ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2993 Центральный банк Республики Узбекистан 01/04/2019 16/04/2019 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2993

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул
муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
6 мартдаги ПФ–5684-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил
24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

Тошкент ш.,

2019 йил ___  _________,

___ - сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил ___ _______даги

____ қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул
муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 3-банд тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. 10-банддан “ва нақд пуллар захирасига” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. 11-бандда:

биринчи хатбошидан “ва нақд пуллар захирасининг минимал лимитлари” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

4. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

5. 4-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

 

 

Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА

 

“Ўзбекистон Республикасида банклар

томонидан нақд пул муомаласига

доир ишларни ташкил этиш

тўғрисидаги йўриқнома”га

1-ИЛОВА

Ҳисоб-китоб маъумотномаси

20 ____йил  учун

Хўжалик юритувчи субъект номи

Банк номи

                                                             минг сўм

 Кўрсаткич номи

Хўжалик юритувчи субъект томонидан лойиҳалаштирилди

Банк томонидан ўрнатилди*

 

20__йил  амалда

20 _йил  учун лойиҳа

 

I. Касса қолдиғига лимит ўрнатиш тартиби

1.Ўтган йили банк кассасига топширилган нақд пуллар суммаси

 

 

 

Шу жумладан:

 

 

 

1.1.  Ўртача бир ойда топширилган сумма (1./12 ойга)

 

 

 

1.2. ўртача бир кунда топширилган сумма (1.1./иш кунларига)

 

 

 

2. Ўтган йил давомида хўжалик юритувчи субъекти кассасидан қилинган ҳаражатлар суммаси

 

 

 

Шу жумладан:

 

 

 

2.1.  Ўртача бир ойлик ҳаражатлар суммаси (2/12 ойга)

 

 

 

2.2.  Ўртача бир кунлик харажатлар суммаси (2.1./иш кунларига)

 

 

 

3. Хўжалик юритувчи субъекти кассасидаги нақд пуллар қолдиқ лимити

 

 

 

II. Нақд пулларни топшириш тартиби ва муддатлари

1. Нақд пулдаги тушумларни топшириш тартиби

 

 

 

2. Нақд пулдаги тушумларни топшириш муддатлари

 

 

 

III. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

1. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси

 

 

 

Шу жумладан:

 

 

 

1.1. Аванс

 

 

 

1.2. Ойлик

 

 

 

1.3. Бошқалар

 

 

 

*банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан келишилган ҳолда кассага нақд пуллар қолдиғи лимити, нақд пул тушумини топшириш тартиби, муддати ва нақд пулда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси қатори тўлдирилади.

 

Хўжалик юритувчи субъект раҳбари                (имзо)                         Ф.И.Ш

 

Бош (катта) бухгалтер ёки унинг

мажбуриятларини бажарувчи шахс                    (имзо)                       Ф.И.Ш

 

Банк раҳбари                                                         (имзо)                       Ф.И.Ш

 

Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА

 

“Ўзбекистон Республикасида банклар

томонидан нақд пул муомаласига доир

ишларни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқнома”га

4-ИЛОВА

 

Банк айланма кассасини

ички ҳудудий мувофиқлаштириш

тартибида таъминлашга

рухсат берилсин

___________________________(млн.сўм)

 

Банк айланма кассасини мадад

пуллари ҳисобига таъминлаш

___________________________(млн.сўм)

 

Марказий банкнинг

__________________________вилояти

(республикаси, шаҳри) бўйича

Бош бошқармаси бошлиғи

_________________ (имзо

 

 

________________ вилояти (республикаси, шаҳри) бўйича

банк айланма кассаларини нақд пул билан таъминлаш

ҚАЙДНОМАСИ

 

20__ йил "___" ___________ учун

   

млн сўм

т/р

Банклар номи

Нақд пул сўраб берилган буюртманинг санаси

Сўралаётган нақд пул

суммаси

Нақд пул олишга

рухсат берилди

 

Ҳисоб-китоб касса марказининг айланма кассаларидаги нақд пуллар ҳисобидан

Ҳудудда нақд пулларни қайта тақсимлаш ҳисобидан

 

 

Марказий банкнинг Захира фондидан

 

Сумма

 

Сумма

 

Сумма

1

 

2

3

4

5

6

7

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    

Нақд пул муомаласини ташкил этиш

бошқармаси бошлиғи

 

(имзо)

 

Ф.И.О

 

Общие комментарии

778