ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3125 Хокимият Мирабадского района 15/04/2019 01/05/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Миробод туманидаги умумтаълим мактабларини туман ҳудудларига бириктириш тўғрисида
ID-3125

Лойиха

Миробод тумани ҳокимлиги

Миробод туманидаги умумтаълим мактабларини туман ҳудудларига бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низоми талаблари ҳамда Миробод тумани халқ таълими бўлимининг мурожаат хатига асосан тумандаги умумтаълим мактаблари жойлашган ҳудудларда яшовчи 0-18 ёшгача бўлган Вояга етмаганларни таълим муассасаларига тўлиқ жалб этиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Миробод туманидаги умумтаълим мактаблари туман ҳудудидаги маҳалла, кўча ва уйларга иловага мувофиқ бириктирилсин.

2. Миробод туманидаги умумтаълим мактабларида таълим икки тилда (ўзбек ва рус) олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабларга ҳудудларни бириктириш қуйидагича белгилансин:

- 31-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, ўзбек тилида таълим олиш истагини билдирган болалар мактабга яқин бўлган 218-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

- Гёте номидаги 60-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, ўзбек тилида таълим олиш истагини билдирган болалар мактабга яқин бўлган 328-сонли умумтаълим мактабга қабул қилинсин.

- 83-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, ўзбек тилида таълим олиш истагини билдирган болалар мактабга яқин бўлган 147-сонли ҳамда 328-сонли умумтаълим мактабларига (масофанинг яқинлиги инобатга олинади) қабул қилинсин.

- 94-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, ўзбек тилида таълим олиш истагини билдирган болалар мактабга яқин бўлган 328-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

- 125-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаётган русий забон болалар мактабга яқин бўлган 31-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

- 154-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаётган русий забон болалар мактабга яқин бўлган 158-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

- 158-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, ўзбек тилида таълим олиш истагини билдирган болалар мактабга яқин бўлган 154-сонли умумтаълим мактабга қабул қилинсин.

- 213-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаётган русий забон болалар мактабга яқин бўлган 263-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

- 214-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаётган русий забон болалар мактабга яқин бўлган 31-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

218-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаётган русий забон болалар мактабга яқин бўлган 263-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

- 263-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, ўзбек тилида таълим олиш истагини билдирган болалар мактабга яқин бўлган 214-сонли умумтаълим мактабига қабул қилинсин.

3. Миробод тумани халқ таълими бўлими мудири (Б.А.Хўжақулов)га:

- бириктирилган ҳудудлар бўйича ўқувчиларни умумтаълим мактабларига қамраб олиниши тўлиқ таъминлансин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Миробод тумани ҳокимининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Миробод тумани ҳудудларини умумтаълим мактабларига бириктириш тўғрисида”ги 691-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5.Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Мусаев зиммасига юклатилсин.

Миробод туман ҳокими Ш.А.Пулатов

Общие комментарии

390