ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3135 Центр профессионального образования 15/04/2019 30/04/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида
ID-3135

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги
«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ–5635-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ;

Касб-ҳунар коллежлари дипломларининг давлат намуналари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда – Марказ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилига қадар касб-ҳунар коллежларининг касблар ва мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказ тақдим этган харажатлар сметалари асосида касб-ҳунар коллежларининг касблар ва мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, касб-ҳунар коллежлари дипломлари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. 15 кун муддатда иш берувчи вазирликлар ва идоралар томонидан касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахассисликларини таълим стандартларида қайд этиладиган битирувчиларнинг билими, амалий кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва Марказга тақдим этсин.

6. Марказ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                          А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”  _________даги

_____- сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти

 

1-боб. Асосий қоидалар

1. Касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда Давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

Таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
5 январдаги Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги 5-сон қарори;

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5313-сон фармони;

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-3504-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
25 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 391-сон
қарори;

O‘zDSt 1.0-98. “Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар”;

O‘zDSt 1.1-92. “Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари”;

O‘zDSt 1.5-93. “Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби”;

O‘zDSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар;

Таълимнинг халқаро стандартлаштирилган классификацияси
(МСКО-2011) ЮНЕСКО, 2011.

3. Давлат таълим стандарти талабларини бажариш, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар барча касб-ҳунар таълими муассасалари учун мажбурийдир.

4. Мазкур стандартда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:

касб-ҳунар таълими дастури - касб-ҳунар таълими тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. Касб-ҳунар таълими дастури касб-ҳунар таълим муассасаси битирувчисига муайян эгаллаган касби бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини бериш ҳажмидаги умумкасбий ва махсус фанларни ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг таркиби, ҳажми ва мазмунини, ўқув муддатини белгиловчи норматив ҳужжатларни қамраб олади. 

тайёрлов йўналиши – таълим дастури бўйича ўрта махсус таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган малака даражаси доирасида касб фаолиятининг муайян турини бажаришни таъминловчи базавий ва фундаментал билимлар,  кўникма ва малакалар мажмуаси;

касб – махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган назарий билимлар, амалий кўникма ва малакалар мажмуасини эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва юридик ҳуқуқлари таъминланган меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир.

квалификация (меҳнат муносабатлари) касбий маҳорат даражаси ёки поғонаси, касбий талабларнинг муайян порғонасига мувофиқлиги даражаси. Одатда ҳар бир лавозимга тегишли қатор малакавий талаблари мавжуд.

компетенция – тегишли соҳада касбий фаолият юритиш учун зарур бўлган билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;

умумий компетенция – билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбига яқин фаолият турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;

касбий компетенция – билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятиги тегишли вазифаларини бажариш ва масалаларини ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;

касбий фаолият соҳаси – илмий, ижтимоий, иқтисодий, ишлаб чиқаришда намоён бўладиган касбий фаолият объектларининг мажмуи;

касбий фаолият тури – касбий фаолият объектига таъсир қилишнинг усуллари, услублари ва тавсифи;

касбий фаолият объекти – предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва фаолият доирасида ҳаракатга йўналтирилган тизимлар;

мутахассислик – бирор касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси билан эришилган зурурий билимлар, кўникмалар ва малака мажмуаси;

ўқув фани – таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника, санъат, ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;

ўқув режа – КҲТнинг муайян касби ёки мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курслари ҳамда малака амалиётлари таркиби, уларни ўрганиш изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат;

ўқув дастури – касб-ҳунар таълими ўқув режасига киритилган фанлар ва амалиётларнинг мазмуни, унинг талабалар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат;

ўқувчининг мустақил иши – ўқувчи томонидан ўқув режанинг таркибий қисмлари бўйича билим ва эгалланадиган тегишли кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш мақсадида бажараладиган ўқув жараёнини қисмидир.

 

2- боб. Давлат таълим стандарти таркибий қисмлари

5. Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

касб-ҳунар таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар;

касб-ҳунар таълими касблари ва ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув юкламалари ҳажми;

касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахассисликларининг таълим стандартлари тузилмаси;

касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини жорий этиш тартиби ва унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

 

1-§. Касб-ҳунар таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар

6. Касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар ўз таркибига кадрларга, ўқув-методик ва моддий-техник таъминотга бўлган талабларни қамраб олади.

8. Касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи таълим муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

касблар ва мутахассисликлар ўқув режаларидаги ўқув амалиётларини шу касб (мутахассислик)ка тегишли ҳамда соҳанинг ҳозирдаги тараққиёт даражасига ва ривожланиш истиқболларига мос бўлган замонавий техника, дастгоҳлар, қурилмалар, асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган махсус аудиторияларда, ўқув устахоналарида, тажриба-синов участкаларида, полигонларда, студияларда, шунингдек, юқорида қайд этилган шартлар бажарилган, ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва уларни ҳавфсизлиги таъминланган ҳолларда ўқув амалиётига ажратилган соатларни маълум қисмини корхона ва ташкилотларда ўтказилишини;

гуманитар ва ижтимоий йўналишдаги касблар ва мутахассисликлар амалий машғулот дарслари ва ўқув амалиётларини замонавий компьютер ва касбга тегишли норматив ҳужжатлар, каталоглар, маълумотномалар ва бошқа манбалар билан таъминланган махсус аудиторияларда ўтказишни;

касблар ва мутахассисликларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ўқувчи эгаллаётган касби (мутахассислиги) мавжуд бўлган, имкон қадар зарурий шарт-шароитлар билан таъминланган корхона, ташкилот ва хўжалик бирлашмаларда ўтказишни;

ишлаб чиқариш амалиётларида ўқувчиларни ўз касби (мутахассислиги) бўйича амалиёт ўтишини, уларни корхона ва ташкилотларнинг ўқувчилар касби (мутахассислиги)га мос лавозимларда ишлаётган, етарли иш тажрибасига эга, малакаси ва маънавий фазилатлари юқори бўлган касб эгалари (мутахассислар)га бириктиришни;

корхона ва ташкилотларда ташкил этиладиган касб ва мутахасисликларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ўқув дастурларига мувофиқ самарали олиб борилишининг назоратини  таъминлайди.

9. Таълим муассасаси унда тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар ўқув режаларида қайд этилган назарий фанлар ҳамда амалиётлардан машғулотлар олиб борадиган, ўз соҳасини ҳозирги вақтдаги тараққиёт даражаси ва янгиликларидан, фан ютуқларидан, соҳада қўлланаётган янги техника, технология, асбоб-жиҳозлар ва материаллар тўғрисида маълумотга эга бўлган, мазкур давлат таълим стандарти ҳамда касблар (мутахассисликлар) таълим стандартлари талабларини амалга ошириш салоҳиятига эга бўлган тегишли малака талабига мос ўқитувчилар билан таъминланган бўлиши керак.

10. Таълим муассасасининг ахборот ресурс маркази (ахборот кутубхона) фонди таълим муассасасида тайёрланаётган ҳар бир касб ва мутахассислик ўқув режасида қайд этилган фанлар ва ўқув амалиётлари бўйича асосий адабиётлар, яъни дарслик ёки ўқув қўлланмалар, улар нашр қилинмаган ҳолларда барча мавзуларни қамраб олган маъруза матнлари ёки асосий адабиётларнинг электрон варианти билан, шунингдек ўқув-методик материаллар билан таъминланиши керак.

11. Касб-ҳунар таълими муассасасида таълим дастурларида назарда тутилган ўқув фаолиятини амалга оширишни таъминлайдиган замонавий моддий-техник база мавжуд бўлиши керак.

12. Касб-ҳунар таълими муассасасида тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар таълим дастурларида белгиланган амалий машғулотлар махсус жиҳозланган аудиторияларда, ўқув амалиётлар ихтисослаштирилган ўқув устахоналарда ўтказилиши назарда тутилган ҳолларда, бу аудитория ва ўқув устахоналар меъёр талабларига жавоб берувчи, иш ўринлари ҳамда зурурий жиҳозлар, асбоб-ускуна, материаллар билан жиҳозланган ва хом ашё билан тўлиқ таъминланади.

13. Касб-ҳунар таълими муассасаси таълим дастурларида белгиланган барча турдаги машғулотларни, шу жумладан жорий ва оралиқ назоратлар, консультациялар ўтказиладиган ўқув хоналари, лаборатория хоналари, ўқувчиларнинг мустақил вазифа (иш)ларни бажариш хонаси, шунингдек ўқитувчилар хонаси ва бошқа махсус ҳамда ёрдамчи иншоатлар меъёрлари тасруфида касб-ҳунар таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Марказ билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

14. Таълим дастурларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга ахборот технологияларидан, шу жумладан интернет тармоғи, электрон ахборот ресурсларидан ва ахборот тизимларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилади. 

 

2-§. Касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг умумий

компетенциясига қўйиладиган талаблар

16. Таълим дастурини ўзлаштирган касб-ҳунар таълим муассасаси битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак:

касбий фаолият доирасида вужудга келадиган турли масалалар ечимини топиш усулларини танлай олиш;

касбий фаолият доирасига тегишли масалаларни ҳал қилиш йўлларини излаш, таҳлил ва талқин қила олиш;

ўзининг касбий малакасини ва шахсий камолотини такомиллаштириб бориш;

жамоада ва маълум вазифани бажаришга йўналтирилган гуруҳда ишлаш, ҳамкасабалар, раҳбарлар ва мижозлар билан самимий, хушмуомала ва самарали мулоқот қилиш;

таълим олган тилида фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш;

умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва Ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;

экологик маданиятга эга бўлиш, касбий фаолиятда экологик масъулиятни ҳис қилиш, фавқулотда ҳолатларда самарали ҳаракат қилиш;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;

касбига оид давлат ва хорижий тилдаги ҳужжатлар билан ишлаш;

касбига оид соҳада тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш ва юритиш кўникмасига эга бўлиш;

касбий фаолиятда ҳавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш кўникмаларига эга бўлиш.

17. Касб-ҳунар таълим муассасасини муайян касб ёки мутахассислиги бўйича таълим дастурини ўзлаштирган битирувчисининг касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар тегишли Касб-ҳунар таълими тизими касб ва мутахассисликлари таълим стандартларида шакллантирилади.

 

3-§. Касб-ҳунар таълими касблари ва ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув юкламалари ҳажми

18. Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларининг ўз ичига олган ҳафталик ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 54 соатни ташкил этади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, кундузги  ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми 36 соат қилиб белгиланади, бунда мустақил иш ҳажми 18 соатни ташкил қилади.

19. Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади.

20. Ўқув муддати табақалашган касбларнинг ўқув юкламалари ҳажми уларнинг мураккаблиги даражаси, билим ва касбий компетенцияларни шакллантириш учун сарфланадиган вақт миқдори келиб чиқиб ҳафталик кундузги ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажмидан ортмаган ҳолда ўқув жарёни жадвали ишлаб чиқилади.

Ўқув жараёни жадвали касб-ҳунар таълими муассаси томонидан иш берувчиларнинг технологик жараёнлари ҳамда мавсумий иш хажимидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг таътили, педагог кадрларининг қонун хужжалларда белгиланган меҳнат таътили меъёрларига амал қилинади.

21. Касблар ўқув режасининг бўлимлари таркиби ва жами ўқув юкламаси ҳажмининг тақсимоти.

Касбий фаолиятда чет тили ва ахборот технологиялари

 

  8 – 12 фоиз

Касбий фанлар                                               

 

2230 фоиз

Ўқув амалиётларии

 

26 – 35 фоиз

Ишлаб чиқариш амалиёти

 

20 – 30 фоиз

Якуний давлат аттестацияси

 

          1 ҳафта

22. Мутахассисликлар ўқув режасининг бўлимлари таркиби:

Гуманитар ва ижтимиоий-иқтисодий фанлар;

Математик ва табиий фанлар;

Мутахассислик фанлари; 

Ўқув амалиёти;

Ишлаб чиқариш амалиёти;

Диплом олди амалиёти;

Якуний давлат аттестацияси.

23. Ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув даврининг умумий юкламаси қуйидагича тақсимланади:

Гуманитар ва ижтимиоий-иқтисодий фанлари

 

  8 – 12 фоиз;

Математика ва табиий фанлар

 

  7 – 10 фоиз;

Мутахассислик фанлари                                                                     

 

30 – 45 фоиз;

Ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари жами                    

 

30 – 40 фоиз;

Якуний давлат аттестацияси

 

          2 ҳафта.

Айрим мутахассисликларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларда ўқув амалиётлари мутахассислик фанлари билан уйғунлашган ҳолда режалаштирилиши мумкин.

24. Ўрта бўғин мутахассисликларини тайёрлаш ишдан ажралмаган ҳолда кечки ва сиртқи ўқув шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин (тиббиёт соҳаси бундан мустасно). Кечки ва сиртқи ўқув шакллари ташкил этилган ҳолларда таълим олиш муддати кундузги ўқув шаклига нисбатан камида 1,5 мартага узайтирилади.

25. Касбларнинг ва ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув юкламаларининг тақсимоти ва улар асосида ишлаб чиқиладиган намунавий ўқув режалар иқтисодиёт тармоқлари тараққиётини ҳамда иш берувчи ташкилотлар таклиф ва талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиб борилади.

26. Ўқувчилар сони 15 нафардан ортиқ бўлган гуруҳларда ҳорижий тиллар дарсларида, лаборатория дарсларида ва касбий фанларнинг амалий машғулотларида ҳамда ўқув устахонасида ўтказиладиган амалиётларда гуруҳ ўқувчилари иккита кичик гуруҳга бўлинади.

27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқув юкламаси ҳажми:

Кундузги таълим шаклида аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 30 соат ҳажмида белгиланади.

Таълим муддати 2 йил этиб белгиланганда ўқув жараёнининг давомийлиги 100 ҳафтани ташкил этади.

Ўқув вақтининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:

назарий таълим

-

56 - 70 %

аттестация

-

10 - 20 %

таътиллар

-

12 - 20 %

амалиёт

-

4 - 18 %

Назарий таълим вақтининг ҳажми фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади:

номутахассислик фанлари

-

30 - 50 %

мутахассислик фанлари

-

50 - 70 %

Ўқув йилида таътил вақтининг умумий ҳажми 6 - 10 ҳафта этиб белгиланади.

 

4-§. Касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахассисликларининг 

таълим стандартлари тузилмаси

28. Касб-ҳунар таълими тизими касб (мутахассислик)лари таълим стандартлари мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг амалда бўлган таъриф-малака маълумотномаларига мувофиқ ҳолда касбий таълимнинг пировард мақсадларини, касб тавсифини, таълим дастурини ўзлаштириш даражасига қўйиладиган талабларнинг зарурий минимуми, битирувчининг касбий компетенцияларини, ўқув юкламалари ҳажмини ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

29. Касб-ҳунар таълими тизими касб (мутахассислик)лари таълим стандарти таркибий қисмлари:

а) зарварақ (титул варағи);

б) мундарижа;

в) қўлланиш соҳаси;

г) норматив ҳужжатлар;

д) таърифлар;

е) касб(мутахассислик)нинг тавсифи;

ж) битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи;

з) таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар;

и) касб(мутахассислик)нинг ўқув юкламалари ҳажми ва ўқув режасиининг тузилиши.

к) таълим дастурини ўзлаштириш натижасида эришиладиган билим ва амалий кўникмаларига қўйиладиган талаблар;

л) касб(мутахассислик) таълим стандартининг бажарилишини назорат қилиш.

30. Касблар ва мутахассисликлар таълим стандартлари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш учун Марказ, касб-ҳунар таълим муассасалари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг тажрибали мутахассислари таркибидан муаллифлар жамоаси шакллантирилади. Муаллифлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Марказ томонидан белгиланади ва амалиётга жорий этилади.

 

3- боб. Касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини

жорий этиш тартиби ва унинг талабларига

риоя этилишини назорат қилиш

31. Давлат таълим стандартини жорий этиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш Марказ томонидан амалга оширилади.

32. Мамлакат худудларидаги иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг таклиф ва талаблари асосида янгидан киритилаётган касблар ва мутахассисликлар таълим стандартларини тасдиқлаш касб ёки мутахассисликнинг бир ўқув цикли давомида ўтказиладиган амалий-педагогик тажриба-синов ишлари муваффақиятли якунланиб, тажриба-синов натижаларига ижобий эксперт баҳо берилгач амалга оширилади.

33. Касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

34. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назоратни Марказ томонидан қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:

давлат таълим стандарти асосида касб-ҳунар таълими муассасаларида битирувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларга баҳо бериш;

ўқув-норматив ҳужжатларга амал қилиш ва талабларини бажарилишини таҳлил қилиш;

таълим муассасасида фойдаланиладиган педагогик технологияларни таҳлил қилиш.

35. Назорат қилишнинг бош вазифаси давлат таълим стандартининг бузилишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилишдир.

36. Давлат таълим стандарти талабларининг бузилганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.

37. Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат:

ички назорат – касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан амалга оширилади ва касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган ўқувчиларнинг билим савияси кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;

ташқи назорат – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;

давлат-жамоат назорати – таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;

якуний давлат аттестацияси – Касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___  _________даги ________- сон қарорига
2-ИЛОВА

 

Касб-ҳунар таълими тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломлар
НАМУНАЛАРИ

Касб-ҳунар таълимининг ўқув муддатлари табақалашган касбларининг

Касб-ҳунар касб-ҳунар таълим муассасаси дипломи

ТАВСИФИ

Касб-ҳунар таълим муассасаси дипломининг муқоваси томонлари 111х151 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ яшил (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида KASB-HUNAR TA`LIMI DIPLOMI сўзлари ёзилган.

Дипломнинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми учун – қора, оч сариқ ранг, ҳаворанг – тасвирий элементлар – учун яшил ва қизил рангда босилади.

Аъло даражали дипломлар учун «O`ZBEKISTON REPUBLIKASI KASB-HUNAR TA`LIMI DIPLOMI» сўзларидан қуйида қизил-мармар рангда давлат тилида «Аъло даражали» ва инглиз тилида «With honour’s» сўзлари ёзилади.

Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 55 мм дан 45 даражали бурчак қиялигида айланаси 60 мм диаметрга эга бўлган квадрат туширилиши туфайли ўзича бир фигура кўринишидаги ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат. Фон устига 3 мм энликда ҳаворанг ҳошия туширилган, ҳошия саҳифанинг марказини тўртта – саҳифанинг юқори қисмида учта ва унинг пастки қисмида битта, саккиз қиррали юлдузлар кўринишида миллий нақш ясаб ўрайди. Юлдузлар томонлари 23 ммдан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Ҳошия ҳам нақшли растр шаклда ташкил қилинган. Учта (саҳифанинг юқори қисмидаги иккита ва пастки қисмида битта) юлдузнинг ҳар бирининг ичида кичикроқ ўлчамда:

— нақшли растр билан яшил рангли бўёқда туширилган, ҳошияси 4 мм (квадрат ўлчови 14 мм) энликда ташкил топган юлдуз;

— нақшли растр билан қизил рангли бўёқда туширилган, ҳошияси 1 мм (квадрат ўлчови 5 мм) энликда ташкил топган юлдуз. Саккиз қиррали юлдузнинг ичига қизил рангли бўёқда туширилган ярим ой ва беш қиррали юлдуз тасвири жойлаштирилади.

Имтиёзли дипломлар учун «O`ZBEKISTON REPUBLIKASI KASB-HUNAR TA`LIMI DIPLOMI» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «IMTIYOZLI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилган.

Дипломнинг иккала саҳифасига K лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам муҳрланади (босилади).

Диплом 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган нимтатир бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларидан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларини тушириш натижасида янги ранг ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Давлат Гербини оч ҳаворанг бўёқда тасвирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.

 

 

1-namuna

 

Tashqi ko`rinishi

 

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri

 

KASB-HUNAR TA`LIMI

 

DIPLOMI

 

 

 

 

 

 

 

 

Дипломнинг ички чап томони:

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri

 

 

O`ZBEKISTON REPUBLIKASI KASB-HUNAR TA`LIMI

DIPLOMI

K № 0000000

a’lo darajali

 

 

________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

________________________________________________________________________

(ta`lim muassasasining nomi)

________________________________________________________________________

__________________________________________kasb bo`yicha 20__ -yil tamomladi.

 

Davlat attestatsiya komissiyasining «___» _______ 20__ -yil № _______ -sonli qaroriga ko`ra _________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

____________________________________________ malaka (lar) ni o‘zlashtirdi.

 

 

M.O.

Davlat attestatsiya komissiyasi raisi

 

Direktor

 

 

 

Kotib

____________________tumani (shahari), __________ yil.

 

Ro‘yxat raqami ______________

 

 

Дипломнинг ички ўнг томонига чап томондаги маълумотлар инглиз тилида ёзилади.

 

 

Касб-ҳунар таълим муассасасини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга диплом билан бирга ўзлаштиришнинг якуний баҳоларидан кўчирма варақ берилади.

Диплом кўчирма варағида касб-ҳунар таълим муассасаси номи, ўқув режасига мувофиқ равишда ўтилган фанлар ва улардан олинган якуний баҳолар, шунингдек, Давлат аттестацияси комиссияси томонидан қўйилган баҳо кўрсатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Касб-ҳунар коллежи битирувчиси дипломига илова:

 

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri

 

K № 0000000-sonli DIPLOMGA ILOVA

(diplomsiz kuchga ega emas)

________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____-yil “____” _____________dan 20____-yil “____” _____________gacha ____________ ________________________________ kasb bo`yicha ta`lim oldi.

 

Ta`lim jarayonida quyidagi fanlarni o`zlashtirdi va baholandi:

 

Fan (modul), o‘quv va ishlab chiqarish amaliyoti nomi

O`quv rejasida belgilangan umumiy soatlar miqdori

Baho (ball)

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

 

 

DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.

 

 

2.

 

 

3.

 

 

4.

 

 

 

Davlat attestatsiya komissiyasining «___» _______ 20__ -yil № _______ -sonli qaroriga ko`ra _________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

____________________________________________ malaka (lar) ni o‘zlashtirdi.

 

 

Direktor

Direktor o`rinbosari

 

 

20___yil «_____»_____________da berildi.

 

Ro‘yxat raqami ______________

 

Касб-ҳунар таълими мутахассисликларининг касб-ҳунар коллежи дипломи

ТАВСИФИ

Касб-ҳунар таълим муассасаси дипломининг муқоваси томонлари 111х151 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ жигар (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида KASB-HUNAR TA`LIMI DIPLOMI сўзлари ёзилган.

Дипломнинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми учун – қора, оч сариқ ранг, ҳаворанг – тасвирий элементлар – учун яшил ва қизил рангда босилади.

Аъло даражали дипломлар учун «O`ZBEKISTON REPUBLIKASI KASB-HUNAR TA`LIMI DIPLOMI» сўзларидан қуйида қизил-мармар рангда давлат тилида «Аъло даражали» ва инглиз тилида «With honour’s» сўзлари ёзилади.

Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 55 мм дан 45 даражали бурчак қиялигида айланаси 60 мм диаметрга эга бўлган квадрат туширилиши туфайли ўзича бир фигура кўринишидаги ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат. Фон устига 3 мм энликда ҳаворанг ҳошия туширилган, ҳошия саҳифанинг марказини тўртта – саҳифанинг юқори қисмида учта ва унинг пастки қисмида битта, саккиз қиррали юлдузлар кўринишида миллий нақш ясаб ўрайди. Юлдузлар томонлари 23 ммдан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Ҳошия ҳам нақшли растр шаклда ташкил қилинган. Учта (саҳифанинг юқори қисмидаги иккита ва пастки қисмида битта) юлдузнинг ҳар бирининг ичида кичикроқ ўлчамда:

— нақшли растр билан яшил рангли бўёқда туширилган, ҳошияси 4 мм (квадрат ўлчови 14 мм) энликда ташкил топган юлдуз;

— нақшли растр билан қизил рангли бўёқда туширилган, ҳошияси 1 мм (квадрат ўлчови 5 мм) энликда ташкил топган юлдуз. Саккиз қиррали юлдузнинг ичига қизил рангли бўёқда туширилган ярим ой ва беш қиррали юлдуз тасвири жойлаштирилади.

Имтиёзли дипломлар учун «O`ZBEKISTON REPUBLIKASI KASB-HUNAR TA`LIMI DIPLOMI» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «IMTIYOZLI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилган.

Дипломнинг иккала саҳифасига М лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам муҳрланади (босилади).

Диплом 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган нимтатир бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларидан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларини тушириш натижасида янги ранг ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Давлат Гербини оч ҳаворанг бўёқда тасвирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.

 

 

 

 

2-namuna

 

Tashqi ko`rinishi

 

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri

 

KASB-HUNAR TA`LIMI

 

DIPLOMI

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дипломнинг ички чап томони:

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri

 

 

O`ZBEKISTON REPUBLIKASI KASB-HUNAR TA`LIMI

DIPLOMI

M № 0000000

a’lo darajali

 

 

________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

________________________________________________________________________

(ta`lim muassasasining nomi)

________________________________________________________________________

____________________________________mutaxassislik bo`yicha 20__ -yil tamomladi.

 

Davlat attestatsiya komissiyasining «___» _______ 20__ -yil № _______ -sonli qaroriga ko`ra _________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

____________________________________________ malaka (lar) ni o‘zlashtirdi.

 

 

M.O.

Davlat attestatsiya komissiyasi raisi

 

Direktor

 

 

 

Kotib

____________________tumani (shahari), __________ yil.

 

Ro‘yxat raqami ______________

 

 

 

Дипломнинг ички ўнг томонига чап томондаги маълумотлар инглиз тилида ёзилади.

 

 

Касб-ҳунар коллежини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга диплом билан бирга ўзлаштиришнинг якуний баҳоларидан кўчирма варақ берилади.

Диплом кўчирма варағида касб-ҳунар коллежи номи, ўқув режасига мувофиқ равишда ўтилган фанлар ва улардан олинган якуний баҳолар, шунингдек, Давлат аттестацияси комиссияси томонидан қўйилган баҳо кўрсатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Касб-ҳунар коллежи битирувчиси дипломига илова:

 

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri

 

М № 0000000-sonli DIPLOMGA ILOVA

(diplomsiz kuchga ega emas)

_____________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____-yil “____” _____________dan 20____-yil “____” _____________gacha ____________ ________________________________ mutaxassislik bo`yicha ta`lim oldi.

 

Ta`lim jarayonida quyidagi fanlarni o`zlashtirdi va baholandi:

 

Fan (modul), o‘quv va ishlab chiqarish amaliyoti nomi

O`quv rejasida belgilangan umumiy soatlar miqdori

Baho (ball)

1.

 

 

 

2.

 

 

 

3.

 

 

 

4.

 

 

 

5.

 

 

 

6.

 

 

 

7.

 

 

 

8.

 

 

 

9.

 

 

 

10

 

 

 

11.

 

 

 

12.

 

 

 

13.

 

 

 

14.

 

 

 

15.

 

 

 

 

 

DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.

 

 

2.

 

 

3.

 

 

4.

 

 

 

Davlat attestatsiya komissiyasining «___» _______ 20__ -yil № _______ -sonli qaroriga ko`ra _________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

____________________________________________ malaka (lar) ni o‘zlashtirdi.

 

 

Direktor

Direktor o`rinbosari

 

 

20___yil «_____»_____________da berildi.

 

Ro‘yxat raqami ______________

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”   _________даги

_____- сон қарорига
3-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарори

 

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”
2016 йил 6 апрелдаги 187-сон
қарори. (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорига 4-илованинг
1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/858/2095-сон).

 

Общие комментарии

604