ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3184 Министерство финансов Республики Узбекистан 19/04/2019 06/05/2019 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3184

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг
банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги ПҚ-4186-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 10, 2016-06-сон қарори (рўйхат рақами 2775, 2016 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Молия вазири

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___________,

______-сон

 

 

 

 

      Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2019 йил “___________,

______-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

       Б. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил __ _______даги

______, _______-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммани солиқ тўловчининг
банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган
ўзгартиришлар

 

1. 5-банддаги “ўн беш” деган сўзлар “7” рақами билан алмаштирилсин.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“6.Ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ёзма шаклда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида юборилган аризани (бундан буён матнда ариза деб юритилади) солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) қуйидаги ҳужжатлар бир нусхада илова қилинган ҳолда тақдим этилади:

а) солиқ ҳисоботининг шакллари (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби;

б) юридик шахсга илгари ҚҚСнинг ортиқча суммаси қайтарилган бўлса, ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайтарилган суммалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.”;

в) ушбу Низомнинг 4 ёки 5-иловаларига мувофиқ шаклда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммаси бўйича ҳисоб-китоб (ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича шартли мисол ушбу Низомнинг 4а ва 4б-иловаларида келтирилган).

Солиқ тўловчилар томонидан товарларни экспортга коммисион ёки консигнация шартномаси асосида реализация қилинганда Давлат солиқ қўмитаси зарур ҳолларда ушбу ҳужжатларни қоғоз шаклини сўрашга ҳақли.

3. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги “уч” деган сўз “бир” деган сўз билан алмаштирилсин.

4. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ДСБга” қисқартмаси “Давлат солиқ қўмитасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Корхона томонидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта келиб тушганлиги тўғрисида реестрни тўлдириб тақдим этилади”.

6. 10-банднинг “ДСБ” қисқартмаси “Давлат солиқ қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Давлат солиқ қўмитаси 6 иш кундан кечиктирмай ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) расмийлаштиради ва тасдиқлайди.

Давлат солиқ қўмитаси мутасадди ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосанинг асл ва бир кўчирма нусхаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади)га Ягона ғазна хисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) солиқ тўловчининг банк хисобварағига тўловни амалга ошириш учун тақдим этади.

Ғазначилик ходими хулосанинг асл нусхасини олгандан сўнг хулосанинг кўчирма нусхасига ходим ўзининг исм фамилияси отасининг исмини ва қабул қилиб олган вақтини белгилайди. Хулосанинг асл нусхаси Ғазначиликда сақланади.

Ғазначилик хулосани олган кундан сўнг ЯҒҲдан солиқ тўловчининг банк хисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммаси тўловини амалга оширади.

Ҳужжатларнинг бир нусхаси сақлаш учун Давлат солиқ қўмитасида қолдирилади.

 14. Давлат солиқ қўмитаси томонидан Хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши фельдъегерлик хизматлари бўлинмалари орқали ёки Ғазначилик ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасидаги электрон ахборот алмашинуви орқали тақдим этилади.”.

  9. 15-банд ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

10. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Давлат солиқ хизмати органлари қуйидаги ҳолларда ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтаришни рад этишига ҳақли:

ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси нотўғри аниқланганда, шу жумладан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмаганда, шунингдек қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори суммаси нотўғри аниқланганда;

ҳужжатлар тўплами тўлиқ бўлмаган ёки ҳужжатларни ушбу Низомнинг 6 - 8-бандларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилиб тақдим қилинганда.”

11. 18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ва (ёки) Молия вазирлигида” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

13. 20-бандда:

биринчи хатбошидаги “Тармоқ бошқармасини, шунингдек” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

14. 22-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларни қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини тўғри ҳисобланганлиги масаласи юзасидан қонунда белгиланган тартибда солиқ назорати ўтказади.”;

учинчи хатбошисидаги “Молия вазирлиги ва” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“25. Хулосада кўрсатилган маблағларни ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек ҳужжатлар тўпламини ўз вақтида расмийлаштирилиши учун жавобгарлик Давлат солиқ қўмитасининг тегишли мансабдор шахслари зиммасига юкланади.”

16. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

17. 2-4, 4а, 4б ва 5-иловалардаги “М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

18. 4-илованинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланси.

19. 6-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

20. 7-илова мазкур ўзгартиришларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш

тартиби тўғрисидаги низомга

                  1-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб варағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақидаги қўшма қарори билан тасдиқланган низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1-ИЛОВА

 

 

Солиқ тўловчининг банкдаги

ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг

ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида

АРИЗА

Корхона

 

,

 

(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

 

манзил бўйича жойлашган

 

,

 

 

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), кўча номи ва уй (квартира) рақами)

         

 

амалга оширувчи

(асосий фаолият (ихтисослик) тури)

 

             

корхонанинг банк ҳисобварағига _________________ давр учун ________________ сўм ҚҚС суммасини қайтариш бўйича материалларни кўриб беришингизни сўрайди.

Материаллар

 

 

варақда тасдиқловчи

 

 

 

 

 

Ўлчов бирлиги

 

 

 

ҳужжатларни илова қилган ҳолда

 

 

 

 

 варақда

сўм

 

 

 

тузилди ва уларнинг иловалари

  

 

 

 

 

 

                     

Аризани тақдим қилиш муддати (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 га тақдим этилади

(давлат солиқ хизмати органи)

 

Солиқ тўловчи тўғрисида маълумот

 

1. Давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳнома

 

 

 

 

 

 

 

 

              

2. Ташкил қилинган санаси (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

             

3. СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                

4. ИФУТ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                   

Телефон: код

 

 

 

 

 

рақам

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур аризада кўрсатилган ишончли

ва тўлиқ маълумотларни ҳамда аризага

илова қилинган ҳужжатларни тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар

 

Ушбу ариза билан тақдим қилинади

("V" белгиси билан белгиланиши лозим)

  

 

 

 

 қоғозда

 

 электрон кўринишда

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 шахсан

 

 почта орқали

 

 электрон почта орқали

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 варақда тақдим этилди

 

 

 

 

 

 

 

Бош бухгалтер

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақдим этилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кк/оо/йй)

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кк/оо/йй)

      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш

тартиби тўғрисидаги низомга

                  6-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб варағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақидаги қўшма қарори билан тасдиқланган низомга киритилаётган ўзгартиришлар
2-ИЛОВА

 

 

Товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта келиб тушганлиги тўғрисида реестр

____________________       ___________________                     __________________________                  

СТИР корхона номи                      ҳужжат тақдим этилаётган давр         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Чет эл ҳамкори номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Воситачи номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шартнома рақами, санаси ва суммаси

 

Давр бошига қолдиқ

 

Жўнатилган товарлар

 

Валюта тушуми

Чет эл ҳамкорга қайтарилган маблағ

Бошқа ҳолатлар (корхона фойдасига олинган ва х.к)

 

Давр охирига қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изох

 

 

 

 

 

 

дебитор

 

 

 

 

 

 

кредитор

Божхона юк декларацияси

 

 

сана

 

 

 

 

 

 

чет валютасидаги сумма

 

 

 

 

 

 

Валюта курси

 

 

 

 

 

 

Миллий валютадаги сумма

 

 

 

 

 

 

банк комиссия суммаси

 

 

 

 

 

 

сана

 

 

 

 

 

 

чет эл валютасидаги сумма

 

 

 

 

 

 

сана

 

 

 

 

 

 

чет эл валютасидаги сумма

 

 

 

 

 

 

дебитор

 

 

 

 

 

 

кредитор

 

 

 

 

 

 

БЮД рақами (бланк рақами)

 

 

 

 

 

сана

 

 

 

 

 

БЮДнинг рўйхат рақами

ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами

 

 

 

 

 

валюта тури

 

 

 

 

 

чет эл валютасидаги сумма

 

 

 

 

 

валюта курси

 

 

 

 

 

миллий валютада

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб варағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақидаги қўшма қарори билан тасдиқланган низомга киритилаётган ўзгартиришлар
3-ИЛОВА

Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш

тартиби тўғрисидаги низомга

                  7-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТАСДИҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

___________________________________

___________________________________

 

20___ й. ___ _______________

 

 

_____ -сон ХУЛОСА

 

        

 

(хулоса берган тузилма номи)

 

        

аризаси бўйича

 

(корхона номи)

 

 ________________ СТИР ________________________________________ ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча

суммаси

 

учун

 

(давр)

 

тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш асосида тўловчида 20__ й. _________ ҳолатига қайтариладиган

ҚҚСнинг ортиқча суммаси

 

 

(рақам билан)

 

сўм ҳосил бўлганлиги аниқланди.

(сўз билан)

 

Х/р______________________________, ________________________, МФО________________

                              (хизмат кўрастувчи бакн номи)

(Масъул тузилма) бошлиғи

 

 

 

 

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

           

 20___ йил ____ __________________

 

Общие комментарии

758