватлаш;

давлат ижодий гранти асосида ва бошқа маблағлар ҳисобига миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни кўриб чиқиш, шунингдек ушбу лойиҳалар асосида яратиладиган фильмларнинг савиясини, бадиий даражаси ва томошабоплигини оширишга кўмаклашиш;

давлат ижодий гранти учун эълон қилинган танловнинг шаффофлиги, объективлиги ва холислигини таъминлаш, тақдим этилган кинолойиҳаларни бадиий-ижодий мезонлар асосида баҳолашнинг соғлом муҳитини яратиш;

кинематография соҳасида давлат ва хусусий сектор шериклигини ривожлантириш, ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда аҳолининг замонавий мавзу ва жанрлардаги фильмларга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш бўйича Агентликка яқиндан кўмаклашиш.

2.2. Кенгаш ўз мақсадларини амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажаради:

фуқаролар, айниқса ёш авлодни жасорат ва қатъиятлилик руҳида тарбиялаш, ёт “оммавий маданият”га қарши иммунитетни шакллантиришга хизмат қиладиган миллий фильмлар яратиш, ғоявий-бадиий даражаси юксак бўлган, сценарийнавислик, режиссёрлик ва актёрлик маҳоратларининг етарли даражада сифатли бўлган кино маҳсулотларини ишлаб чиқиш учун танлов асосида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш;

давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг йиллик ҳажмига нисбатан фоизда жанрлар бўйича квоталарни белгилаш;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган миллий фильмларнинг ғоявий, маънавий ва бадиий савиясини ошириш чораларини кўриш, бунда мулкчилик шакли турлича бўлган киностудияларга зарур тавсиялар бериш ва уларнинг вакиллари учун семинарлар ўтказиш;

болалар ва ўсмир ёшларга мўлжалланган юқори савиядаги бадиий
ва мультипликацион ва қисқа метражли фильмлар ва юмористик киножурналлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, киноижодкорларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига ижодий кўмаклашиш; 

замонавий, тарихий ва турли ижтимоий долзарб мавзуларда фильмлар ишлаб чиқариш бўйича давлат грантларини беришда бевосита ҳал этувчи тизим сифатида фаолият юритиш;  

давлат грантига мувофиқ яратиладиган фильмлар учун тақдим этилган кинолойиҳаларни ўрганиб чиқиш ва малакали баҳолаш натижасида энг яхшиларини саралаш ва уларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Агентлик томонидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириш бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш;  

миллий кинематография тизимида шаклланган энг яхши ижодий анъаналарни изчил давом эттириш, ёзувчилар, кинодраматурглар, режиссёрлар, операторлар, актёрлар ва бошқа ижодкорлар фаолиятини мувофиқлаштириш, Бадиий кенгаш фаолияти самарадорлигини оширишда уларнинг хизматларидан унумли фойдаланиш;

кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашиш;

томошабинларнинг талаб ва истакларини ўрганиш асосида фильмларнинг мавзу ва жанрларини шакллантириб бориш ва уларни киноижодкорларга тавсия этиш;

ҳар йили кейинги календарь йили бошлангунига қадар юзага келаётган вазият, иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг мазмунли кинофильмларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда давлат гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун устувор мавзулар рўйхатини шакллантириш ва уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. 

Кенгаш қонун хужжатларида таъқиқланмаган ва ушбу Низомдаги мақсадларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

III БОБ. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

3.1. Кенгаш ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликнинг йиллик ижодий режасини белгилаш, уни долзарб ижтимоий мавзулар ва давлат буюртмалари асосида бойитиб бориш;

Кенгаш муҳокамасига қўйилган ҳар бир кинолойиҳа юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириш, лойиҳаларни рад этиш, уларни қайта ишлашга ёки ишлаб чиқаришга тавсия бериш;

давлат гранти асосида ишлаб чиқишга туширилган фильмларни тасвирга олиш босқичлари ва жараёнларини, шартномада белгиланган ҳар бир босқичи якунида тайёр маҳсулотнинг кенгаш тасдиғидан ўтган режиссёрлик сценарийсига, сарф-харажатлар сметаси параметрларига, суратга олиш жараёнининг техник ва технологик талабларига мослигини ҳамда бошқа талабларга риоя этилиши юзасидан баҳолаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари якунланган фильмларни қабул қилиш;

фильмларни ишлаб чиқариш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни тузатиш юзасидан кино ишлаб чиқарувчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериш;

фильмни тасвирга олиш жараёнида тасвирга олинаётган материалнинг ҳақиқий мазмуни билан режиссёр сценарийси ўртасида тафовутлар аниқланган ҳолларда Агентлик раҳбариятига тегишли чоралар кўриш масаласида билдиришнома киритиш;

 турли мавзуларда сценарийларни ва кинолойиҳаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан тавсиялар бериш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

3.2. Кенгашнинг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, шунингдек ушбу Низомда белгиланган талабларга риоя этиш;

ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш.

Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши ва натижадорлиги учун жавобгар ҳисобланади.

IV БОБ. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш.

Кенгаш аъзоларининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

4.1. Кенгаш аъзолари таркиби 11 (ўн бир) кишидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда Агентлик бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Кенгаш таркибига адиблар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, психологлар ва бошқа  вазирлик, идоралар ва жамоатчилик вакиллари билан бирга,  Агентлик томонидан эълон қилинадиган танловнинг ишчи гуруҳи раҳбари киритилади. Зарур ҳолларда, Кенгаш ишига продюсерлар, тарихчилар, илм-фан арбоблари, диний уламолар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳисобидан мустақил экспертлар ва бошқа мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

4.2. Кенгаш таркиби ҳар йили камида 15 фоиз ротация қилиш йўли билан янгиланиб борилади. Кенгаш йиғилишларига узрли сабабларсиз икки ёки ундан ортиқ маротаба иштирок этмаган, шунингдек ўзининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан Кенгашнинг нормал иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган аъзолар Кенгаш аъзолигидан чиқарилиши мумкин. Кенгаш аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор Кенгаш раисининг билдиришномасига асосан Агентлик бош директори томонидан қабул қилинади.

4.3. Кенгаш йиғилишига Агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари раислик қилади. Кенгаш раиси узрли сабабларга кўра иштирок этолмаган ҳолатларда йиғилишни у ваколат берган Кенгаш аъзоларидан бири бошқаради.

4.4. Кенгаш кинолойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш учун энг ками 1 (бир) ойда бир марта чақирилади. Кенгаш аъзоларининг 2/3 қисми иштирок этган тақдирда Кенгаш ваколатли ҳисобланади.

4.5. Кенгаш аъзоси кўриладиган ҳар бир масала бўйича муҳокамада қатнашиш, зарурат туғилганда эксперт сифатида хулосаларини тақдим этиш, қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш  ваколатига эга.

4.6. Танловда қатнашган ижодий гуруҳнинг таркибида Кенгаш аъзоси ҳам қатнашган ҳолларда, у фақат ўзи тақдим қилган кинолойиҳа тақдимотида қатнашади, бироқ кинолойиҳа муҳокамасида ва қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этиши мумкин эмас.

V БОБ. Кенгаш томонидан кинолойиҳаларни кўриб чиқиш тартиби

5.1. Кенгаш аъзолари Бадиий кенгашнинг навбатдаги йиғилишидан камида 5 (беш) кун олдин хабардор қилинади ҳамда кўриб чиқиладиган сценарийлар нусхаси  билан таъминланади. Бирор узрли сабаб билан қатнашолмайдиган аъзолар бу ҳақда Кенгаш раисини хабардор қилишлари шарт.

5.2. Сценарийлар ва кинолойиҳалар кўриб чиқилишида Кенгаш қуйидагиларни ўрганиб чиқади:

қонун ҳужжатларида ҳамда давлат ижодий гранти бўйича белгиланган талабларга мослигини;

зўравонликни ва порнографияни тарғиб қилмаслигини;

мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузилишини;

Ўзбекистон Республикаси ҳақида нотўғри ахборот тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини, адабий тил меъёрларини бузиб кўрсатилишини мумкин бўлган ҳамда таъқиқланган лексикадан фойдаланилганлигини;

ўзига хос янги ижодий ғоя ва фикрлардан фойдаланилганлиги,

мавзунинг долзарблиги;

бадиий сифати ва сюжетнинг қизиқарлилиги;

кино тилининг ўзига хос услуби;

режиссёрлик топилмалари;

ижтимоий аҳамияти, тарбиявий йўналиши, маънавий
ва умуминсоний қадриятларнинг тарғиб қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларининг ҳақиқатга мувофиқлиги;

Ўзбекистоннинг ўзига хос ижобий имиджи кўрсатиб берилганлиги;

мамлакатда эркин демократик жамият қуриш йўлида юз бераётган ўзгаришлар ва реал ютуқлар, миллий мустақиллик ғоясининг моҳияти акс эттирилганлиги;

фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг асослантирилганлиги (фильм ишлаб чиқаришнинг тахминий харажатлари);

ариза берувчиларнинг шерикликда (ҳамкорликда) фильм ишлаб чиқаришга йўналтирадиган шахсий маблағлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар улуши;

фильмни ишлаб чиқаришга бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) жалб қилинганлиги.

5.3.  Кўриб чиқилган материаллар қайтариб берилмайди.

5.4. Кенгаш қарори йиғилишда иштирок этаётганларнинг очиқ  овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Ҳар бир Кенгаш аъзоси 1 (битта) овоз ҳуқуқига эга. Овоз бериш жараёнида тарафдорлар ва қаршилар сони тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

5.5. Кўриб чиқилган сценарий ва кинолойиҳалар Кенгаш баёни билан тасдиқланади. 

Кенгаш баёнида кўриб чиқилган сценарий ва кинолойиҳалар юзасидан тегишли тавсиялар умумлаштирилади. 

Кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилиб, Кенгаш аъзолари томонидан имзоланганидан кейин Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

Кенгаш қарорига асосан ишлаб чиқаришга туширилган кинолойиҳалар ҳақида Агентликнинг Бош директори буйруғи расмийлаштирилади.

5.6. Агентлик Бош директори буйруғи ҳамда Кенгаш баёнидан кўчирма тавсиялар илова қилинган ҳолда кинолойиҳани тақдим этган студияга юборилади.

5.7. Агентлик кинолойиҳаларни танлаш тўғрисида Кенгаш қарор қабул қилганидан кейин 10 (ўн) кундан кечиктирмасдан ариза берувчиларга танлов натижаси ҳақида хабар беради ва ушбу ҳақдаги ахборотларни белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

5.8. Кенгаш томонидан 3 (уч) марта салбий хулоса берилган кинолойиҳа ё киномаҳсулот бекор қилинади ва Кенгашда қайта кўриб чиқилмайди.

5.9. Кенгаш томонидан давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотни ишлаб чиқариш юзасидан шартномада белгиланган киномаҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи якунида тайёр маҳсулот, режиссёрлик сценарийсига, харажатлар сметаси параметрларига, суратга олиш жараёнининг техник ва технологик талабларига мослигини ҳамда бошқа талабларга риоя этилиши юзасидан баҳолангандан сўнг, ушбу киномаҳсулот (унинг қисмлари) қабул қилинади.

5.10. Ариза берувчилар Кенгаш қароридан норози бўлган ҳолда, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорига мурожаат қилишлари, ёки қонунда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

VI БОБ. Якуний қоидалар

6.1. Кенгашнинг давлат ижодий гранти бўйича суратга олинган фильмлар учун берган хулосаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида намойиш этиш, шунингдек, республика ва халқаро кинофестивалларда намойиш этиш ва тарғиб қилиш учун асос сифатида хизмат қилади.

6.2. Кенгаш аъзоларининг меҳнати Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баробаридан кам бўлмаган миқдорда рағбатлантириб борилади.

6.3. Кенгаш ва унинг аъзолари томонидан қуйидаги ҳолатларни содир этишларига йўл қўйилмайди:

Кенгашга тақдим қилинган кинолойиҳаларнинг муҳокамасида ижодкорларнинг шахсиятини камситиш;

Кинолойиҳаларнинг қийматини сунъий равишда кўтариш ё пасайтириш учун тил бириктириш;

Давлат ижодий грантига талабгор бўлган киностудияларга босим ўтказиш, уларни ноқонуний равишда танловдан четлаш;

Кенгаш томонидан тасдиқланмаган ва расмий тус олмаган, нотўғри ахборотларни тарқатиш.

6.4. Мазкур Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

2-илова
ЛОЙИҲА

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси
асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
 ташкил этиладиган танлов тўғрисида
НИЗОМ

I БОБ. Умумий қоидалар

1.1.Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

Чет эл кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинадиган фильмларга;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармойишлари, фармонлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва баёнлари, бошқа давлат органларининг буюртмалари билан ишлаб чиқариладиган фильмларга;

Хусусий мулкчилик субъектлари ҳамда чет эл инвесторлари буюртмаси билан ишлаб чиқариладиган киномаҳсулотларга.        

1.2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилди:

Бадиий кенгаш – кинолойиҳаларни кўриб чиқиш, саралаш ва давлат ижодий гранти асосида фильмлар яратиш масалалари бўйича хулоса чиқариш ва тавсиялар бериш ваколатига эга бўлган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия;

Танлов – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан эълон қилинган, давлат ижодий гранти асосида  устувор мавзулардан иборат миллий кино яратиш бўйича кинолойиҳаларни саралаш ва ишлаб чиқаришга тушириш;

ишчи орган – танлов бўйича кинолойиҳаларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва Бадиий кенгашга тақдим этиш ҳамда ишлаб чиқаришга туширилган кинолойиҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг мониторингини олиб бориш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги  таркибида ташкил этиладиган орган;

давлат ижодий гранти (кейинги ўринларда давлат гранти деб аталади) – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан фильмлар яратиш учун йўналтириладиган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобидан танловлар асосида миллий фильмлар ишлаб чиқаришга мақсадли ажратиладиган маблағлар (субсидия); 

фильм – бадиий, бадиий-публицистик, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз ёзиб олинган туркумдан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар; 

фильмлар давомийлиги (қисқа ва тўлиқ метражли), жанриДавомийлиги 60 дақиқадан кам бўлмаган фильм тўлиқ метражли фильм ҳисобланади;

кинолойиҳа – фильмнинг адабий сценарийси, синопсиси, режиссёрлик сценарийси, фильм учун яратилган матнли ёки матнсиз мусиқа асари, тасвирга олиш жойи ва объектлар тўғрисида маълумотлар, тасвирга олиш гуруҳи, актёрлар таркиби, сарф-харажатлар сметаси, фильмнинг ишчи материаллари ва фильмни яратиш билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнларни қамраб олувчи материаллар мажмуаси;   

адабий сценарий – фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган ўзига хос тугал бадиий асар; 

режиссёрлик сценарийси – фильмни тасвирга олиш учун зарур бўлган барча деталлар акс эттирилган, режиссёрнинг тасвирга олиш майдончасида қулай ишлашига мослаштирилган сценарий;  

талабгор – мулкчилик шаклидан қатъий назар кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган, профессионал киноижодкорлар иштирокида ижодий гуруҳ тузиб, давлат ижодий грантини олишга талабгор бўлган юридик шахс ва уларнинг вакиллари (продюсер, киностудия раҳбари, сценарий муаллифи, фильмнинг бўлажак режиссёри ва бошқалар).

II БОБ. Танловни эълон қилиш тартиби ва амал қилиш  муддати

2.1.  Кенгаш ўз Низомига мувофиқ ҳар йили календарь йили бошлангунга қадар Агентликнинг масъул ходимлари билан биргаликда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, иқтисодиёт, маданият ва маърифат, ижтимоий ҳаётнинг бошқа йўналишларида вужудга келган реал вазият ҳамда томошабинларнинг талаб ва таклифлари асосида аҳолининг турли ёш ва қатламига мос тушадиган фильмларнинг устувор мавзуларини шакллантиради.

2.2. Танловга қўйиладиган мавзуларни белгилашда фильмларнинг жанрлар бўйича квоталари Кенгаш аъзолари ҳамда ишчи гуруҳ томонидан келишилган ҳолда фоиз ҳисобида белгиланади.

2.3. Танлов матни даврий матбуот саҳифалари ҳамда Агентликнинг расмий сайтида ҳар йили биринчи квартал давомида  эълон қилинади.

2.4. Танловга эълон берилган санадан бошлаб 4 (тўрт) ой давомида талабгорлар томонидан аризалар қабул қилинади. Зарурат туғилганда танловга аризалар қабул қилиш муддати Кенгашнинг қарорига асосан чўзилиши мумкин.

III БОБ. Талабгорга қўйиладиган малака талаблари. 
Танлов ҳужжатларининг таркиби        

3.1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фаолият тури кино ва аудиовизуал асарлар яратишга ихтисослашган юридик субъектлар танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

3.2. Чет эл кинокомпаниялари ҳамда қўшма корхона шаклидаги юридик субъектлар танловга қатнашиш ҳуқуқига эга эмас. Фақат ҳамкорликда суратга олинадиган (co-produсtion) ва камида 50 % инвестиция киритиладиган кинолойиҳалар бундан мустасно.

3.3. Танловда қатнашиш учун талабгорга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

Кинолойиҳа қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги бўш айланма маблағ ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси;

 ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган киноаппаратура ва мутахассисларнинг мавжудлиги;

шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатлар;

устав сармоясининг миқдори;

кино ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш тажрибасининг мавжудлиги;

ўз кучлари билан илгари бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

кинолойиҳада ўз кучлари билан бажариладиган ишларнинг мўлжалланаётган ҳажми (фоизларда).

Танлов савдоларида қатнишиш талабгорига буюртмачи томонидан белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.

3.4.  Танловда қатнашиш  тақдимот шаклида амалга оширилади. Тақдимот икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда талабгорлар  томонидан давлат гранти учун танловда қатнашишга қуйидаги ҳужжатлар  (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) тақдим қилинади:

3.3.1. Тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;   

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг дастлабки ҳисоб-китоби;

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича фильмни ишлаб чиқариш бўйича дастлабки календарь-саҳналаштириш режаси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар (локация);

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).      

 Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши талаб этилади:

фильмнинг концептуал ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильмнинг асосий персонажлари роллари учун тахминий мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

Кинолойиҳа ижодкорлари томонидан қўшимча маълумотлар (синопсис, фотоальбом, фильмнинг тижорат самарадорлиги, халқаро доирадаги таклифлар ва ҳ.к.) тақдим этилишига ижозат берилади.

3.3.2. Қисқа метражли бадиий фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

 фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларнинг тахминий калькуляцияси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар;

 кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).      

 Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши шарт:

фильм ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильмнинг асосий персонажлари роллари учун мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либосларининг эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

3.3.3. Ҳужжатли фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

3.3.4. Анимацион (мультипликацион) фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

мультфильм асосий персонажларининг  эскизлари;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

Иккинчи босқичда – Бадиий кенгаш томонидан қабул қилинган ва ишлаб чиқаришга рухсат берилган кинолойиҳалар режиссёрлик сценарийси муҳокамасида қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

Бадиий кенгаш муҳокамасига қўйиш учун йўлланма хат;

фильмнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган режиссёрлик сценарийсининг босма ва электрон варианти;

тақдим қилинган режиссёрлик сценарийсига мувофиқ учун сарф-харажатлар калькуляцияси;

Изоҳ: фильмнинг дастлабки калькуляцияси ҳамда ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатлар сметаси ўртасидаги фарқнинг умумий суммаси 50% дан ошмаслиги шарт.

Фильмни ишлаб чиқариш бўйича аниқ муддатлар белгиланган календарь-саҳналаштириш режаси.

3.4. Талабгор  фильм ишлаб чиқаришни зиммасига олган юридик шахс (лар) фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:   

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).    

3.5. Талабгор танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган материалларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ҳуқуқларга эга бўлиши шарт.

3.6. Материаллар давлат тилида, ўзбек тили имло қоидаларига амалга қилган ҳолда тайёрланади.

3.7. Адабий сценарий А4 форматдаги, варақнинг бир тарафига ёзилган қоғозда тақдим қилинади. Матн ёзишда қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 30 мм, ўнг хошияси 15 мм, юқори ва паст хошияси
20 мм;

Times New Roman шрифти ва сценарийнинг ҳажмидан келиб чиқиб
14, 15 ўлчамли шрифт, қаторлараро интервал 0 мм (одинарный).

Бир серияли тўлиқ метражли бадиий ва бадиий-публицистик фильм учун тақдим этиладиган сценарийнинг ҳажми  40 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда  60 бетдан ошмаслиги шарт. Катта тарихий мавзуларда ва бошқа махсус буюртма асосида суратга олиш мўлжалланган фильмлар учун белгиланган ҳажмдан 25% кўпроқ ҳажмга эга бўлган сценарийга рухсат берилади.

3.8. Тақдим қилинадиган адабий сценарий матнининг нусхаси  Кенгаш аъзолари сонига мувофиқ бўлиши шарт. Тақдим қилинган сценарийнинг ҳар бир нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши ва муаллифнинг имзоси ва талабгорнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт. Электрон кўринишдаги адабий сценарий рақамли электрон ташувчи воситаларда, pdf форматида ҳам тақдим қилинади.

3.9. Талабгорлар томонидан материаллар “Ўзбеккино Миллий агентлиги Бадиий кенгашига” белгиси билан Агентликка юборилади.

IV БОБ. Ишчи органнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Танловни ташкиллаштириш ва белгиланган тартибда ўтказиш, танловда ғолиб чиққан кинолойиҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёнини мониторингини ўтказиш ҳамда Кенгаш ва Агентлик раҳбариятига маълумот бериб бориш Ишчи органнинг асосий вазифаси ҳисобланади. 

4.2. Ишчи орган:

талабгорлардан ариза ва унга илова қилинган материалларни қабул қилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олади, агар материаллар почта орқали юборилган бўлса, алоқа бўлинмаси томонидан жўнатма қабул қилинган санадан қайд қилинади. 

ариза олинган кундан эътиборан 1 ойдан ошмаган муддатда танловга тақдим этилган материалларни Низомнинг талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади;

Кенгаш йиғилиши ўтказиладиган вақтдан камида 5 (беш) кун олдин талабгорлар ва Кенгаш аъзоларини хабардор қилади;

зарурат бўлган ҳолларда, тақдим этилган материалларга тааллуқли қўшимча маълумотларни талабгорлардан сўраб олади, шунингдек материаллардаги техник ва молиявий масалаларга оид ҳужжатлар юзасидан Агентликнинг тегишли бўлимлари ва бошқармалари мутахассисларининг ёки мустақил экспертларнинг хулосасини олади;

Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган, шунингдек  ариза қабул қилишнинг  охирги муддати тугаганидан кейин тақдим қилинган  материалларни рад этиш ва ариза берувчиларга қайтариш ҳақида Кенгаш раисига таклифлар тайёрлайди.

қабул қилинган материаллар билан  Кенгаш аъзоларини таништиради;

танлов йиғилишининг якуний баёнини расмийлаштиради ҳамда танланган кинолойиҳалар асосида фильмларни ишлаб чиқаришга тушириш тўғрисида Агентлик бош директорининг тегишли буйруғи лойиҳасини тайёрлайди;

танловни  ташкил этиш ва ўтказиш, шартнома тузиш, кинолойиҳани амалга оширишда танлов  шартларининг бажарилиши, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларининг ижроси,  фильмни  суратга олишнинг ҳар бир босқичининг календарь режасига мувофиқлигининг мониторингини  олиб боради ҳамда бу ҳақида Кенгаш раиси ҳамда Агентлик Бош директорига маълумот беради;

республика ҳаётидаги турли соҳалардаги янгиланишлар, Кенгаш ва Агентликка тушган таклифлар, профессионал ва ҳаваскор киноижодкорлар томонидан тақдим қилинган лойиҳалар асосида йиллик тематик режаси лойиҳасини шакллантиради;

йилнинг ҳар чораги якуни бўйича танловга тақдим этилган кинолойиҳаларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ҳисобот тайёрлайди.

 4.3. Танловга кўриб чиқиш учун қабул қилинган материаллар қайтариб берилмайди.

4.4. Ишчи орган танловда иштирок этиш учун қабул қилинган материалларни такрорлаш йўли билан барчанинг эътиборига етказиш, учинчи шахсларга бериш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

4.5. Ишчи орган ишлаб чиқаришга тушган кинолойиҳаларнинг иқтисодий-молиявий ҳаракатларини назорат қилиш ваколатига эга эмас.

V БОБ. Талабгорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Талабгор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Танлов шартларига мувофиқ профессионал киноижодкорлардан иборат ижодий гуруҳ шакллантириш;

Танловда эълон қилинган устувор мавзулар бўйича адабий сценарийлар яратиш;

Белгиланган тартибда кинолойиҳаларга инвестиция киритиш, кинолойиҳани ҳамкорликда (co-production) яратиш бўйича Агентликка таклиф бериш;

Республика ҳудуди ҳамда хорижда белгиланган тартибда фильмни суратга олиш ишларини амалга ошириш;

Сценарий мазмунидан келиб чиқиб, фильмни суратга олиш жараёнида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

5.2. Талабгорнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Танловга қатнашиш учун белгиланган талаблар бўйича ҳужжатларни тўлиқ тақдим этиш;

Тақдимотда ижодий гуруҳнинг иштирокини таъминлаш;

Ишлаб чиқаришга тушган кинолойиҳаларни ўз вақтида, белгиланган параметрларга мувофиқ ва сифатли қилиб суратга олиш;

Танлов шартлари ва шартнома талабларини ўз вақтида сифатли бажариш;

Фильмнинг рентабеллигини ошириш ҳамда реклама-тарғибот ишларида фаол қатнашиш;

Ишчи органга ишлаб чиқариш мониторингини олиб бориш учун шароит яратиб бериш.
5.3. Танлов шартларига риоя этмаган, белгиланган тартибда ҳужжат топширишдан бош тортган талабгор танловда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

VII БОБ. Якунловчи қоидалар

5.1. Танлов тартиботидан келиб чиққан келишмовчиликлар ва низолар, Бадиий кенгаш, ишчи орган, талабгорлар ёки танловнинг бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлар юзасидан шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

5.2. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Низомга 1-илова

ТЎЛИҚ МЕТРАЖЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

_______________________

(корхона-ташкилот номи, сана,   

чиқиш рақами)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Бадиий кенгашига

АРИЗА

Миллий фильмлар ишлаб чиқаришга эълон қилинган давлат
ижодий грантида иштирок этиш учун 

Миллий фильмларни ишлаб чиқариш бўйича кинолойиҳалар танловига (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб,
_________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи)
_______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади.
Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________  
                                                                                             (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи
________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) 

сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда “Ўзбеккино”
Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________ 
                                                    
                                                      (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади)

сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________

                                                                                              (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади)

миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;   

фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг дастлабки ҳисоб-китоби;

фильмни ишлаб чиқариш календарь-саҳналаштириш режаси;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда)

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Изоҳ: қисқа метражли, ҳужжатли ҳамда анимацион фильмлар танловида қатнашиш истагида бўлганлар Тартибда белгиланган ҳужжатларни илова қиладилар.   

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                                      (имзо)                           (фамилия, исми, отаснинг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                                      (имзо)                           (фамилия, исми, отаснинг исми)

            м.ў.

ҚИСҚА МЕТРАЖЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА
_______________________
(корхона-ташкилот номи, сана, чиқиш рақами)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашига

АРИЗА

Миллий фильмлар ишлаб чиқаришга эълон қилинган давлат
ижодий грантида иштирок этиш учун 

Миллий фильмларни ишлаб чиқариш бўйича кинолойиҳалар танловига (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб,
_________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи)
_______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади.
Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________ 
                                                                                             (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи
________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади)

сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________
                                                                               
                                                     (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади)

сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________

                                                                                              (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади)

миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

 фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларнинг тахминий калькуляцияси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).      

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                                      (имзо)                           (фамилия, исми, отаснинг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                                      (имзо)                           (фамилия, исми, отаснинг исми)

            м.ў.

ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

_______________________

(корхона-ташкилот номи, сана, чиқиш рақами)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги 
Бадиий кенгашига

АРИЗА
Миллий фильмлар ишлаб чиқаришга эълон қилинган давлат
ижодий грантида иштирок этиш учун 

Миллий фильмларни ишлаб чиқариш бўйича кинолойиҳалар танловига (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб,
_________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи)
_______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади.

Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________
                                                                                            (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи

________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади)

сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________ 
                                                      (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади)

сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________
                                                                                              (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади)

миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатлар сметаси;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                                      (имзо)                           (фамилия, исми, отаснинг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                                      (имзо)                           (фамилия, исми, отаснинг исми)

АНИМАЦИОН ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

Низомга 2-илова

Фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг
дастлабки ҳисоб-китоби

________________________________________________ томонидан ишлаб чиқариладиган

                                 (танлов иштирокчисининг номи)

________________________________________________ номли _______________________

                                             (фильмнинг номи)                                                                    (фильмнинг тури)

фильм баҳосининг дастлабки ҳисоб-китоби

Харажатлар тури

Суммаси

(минг сўм)

Сценарий ва мусиқа харажатларига (иш ҳақи ҳисобланган ҳолда) – жами 

шу жумладан:

Иш ҳақи ва  мукофотлашга – жами

шу жумладан:

Товар моддий қимматликларга – жами

шу жумладан:

Ишлар ва хизматларга – жами

шу жумладан:

Транспорт-экспедиция харажатларига – жами

шу жумладан:

Бошқа харажатларга – жами

шу жумладан:

Бевосита харажатлар – жами

Қўшимча харажатлар – _______ фоиз

Фильм ишлаб чиқариш харажатлари жами 

шу жумладан:

буюртмачи (давлат гранти) маблағлари ҳисобидан

танлов иштирокчисининг шахсий маблағлари ва қонун

ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан

Солиқ  _______ фоиз

Фойда _______ фоиз

Фильмнинг баҳоси – жами

шу жумладан:

буюртмачи (давлат гранти) маблағлари ҳисобидан  ________

танлов иштирокчисининг шахсий маблағлари ва қонун

ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ________

Низомга 3-илова

Фильмни ишлаб чиқариш календарь-саҳналаштириш

РЕЖАСИ

Т/р

Ишларнинг номланиши

Ойлар

1.

Тайёргарлик даври

2.

Консервация (вазият тақозо қилган ҳолларда)

3.

Тасвирга олиш даври

4.

Монтаж-ранглаш даври

5.

Фильм бирламчи материалларини тайёрлаш ва топшириш даври

              Жами:

Общие комментарии

633