ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
287 Хокимият Бахмальского района 17/08/2018 03/09/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида”ги 543-сонли қарори тўғрисида
ID-287

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги               ПҚ-3849-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 543-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини                            2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,          320-модда) 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 543-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, кўп қаватли уй-жой фонди шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-5-иловаларга мувофиқ;

2018-2019 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уларнинг умумфойдаланиш ҳудудларини тартибга келтириш, маҳаллалар ҳудудини санитар тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда етказиб бериш, электр, табиий газ таъминоти объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этиш бўйича;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, талаб даражасидаги санитар ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича туман ишчи гуруҳлари фаолиятига танқидий баҳо берган ҳолда улар томонидан 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсуми юзасидан аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва ижросини таъминлашини назоратга олсин;

бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп каватли уй-жойлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини, шунингдек туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида амалга оширсин ва жойларда олиб борилаётган ишлар бўйича туман комиссияси раиси номига ёзма ахборотларни тақдим этиб борсин.

4. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлигида айнан шундай комиссиялар ташкил этилсин.

тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек мутасадди ташкилотлар раҳбарлари зиммасига 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

5. Туман хокимининг ўринбосари А.Қулжанов, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Каттабеков),  туман электр таъминоти корхонаси (Ш.Сулаймонов),  газ таъминоти туман бўлими (А.Маматқулов), туман “Сувоқова” ДУК (Ф.Абдувалиев), бошқа алоқадор туман корхона ва ташкилотлари қарор билан параметрларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, бажарилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман хокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

7. “Бахмал хаёти” газетаси (Т.Бердиев)га мазкур қарорни газетада чоп этилиши ва ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор кабул килиниши муносабати билан туман ҳокимининг                2017 йил 22 августдаги 1223-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Зарипов ва туман хокимининг ўринбосарлари А.Қулжанов, Д.Умаров, Х.Хўжамуротов, Ў.Каттабеков зиммаларига юклатилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан куч га киради.

Общие комментарии

288