ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3170 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 17/04/2019 02/05/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «CHUNG CONSTRUCTION DESIGN GROUP» КОРХОНАСИ БИЛАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-3170

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «CHUNG CONSTRUCTION DESIGN GROUP» КОРХОНАСИ БИЛАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон ҳамда 2018 йил 19 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4067-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабгача таълимнинг нодавлат секторини янада ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим билан кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасида

давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб юритилади), Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Корея Республикасининг «Chung Construction Design Group» корхонаси (кейинги ўринларда хусусий шерик деб юритилади) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида бешта бўш ер майдонларида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши орқали мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлигига хусусий шерикка давлат-хусусий шерикчилик асосида хорижий инвестицияларни киритиш орқали Тошкент шаҳрида ҳар бирининг қуввати 200 ўриндан бўлган, бир хил шарт-шароитлар ва техник кўрсаткичларга эга 5 та мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун

1-иловага мувофиқ ер майдонлари ажратиб берилсин.

3. Хусусий шерикнинг давлат-хусусий шерикчилик шартларини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган 5 та мактабгача таълим муассасасининг 1 тасини давлат мактабгача таълим муассасасига айлантириш ҳамда 4 тасини хусусий шерик томонидан нодавлат мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланиш учун хусусий мулк сифатида бериш таклифи маъқуллансин.

4. Ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун:

тарбияланувчиларнинг бир қисмини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини ўрнатиш мажбурияти;

давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби татбиқ қилинмаслиги инобатга олинсин.

5. Белгилансинки хусусий шерикка давлат бюджетидан субсидиялар ажратилмайди

6. Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳусусий шерикка ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ер майдонларини ажратган кунидан бошлаб бир ой муддатда хусусий шерик билан замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича истисно тариқасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузилишини таъминласин. Битимда хусусий шерикка жумладан қуйидаги инвестициявий

ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши назарда тутилсин:

ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Тошкент шаҳрида ажратилаётган ер майдонларида 5 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш учун камида 10 млн. АҚШ доллари миқдорда хорижий инвестиция киритиш;

мактабгача таълим муассасаларини қурилиш-таъмирлаш ишларини

2019 йил 31 декабрга қадар якунлаш;

ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларида жами 150 тадан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш;

хусусий шерик ихтиёрида қолдирилган 4 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари бўйича давлат шеригининг мажбуриятларини тўлиқ зиммасига олиш ҳамда фаолият турини 30 йил давомида ўзгартирмаслик;

давлат шериги тасарруфига ўтказилган мактабгача таълим муассасасининг сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 30 йил давомида ҳар ойда эквиваленти 4000 АҚШ.доллари миқдоридаги маблағларни мактабгача таълим муассасаси ҳисобрақамига ўтказиб бориш;

ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини илғор инновацион ва педагогик технологиялар ҳамда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари асосида ташкил этиш.

7. Хусусий шерик давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда инвестиция объекти Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Общие комментарии

725