ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3082 Хокимият Ургенчского города 09/04/2019 24/04/2019 3

Обсуждение завершено

Решение хокима
Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқиш
ID-3082

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322-сонли қарорига асосан,
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг
6,25-моддаларини қўлланиб, 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг ушбу қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун 2019 йил 9 апрел куни жойлаштирилганлиги ва иштирокчилар томонидан таклиф билдирилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси директори Б.Жуманиёзовга:

Маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги барча турдаги объектлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилишини;

шартнома асосида белгиланган тўловларни ва бир марталик тўловларни ундирилишини ҳамда банк кассаларига топширилишини;

шартнома тузишдан ва тўловларни тўлашдан бош тортган объект эгаларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини;

корхона ҳисоб рақамига тушган тушум маблағларидан қонунда белгиланган тартибда солиқ тўланишини;

корхона пул маблағларидан тўғри ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш топширилсин.

 

4. Шаҳар молия бўлими (Ж.Сапаев) ва шаҳар ДСИ (Ғ.Бекчанов) Маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ундириладиган тўловларни тўлиқ ундирилишини назорат қилиш топширилсин.

 

5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил         3 мартдаги 1158/1қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахмедов ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Авезов зиммаларига юклансин.

 

 

 

Урганч шаҳар ҳокими.                                                                            Ш.Абдуллаев

Общие комментарии

424