ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3002 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 02/04/2019 17/04/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-3002

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

 

 

моддаЎзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ЎРҚ-327-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 17-сон, 188-модда, 2013 й., 18-сон, 233-модда, 2015 й., 33-сон, 439-модда, 2017 й., 1-сон, 1-модда), қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча оилавий корхоналар устав асосида фаолият юритади.

Оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширишдан олинган даромад ва харажатлар оилавий тадбиркорлик уставига мувофиқ оила аъзолари ўртасида тақсимланади. »;

Бешинчи қисм тегишлича еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 4-модданинголтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони чекланмаганлиги белгилансин. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак. Оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони чекланмаганлиги белгилансин. Бунда оилавий корхона билан меҳнат шартномаси (контракти) тузилган барча ходимларни, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларни ўз ичига олади.»;

3) 6-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин::

«Оилавий корхона бошлиғининг қарори билан оилавий корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос орқали берилиши мумкин.

Оилавий корхона бошлиғи бедарак йўқолган деб топилганда ёки вафот этганда оилавий корхонага бошлиқ оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилишида уларнинг биридан овоз бериш йўли билан сайланади.»;

4) 12-модда:

Қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва ўн олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«оилага тегишли мулкка, шу жумладан мерос қилиб бериш, совға қилиш, сотиш, корхона (мол-мулк) ёки унинг бир қисмини беғараз ўтказиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш»;

«тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда афзалликлар олишга қаратилган, қонун ҳужжатларга ва бошқа тадбиркорлик субъектлари бўлган рақобатчиларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги»;

саккизинчи – ўн тўртинчи қисмлар тегишлича тўққизинчи – ўн бешинчи қисмлар деб, ўн бешинчи – ўн олтинчи қисмлар тегишлича ўн еттинчи – ўн саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

5) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 « Оилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни нақд пулли ва (ёки) нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилиши мумкин. Оилавий корхона маҳсулотини реализация қилиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин.»;

6) 28-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда ҳамда нотурар-жой бино-иншоотлардан фойдаланилганда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.»;

2 модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ва аҳоли ўртасида мазмун-моҳиятини тушунтирилишини таъминласин.

3 моддаУшбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

           Ш. МИРЗИЁЕВ

 

 

Общие комментарии

899