ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3022 Национальное агентство "Узбеккино" 04/04/2019 19/04/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Кинематография тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида
ID-3022

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Кинематография тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида  ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов (конкурс) ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни танлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 
                                                              Бош вазири                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”_________даги
____-сон қарорига
1-Илова

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари
учун танлов (конкурс) ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги 

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

буюртмачи  – давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган кино маҳсулотлари харидини амалга оширувчи “Ўзбеккино” Миллий агентлиги;

шартнома – кинолойиҳалар бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида буюртмачи ва талабгор ўртасида тузиладиган битим;

танлов – Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан эълон қилинган, давлат ижтимоий гранти асосида  устувор мавзулардан иборат фильм яратиш ҳамда шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топиладиган харид қилиш тартиб-таомилини амалга оширишнинг тури;

танлов таклифи – танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ талабгорнинг танлов предметига нисбатан тақдим этиладиган таклифи;

режа-жадвал – кинолойиҳани амалга ошириш босқичлари, ҳажмлари ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;

давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

танлов комиссияси – кинолойиҳаларни кўриб чиқиш, саралаш ва давлат ижтимоий гранти асосида фильмлар яратиш масалалари бўйича хулоса чиқариш ва тавсиялар бериш ваколатига эга бўлган доимий фаолият кўрсатувчи, танлов комиссияси вазифасини бажарувчи коллегиал орган – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши;

ишчи орган – танлов бўйича кинолойиҳаларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва Бадиий кенгашга тақдим этиш ҳамда ишлаб чиқаришга туширилган кинолойиҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг мониторингини олиб бориш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги  таркибида ташкил этиладиган орган;

давлат ижтимоий гранти (кейинги ўринларда давлат гранти деб аталади) – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан фильмлар яратиш учун йўналтириладиган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобидан танловлар асосида фильмлар ишлаб чиқаришга мақсадли ажратиладиган маблағлар (субсидия); 

фильм – бадиий, бадиий-публицистик, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз ёзиб олинган туркумдан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар (киномаҳсулот); 

кинолойиҳа – фильмнинг адабий сценарийси, синопсиси, режиссёрлик сценарийси, фильм учун яратилган матнли ёки матнсиз мусиқа асари, тасвирга олиш жойи ва объектлар тўғрисида маълумотлар, тасвирга олиш гуруҳи, актёрлар таркиби, сарф-харажатлар сметаси, фильмнинг ишчи материаллари ва фильмни яратиш билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнларни қамраб олувчи материаллар мажмуаси;   

адабий сценарий – фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган ўзига хос тугал бадиий асар; 

режиссёрлик сценарийси – фильмни тасвирга олиш учун зарур бўлган барча деталлар акс эттирилган, режиссёрнинг тасвирга олиш майдончасида қулай ишлашига мослаштирилган сценарий; 

талабгор – мулкчилик шаклидан қатъий назар кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган, профессионал киноижодкорлар иштирокида ижодий гуруҳ (продюсер, киностудия раҳбари, сценарий муаллифи, фильмнинг бўлажак режиссёри ва бошқалар) тузиб, давлат ижтимоий грантини олишга талабгор бўлган юридик шахс.  

2-боб. Танлов комиссияси фаолиятини тартибга солиш

2. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши танлов комиссияси вазифасини бажаради. Танлов комиссияси  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 947-сонли “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган низом ҳамда ушбу низом асосида фаолият олиб боради.

3. Танлов комиссияси танлов  ғолибини танлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал органдир.

4.Танлов комиссияси  ишининг асосий мақсади иштирокчиларнинг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳолаш, тартибга солиш ҳамда ҳамда муайян кинолойиҳа бўйича ғолибни аниқлашдан иборат.

Танлов комиссияси аъзолари холис бўлиши ва танлов ғолибини танлашдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги керак.

5. Танлов комиссиясининг тезкор фаолиятини Ишчи орган раҳбари ташкил этади.

6. Ваколатли орган танлов комиссиясининг мажлисига ўз вакилини кузатувчи сифатида иштирок этиш учун юборишга ҳақлидир.

7. Танлов комиссиясининг юзма-юз мажлиси ўтказилиши учун танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этиши зарур. Қарор йиғилиш қатнашчилари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

8. Танловда қатнашган ижодий гуруҳнинг таркибида танлов комиссияси аъзоларидан ҳам қатнашган ҳолларда, у фақат ўзи тақдим қилган кинолойиҳа тақдимотида қатнашади, бироқ кинолойиҳа муҳокамасида ва қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда баённомада қайд этилади.

9. Агар танлов комиссиясига мазкур комиссия аъзосининг кинолойиҳага бевосита ё билвосита алоқадорлиги тегишли масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар маълум бўлиб қолган бўлса, унинг ўзи эса ўзини ўзи рад этмаган бўлса, бундай аъзонинг мазкур масала бўйича овоз беришига йўл қўйилмайди.

Агар танлов комиссиясига тегишли масала бўйича овоз берган мазкур комиссия аъзосининг муайян кинолойиҳага бевосита ё билвосита манфаатдор алоқада бўлганлиги қарор қабул қилинганидан кейин маълум бўлиб қолган бўлса, бундай аъзонинг овози мазкур масала бўйича овоз бериш натижаларидан чиқариб ташланади.

3-боб. Танлов комиссиясининг вазифалари

10. Танлов комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

танлов ҳужжатларини келишади;

кинолойиҳаларнинг мавзуларини белгилашда қатнашади ва тасдиқлайди;

кинолойиҳалар қабул қилинадиган муддатларни белгилайди;

низомдаги мезонларга мувофиқ кинолойиҳаларни ўрганиб чиқади;

тақдим қилинган кинолойиҳаларни саралайди;

танловни ўтказиш тартиб-таомилларини низомга мувофиқ амалга оширади;

танлов ғолибини аниқлайди ёки танловни амалга ошмаган деб топади.

11. Танлов комиссияси танлов ғолибини аниқлаш тартиб-таомиллари, ўзи қабул қилаётган қарорларнинг асослилиги ва беғаразлиги учун жавобгар бўлади.

12. Танлов комиссияси давлат харидларининг бошқа субъектлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлмайди.

13. Танлов комиссияси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар буюртмачи ва талабгорлар учун мажбурийдир.

4-боб. Танлов ўтказиш тартиб-таомиллари

 

§ 1. Танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлов ўтказилиши
ҳақида эълон бериш

14. Ишчи орган томонидан танлов ҳужжатлари, шартнома ва танлов ўтказиш ҳақидаги эълоннинг матни ишлаб чиқилади.

15. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги ахборот бўлиши керак:

кинолойиҳаларнинг мавзуси, қисқача аннотацияси;

танлов ўтказиладиган жой манзили;

талабгорларга қўйиладиган талаблар;

буюртмачининг талабгорлар билан алоқада бўлиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсининг ёки бошқа ходимларининг Ф.И.О., лавозими ва манзили;

танлов ҳужжатлари қоидаларини изоҳлаш учун сўров бериш шакли;

таклифларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;

танлов таклифларини расмийлаштиришга доир талаблар.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.

16. Танлов ҳужжатларида қуйидагилар бўлиши керак:

танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;

ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот;

танловда иштирок этиш учун таклиф қайси тилда тайёрланиши кераклиги бўйича талаб;

танлов иштирокчиларига танлов ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана.

17. Буюртмачи танлов комиссиясига танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш учун киритади.

18. Танлов комиссияси ўз мажлисларида танлов ҳужжатларини қонун талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва таклифлар қабул қилинадиган муддатларини,таклифларни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини белгилайди.

19Танловга қўйиладиган мавзуларни белгилашда фильмларнинг жанрлар бўйича квоталари танлов комиссияси ҳамда ишчи орган томонидан келишилган ҳолда фоиз ҳисобида белгиланади. Танлов комиссияси келиб тушган таклифлар асосида зарурат туғилганда квоталар фоизини ўзгартиришга ҳақли.

20. Танлов ҳужжатлари танлов комиссияси томонидан келишилгандан сўнг буюртмачи томонидан танловни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади.

21. Танлов ҳужжатларида камчиликлар аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, танлов комиссияси томонидан танлов ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади.

22. Буюртмачи танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилган танлов ҳужжатларини ўзининг имзоси ва муҳри билан тасдиқлайди.

23. Тасдиқланган танлов ҳужжатлари ҳамда танлов ўтказиш ҳақидаги эълон танлов иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун аввал буюртмачи томонидан расмий веб-сайтига жойлаштирилади.  Танлов ўтказиш ҳақидаги эълон қўшимча равишда интернетнинг бошқа сайтлари, шунингдек оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилиши мумкин.

24. Зарур ҳолларда буюртмачи танлов ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

25. Буюртмачи танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида танловда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қарор қабул қилишга ҳақли.

26. Танловда таклифлар бериш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак.

27. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади.

28. Зарур ҳолларда буюртмачи танлов комиссияси қарори асосида таклифларни бериш муддатини узайтиришга, шунингдек иштирокчиларга уларнинг таклифларини амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.

§ 2. Танлов таклифларини бериш тартиби

29. Талабгорларнинг таклифлари эълонда белгиланган тартибда танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича тақдим этилади.

30. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фаолият тури кино ва аудиовизуал асарлар яратишга ихтисослашган юридик субъектлар танловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахсларнинг танловда қатнашишига йўл қўйилмайди ва уларнинг таклифлари кўриб чиқилмайди.

31. Танловда қатнашиш учун талабгорга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган киноаппаратура ва мутахассисларнинг мавжудлиги;

ижодий гуруҳда профессионал киноижодкорларнинг мавжудлиги;

фильм яратиш бўйича ижодий гуруҳнинг тажрибаси;

кинолойиҳада ўз кучлари билан бажариладиган ишларнинг мўлжалланаётган ҳажми (фоизларда).

Талабгорларга буюртмачи томонидан белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин. Бунда буюртмачи томонидан қўйиладиган қўшимча талаблар ҳам танлов тўғрисидаги ахборотда у эълон қилинган пайтда кўрсатилади.

32. Талабгор  фильм ишлаб чиқаришни зиммасига олган юридик шахс (лар) фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:   

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).   

33. Талабгор танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган материалларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ҳуқуқларга эга бўлиши шарт.

34. Материаллар давлат тилида, ўзбек тили имло қоидаларига амалга қилган ҳолда тайёрланади.

35. Адабий сценарий А4 форматдаги, варақнинг бир тарафига ёзилган қоғозда тақдим қилинади. Матн ёзишда қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 30 мм, ўнг ҳошияси 15 мм, юқори ва паст ҳошияси 20 мм;

Times New Roman шрифти ва сценарийнинг ҳажмидан келиб чиқиб 14, 15 ўлчамли шрифт, қаторлараро интервал 0 мм (одинарный).

Бир серияли тўлиқ метражли бадиий ва бадиий-публицистик фильм учун тақдим этиладиган сценарийнинг ҳажми  40 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда  60 бетдан ошмаслиги шарт. Катта тарихий мавзуларда ва бошқа махсус буюртма асосида суратга олиш мўлжалланган фильмлар учун белгиланган ҳажмдан 25% кўпроқ ҳажмга эга бўлган сценарийга рухсат берилади.

36. Тақдим қилинадиган адабий сценарий 2 (икки) нусхада тақдим қилинади. Тақдим қилинган сценарийнинг ҳар бир нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши ва муаллифнинг имзоси ва талабгорнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши тавсия этилади. Электрон кўринишдаги адабий сценарий рақамли электрон ташувчи воситаларда, pdf форматида ҳам тақдим қилинади.

37. Талабгорлар томонидан материаллар “Ўзбеккино Миллий агентлиги Бадиий кенгашига” белгиси билан Агентликка юборилади. Танлов иштирокчиларининг таклифлари ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган ёки таклифларнинг ҳар бир варағи имзоланган ҳолда тақдим этиш тавсия этилади.

38. Талабгорларнинг таклифлари танловни ташкиллаштириш ва ўтказишга масъул шахсга рўйхатга олиш китобида топширувчи ва қабул қилувчи шахслар имзоси остида, қабул қилишнинг санаси ва вақтини қайд этиш йўли билан қабул қилинади. Рўйхатга олиш китоби ип билан тикилган, рақамланган ва муҳрланган бўлиши керак.

39. Талабгор тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.

40. Талабгор тақдим этилган таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни чақириб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.

41. Танловга таклифларни қабул қилиш  эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.

42. Талабгор танлов ҳужжатларидаги талабларни, танлов ўтказиш учун эълонда белгиланган шаклда тушунтириш талаби билан буюртмачига сўров юборишга ҳақли.

43. Буюртмачи сўров келиб тушган санадан эътиборан беш иш куни ичида, агар мазкур сўров буюртмачига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки кун олдин келиб тушган бўлса, ушбу сўровга жавоб юбориши шарт.

44. Танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган талабгорлар қатнаша олади:

шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

45. Танлов ҳужжатларининг шартлари ўзгартирилмасдан такроран танлов ўтказилганда такроран танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон иштирокчилардан таклифлар қабул қилинадиган муддат тугайдиган санадан  камида ўн кун олдин буюртмачи томонидан буюртмачининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Танлов ҳужжатларининг шартлари ўзгартирилган ҳолда такроран танлов ўтказиш танлов комиссияси қарори асосида буюртмачи томонидан амалга оширилади.

46. Кинолойиҳага нисбатан баҳолаш шартлари, мезонлари ва талабларни ўзгартириш зарурати пайдо бўлганда танлов комиссияси асосларни келтирган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади.

47. Такроран танлов ўтказилганда ҳам кинолойиҳалар бўйича таклифлар келиб тушмаса, буюртмачи ўзи кинолойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳақли.

§ 3. Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш

48. Талаборлар томонидан берилган таклифлар Ишчи орган аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Белгиланган тартиб бўйича расмийлаштирилган таклифлар танлов комиссияси аъзоларига танишиш  ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар тайёрлаш учун юборилади.

49. Танлов комиссиясининг йиғилиши бир ойда камида бир марта чақирилади. Ишчи орган танлов комиссияси йиғилишида кўриладиган масалалар бўйича тегишли материаллар билан танлов комиссияси аъзоларини камида 5 (беш) кун олдин таъминлайди.

50. Талабгорлар танлов комиссияси йиғилишида кинолойиҳани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади. Биринчи босқичда талабгорлар  томонидан давлат гранти учун танловда қатнашишга қуйидаги ҳужжатлар  (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) тақдим қилинади:

а) Тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;   

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг дастлабки ҳисоб-китоби;

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича фильмни ишлаб чиқариш бўйича дастлабки календарь-саҳналаштириш режаси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар (локация);

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).      

Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши талаб этилади:

фильмнинг концептуал ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильмнинг асосий персонажлари роллари учун тахминий мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

Кинолойиҳа ижодкорлари томонидан қўшимча маълумотлар (синопсис, фотоальбом, фильмнинг тижорат самарадорлиги, халқаро доирадаги таклифлар ва ҳ.к.) тақдим этилишига ижозат берилади.

б) Қисқа метражли бадиий фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларнинг тахминий калькуляцияси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).      

Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши шарт:

фильм ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильмнинг асосий персонажлари роллари учун мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либосларининг эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

в) Ҳужжатли фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

г) Анимацион (мультипликацион) фильмлар учун:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун  ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

мультфильм асосий персонажларининг  эскизлари;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

51. Тақдимот бошланишидан олдин Ишчи орган масъул котиби танлов комиссиясига барча ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги ҳақида ахборот беради. Тегишли ҳужжатлар тақдимотда мавжуд бўлмаган ҳолатда, танлов комиссияси ушбу таклифни кўриб чиқиш ва баҳолашга қўймасликка ҳақли.

52. Агар таклифни киритган танлов иштирокчиси Низомда белгиланган талабларга мос келмаса ёхуд талабгорнинг таклифи танлов ҳужжатлари талабларига мос келмаса, танлов комиссияси таклифни рад этади.

53. Танлов комиссияси ғолибни аниқлаш учун рад этилмаган таклифларни танлов ҳужжатлари ҳамда Бадиий кенгаш тўғрисидаги Низомда қайд этилган мезонлар асосида баҳолашни амалга оширади.

54. Танлов ҳужжатларини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси комиссия аъзолари ва экспертлардан иборат бўлган баҳоловчи гуруҳ тузишга ҳақли.

55. Таклиф Низом ва танлов ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади.

56. Баҳолаш пайтида танлов комиссияси танлов иштирокчиларидан таклифлари бўйича тушунтиришлар сўрашга ҳақли.

57. Танлов таклифи танлов ҳужжатлари билан белгиланган муддат мобайнида кучида қолади.

58. Кинолойиҳалар кўриб чиқилишида танлов комиссияси қуйидагиларни ўрганиб чиқади ва шу асосда тегишли қарор қабул қилади:

қонун ҳужжатларида ҳамда давлат ижтимоий гранти бўйича белгиланган талабларга мослигини;

зўравонликни ва порнографияни тарғиб қилмаслигини;

мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузилишини;

Ўзбекистон Республикаси ҳақида нотўғри ахборот тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини, адабий тил меъёрларини бузиб кўрсатилишини мумкин бўлган ҳамда таъқиқланган лексикадан фойдаланилганлигини;

ўзига хос янги ижодий ғоя ва фикрлардан фойдаланилганлиги,

мавзунинг долзарблиги;

бадиий сифати ва сюжетнинг қизиқарлилиги;

кино тилининг ўзига хос услуби;

режиссёрлик топилмалари;

ижтимоий аҳамияти, тарбиявий йўналиши, маънавий ва умуминсоний қадриятларнинг тарғиб қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларининг ҳақиқатга мувофиқлиги;

Ўзбекистоннинг ўзига хос ижобий имиджи кўрсатиб берилганлиги;

мамлакатда эркин демократик жамият қуриш йўлида юз бераётган ўзгаришлар ва реал ютуқлар, миллий мустақиллик ғоясининг моҳияти акс эттирилганлиги;

фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг асослантирилганлиги (фильм ишлаб чиқаришнинг тахминий харажатлари);

ариза берувчиларнинг шерикликда (ҳамкорликда) фильм ишлаб чиқаришга йўналтирадиган шахсий маблағлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар улуши;

фильмни ишлаб чиқаришга бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) жалб қилинганлиги.

59. Кўриб чиқилган материаллар қайтариб берилмайди.

60. Танлов ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган танлов иштирокчиси ғолиб деб топилади.

61. Танлов комиссияси ҳар бир кинолойиҳа бўйича ғолибни аниқлайди ёки танловни ўтказилмаган деб топади.

62. Қуйидаги ҳолатларда танлов ўтказилмаган деб топилади:

 кинолойиҳа учун асос бўлган адабий сценарийни қайта ишлашга зарурат борлигида;

 кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари белгиланган бюджет ҳажмидан кўплигида;

 адабий сценарийнинг мазмун-моҳияти агентлик томонидан эълон қилинган устувор мавзуларга мос келмаганлигида;

 кинолойиҳаларни ўрганиб чиқиш мезонларига мос келмайдиган ҳолатлар аниқланганида;

 кинолойиҳанинг қиймати асоссиз равишда кўпайтириб кўрсатилганида.

63. Танлов комиссияси томонидан қайта ишлашга тавсия этилган  кинолойиҳа уч мартагача танлов комиссиясига мурожаат қилиши мумкин. Агар уч мартада ҳам танлов комиссияси салбий хулоса берса, кинолойиҳа бекор қилинади ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.

64. Танлов ўтказиш бўйича танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Танлов комиссиясининг раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.

65. Танлов ўтказиш бўйича танлов комиссиясининг қарори комиссия қатнашчилари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

66. Таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижалари баённомада қайд этилади ва танлов ўтказиш бўйича танлов комиссиясининг барча қатнашчилари томонидан имзоланади. Баённомадан кўчирма у имзоланган кундан эътиборан беш иш куни ичида талабгорга юборилади.

67. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборот бўлиши керак:

танлов таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги;

ҳозир бўлган танлов комиссияси аъзоларининг ва танлов иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги;

таклифлари кўриб чиқилган танлов иштирокчилари тўғрисидаги;

таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган танлов иштирокчилари ҳақидаги;

танлов ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги;

танлов ғолибининг номи, почта манзили.

§ 5. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш

68. Танлов комиссияси қарори ва мажлис баённомасига асосан Буюртмачи танлов ғолиби билан шартнома тузади.

69. Танлов натижалари бўйича шартнома танлов ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган талабгор томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида ғолиб аниқланган вақтдан эътиборан ўн кундан кечиктирилмаган муддатда тузилади.

70. Танлов натижалари тўғрисидаги ахборот буюртмачининг веб-сайтида эълон қилинади ва буюртмачилар билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

71. Танлов ғолиби танлов шартлари асосида шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда буюртмачи томонидан қайта эълон берилади.

72. Талабгорлар танлов шартлари ва танловни ўтказиш тартиб-таомиллари бузилган ҳолатларда танлов натижалари устидан белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

Низомга 1-илова

 

ТЎЛИҚ МЕТРАЖЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

_______________________

(корхона-ташкилот номи, сана,   чиқиш рақами)

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги

Бадиий кенгашига

 

АРИЗА

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танлов (конкурс)да иштирок этиш учун 

 

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танловида (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб,  _________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи) _______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади.

Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________ (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи  ________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________  (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________ (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади) миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;   

фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг дастлабки ҳисоб-китоби;

фильмни ишлаб чиқариш календарь-саҳналаштириш режаси;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда)

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Изоҳ: қисқа метражли, ҳужжатли ҳамда анимацион фильмлар танловида қатнашиш истагида бўлганлар Тартибда белгиланган ҳужжатларни илова қиладилар.   

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

 

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                (имзо)                 (фамилия, исми, отасининг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                (имзо)                 (фамилия, исми, отасининг исми)

            м.ў.

ҚИСҚА МЕТРАЖЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

_______________________ (корхона-ташкилот номи, сана, чиқиш рақами)

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Бадиий кенгашига

АРИЗА

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танлов (конкурс)да иштирок этиш учун 

 

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танловида (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб, _________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи) _______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади. Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________ (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи ________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________  (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________ (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади) миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

 фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларнинг тахминий калькуляцияси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).      

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

 

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                 (имзо)                (фамилия, исми, отасининг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                 (имзо)                 (фамилия, исми, отасининг исми)

            м.ў.

ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

_______________________ (корхона-ташкилот номи, сана,  чиқиш рақами)

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Бадиий кенгашига

АРИЗА

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танлов (конкурс)да иштирок этиш учун 

 

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танловида (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб, _________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи) _______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади. Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________  (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи  ________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________  (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________ (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади) миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатлар сметаси;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

 

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                 (имзо)                 (фамилия, исми, отасининг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                 (имзо)                 (фамилия, исми, отасининг исми)

            м.ў.

АНИМАЦИОН ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА

_______________________ (корхона-ташкилот номи, сана,   чиқиш рақами)

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Бадиий кенгашига

АРИЗА

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танлов (конкурс)да иштирок этиш учун 

 

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танловида (кейинги ўринларда – Танлов) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб, _________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси – юридик шахснинг тўлиқ номи) _______________________________________________________________ тимсолида (раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади. Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот)__________________________________  (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи  ________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган  ____________________________________________________  (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм (______ фоиз), жами ___________________________________________________ (лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади) миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда  электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатлар сметаси;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва  либослари эскизлари;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз.

Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда.

 

Юридик шахс раҳбари ________________   _______________________________

                                                  (имзо)                (фамилия, исми, отасининг исми)

Бош  ҳисобчи                ________________   _______________________________

                                                 (имзо)                 (фамилия, исми, отасининг исми)

            м.ў.

Низомга 2-илова

 

Фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг
дастлабки ҳисоб-китоби

 

________________________________________________ томонидан ишлаб чиқариладиган (танлов иштирокчисининг номи) ________________________________________________ номли _______________________ (фильмнинг номи) (фильмнинг тури) фильм баҳосининг дастлабки ҳисоб-китоби

 

Харажатлар тури

Суммаси
(минг сўм)

Сценарий ва мусиқа харажатларига (иш ҳақи ҳисобланган ҳолда) – жами 

шу жумладан:

 

Иш ҳақи ва  мукофотлашга – жами

шу жумладан:

 

Товар моддий қимматликларга – жами

шу жумладан:

 

Ишлар ва хизматларга – жами

шу жумладан:

 

Транспорт-экспедиция харажатларига – жами

шу жумладан:

 

Бошқа харажатларга – жами

шу жумладан:

 

Бевосита харажатлар – жами

Қўшимча харажатлар – _______ фоиз

Фильм ишлаб чиқариш харажатлари – жами 

шу жумладан:

 

буюртмачи (давлат гранти) маблағлари ҳисобидан

 

танлов иштирокчисининг шахсий маблағлари ва қонун

ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан

 

Солиқ  _______ фоиз

 

Фойда _______ фоиз

 

Фильмнинг баҳоси – жами

шу жумладан:

 

буюртмачи (давлат гранти) маблағлари ҳисобидан  ________

 

танлов иштирокчисининг шахсий маблағлари ва қонун

ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ________

 

 

Низомга 3-илова

 

Фильмни ишлаб чиқариш календарь-саҳналаштириш
РЕЖАСИ

 

Т/р

Ишларнинг номланиши

Ойлар

1.

Тайёргарлик даври

 

2.

Консервация (вазият тақозо қилган ҳолларда)

 

3.

Тасвирга олиш даври

 

4.

Монтаж-ранглаш даври

 

5.

Фильм бирламчи материалларини тайёрлаш ва топшириш даври

 

              Жами:

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ____________даги
_____-сон қарорига 
2-Илова

Фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини
амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом фильмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

дистрибьютер – фильмга нисбатан ҳуқуқ эгаси ёки маълум бир ҳудудда ҳуқуқ эгасининг вакили бўлган, фильмларни шартномаларда назарда тутилган шартлар асосида кинопрокатини ташкил этувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

кинопрокат – фильмни ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситаларда даромад олиш мақсадида вақтинчалик фойдаланиш учун кинотеатрлар, телеканаллар, кабель ва спутник телевидениесида намойиш этишга, шунингдек, Интернет тармоғидаги каналларда, бино ва иншоотларда ва йўловчи ташиш транспорти воситаларида (самалёт, поезд, автобус ва бошқаларда) жойлаштиришга бериш;

кинотеатр – фильмни оммавий намойиши учун кинотехнологик ускуналар билан жиҳозланган бино ёки унинг бир қисми;

репертуар режа – республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда маълум бир даврда намойиш этилиши белгиланган фильмларнинг тасдиқланган рўйхати;

республика кинопрокат тармоғи – “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси базасидаги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тасарруфидаги давлат кинотеатрлари ва хусусий кинотеатрлардан ташкил топган кинотеатрлар тармоғи;

субдистрибьютор – фильмга нисбатан ҳуқуқ эгалари билан фильмнинг кинопрокати бўйича тўғридан-тўғри шартномага эга бўлмаган ва дистрибьюторлар билан тузилган  шартномалар асосида  фильмлар кинопрокатини амалга оширувчи учинчи шахслар; 

фильм – оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп ва анимацион фильмлар).

3. “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Республика кинопрокат маркази деб аталади) ва унинг Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги филиаллари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмларнинг кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган дистрибьютерлик ташкилотлари ҳисобланади.

4. Дистрибьютерлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини мустақил равишда ёки субдистрибьютерлар орқали амалга оширишлари мумкин.

5. Республика кинопрокат маркази ва бошқа дистрибютерлар  фильмлар кинопрокатини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ бериладиган тегишли рухсатнома асосида амалга оширадилар.

2-боб. Республика кинопрокат тармоғини ташкил этиш

6. Республика кинопрокат тармоғи фильмлар кинопрокатини марказлашган ҳолда ва ягона репертуар режа асосида амалга ошириш мақсадида, Республика кинопрокат маркази базасидаги давлат кинотеатрларининг бирлашишидан ва хусусий кинотеатрларнинг ўзаро манфаатли шартлар асосида ихтиёрий киришидан ташкил этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 372-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик асосида қуриладиган хусусий кинотеатрлар Республика кинопрокат маркази базасида ташкил этиладиган республика кинопрокат тармоғига киради.

8. Республика кинопрокат тармоғига кирмайдиган, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча кинотеатрлар фильмлар намойишини кинокомпаниялар, кинопродюсерлар, дистрибьютерлар ва фильмга нисбатан бошқа ҳуқуқ эгалари билан тузилган шартномалар асосида мустақил амалга оширадилар.

3-боб. Республика кинопрокат тармоғида дистрибьютерлик
фаолиятини амалга ошириш

9. Республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмлар Республика кинопрокат маркази ҳузуридаги Методик кенгашнинг (кейинги ўринларда Методик кенгаш деб аталади) тавсияси асосида шакллантириладиган репертуар режа асосида амалга оширилади.

10. Методик кенгаш республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмларнинг репертуар режадаги мақбул нисбатини белгилаш ва фильмларни профессионал баҳолаш мақсадида тузилади. Методик кенгашнинг таркиби Республика кинопрокат маркази томонидан шакллантирилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

11. Методик кенгашнинг таркибига Республика кинопрокат марказининг мутахассислари, кинотанқидчилар, кинокомпаниялар, кинотеатрлар вакиллари, дистрибьютерлар ва мустақил экспертлар жалб этилади.

12. Республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда репертуар режага киритилмаган фильмлар намойишини ташкил этилишига йўл қўйилмайди.

13. Агентлик тармоғидаги “Республика кинофонди” давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Республика кинофонди деб аталади) сақловида бўлган, давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмлар нусхаси Республика кинопрокат марказининг буюртмасига асосан республика кинопрокат тармоғида намойиш қилиш учун бепул берилади.

14. Республика кинофонди фонд сақловидаги фильмлар кинопрокатини амалга ошириш мақсадида учинчи шахсларга бериши ёки кинопрокати давом этаётган фильмларнинг Республика кинофондида сақланаётган оригинал ахборот ташувчиларидан кўчирган ҳолда тарқатиши ва (ёки) тижорат мақсадларида бошқа ҳар қандай усулда фойдаланиши мумкин эмас.

15. Республика кинопрокат маркази Республика кинофондидан белгиланган тартибда қабул қилиб олган фильмлар нусхасини репертуар режада белгиланган саналарда республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларга марказлашган ҳолда электрон ахборот ташувчиларда ва (ёки) оптик толали алоқа линияси орқали рақамли форматда етказиб беради.

16. Республика кинопрокат маркази ва бошқа дистрибьютерлар фильмлар нусхасини  республика кинопрокат тармоғига кирмайдиган кинотеатрлар, телеканаллар, кабель ва спутник телевидениесида намойиш этишга, шунингдек, Интернет тармоғидаги каналларда, бино ва иншоотларда ва йўловчи ташиш транспорти воситаларида (самалёт, поезд, автобус ва бошқаларда) жойлаштириш учун ўзаро тузилган шартномаларда назарда тутилган шаклда ва воситаларда етказиб беришлари мумкин.

17. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган миллий фильмлар намойиши республика кинопрокат тармоғидаги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа барча кинотеатрларда суткада иккитадан, 2021 йил 1 январдан ушбу кинотеатрларнинг ойлик экран вақтининг 25 фоизидан, байрам кунлари 40 фоизидан кам бўлмаслиги шарт.

Республика кинопрокат тармоғидаги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча кинотеатрларда ушбу бандда белгиланган миқдорда намойиш этиладиган фильмлар ва уларни намойиш этиш вақтлари Методик кенгаш томонидан белгиланади.

4-боб. Республика кинопрокат маркази ва бошқа дистрибьютерларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

18. Республика кинопрокат маркази ва бошқа дистрибьютерлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини эркин ва тенг ҳуқуқлилик асосида амалга ошириш;

фильмлар кинопрокатини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан дистрибьютерлик шартномалари тузиш;

фильмнинг оммавий намойишидан тушган йиғимлар аниқлилигини таъминлаш мақсадида фильмни оммавий намойиши билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларда чипталар сотувини назорат қилиш;

фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда фильмнинг материалларида ўзининг исми (номи)ни кўрсатиш ёки буни талаб қилиш;

фильмни ишлаб чиқарувчи компаниялар, фильмга нисбатан ҳуқуқ эгалари ёки фильмни прокатга бериш ҳуқуқи эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга фильмнинг оммавий намойишидан йиғилган маблағлар суммаси тўғрисида маълумот бериш.

Дистрибьютерлар қонунчиликда ва ўзлари тузган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

19. Республика кинопрокат маркази ва бошқа дистрибьютерлар қуйидагиларга мажбур:

фильмларнинг нусхаси етарлилиги ва сифатига кафолат бериш;

фильмни унинг оммавий намойиши ўтказиладиган кунга қадар фильмни оммавий намойиши билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга етказиб бериш;

кинотеатрларда томошабинлар сонидан қатъий назар, фильмларнинг белгиланган миқдорда ва сеансларда намойиш этилишини кузатиб бориш;

кинопрокати якунланган фильмлар нусхаларини шартномаларда назарда тутилган муддатларда фильмларнинг ҳуқуқий эгасига ёки бошқа сақловчиларга (архив фондларига) қайтарилишини таъминлаш;

кинопрокати амалга ошириладиган фильмларнинг реклама материаллари (постерлари, ТВ-роликлари, трейлери ва бошқа реклама маҳсулотлари) тайёрланишини ташкил қилиш;

кинопрокати амалга ошириладиган хорижий фильмларни ўзбек тилига, зарурат бўлганда, Ўзбекистонда яшаётган бошқа халқлар тилларига дубляж ёки субтитор қилинишини ташкил этиш.

Шунингдек, дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этишга;

зўравонликни, порнографияни тарғиб қилувчи, шунингдек, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни ҳамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатишни ва унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатувчи фильмлар тарқалишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.

Дистрибьютерлар қонунчиликда ва ўзлари тузган шартномаларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришлари мумкин.

5-боб. Дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда фильмларнинг реклама-тарғиботини амалга ошириш

 20. Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва республика кинопрокат тармоғида кинопрокати амалга ошириладиган фильмларнинг рекламаси ҳамда телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компанияси Республика кинопрокат маркази томонидан марказлашган ҳолда ташкил этилади.

Республика кинопрокат маркази ва бошқа дистрибьютерлар фильмларнинг реклама-тарғиботи фаолиятини “Реклама тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни талабларига мувофиқ амалга оширадилар.

21. Кинопрокати амалга ошириладиган фильмлар рекламасида, жумладан, фильм афишасида, кириш чипталарида ёшга доир чекловлар бўлишини, фильмда алкоголь ва тамаки истеъмолидан фойдаланилганлиги ҳамда унинг зарари тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши шарт.

22. Дистрибьютерлар оммавий намойишни амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган фильмларнинг кинопрокати тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа усулларда эълон қилишга ҳамда кинопрокатини ташкил этишга ҳақли эмаслар.

6-боб. Фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятидан йиғилган маблағларнинг ҳисоби ва ҳисоботи

23. Республика кинопрокат маркази давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокати бўйича шартномаларда назарда тутилган улушидан йиғилган маблағларни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказади, бундан Республика кинопрокат марказининг фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга ошириш учун сарфлаган харажатлари мустасно.

24. Фильмлар кинопрокатидан йиғилган маблағлар бўйича бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи Республика кинопрокат маркази томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7-боб. Ушбу Низом талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик ва назорат қилиш

25. Республика кинопрокат маркази ва дистрибьютерлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун жавоб беради.

26. Ушбу Низом талабларига риоя этиш устидан назорат қилиш Агентлик томонидан  белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___________ даги
_____-сон қарорига
3-Илова

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни танлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга (кейинги ўринларда халқаро кинотадбирлар деб аталади) юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш, саралаш ва танлаш тартибини белгилайди.

2. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш “Ўзбеккино” Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан амалга оширилади.  

3. Ҳамкорликдаги фильм давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан хорижий кинокомпаниялар билан биргаликда ишлаб чиқарилган фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш ўзаро келишилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Агентлик томонидан амалга оширилади.

4. Ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган манбаалардан ташқари  бошқа маблағлар ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш шу фильмларга нисбатан ҳуқуқ эгаси ёки ҳуқуқ эгасининг вакили бўлган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ёхуд уларнинг илтимосномаларига асосан Агентлик томонидан амалга оширилиши  мумкин.   

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

халқаро кинофестиваль – совринлар (гран-при, томошабинлар эътирофи ва бошқалар) билан тақдирлаш учун фильмлар танлови ўтказиладиган ва уларни оммавий тарғиб қилишга қаратилган халқаро фильмлар фестивали;

халқаро кинобозор – фильмларнинг халқаро кинопрокатини амалга ошириш учун сотиш, шунингдек, ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш, кинокомпаниялар ва продюсерларнинг у ёки бу мамлакат ҳудудида фильмларни тасвирга олиш масалалари кўриб чиқиладиган халқаро фильмлар бозори;    

миллий фильм – Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан ишлаб чиқарилган, оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал ва анимацион фильмлар);

ҳамкорликдаги фильм – Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан хорижий кинокомпаниялар ёки продюсерлар билан биргаликда ижодий, техник ва молиявий ҳисса қўшиш йўли билан ишлаб чиқарилган фильм.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ рухсатномаси бўлмаган миллий ва ҳамкорликдаги фильмлар (кейинги ўринларда фильмлар деб аталади) халқаро кинотадбирларга юборилиши мумкин эмас.

2-боб. Халқаро кинотадбирларга юбориш учун энг яхши миллий
ва ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш тартиби

7. Агентлик ҳузурида халқаро кинотадбирларга юбориш учун фильмларни кўриб чиқувчи ва уларнинг энг яхшиларини сараловчи фестиваль гуруҳи (кейинги ўринларда фестиваль гуруҳи деб аталади) ташкил этилади.

8. Фестиваль гуруҳининг таркиби Агенлик масъул ходимлари,  “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ва кинематография соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларидан ҳамда киношунослар ва кинотанқидчилардан шакллантирилади ва Агентлик бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

9. Фестиваль гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳар йилнинг якунига қадар кейинги йилда ўтказиладиган халқаро кинотадбирларни ўрганиб чиқади ва улардан иштирок этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланганларининг рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Агентлик раҳбарига киритади;

 халқаро кинотадбирларнинг туридан (тўлиқ метражли, қисқа метражли, анимацион фильмлар фестивали) келиб чиқиб ёки ихтисослаштирилган (инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги, аёллар, ёшлар ва бошқалар тўғрисидаги фильмлар) халқаро кинотадбирларга мос келадиган фильмларни саралайди;

саралаб олинган фильмларни кўриб чиқади ва уларни халқаро кинотадбирларга юбориш ёхуд уларни юбормаслик тўғрисида тавсиявий хулоса тайёрлайди.

10. Фестиваль гуруҳи фильмларни кўриб чиқишда қуйидагиларга эътибор қаратади:

а) миллий ва ҳамкорликдаги фильмнинг мазмуни бўйича:

бадиий сифати ва сюжетнинг қизиқарлилиги;

умуминсоний қадриятлар тарғиб қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатлари ҳаққоний ёритилганлиги;

Ўзбекистоннинг ўзига хос ижобий нуфузи кўрсатиб берилганлиги.

б) миллий ва ҳамкорликдаги фильмга қўйиладиган техник талаблар бўйича:  

DCP, HD файл, Blu-ray форматдаги видео бўлиши;

намойиш учун 16:9, 4:3 ва 3D форматда тайёрланганлиги; 

стерео, моно ва dolby овозга эгалиги;

инглиз тилида субтитор қилинган бўлиши шарт.

11. Қуйидаги ҳолларда:

а) агар миллий ва ҳамкорликдаги фильмда:

миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни тарғиб этувчи;

фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган;

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ноҳаққоний ёки бузиб акс эттирувчи;

бошқа халқларнинг маданий-тарихий қадриятларига, маънавий-ахлоқий асосларига ва бошқа манфаатларига дахл қилувчи;

экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналар мавжуд бўлган фильмлар халқаро кинотадбирларги юбориш тавсия этилмайди.

3-боб. Халқаро кинотадбирларга юбориладиган фильмларни
тайёрлаш ва Халқаро кинотадбирларда иштирок этиш

12. Фестиваль гуруҳи томонидан сараланиб, халқаро кинотадбирларга юбориш учун тавсия этилган фильмлар ва уларнинг материалларини тайёрлаш Агентлик масъул ходимлари ва Агентлик тизимидаги “Республика кинопрокат маркази” Давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Республика кинопрокат маркази” ДУК деб аталади) томонидан амалга оширилади.

13. “Республика кинофонди” ДУК фондда сақланаётган фильмларни ёки уларнинг материалларини халқаро кинобозорларга  юборишга тайёрлаш учун “Республика кинопрокат маркази” ДУК ихтиёрига бепул беради.

14. “Республика кинопрокат маркази” ДУК:

халқаро кинобозорларга юбориш учун тавсия этилган фильмларни жаҳон стандарти талабларига мувофиқ тайёрланишини таъминлайди;

фильмларнинг реклама материаллари (трейлер, тизер, постер, флаер ва бошқалар)ни тайёрлайди;

фильмларни халқаро кинобозорларда сотиш, шунингдек, хорижий фильмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кинопрокатини амалга ошириш учун сотиб олиш бўйича чет эл ташкилотлари ва кинокомпаниялари билан музокаралар ўтказади, шартномалар тузади.

15. Халқаро кинобозорларга тақдим этилган фильмларни олиб бориш ва уларни сотиш, хорижий фильмларни мамлакатимиздаги кинопрокатини ташкил этиш “Республика кинопрокат маркази” ДУК томонидан амалга оширилади.

16. Халқаро кинофестивалларнинг асосий дастурига киритилган фильмларнинг тақдимотида иштирок этувчиларнинг таркиби Агентлик томонидан шакллантирилади, бундан Халқаро кинофестиваллар ташкилотчилари томонидан таклиф этилган иштирокчилар мустасно.

4-боб. Ушбу Низом талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик ва назорат қилиш

17. Агентлик ва унинг тизимидаги масъул ташкилотлар  Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун жавоб беради.

18. Ушбу Низом талабларига риоя этиш устидан назорат қилиш Агентлик томонидан  белгиланган тартибда амалга оширилади.

Общие комментарии

411