ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3188 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 19/04/2019 04/05/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-3188

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4041-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида Аджу университетининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Аджу университети (Корея Республикаси) ўртасида Аджу университети таълим дастурларини жорий қилиш тўғрисида Келишув лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этишда Аджу университети (Корея Республикаси)га дастлабки консультация ишларини бажариши учун тўловни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2,1 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида конвертация харажатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича маблағ ажратсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Аджу университети (Корея Республикаси) билан имзоланган таълим дастурларини жорий қилиш тўғрисидаги Келишувга асосан ҳамда улар томонидан тақдим этиладиган харажатлар режасига мувофиқ тўловни амалга оширсин.

4. Аджу Университети (Корея Республикаси)га ўтказиб бериладиган 2,1 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ солиққа тортиш объекти эмаслиги белгилаб қўйилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

                                                                                               Ўзбекистон Республикасининг
                                                                                                               Бош вазири                                                                              А. Арипов

Общие комментарии

656