ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3237 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 24/04/2019 09/05/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қонликўл туманлари йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-3237

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қонликўл туманлари йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 январдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 37-сонли қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилаётган 4Р 173 “Қўнғирот ш.–Мўйноқ ш.” автомобиль йўлининг 91-98 километр қисмини (кейинги ўринларда – “Объект” деб юритилади) тасдиқланган Бош режага мувофиқ 4 тасмали қилиб реконструкция қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, буюртмачи этиб – “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУК;

бош лойиҳачи этиб – “ҚҚавтожолжойбар” МЧЖ;

бош пудратчи этиб – Қўнғирот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси белгилансин.

Реконструкция қилиш ишларини лойиҳалаштириш ишлари билан бир вақтда олиб борилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.

2. Автомобиль йўли реконструкция қилиниши  муносабати билан йўл минтақасида бузилишга тушадиган турар-жой ва нотурар биноларни бузиш билан боғлиқ компенсация тўловлари Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ йўл қурилиш ишлари минтақасига тушадиган муҳандислик-коммуникация тармоқларини бюджет маблағлари ҳисобидан тегишлилиги бўйича кўчирилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ушбу объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун талаб этилаётган маблағларни 2019 йилги Инвестиция дастури доирасида умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилишини таъминласинлар.

5. Мўйноқ аэропортини реконструкция қилиш ишларини бошлаш учун дастлабки талаб этилаётган маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилсин.

Бунда:

буюртмачи этиб – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компанияси;

бош лойиҳачи этиб – “Аэро йўл лойиҳа” МЧЖ (сунъий учиш-қўниш йўлаги бўйича);

бош пудратчи этиб – Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (сунъий учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш бўйича) белгилансин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қонликўл туманлари йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й, 32-сон, 270-модда) 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                        А.Арипов

                                                                                       Вазирлар Маҳкамасининг
                                                                                        2019 йил “
______________даги
                                                                                 
____-сон қарорига 1-илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қонликўл туманлари йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Амалга ошириладиган тадбирлар

Тадбирларни амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1

    Туман ҳудудидаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда Мўйноқ аэропортини реконструкция қилиш ишларини ташкил қилиш.

1. Мўйноқ тумани ҳудудига асфальтобетон заводини қуриш.

2. Йўл қурилиш техникаларини ва машина-механизмларни қурилиш майдонига кўчириш (перебазировка).

2019 йил

I-чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

 “Трансйўлқурилиш” ДУК, Мўйноқ ТЙФУК

2

    Йўл қурилиш ишларини мавсумийлигини инобатга олиб автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш чораларини кўриш.

1. Йўл қуриш-таъмирлаш корхоналарида вахта усулида, 2 сменали иш ташкил қилиш.

2. Ишчи-техник ходимларни уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш.

2019 йил давомида

Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, “Трансйўлқурилиш” ДУК, пудрат корхоналари

3

   Қозоқдарё ҚФЙдан Порлитоғга олиб борувчи 4Н86 “Қўнғирот – Мўйноқ” автойўли (168км) – Шеге овули – Порлитоғ овули – Қозоқдарё қишлоғи” автомобиль йўлининг 24-38 км қисмини сув тўғони қуриб битказилгандан сўнг мукаммал таъмирлаш.

1. Объект лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа институтига топшириқ бериш, шартнома тузиш.

 

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш.

 

3. Дастурга киритиш, манзилли рўйхатини шакллантириш ва молиялаштиришни очиш.

 

4. Мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш.

2019 йил

15 апрель

 

 

2019 йил

1 август

 

2020 йил

давомида

 

 

2020-2021 йиллар

Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУК,

“Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ, “Трансйўлқурилиш” ДУК

4

     Объект реконструкция иш турига ўтказилиши сабабли,  Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 майдаги 130-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилаётган 4Р173 “Қўнғирот ш.–Мўйноқ ш.” автомобиль йўлининг 91-98 км.ни тўла таъмирлаш ишларини тўхтатиш.

 

    4Р173 “Қўнғирот ш.–Мўйноқ ш.” автомобиль йўлининг 91-98 км.ни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш.

   Буюртмачи ва пудратчи ўртасида бажарилган таъмирлаш ишларини хатловдан ўтказиш ҳамда ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

 

 

 

  

 Объект лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш.

   

   Пудрат шартномаси тузиш, молиялаштиришни очиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш.

2019 йил

20 апрель

 

 

 

 

 

 

2019 йил

15 июль

 

 

 

2019 йил

1 декабрь

 “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУК,

Қўнғирот ТЙФУК,

“ККавтожолжойбар” МЧЖ.

 

 

Автомобиль йўллари қўмитаси,

“ККавтожолжойбар” МЧЖ. Қурилиш вазирлиги

 

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУК,

Қўнғирот ТЙФУК

5

   Вертолет қўниш майдончаларини кириш йўллари билан қуриш, автомобиллар қисқа тўхташ жойи ва кузатув майдончаларини қуриш.

1. Объект лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа институтига топшириқ бериш, шартнома тузиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш.

 

3. Дастурга киритиш, манзилли рўйхатини шакллантириш ва молиялаштиришни очиш.

4. Қурилиш ишларини бажариш.

2019 йил

10 апрель

 

2019 йил

10 май

 

2019 йил

15 май

2019 йил

30 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,

“Трансйўлқурилиш” ДУК

6

    4Н88 “Олтинкўл ДФХ - Бегжап насос станцияси - Қарабайли темир йўл бекати (Олтинкўл гузари кўчаси) автомобиль йўлининг 0-5 км (2,7 км.даги кўприк билан бирга) ва 4Н71 “Олтинкўл темир йўл станцияси-Қиёт овули (Мустақиллик, Қорақалпоғистон, Амир Темур кўчалари) автомобиль йўлининг 0-5 км.ни реконструкция қилиш.

1. Объект лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа институтига топшириқ бериш, шартнома тузиш.

 

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш.

 

3. Дастурга киритиш, манзилли рўйхатини шакллантириш ва молиялаштиришни очиш.

 

4. Реконструкция қилиш ишларини бажариш.

2019 йил

15 апрель

 

 

2019 йил

1 август

 

2019 йил

1 сенябрь

 

2019-2021 йиллар

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУК,

“Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ, “Трансйўлқурилиш” ДУК

Вазирлар Маҳкамасининг
 2019 йил “
______________даги
____-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

Қарорнинг 3-иловасида:

а) 123 – банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

 

Автомобиль йўлининг рақами

 

Автомобиль йўлининг номи

 

Узунлиги,
км

123

4Н86

“Қўнғирот – Мўйноқ” автойўли (168км) – Шеге овули – Порлитоғ овули – Қозоқдарё қишлоғи

71

 

Жами узунлиги охирги сатрдаги “2557” рақами “2604” рақами билан алмаштирилсин.

 

Общие комментарии

625