ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2978 Министерство народного образования Республики Узбекистан 29/03/2019 13/04/2019 7

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-2978

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожалантириш чоралари ҳақида”ги ПҚ—4193-сон қарорига мувофиқ,
Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларга халқ  таълими тизимида кўрсатилаётган давлат хизматларида ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи нормалари мавжуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади :

1. Қуйидагилар :

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Экстернат тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни
бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «__»  ___________даги
________-сон қарорига
1-илова

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб аталади), атоқли адиблар номи билан аталган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (бундан буён матнда ижод мактаблари деб юритилади)  ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.

2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш

3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади.

Фарзандлари ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасисага қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.

4. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 6-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

5. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг раҳбарияти танловни сифатли ва рақобатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги газеталарда) эълон беради.

6. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи учун ҳужжатлар 1-31 июль кунлари ҳамда 7-синфи учун ҳужжатлар 1 - 20 июль кунлари қабул қилинади.

7-синфга ўқувчилар қабули бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, 25 июль кунига қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қабул танловида иштирок этадиган номзодлар муассасанинг расмий веб-саҳифасидан рўйхатдан ўтади. 

7. Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси  директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусҳаси;

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

8. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг)
7-синфи учун танловлар 5 - 20 август кунлари оралиғида ўтказилади.

9. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.

3-боб. Танловларни ўтказиш

10. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари Комиссия томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари, ижод мактабларининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Комиссия томонидан белгиланган йўналишлар асосида ўтказиладиган оғзаки
ва ёзма имтиҳон натижалари (кейинги ўринларда ижодий танлов деб аталади) бўйича қабул қилинади.

11. Тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синовлар  ҳамда психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан шакллантирилади.

Ижодий танловлар материаллари таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар, таниқли адибларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилади.

Оғзаки ва ёзма синовлар  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Комиссия томонидан, психологик-педагогик диагностика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

12. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида танловлар ўтказиладиган кунларнинг аниқ муддати Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвалда кўрсатилади.

13. Оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика мазкур муассасада таълим олиб бориладиган тилда ҳамда умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва дастурлари асосида Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида ҳар бир синфда бир вақтда ўтказилади. Ёзма синовлар 45 дақиқа ва оғзаки синовлар
ҳар бир ўқувчи учун 5 дақиқа ҳамда психологик-педагогик диагностика 45 дақиқа давом этади.

14. Комиссия томонидан 5-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича қуйидаги фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказилади:

хорижий тиллар ва филология — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (50 та сўз), ёд билган шеърини ёки 50 та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш;

аниқ фанлар — математикадан ёзма иш (3 та мисол ва 2 та масала);

табиий фанлар — атрофи олам ва табиатшунослик фанларидан ёзма иш
(5 та савол).

ижодий танловлар - она тили ва адабиёти фанидан оғзаки саволлар берилади ва бадиий тасаррувлари аниқланади (оғзаки 3 та савол, бадиий тасаввури 2 та савол)

Ижодий танловларни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади.

15. Тегишли фанлар бўйича оғзаки ва ёзма синовларнинг ҳамда психологик-педагогик диагностика натижаларига кўра ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади. Оғзаки
ва ёзма синов натижалари яхлит, психологик-педагогик диагностикаси
эса алоҳида баҳоланади.

16. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида оғзаки ва ёзма синовларни ҳамда психологик-педагогик диагностикани ташкиллаштириш, баҳолашнинг рейтингли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширади.

17. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида танлаб олинади.

18. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси – умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади. Тест саволарининг мураккаблик даражаси таълим соҳаларидан келиб чиқиб белгиланади.

19. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида муассасада таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади.

20. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи учун тест синовлари 60 дақиқа давом этади. Психологик-педагогик диагностика синовлари ҳам 60 дақиқа давом этади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

21. 7-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан
20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий билимлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил
ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

математика — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий билимлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

маънавият — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан
20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

22. Ўқувчилар Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.

23. Тест синовлари ва психологик-педагогик диагностика синовлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.

24. Ўқувчиларга танловлар ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.

Танловларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча танловлар ўтказилмайди.

25. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.

24. Ўқувчиларнинг танловлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.

25. Танловларнинг якуний натижалари 5 кун ичида Комиссия томонидан ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

26. Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар
ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Комиссияга
, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Давлат тест маркази ва унинг жойлардаги доимий вакилларига мурожаат этишлари мумкин. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар берилган жавоблардан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.

27. Танловлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар танлов ўтказилган йилнинг 25 августига қадар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.

4-боб. Ўқувчиларни ўқишдан четлаштиш ва бўш ўринларга қабул қилиш:

28. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга).

29. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларда танловда иштирок этиб, қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.

Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларлан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.

Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.

30. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади.  Бунда танлов ўқувчининг битирган синф ҳажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

5-боб. Якуний қоидалар

31. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “__”  ___________даги
___________-сон қарорига
2-илова

                                                                                                                                     Экстернат тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низом умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган таълим олувчиларни экстернат тартибида якуний давлат аттестациядан (кейинги ўринларда аттестация
деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

экстернат — умумий ўрта таълим ҳажмдаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;

экстерн — умумий ўрта таълим ҳажмдаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда аттестациядан ўтказиладиган шахс.

3. Умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернлар мазкур Низом асосида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқига эга.

4 Экстернларни аттестациядан ўтказиш бепул амалга оширилади.

2-боб. Экстернлар рўйхатини шакллантириш

5. Аттестация тегишли давлат таълим стандартлари доирасида амалга оширилади.

6. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда
16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин
.

Умумий ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатномага эга фуқаролар 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилади.

Экстерн бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилмайди.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиғининг буйруғи билан ҳар йили 1 мартга қадар аттестация ўтказиш учун тегишли ҳудуд марказида жойлашган битта умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) белгиланади.

Фуқаролар ўзлари доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган манзиллари бўйича мактабга мурожаат этади.

8. Экстернлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) мактаб расмий веб-сайтидан рўйхатдан  ўтади.

9. Якуний давлат аттестация бошланишидан 10 кун аввал экстернлар қўйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

 мактаб директори номига ариза;

баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;

экстерннинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда).

10. Экстерн томонидан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганда, бу ҳақда Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади.

11. Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

экстерннинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

экстерннинг туғилган йили, санаси ва жойи;

экстерннинг доимий яшаш жойи ва телефон рақами;

баҳолар (ўзлаштириш) табелига кўра сўнги ўқиган синфи, агар ўқиган бўлса;

ариза ва бошқа ҳужжатлар топширилган сана ва ҳужжатларни қабул қилиб олган шахснинг имзоси.

12. Ариза билан мурожаат қилган экстернлар рўйхати ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаган кундан (1 майдан) бошлаб икки иш куни ичида мактаб директори томонидан тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

Экстернлар рўйхати ҳудудий бошқармалар томонидан, улар мактаблардан олинган кундан бошлаб бир кун ичида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.

3-боб. Экстернларнинг аризаларини кўриб чиқиш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш

13. Экстернларнинг аризалари мактаб педагогик кенгаши томонидан тегишли йилнинг 10 майига қадар кўриб чиқилади ва экстернни аттестацияга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор экстернларнинг танишиши учун аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.

14. Экстернлар қонун ҳужжатларида мактаб битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.

15. Экстернларни аттестациядан ўтказиш Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

16. Экстерн 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан, аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади.

17. Экстерннинг 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, 9 ва 11-синфда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, «Чизмачилик», «Тасвирий санъат», «Мусиқа», «Технология», «Жисмоний тарбия» фанлари бундан мустасно.

18. Узрсиз сабабларга кўра аттестацияга келмаган экстернлар, жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта аттестациядан ўтказилмайди.

Узрли сабабларга кўра, аттестацияда қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, жорий ўқув йилида қайта аттестациядан ўтказилади.

19. Касаллиги туфайли экстерн мактабга шахсан ўзи кела олмаса, унинг (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) мурожаатига асосан, мактаб директори томонидан ушбу экстернга уй шароитида аттестациядан ўтиш имконияти яратилади.

20. Экстернларнинг аттестацияси натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва мазкур баённоманинг юқори ўнг бурчагига «eksternat» сўзи ёзиб қўйилади.

21. Экстернларнинг аттестацияси тамом бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида мактаб директори томонидан ёзма равишда ҳисобот тайёрланиб, тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

22. Ҳудудий бошқармалар томонидан мактаб директорининг ҳисоботи олингач, икки иш куни ичида ушбу ҳисобот асосида маълумот (ўтказилган аттестация натижалари бўйича) тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.

23. Экстернларнинг шаҳодатномалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ тўлдирилади.

4-боб. Якуний қоидалар

24. Экстерн томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши учун мактаб директори масъул ҳисобланади.

25. Экстернлар томонидан топширилган ҳужжатлар, Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтари, аттестация баённомалари ва аттестация билан боғлиқ бошқа материаллар 3 йил давомида аттестация ўтказилган мактабда сақланади.

26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “__” ___________даги
___________-сон қарорига
3-илова

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби  тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда мактаб деб аталади) ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

синфдан синфга ўтказиш – ўқувчини бир синфдан бошқа параллел синфга ўтказиш;

бир мактабдан бошқасига ўтказиш – ўқувчини бир мактабдан бошқа бир мактабнинг тегишли синфига ўтказиш.

3. Мазкур Низом талаблари:

барча вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларга;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказишга нисбатан татбиқ этилади.

4. Ўқувчиларни нодавлат таълим муассасаларидан мактабларга ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда, мактаблардан нодавлат таълим муассасаларига ўтказиш мазкур Низом ва нодавлат таълим муассасаларининг уставларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5. Мазкур Низом жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

6. Мактаб ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

7. Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш бепул амалга оширилади.

2-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш

8. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

9. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

10. Мактаб директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.

11. Мактаб директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

3-боб. Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш

12. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

13. Ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

14. Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мактабдан кетиш талони берилади.

15. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

16. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талонини беради.

17. Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

ўқувчининг тиббий картаси.

18. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

19. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

20. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Мактаб директори мазкур буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактабга маълумот учун юборади.

21. Ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

22. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

23. Ўқувчилар сафидан чиқарилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори билан мактабнинг 10-11 синфларига ўтказилади.

4-боб. Ўқувчини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш

24. Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

25. Ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади.  Аризага туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг вояга етмаганни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова қилинади.

26. Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатларни олганлиги тўғрисида тилхат олади.

Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

27. Ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

28. Мактаб директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўқув йили чораклари оҳирида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига тақдим этилади.  

5-боб. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш

29. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.

30. Хорижий давлатда таълим олган болани Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш учун ота-оналар томонидан мактаб директорига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ота-она томонидан мактаб директор номига ариза;

боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг) асли ва нотариал тасдиқланган таржимаси;

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

31. Мактаб директори тақдим этилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кўриб чиқади ва болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

32. Мактаб директори боланинг хорижий давлатда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради.

Боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул қилиши лозим.

33. Болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

6-боб. Якуний қоидалар

34. Ўқувчини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфга ёки айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабга ўтказиш, шунингдек уларни ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун ушбу синфлардан (мактаблардан) бошқа синфларга (мактабларга) ўтказиш Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.

Ота-оналарнинг истагига кўра ўқувчини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфдан бошқа синфга ёки айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабдан бошқа мактабга ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

35. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг розилиги билан амалга оширилади.

36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

 

 

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий

ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

______________________________________________
(вилоят (республика, шаҳар), туман (шаҳар)

____-сонли мактабдан
КЕТИШ ТАЛОНИ

Ушбу талон 20 __ йил ____ _______________ да ________________ тумани (шаҳри)даги ___-сонли мактабнинг ____ -синф ўқувчиси __________________________________

   

(ўқувчининг Ф.И.О.)

бошқа мактабга ўтказилаётганлигини тасдиқлаш учун берилди.

       

_________

 

________________________

(имзо)

 

(мактаб директорининг Ф.И.О.)

 

М.Ў.

   
   

Мактаб директорининг

телефон рақами: _______________

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
_____________даги
___________-сон қарорига
4-илова

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни (кейинги ўринларда ўқувчилар деб аталади) синфдан синфга, бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига (кейинги ўринларда мактаб деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

 

I-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

синфдан синфга ўтказиш — ўқувчини мактаб-интернатнинг бир синфидан бошқа параллел синфига ўтказиш;

бир хил турдаги мактаб-интернат — ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб мактаб-интернат;

бошқа турдаги мактаб-интернат — ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб бўлмаган мактаб-интернат.

2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

3. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

4. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш бепул амалга оширилади.

 

II-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш

5. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

6. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.

7. Мактаб-интернат директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

8. Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб-интернат директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

9. Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб-интернат директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.

10. Мактаб-интернат директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

11. Ўз синфдошларига нисбатан уч ва ундан ортиқ катта ёш фарқи бўлган психик ривожланиши суст ёки ақли заиф болалар бир синфда камида икки чорак таълим олгач, уларнинг билим, кўникма ва малака даражасини инобатга олган ҳолда мактаб-интернатнинг тиббий ва педагог ходимлари хулосаси асосида педагогик кенгаш қарори билан фақат бир синф юқорига кўчирилиши мумкин.

 

III-боб. Ўқувчини бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш

 

12. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.

13. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.

14. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мактаб-интернатдан кетиш талони берилади.

15. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб-интернат директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

16. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори ариза ва мактаб-интернатдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактаб-интернатга келиш талонини беради.

17. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори мактаб-интернатга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

18. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

ўқувчининг тиббий картаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (бундан буён матнда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб юритилади) ўқувчини мактаб-интернатга юбориш учун асос бўлган хулосаси;

халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактаб-интернатга юбориш тўғрисидаги йўлланмаси.

19. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, мактаб-интернатга келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

20. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

21. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

22. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.

23. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

 

IV-боб. Ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш

 

24. Ўқувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига ва ақлий лаёқатига кўра бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказилиши мумкин.

25. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.

26. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.

27. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга мувофиқ кўриб чиқилади.

28. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.

29. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.

30. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорига тақдим этади. Мактаб-интернат директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

31. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.

32. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

33. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

34. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

 

V-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш

 

35. Ўқувчининг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсони енгил даражада бўлиб (психик ривожланишнинг орқада қолиши, енгил даражадаги ақли заифлик, заиф эшитувчи, заиф кўрувчи, болалар церебрал фалажи ва бошқалар), унинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган тақдирда, мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказилиши мумкин.

36. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.

37. Ота-оналар фарзандини мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.

38. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга мувофиқ кўриб чиқилади.

39. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.

40. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.

41. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига тақдим қилади. Мактаб директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

42. Мактаб директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.

43. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

44. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

45. Мактаб-интернат директорининг ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи ҳамда мактаб директорининг ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

 

VI-боб. Ўқувчини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш

 

46. Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

47. Ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат этади. Аризага вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг вояга етмаганни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова қилинади.

48. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатларни олганлиги тўғрисида тилхат олади.

49. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

50. Ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

51. Мактаб-интернат директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўқув йили чораклари охирида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга тақдим этилади.

 

VII-боб. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш

 

52. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.

53. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

VIII-боб. Якуний қоидалар

 

54. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга (мактабга) ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб-интернат (мактаб) раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб-интернат (мактаб) директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

55. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг розилиги билан амалга оширилади.

56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

 

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

______________________________________________
(вилоят (республика, шаҳар), туман (шаҳар)

____-cонли мактаб-интернатдан
КЕТИШ ТАЛОНИ 

 

Ушбу талон 20 __ йил ____ ________________ да _______________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактаб-интернатнинг ___-синф ўқувчиси _____________________________

   

(ўқувчининг Ф.И.О.)

бошқа мактаб-интернатга ўтказилаётганлигини тасдиқлаш учун берилди.

       

_________

 

______________________________

(имзо)

 

(мактаб-интернат директорининг Ф.И.О.)

 

М.Ў.

   
   

Мактаб-интернат 
директорининг 
телефон рақами: ____________

Общие комментарии

1196