ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3151 Хокимият города Зарафшан 16/04/2019 01/05/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 ноябрдаги Қ-772-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3151

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига ва “Наврўз деҳқон бозори” МЧЖнинг 2019 йил 18 мартдаги 90-сонли хатига асосан, “Наврўз деҳқон бозори” МЧЖ атрофида автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида:

                                                                Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н

1. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 ноябрдаги Қ-772-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

- 1-банди 4-хатбошисидаги “5.5 (бир томонлама ҳаракатланиш йўли)” деган сўзлар, “5.15 (тўхтаб туриш жойи)” деган сўзлар ҳамда 7-хатбошисидаги “Бир томонлама ҳаракатга” деган сўзлар, “Тўхтаб туриш жойи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

- мазкур қарорнинг 1-бандининг 1, 5 ва 6- хатбошилари чиқариб ташлансин.

- мазкур қарорнинг 2, 3, 4 ва 7-хатбошилари, 1, 2, 3 ва 4-хатбошилари деб ўқилсин.

2. Ушбу қарорнинг 2-бандига ““Наврўз деҳқон бозори” МЧЖ (А.Санакулов) тегишли ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириб, автотураргоҳни белгиланган тартибда тўсиқлар билан чегаралаш ҳамда бир томондан кириб чиқиш тартибини ташкиллаштирсин.” сўзлари киритилсин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Файзиев зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими А.Раджабов

Общие комментарии

553