ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2942 Министерство народного образования Республики Узбекистан 28/03/2019 12/04/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига касб малакаси дипломини бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-2942

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори билан умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига бериладиган касб малакаси дипломининг давлат намунаси тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
  2. Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига касб малакаси дипломини бериш Тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                             Ш. Шерматов

 

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирининг
2019 йил «____» __________даги

____ -сон буйруғига

ИЛОВА

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига
касб малакаси дипломини бериш Тартиби

 

  1.  Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2000 йил 25 июлдаги 283-сон ҳамда “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарорлари асосида Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига касб малакаси дипломини бериш тартибини (бундан буён матнда Тартиб деб юритилади) белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Тартиб умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига бериладиган касб малакаси дипломини (бундан буён матнда Касб малакаси дипломи деб юритилади) тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, сақлаш ва битирувчиларга беришнинг назоратини белгилаб беради.
  2. Касб малакаси дипломи қатъий назоратдаги ҳужжат бўлиб, бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг (бундан буён матнда Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари деб юритилади) ёзма талабномалари
    1-иловадаги схема асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг (бундан буён матнда Халқ таълими вазирлиги деб юритилади) буюртмасига биноан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан, ягона тартиб рақамлари билан муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.
  3. Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги ҳамда нодавлат таълим муассасалари касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига (бундан буён матнда Мажмуа деб юритилади) жалб этилган
    11-синф ўқувчилари учун касб малакаси дипломига буюртмани ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига тақдим этади.

2-боб. Касб малакаси дипломини сақлаш, ҳисобга олиш
ва жойларга етказиш

  1. Касб малакаси дипломи бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги Низом”га ҳамда мазкур Тартибга мувофиқ амалга оширилади.
  2. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида касб малакаси дипломи бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш бўйича масъул шахслар буйруқ асосида белгиланади.

Касб малакаси дипломи бланкаларини олиш ва тарқатишга буйруқ билан тайинланган масъул ходимлардан бошқа шахсларни жалб қилиш қатъиян тақиқланади.

7. Касб малакаси дипломи ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига «Давлат белгиси» давлат ишлаб-чиқариш бирлашмасидан келишувга асосан Давлат фельдегерлик хизмати ёки Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси орқали етказиб берилади.

Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги ҳамда нодавлат таълим муассасаларининг мажмуаларга жалб этилган 11-синф ўқувчилари учун касб малакаси дипломи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан берилади.

8. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари касб малакаси дипломи бланкаларини олганларидан сўнг уларнинг сонини ва тартиб рақамларини юк хати бўйича текширади.

Текшириш якунига кўра касб малакаси дипломи бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома уч нусхада тузилади. Далолатнома халқ таълими бошқарув идоралари раҳбари ва касб малакаси дипломини сақлаш учун масъул шахслар томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси Халқ таълими вазирлигига беш кундан кечиктирмай жўнатилади.

9. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига келган касб малакаси дипломи «Касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби»да ҳисобга олинади ва махсус хонадаги сейф (пўлат шкаф)да сақланади.

10. Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари касб малакаси дипломини олгани тўғрисидаги далолатномани бевосита туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади.

11. Касб малакаси дипломи тарқатилгани ҳақидаги ҳисобот ҳамда уларни ҳисобга олиш ва тарқатишни қайд қилиш китобини Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг ушбу масалага масъул ходими текширувдан ўтказади.

12. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари касб малакаси дипломини туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари вакилларига ишончнома асосида беради.

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бериладиган касб малакаси дипломи сони касбий таълим бўйича якуний назоратга қўйилган 11-синф ўқувчиларининг сони асосида белгиланади.

13. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан касб малакаси дипломини умумий ўрта таълим муассасаларининг  директорлари томонидан қабул қилиб олинади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.

14. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларига берилаётган касб малакаси дипломи бланкалари сони ва тартиб рақамларининг «Касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби»да (бундан буён матнда Қайд қилиш китоби деб юритилади) қайд этилишини қатъий назоратга оладилар.

Қайд қилиш китоби Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари орқали 10-11-синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларига етказиб берилади.

Қайд қилиш китоби ип ўтказиб боғланган, унинг варақларига тартиб рақамлари қўйилган ҳолда мактаб директори томонидан имзоланади ва муҳрланади.

Қайд қилиш китоби (75 йил), умумий ўрта таълим мактабларининг касб малакаси дипломи намуналарини олиш учун расмийлаштирилган ишончномалар (3 йил), юк хатлари (3 йил) қатъий сақланадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

15. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари ўқувчиларнинг якуний назорат натижаларига кўра қўйилган баҳо ведомостлари ва касб малакаси дипломини бериш ҳақидаги қароридан кўчирмани туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига топширилиши шарт.

16. Касбий таълим бўйича якуний назорат тугагандан сўнг, якуний назорат комиссияси қарори асосида касбий таълим курсини битирган барча 11-синф ўқувчилари учун касб малакаси дипломи тўлдирилади.

3-боб. Касб малакаси дипломини тўлдириш

17. Касб малакаси дипломи фуқаролик паспорти асосида тўлдирилади:

18. Касб малакаси дипломи бланкаларини тўлдириш учун якуний назорат комиссиясининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3090/2240-сон) Низомига мувофиқ 11-синф ўқувчиларини касбий таълим бўйича якуний назоратга қўйиш ҳақидаги қароридан кўчирма, X-XI синф журналлари асосида амалга оширилади.

Аъло даражали касб малакаси дипломи бланкаларини тўлдириш учун якуний назорат комиссиясининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3090/2240-сон) Низом талабларининг бажарилиши  X-XI синф журналларида касбий таълим бўйича барча назорат турларидан 5 (аъло) баҳоларга ўқиган битирувчиларга туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи асосида аъло даражали касб малакаси дипломи тўлдирилади.

19. Касб малакаси дипломи қора рангли тушь билан ўзбек ва инглиз тилида (лотин алифбосига асосланган ҳарфларда), чиройли, аниқ қилиб тўлдирилади. Битирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, мажмуани тугатган йили, таълим олган мажмуа номи, якуний назорат комиссияси қарор қабул қилган санаси ва мажмуада ўргатилган касби (ихтисосликлари) тўлиқ ёзилади. 

20. Мажмуа касб-ҳунар коллежлари ёки умумтаълим мактаблари базасида ташкил этилганлигидан қатъий назар касб малакаси дипломи ўқувчи таълим олган умумтаълим мактаби томонидан берилади.

“Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3090/2240-сон) низомга кўра Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ўтказиш аттестация комиссияси баённомаси 2-иловада берилган шаклга мувофиқ  қайднома расмийлаштирилади.

Баённома икки асл нусхада комиссия раиси, ўринбосари ва котиби томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган баённоманинг битта асл нусхаси мактабга, битта асл нусхаси мажмуа ташкил этилган таълим муассасасига тақдим этилади.

Комиссия томонидан мактабга тақдим этилган баённома касб малакаси дипломини расмийлаштириш учун асос бўлади.

Касб малакаси дипломи якуний назорат комиссиясининг раиси ва комиссия котиби, умумий ўрта таълим муассасаси директори имзоси ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади. Муҳр бўлмаган касб малакаси дипломи ҳақиқий ҳисобланмайди.

21. Касб малакаси дипломидаги ёзувларни ўчириб ёзиш ва тузатишларга ёки бирор маълумотларни тўлдирилмай қолишига йўл қўйилмайди.

 

4-боб. Тўлдирилмай, ортиб қолган Касб малакаси дипломларини
ҳисобдан чиқариш тартиби

22. Тўлдирилмай, ортиб қолган Касб малакаси дипломлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари томонидан жамланиб, мазкур Тартибнинг 34-бандида кўрсатилган ҳисобот даврига қадар Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.

23. Мазкур дипломлар Халқ таълими вазирлигида навбатдаги ўқув йили учун дипломлар чоп этилиб, қабул қилингунга қадар сақланади.

24. Янги дипломлар қабул қилиниши муносабати билан эски ўқув йилида ортиб қолган дипломларнинг маълум қисми дубликат диплом сифатида ажратиш учун сақланади.

 

5-боб. Касб малакаси дипломини бузилиши.

25. Касб малакаси дипломини тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда, бузилган бланкалар ўрнига янги нусхалар Халқ таълими вазирлигидан олинади. Бузилган бланкалар касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва тарқатиш китобида қайд этилади. «Асос» устунига «бузилган бланкалар ўрнига» деб ёзиб қўйилади.

Бузилган касб малакаси дипломининг тартиб рақамлари қирқиб олинади
ва алоҳида қоғозга ёпиштирилиб, далолатноманинг асл нусхасига илова қилинган ҳолда сақланади.

26. Бузилган касб малакаси дипломи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида камида 3 кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Комиссия таркибига туман (шаҳар) халқ таълими мудирининг ўринбосари ёки ўринбосар вазифаси юклатилган ходим киритилиши шарт.

Комиссия бузилган касб малакаси дипломининг йўқ қилинганлиги ҳақида
2 нусхада далолатнома тузади ва унда йўқ қилинган ҳужжатнинг номи, сони ва тартиб рақамлари кўрсатилади. Далолатнома барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади
ва таълимни бошқариш идораси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Далолатноманинг иккинчи нусхаси маълумот учун ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига, улар томонидан эса умумлаштирилган ҳолда Халқ таълими вазирлигига юборилади.

27. «Касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби»да хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади. Китобдаги барча ўзгартиришлар таълим муассасаси директорининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланади

6-боб. Касб малакаси дипломини битирувчиларга топшириш.

28. Битирувчиларга касб малакаси дипломи умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан топширилади.

29. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган касб малакаси дипломи, «Касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби», таълим тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ва беришга асос бўладиган барча ҳужжатлар умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарида (сейфда) сақланади. Умумий ўрта таълим муассасаси директори ўзгарган тақдирда барча ҳужжатлар далолатнома асосида янги раҳбарга топширилади.

30. Битирувчилар касб малакаси дипломини олгани ҳақида «Касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби»га имзо қўяди.

31. Айрим сабабларга кўра вақтида берилмаган касб малакаси дипломи битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда таълим муассасасида сақланади.

Берилмай қолган тўлдирилган касб малакаси дипломи бўйича далолатнома тузилиб, уларнинг тартиб рақами ва мазкур ҳужжатларни олмаган битирувчиларнинг исми ва фамилияси кўрсатилади.

32. Касб малакаси дипломининг тўлдирилмаган бланкалари йўқолган ҳолларда таълим муассасаси директори бу ҳақда дарҳол туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига
ва ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилади, бунда йўқолган ҳужжатнинг тартиб рақами кўрсатилиб, йўқолиш юз берган вазиятлар аниқ баён қилинган далолатнома тузилади.

Касб малакаси дипломи бланкалари топилмаса, топилмалар столидан маълумотнома, дипломни йўқолганлиги тўғрисида босма нашрда берилган эълон Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.

33. Умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбарлари халқ таълими бошқарув идораларига битирувчиларга топширилган касб малакаси дипломи бўйича ҳар йили
10 сентябрь кунига қадар ҳисобот бериб борадилар.

34.  Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги ҳамда нодавлат таълим муассасалари касб малакаси дипломининг топширилиши бўйича ҳар йили 15 сентябрга қадар ҳисоботлар тузади ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига 20 сентябрга қадар етказади.

35. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари касб малакаси дипломининг топширилиши бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда 25 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлигига юборади.

7-боб. Таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини бериш

36. Касб малакаси дипломини йўқотган, яроқсиз ҳолатга келтирган ёки бузган шахсларга ҳужжат дубликати берилади.

37. Дубликат беришда қуйидаги тартибга амал қилинади:

касб малакаси дипломини йўқотган, ўқувчи томонидан бузилган шахслар касб малакаси дипломи тўғрисидаги ҳужжатни берган умумий ўрта таълим мактаб маъмуриятига йўқотиш ёки бузиш ҳолати тўлиқ баён этилган ёзма ариза берадилар. Аризага ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида газетада чоп этилган эълон илова қилинади (эълонда йўқолган касб малакаси дипломининг берилган йили, серияси ва тартиб рақами кўрсатилиши шарт);

аризачи мажмуада ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда умумий ўрта таълим муассасаси директори дубликат бериш масаласини педагогик кенгашга кўриб чиқиш учун киритади;

педагогик кенгаш дубликат бериш тўғрисида қарор қабул қилади (қарорда йўқолган касб малакаси дипломининг берилган йили, серияси ва тартиб рақами кўрсатилади);

педагогик кенгаш қарори туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади
ва унинг асосида ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари Халқ таълими вазирлигига касб малакаси дипломини дубликати олиш учун буюртманома тайёрлайди;

Халқ таълими вазирлиги ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг буюртманомалари асосида касб малакаси дипломи бланкаларини беради;

касб малакаси дипломи дубликати мазкур Тартибнинг 3-бобида кўрсатилган қоидаларга асосан тўлдирилади ва юқори ўнг бурчагига қора рангли тушь билан «дубликат» деб ёзилади;

касб малакаси дипломининг дубликати «Касб малакаси дипломини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби»да қайд этилади. Китобнинг «олганлиги ҳақида имзо» устунига «йўқолган асл нусха ўрнига ...№.., ..»..да берилган деб ёзилади, асл нусха берилганлиги ҳақидаги қаторда «...№...» даги дубликат берилганлиги ёзилади ҳамда дубликат олганлик тўғрисида имзо қўйилади ва сана кўрсатилади.

38. Йўқолган ва босма нашрлар орқали бекор қилинган асл касб малакаси дипломи тартиб рақамлари Халқ таълими вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади.

39. Умумий ўрта таълим муассасаси тугатилган ҳолларда дубликат мактаб ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул бўлган бошқа умумий ўрта таълим муассасаси ёки архив томонидан тасдиқланган маълумотномалар асосида берилади.

 

8-боб. Якуний қоидалар

40. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

41. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, “DAVLAT BELGISI” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Давлат Фельдегерлик хизмати билан келишилган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Касб-ҳунар таълими маркази директори                                 М. Холмухамедов

 

2019 йил “___” _____________

 

DAVLAT BELGISI” давлат ишлаб

 чиқариш бирлашмаси бош директори                                                Б. Жумаев

 

2019 йил “___” _____________

 

 

Давлат Фельдегерлик хизмати бошлиғи

Полковник                                                                                      О. Содиқов

 

2019 йил “___” _____________

 

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг

11-синф битирувчиларига касб малакаси

дипломини бериш Тартибига

1-илова

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига жалб этилган 11-синф ўқувчилари учун касб малакаси дипломи бланкаларига буюртма бериш тартиби

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Ижрочилар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Умумий ўрта таълим муассасаси директори, бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари

 

а) битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали) ўрганиш;

 

б) касб малакаси дипломи бериладиган битирувчилар рўйхатини шакллантириш;

 

в) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига буюртмани тақдим этиш

 

Тегишли ўқув йилининг
15 январига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

 

Касб малакаси дипломи бланкасини олиш учун буюртмаларни ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш

 

Тегишли ўқув йилининг
20 январига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари

 

Буюртмаларни умумлаштириб,

Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш

 

Тегишли ўқув йилининг
25 январига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Халқ таълими вазирлиги

 

Буюртмаларни умумлаштириб,

“Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма бериш

 

Тегишли ўқув йилининг
1 февралига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

“Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси

 

Халқ таълими вазирлигининг буюртмаси асосида касб малакаси дипломи бланкаларини тайёрлаш ва чоп этиш

 

Тегишли ўқув йилининг
10 майига қадар

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига
касб малакаси дипломини бериш тартибига 2-илова

 

 

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ўтказиш аттестация комиссияси

ҚАЙДНОМАСИ

 

___________________
(манзил номи)

_______________________
(ўтка
зилган сана, ой, йил)

 

Т/Р

ФАМИЛИЯСИ

ИСМИ

ОТАСИНИНГ ИСМИ

ЭГАЛЛАГАН КАСБ-ҲУНАРИ НОМИ

ЯКУНИЙ
НАЗОРАТ
БАҲОСИ

(сўзда ва сонда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раис

_______
(ИМЗО)

______________________
(ФИО)

Ўринбосар

________
(ИМЗО)

_____________________
(ФИО)

Котиб

________
(ИМЗО)

_____________________
(ФИО)

Общие комментарии

884