ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3226 Хокимият Наманганской области 23/04/2019 08/05/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Наманган вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш хизматини кўрсатиш бўйича янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-3226

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларининг 7-банди ҳамда Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2019 йил 6 апрелдаги 01-04/445-сон, вилоят Молия бош бошқармасининг 2019 йил 13 апрелдаги ТЮ/17-7/826-сон таклифларига мувофиқ, “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Наманган вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича санитар-тозалов хизматини чекланган тарифлари, аҳоли учун бир кишига бир ойга 2 500 (икки минг беш юз) сўм ҳамда юридик истеъмолчиларга ҚҚС билан 1 м3 учун 36000 (ўттиз олти минг) сўм этиб белгилансин.

2. Монополияга қарши курашиш Давлат қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (Б.Матмусаев), вилоят Молия бош бошқармаси (Т.Юсупов) ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Тиллаволдиев)ларга ушбу қарор билан белгиланган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Наманган вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (А.Жалилов), вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК (Ф.Ибрагимов)ларга шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

ўн кун муддатда мазкур қарорга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

вилоят ҳудудидаги уй-жой ва хонадонларда рўйхатда туриб хақиқатда яшамаётган ёки рўйхатдан ўтмасдан яшаётган шахсларга ҳамда вилоятда фаолият юритаётган юридик шахслар рўйхатига аниқлик киритиб, улар сонига мутаносиб равишда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан берилган маълумотномалар асосида тўловлар ундирилишини ташкил этиш;

вилоят Статистика бошқармаси (С.Мелихўжаев)дан вилоятда фаолият юритаётган юридик шахсларнинг рўйхатини олиб, шаҳар туманлар кесимида рўйхатларини шакллантириш;

чиқинди ташиш транспортларини ҳаракатланиши бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан транспортларнинг ҳаракатланиши устидан “онлайн” режими асосида масофавий назорат (GPS) тизимини жорий этиш вазифалари топширилсин.

4. Вилоят ҳокимининг шу мазмундаги 2017 йил 28 сентябрдаги 688-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор “Наманган хақиқати” ва Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нурматов зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                Х. Бозаров

Общие комментарии

559