ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3090 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 10/04/2019 25/04/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тўғрисида
ID-3090

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантиришга доир муҳим дастур ва лойиҳалар ҳаётга изчил тадбиқ этилиши шаҳар ва туманлар, жумладан, қишлоқ жойларда марказлаштирилган сув таъминоти ҳолатини тубдан яхшилаш имконини берди.

Шу билан бирга, ичимлик сувини оқилона ишлаб чиқариш ва ушбу жараёнга ресурс тежамкор технологияларни жорий этишда, шунингдек, канализация иншоотларининг самарали фаолиятини таъминлашда ҳал этилмаган қатор муаммолар мавжуд.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарали фаолият юритиши, уларда энерго ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш учун ушбу иншоотлардаги техника ва қурилмаларни мунтазам равишда технологик аудитдан ўтказиш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.       Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ехнологик аудит ўтказиш тартиби иловага асосан тасдиқлансин.

2.       Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг, мазкур инспекция қошида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказишга ихтисослаштирилган “Коммунал аудит” давлат унитар корхонаcини ташкил этиш бўйича таклифлари мақуллансин.

3. Қуйидагилар “Коммунал аудит” ДУКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатишга дахлдор бўлган барча жараённи технологик аудитдан ўтказиш;

технологик аудит ўтказиш тартиблари ва режаларини ишлаб чиқиш ҳамда барча манфаатдор идоралар билан келишиш;

зарурий ҳолларда, технологик аудитдан ўтказишда иштирок этиш учун давлат бошқаруви, маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларини шартнома асосида жалб этиш;

технологик аудит ишларини шартномавий муносабатлар асосида
ва сифатли ўтказиш;

сув таъминоти ва канализация соҳасида давлат капитал қўйилмалари
ва ҳорижий молия институтларининг маблағлари эвазига қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган ишларни манзилли рўйхати ва дастурларини шакллантиришда иштирок этиш, бу борада жойларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш;

ўтказилган технологик аудит ва ўрганиш натижалари бўйича муаммолар
ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ инновацион таклифларни тақдим этиш.

4.       Барча технологик аудит ўтказишга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида
технологик аудит ўтказиш тартибига тўлиқ амал қилиниши белгилансин.

5.       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи (А.Фаттахов)га – икки ой муддат ичида, Давсувинспекция қошида “Коммунал аудит” ДУК ташкил этиш, устав капиталини шакллантириш ҳамда малакали мутахассислар билан  бутлаш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилсин.

6.       Белгилансинки,

“Коммунал аудит” ДУКнинг устав капитали Давсувинспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси ва бошқа қонун билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан ташкил топиши мумкин;

Шартномавий муносабатлар асосида, сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ўтказилган технологик аудитлар натижасида амалга ошириладиган тўловлар “Коммунал аудит” ДУКнинг даромад манбаи ҳисобланади. 

7.       Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда, 2019 йил 1 июнга қадар Давсувинспекция қошида “Коммунал аудит” ДУК ходимлари томонидан илғор ҳорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ушбу ДУКнинг фаолият юритиши учун зарурий техникалар билан жихозлаш учун хорижий донор ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш чоралари кўрилсин.

8.       Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

мулкий шаклидан қатъий назар барча ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари тизими объектлари, иншоотлари, улардаги техника ва жиҳозлар ҳар йили бир марта технологик аудитдан ўтказилиши таъминлансин;

2019 йил 1 июлдан бошлаб, давлат капитал қўйилмалари ва ҳорижий молия институтларининг маблағлари эвазига қурилиб, реконструкция қилиниб ва капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилган сув таъминоти ва канализация объектлари, ушбу объектлардан фойдаланувчи корхоналар буюртмасига асосан, мажбурий тарзда технологик аудитдан ўтказилсин.

давлат капитал қўйилмалари ва ҳорижий молия институтларининг маблағлари эвазига қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган сув таъминоти ва канализация иншоотлари манзилли рўйхатини ва дастурлари биринчи навбатда ўтказилган технологик аудит натижаларига асосан шакллантирилсин.

9.       Мазкур қарор ижросини назорат қилиш – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклатилсин.

 

 

             Ўзбекистон Республикаси

                    Бош вазири                                                                 А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг _____йил _________даги ____-сон қарорига ИЛОВА

 

 

Cув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартиби

1-БОБ. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармонига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан (кейинги ўринларда “аудит” деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Сув таъминоти ва канализация тизимларида аудит ўтказишни вазифалари:

объектлар, техника-технологиялар, асбоб ва ускуналарнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганиш ҳамда баҳолаш;

объектларда энергия ва сув ресурсларини тежаш ҳолатини ўрганиш ҳамда баҳолаш;

объектлар, техника-технологиялар, асбоб ва ускуналарнинг носозлик ва хатоликларини аниқлаш ҳамда баҳолаш;

тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан техник жараённи такомиллаштириш, техник ва маънавий эскирган объектлар, техника-технологиялар, асбоб ва ускуналарнинг фойдаланишдан чиқаришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш;

тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан энерго тежовчи техника-технологиялар жорий этишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш.

3. Мазкур Тартиб мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш корхоналари учун тадбиқ этилади ҳамда улардаги объектлар, техникалар, асбоб ва ускуналарни (кейинги ўринларда “аудит объектлари” деб юритилади) аудитдан ўтказиш тартибини белгилайди.

4. Аудит, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда “Давсувинспекция” деб юритилади) томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари ёки бу борадаги мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Техник ва вақт бўйича имкониятлари чекланган ҳолатларда Давсувинспекция буюртмасига асосан ҳамда сув таъминоти ва канализация ташкилотлари ихтиёри бўйича Давсувинспекция розилиги бу борада ихтисослашган корхоналар томонидан аудит ўтказилиши мумкин.

5. Фақатгина аудит объектларини қийматини аниқлаш ва иншоотларнинг молиявий самарадорлигини аниқлаш доирасида аудит ўтказилаётган сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларининг молиявий ҳолатини ўрганишга йўл қўйилади.

2-БОБ. Аудит ўтказишни ташкил этиш

6. Аудит, Давсувинспекция ёки аудит ўтказишга ихтисослашган корхоналар билан сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчи ёки уларнинг юқори ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар асосида ўтказилади.

7. Сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчи ёки уларнинг юқори ташкилотларининг қуйидаги ҳужжатлари шартнома расмийлаштиришга асос бўлади:

аудит ўтказиш учун расмий сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчи ёки уларнинг юқори ташкилотларининг  мурожаатлари;

аудит объектлари бўйича мазкур тартибнинг 1-иловасига асосан расмийлаштирилган ва тасдиқланган инвентаризация паспорти.

8. Мазкур Тартибнинг 7-бандига асосан, расмийлаштирилган шартномада аудит ўтказиш санаси, муддати, шартнома шартлари ҳамда аудит ўтказувчиларнинг мажбурияти, жавобгарликлари ва ҳуқуқлари кўрсатилади. 

9. Аудит Давсувинспекция буйруғига асосан ўтказилади ва бу турдаги буйруқни қабул қилишга аудит ўтказиш бўйича манфаатдор идоралар, жумладан, сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчи ёки уларнинг юқори ташкилотлари билан расмийлашитирилган келишув ва шартномалар асос бўлади.

10. Мазкур тартибнинг 8 ва 9 бандлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, аудит ўтказиш режа-графиклари Давсувинспекция томонидан тасдиқланади. 

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиш, қарор ва топшириқларига асосан навбатдан ташқари аудит ўтказилиши мумкин.

12. Давсувинспекциянинг аудит ўтказиш бўйича қабул қилинадиган буйруғида, аудит ўтказиш санаси ва вақти, аудит ўтказишга жалб этилган мутахассислардан ташкил топадиган Ишчи гуруҳ таркиби, аудит натижаларини тақдим этиш муддатлари кўрсатилади.

13. Давсувинспекция розилиги бўйича мустақил корхоналар томонидан ўтказиладиган аудит натижалари бўйича ҳисоботлар, аудит якунлангандан сўнг 10 кун муддатда мазкур тартибнинг 2 ва 3 иловаларида белгиланган шаклларда Давсувинспекцияга тақдим этилади.

14. Аудит ўтказиш Ишчи гуруҳ таркиби Давсувинспекция, Ўздавэнергоназорат инспекциясининг ҳудудий инспекциялари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ва Ўзстандарт агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимларидан ташкил топади.

Мазкур гуруҳлар таркибига бошқа давлат органлари, корхона, ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари киритилиши мумкин.

3-БОБ. Аудит ўтказиш

15. Аудит, аудит ўтказиш бўйича Давсувинспекция буйруғида келтирилган санада, муддатларда ва белгиланган ишчи гуруҳлар томонидан, аудит ўтказиш графикларига асосан ўтказилади.

16. Давсувинспекция томонидан аудит ўтказиш ишчи гуруҳларига сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини инвентаризация паспортлари тақдим этилади.

17. Аудит – инвентаризация паспортларига асосан барча аудит объектларини ўз жойида кўздан кечириш ва талаб этилганда синовдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

18. Аудит қуйидаги тарзда ўтказилади:

1) олинган маълумотларга асосан аудит объектларини жойида мавжудлигини кўздан кечириш;

2) аудит объектларининг паспортлари, кадастр ҳужжатлари, сертификатлари, ишлатиш қўлланмалари мавжудлигини ўрганиш;

3) аудит объектлари уларнинг паспортлари ва кадастр ҳужжатларига тўғри келишини ўрганиш;

4) аудит объектларини стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;

5) аудит объектларидан, уларни фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ўрганиш;

6) аудит объектларидан фойдаланишда ҳавфсизлик қоидалари ўрнатилганлиги ва уларга амал қилиниши ўрганиш;

7) аудит объектларини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;

8) аудит объектларига техник хизмат кўрсатиш ташкил этилгани ва унинг даражаси;

9) аудит объектларида (зарурий ҳолларда) ўлчов воситалари ўрнатилганлиги.

19. Объектларни тури ва техник характеристикаларига эътибор қаратган ҳолда, шунингдек, уларни паспортларини, кадастр ҳужжатларини, сертификатларини, ишлатиш қўлланмаларини, стандартлаш талабларига мослигини текшириш ва баҳолаш орқали ишчи гуруҳларнинг бу борада тегишли мутахассис бўлган масъул ходимлари томонидан аудит амалга оширилади.

20. Аудит ўтказиш жараёнида мазкур тартибнинг 2-иловасида келтирилган аудит паспорти тўлдирилади.

21. Ўтказилган аудит якунида аудит паспорти ва мазкур аудит якунлари бўйича мазкур тартибнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги умумий ҳисобот расмийлаштирилади.

22. Мазкур тартибнинг 20-бандида келтирилган умумий ҳисоботда:

сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини умумий лойиҳавий қуввати;

сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини аудит ўтган вақтдаги амалдаги қуввати;

сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини самарадорлигини аниқ кўрсаткичлари;

сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар кўрсатилган бўлиши шарт.

23. Аудит ўтказилган сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган таклифларда:

тезкор муддатли – аудит якунига етганидан сўнг икки ой муддатда амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги (амалдаги қувватга нисбатан) энг камида 20 фоизга ортиши мумкин бўлган;

узоқ муддатли – аудит якунига етганидан сўнг узоғи билан бир йил давомида амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги 90-100 фоизга (лойиҳавий қувватга тенг ёки 10 фоизга паст) етиши мумкин бўлган;

доимий – аудит якунига етганидан сўнг доимий равишда амалга ошириб борилиши натижасида иншоот самарадорлигини салбий таъсирини олдини олиши мумкин бўлган тадбирлар кўрсатилади.

24. Мазкур тартибнинг 20 ва 21 бандида келтирилган аудит паспортларида ва умумий ҳисоботлар ишчи гуруҳнинг барча аъзолари ҳамда сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчи ёки уларнинг юқори ташкилотлари масъул ходимлари томонидан имзоланади.

25. Аудит ўтказиш жараёнида сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларида аниқланган камомадлар бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳолда ҳудудий прокуратура органларига тақдим этилади.

4-БОБ. Аудит ўтказиш бўйича мутахассисларнинг жавобгарлиги

26. Аудитни сифатли ва мазкур тартибга амал қилган ҳолда ўтказишга, шунингдек, аудит якунларига асосан сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларини самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклифларга аудитни ўтказган масъул ходимлар жавобгар ҳисобланади.

27. Аудитни белгиланган муддатларда, масъул ходимларни жалб қилган ҳолда ва сифатли ўтказилишига, шунингдек, аудит натижаларини тўғри расмийлаштирилишига Давсувинспекция жавобгар ҳисобланади.

5-БОБ. Аудит натижаларини умумлаштириш ва тақдим қилиш

28. Ўтказилган аудит натижалари бўйича барча ҳужжатлар, жумладан иншоотларнинг инвентаризация паспортлари, аудит паспортлари, умумий ҳисоботлар ва ўтказилган синовларнинг ҳужжатлари ҳамда бу борадаги барча  ҳужжатлар Давсувинспекцияга тақдим этилади.

29. Давсувинспекцияга розилиги билан, мустақил корхоналар томонидан ўтказилган аудитнинг мазкур тартибнинг 28-бандида келтирилган ҳужжатлари сув таъминоти ҳамда канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчи ёки уларнинг юқори ташкилотларига, шунингдек Давсувинспекцияга тақдим этилади.

30. Давсувинспекция томонидан қабул қилинган аудит натижалари бўйича ҳужжатлар, мазкур ҳужжатлар қабул қилингандан бошлаб 10 кун муддатда ўрганиб чиқилиб (мустақил корхоналар томонидан ўтказилган аудит ҳужжатларидан ташқари), амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида тегишлилиги бўйича сув таъминоти ҳамда канализация тизимлари иншоотларини эксплуатация қилувчиларнинг юқори ташкилотларига, хусусан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этилади.

31. Мазкур тартибнинг 30-бандига асосан тақдим этиладиган таклифлар аниқ ва тушунарли ҳолатда расмийлаштирилган бўлиши шарт.

32. Мазкур тартибнинг 30-бандига асосан, Давсувинспекция томонидан таклифларни қабул қилган ташкилотлар, ушбу таклифлар бўйича тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқишлари ва ишлаб чиқилган чора-тадбирларни 10 кун муддатда Давсувинспекцияга тақдим этишлари шарт.

5-БОБ. Аудит натижалари бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши

33. Ўтказилган аудит натижалари бўйича тадбирларни амалга оширилиши бўйича Давсувинспекция томонидан назорат ўрнатилади.

34. Чора-тадбирларни бажарилишида йўл қўйилган салбий ҳолатлар бўйича жавобгар шахсларга тегишли маъмурий ва интизомий чоралар кўрилади.

6-БОБ. Қайта аудит ўтказиш

35. Ҳудудлардаги аудит ишларини бўйича қабул қилинган барча ҳужжатлар таҳлил қилиниши натижасида аниқланган сифатсиз аудит ишлари натижасида қайта аудит ўтказилиши мумкин.

36. Қайта аудит ўтказиш, биринчи марта аудит ўтказган корхона томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади.

7-БОБ. Аудит ўтказиш нархи ва тўловлар

37. Аудит ўтказиш бўйича шартнома нархи, ўтказиладиган аудитнинг ҳажмига ҳамда аудитда иштирок этадиган ходимлар сони ва аудит ўтказиладиган иншоотни жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда, томонларнинг келишувига асосан белгиланади.

38. Аудит ўтказиш бўйича шартнома томонлар ўртасида шартнома расмийлаштирилгандан сўнг энг камида 50 фоизлик олдиндан тўлов асосида аудит ўтказилади.

8-БОБ. Якуний қоидалар

39. Мазкур тартибга тўлиқ амал қилинишига аудит жараёнида иштирок этадиган, шунингдек, бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.

40. Ўтказилган аудит бўйича иншоотлар самарадорлигини оширишга ушбу иншоотлардан фойдаланаётган корхоналар ёки уларнинг юқори турувчи ташкилотлари жавобгар ҳисобланади.

41. Аудит ўтказиш бўйича келиб чиққан низолар белгиланган тартибда иқтисодий судлар томонидан ҳал этишга қаратилади.

              Cув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартибига                                                       2-илова
                   
Иншоотда ўтказилган технологик аудит паспорти
                   
  Ҳудуд (вилоят) номи             
                   
  Туман (шаҳар) номи            
                   
  Иншоот номи            
                   
  Иншоот манзили             
                   
  Иншоотдан фойдаланувчи корхона (ташкилот) номи            
                   
Т/р Аудит объектлари номи Инвентар рақами  Фойдаланиш мақсади Техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, спецификация, фойдланиш йўриқномаси ) Қуввати ФИК Ҳолати Объект бўйича қисқача таклиф
Лойиҳавий  Амалдаги 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Ер ости қудуқлари
                   
Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар)
                   
Тиндиргичлар
                   
Резурвуарлар
                   
Фильтрлар
                   
Лаборатория жиҳозлари
                   
Ўлчов воситалари
          - - -    
Қувурлар (иншоот ички)
                   
Электр жиҳозлари (трансформатор ва бошқалар)
                   
Насослар
                   
Компрессорлар
                   
Сув миноралари
                   
Бошқалар
                   
Инвентаризация паспортида кўрастилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари
                   
                   
    раҳбари          
  Иншоотдан фойдаланувчи корхона (ташкилот) номи     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
    бош бухгалтери          
  Иншоотдан фойдаланувчи корхона (ташкилот) номи     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
    раҳбари          
  Иншоот номи     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
  Сана                
              Cув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартибига                                                       2-илова
                   
Иншоотда ўтказилган технологик аудит паспорти
                   
  Ҳудуд (вилоят) номи             
                   
  Туман (шаҳар) номи            
                   
  Иншоот номи            
                   
  Иншоот манзили             
                   
  Иншоотдан фойдаланувчи корхона (ташкилот) номи            
                   
Т/р Аудит объектлари номи Инвентар рақами  Фойдаланиш мақсади Техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, спецификация, фойдланиш йўриқномаси ) Қуввати ФИК Ҳолати Объект бўйича қисқача таклиф
Лойиҳавий  Амалдаги 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Ер ости қудуқлари
                   
Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар)
                   
Тиндиргичлар
                   
Резурвуарлар
                   
Фильтрлар
                   
Лаборатория жиҳозлари
                   
Ўлчов воситалари
          - - -    
Қувурлар (иншоот ички)
                   
Электр жиҳозлари (трансформатор ва бошқалар)
                   
Насослар
                   
Компрессорлар
                   
Сув миноралари
                   
Бошқалар
                   
Инвентаризация паспортида кўрастилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари
                   
                   
    раҳбари          
  Иншоотдан фойдаланувчи корхона (ташкилот) номи     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
    бош бухгалтери          
  Иншоотдан фойдаланувчи корхона (ташкилот) номи     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
    раҳбари          
  Иншоот номи     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
               
  Аудит ўтказган ходим мутахассислиги     (имзо)   (Ф.И.О)  
                   
  Сана                

Cув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартибига 3-илова

 

__________________________________________________________________________

(технологик аудит ўтказилган объект номи ва жойлашган ҳудуд)

ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича

ҲИСОБОТ

 

______________________                                               “_____” ____________ _____ йил

         (ҳудуд номи)

 

  1. Технологик аудит ўтказишга асос

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

  1. Иншоот бўйича умумий маълумот

 

Манзили:  ________________________________________________________________

 

Телефон: ___________,  e-mail: ______________,  ишга туширилган сана _______ йил

 

Юқори турувчи ёки бошқарувчи ташкилот: ____________________________________  

 

Фойдаланиш мақсади: ______________________________________________________

 

  1. Ўрганилган аудит объектлари

 

Объектдаги иншоотлар, техникалар, асбоб ва ускуналарнинг барчаси  инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди.

  1. Ер ости қудуқлари:

__________________________________________________________________________

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, ер ости қудуқлари сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар):

__________________________________________________________________________

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Тиндиргичлар:

__________________________________________________________________________

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Фильтрлар:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, фильтрлар сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Лаборатория:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Ўлчов воситалари:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, ўлчов воситалар сони, тури ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Қувурлар (иншоот ички):

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича қувурлар узунлиги  ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Электр жиҳозлари:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, электр жиҳозлари сони, тури ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Насослар:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича насослар сони, тури,  ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Компрессорлар:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, компрессорлар сони, тури ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Сув миноралари:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича миноралар сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Бошқалар:

__________________________________________________________________________(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, меъёрий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

 

  1. Асосий мақсади бўйича қуввати

 

  1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йиллига ____________ минг.м3.
  2. 20___ йилда амалда манбадан ичимлик сув ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори ______ минг.м3, ишлаб чиқарилган сув миқдори ______ минг.м3 ташкил этган.

 

  1. Технологик аудит натижасида мутахассислар хулосалари

 

  1. Давсувинспекция вакили хулосаси

 

Иншоот бўйича батафсил хулосаси (ваколат доирасида):

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси вакили хулосаси:

 

Ер ости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса :

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили хулосаси:

 

Лаборатория бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса (ваколат доирасида):

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Ўзстандарт агентлиги вакили хулосаси:

 

Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорлар бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса (ваколат доирасида):

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакили хулосаси:

 

Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулосаси:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Қурилиш вазирлиги вакили хулосаси:

 

Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилинганлиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

  1. Ўздавэнергоназорат давлат инспекцияси вакили хулосаси:

 

Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар

 

  1. Тезкор муддатда бажариш учун таклифлар:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Узоқ муддатли бажариш учун таклифлар:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

  1. Доимий бажариш учун таклифлар:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

 

Ишчи гуруҳ аъзолари:

 

Идора номи                                            (имзо)                                   Ф.И.Ш

 

Идора номи                                            (имзо)                                   Ф.И.Ш

 

Идора номи                                            (имзо)                                   Ф.И.Ш

 

Идора номи                                            (имзо)                                   Ф.И.Ш

 

Идора номи                                            (имзо)                                   Ф.И.Ш

 

Идора номи                                            (имзо)                                   Ф.И.Ш

 

Сана:

 

Танишдим:

Иншоотдан фойдаланувчи

корхона (ташкилот) раҳбари               (имзо)                                   Ф.И.Ш

Общие комментарии

925