ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3280 Министерство финансов Республики Узбекистан 12/05/2019 (not set) 0
Приказ или постановление ведомств
“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-3280

ўзбЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши
ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 9 февралдаги 8-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларини тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2660, 2015 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 121-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 12 июлдаги 51-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш  далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2660-1, 2016 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 372-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 ноябрдаги 157-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш  далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2660-2, 2017 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 50-сон, 1236-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 60-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2660-2, 2017 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 13-сон, 251-модда).

Общие комментарии

212