ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3041 Хокимият Ферганского района 05/04/2019 20/04/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-3041

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори  ва «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, (тумандаги Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий хавфсизлик хизматидаги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага мувофиқ 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси катта инспетори А.А.Машариповга юклатилсин.

5. Фарғона туман ҳокимининг 2018 йил 26 январдаги 195-сонли «Тумандаги қишлоқ хўжалик ва меолиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ­­Ғ.Сайидмирзаев  зиммасига юклатилсин.

Общие комментарии

556