ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2869 Хокимият Асакинского района 19/03/2019 04/04/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина–трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб усканаларини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.
ID-2869

Қишлоқ хўжалиги мелиоратив техникалар,шунингдек машина трактор парклари устахоналар ва сервис пунктларини асбоб- ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ( Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 апрелъ рўйхат рақами 2452-сон ) Низомининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

 

1.Асака туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат иниспекторининг бўйича 2018 йил 10 январдаги 1-сонли 2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати ижро учун қабул қилинсин.

2.Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурулиши, техника воситалари машина трактор парклари асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3.Техника кўригини сифатли ва ўз вақтида ўтказиш учун тузилган ишчи гурух 1-иловага техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) Ш.Абдухалилов 213 йил 25 апрель 2452-сон билан рўйхатга олинган низом ҳамда соҳага оид қонун талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

 

5.“Асака хаёти” газетаси мухаррири (М. Аъзимова)га мазкур қарорнинг мазмуни моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштирилишини кенг оммага етказилиши таъминлансин.

6.Туман хокимининг мазкур қарори қабул қилиниши муносабати билан шу мазмундаки ишлаб чиқилган қарор бекор қилинсин.      

7.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб икки кун муддат ичида кучга киради.

8.Қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Султонов зиммасига юклатилсин.

 

 

Асака тумани ҳокими :                                           Э.Якубов.

Общие комментарии

396