ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3001 Министерство народного образования Республики Узбекистан 02/04/2019 17/04/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
“Khan Academy” электрон платформасини маҳаллийлаштириш ва оммалаштириш тўғрисида
ID-3001

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг
2019 йил 6 февралдаги илғор халқаро ва чет эл таълим дастурлари асосида миллий онлайн ресурсини яратиш тўғрисидаги 06/1-469-сон топшириғи
ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Халқ таълим вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Билим онлайн” нодавлат нотижорат муассасаси томонидан “Khan Academy” электрон платформасини ўзбек тилига мослаштириш ва оммалаштириш бўйича таклифлари маъқуллансин.

2. “Khan Academy” электрон платформасининг маълумотларини ўзбек тилига мослаштириш ва оммалаштириш бўйича чоралар қуйидаги вазифаларни бажариш учун амалга оширилади:

ўқитувчиларга янги ўқитиш методикаларини қўллашни ўргатиш;

бепул, сифатли билим олиш имкониятини яратиш ва таълим сифатини ошириш;

Интернет тармоғидаги мавжуд таълим соҳасидаги очиқ ахборот ресурсларни ўзбек тилига таржима қилиш ва мослаштириш;

аҳоли орасида замонавий билимларни тарғиб қилиш, назарий
ва амалий кўникмаларни шакллантириш, аҳолининг таълим даражасини
ва маданий савиясини ошириш;

онлайн дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, янги педагогик технологиялар, таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва Интернет тармоғи орқали тарқатиш;

замонавий усулларни татбиқ қилиш йўли билан мактабларда таълим бериш жараёнини ривожлантириш.

3. “Khan Academy” электрон платформасини ўзбек тилига таржима қилиш, мослаштириш ва кенг кўламда оммалаштиришга йўналтирилган
чора-тадбирлар ўрнатилган тартибда халқаро молия институтлари
ва ташкилотларнинг грант маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “Khan Academy” электрон платформасини кенг жорий этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг имтиёзли грант маблағларини жалб этиш бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. 

5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда “Khan Academy” электрон платформасига тўсиқсиз киришни таъминлаш мақсадида истисно тариқасида www.khanacademy.org платформасига Ўзбекистон Республикасининг барча Интернет провайдерлари ва мобиль операторлари орқали бепул кириш имкониятини таъминлаб берсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда  
“Билим онлайн” нодавлат нотижорат муассасасига оператив бошқаруви учун беғараз ёрдам сифатида Тошкент шаҳридан 400 квадрат метрдан кам бўлмаган бино билан таъминлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига тақдим этсинлар.

7. “Билим онлайн” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан
“Khan Academy” электрон платформаси
лойиҳаси доирасида харид қилинадиган барча техник воситалари 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

8.  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Khan Academy” электрон платформаси ҳақида ижтимоий видеороликларни мунтазам равишда миллий телеканалларида беғараз тарзда ёритиб бориш чораларини кўрсинлар.   

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Общие комментарии

1553