ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2847 Министерство народного образования Республики Узбекистан 18/03/2019 02/04/2019 6

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Халқ таълими тизимида мактаб ва мактабдан ташқари таълим сифатини янада жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида
ID-2847

Илғор хорижий тажрибаларни таълим муассасалари бошқарув жараёнига татбиқ этиш, мавжуд ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда халқ таълими тизимининг ислоҳотларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Халқ таълими тизимида мактаб ва мактабдан ташқари таълим сифатини янада жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2 Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

илғор  хорижий тажрибаларни таълим муассасалари бошқарув жараёнига татбиқ этиш ҳамда мавжуд ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда халқ таълими тизимининг ислоҳотларини янада такомиллаштириш йўли билан “Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини;

“Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларга мувофиқ мактаб ва мактабдан ташқари таълим сифатини янада яхшилаш учун муносиб шароитлар яратилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил  ___________даги     
___________-сон қарорига
илова

 

 

Халқ таълими тизимида мактаб ва мактабдан ташқари таълим сифатини янада яхшилаш бўйича босқичма-босқич
чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

 

 

Т/р

Тадбирлар номи

 

Ижро механизми

Муддат

Масъул ижрочилар

 

I. Халқаро талабларга жавоб берадиган рақобатбордош педагог ва раҳбар кадрларни тайёрлаш    

  1.  

    Халқаро талабларга жавоб берадиган профессионал педагог ва раҳбар ходимларни   тайёрлаш:

 Малакали педагог (PROFESSIONAL TEACHING) - ўзларини ўқитувчи ва мураббий сифатида фаолият юритишга тайёргарлик кўрган, таълим-тарбия жараёнида масъулиятни  ўз зиммасига олишга тайёр бўлган малакали педагогларни тайёрлаш;

   Таълим бошқарувчиси (SPEACIALTY) - таълим сиёсатини ишлаб чиқадиган ва амалга оширадиган, таълим стандартлари ва дастурларини яратадиган халқ таълими тизимининг салоҳиятли бошқарув ходимларини тайёрлаш;

   Мактаб бошқарувчиси (MANAGER) - умумий ўрта таълим мактабларида    менеджер сифатида фаолият юритишни режалаштираётган директорларни тайёрлаш.

(Сингапур тажрибаси асосида)

 

 

  1. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб  шакллантириладиган қабул квоталари доирасида республика педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида малакали педагог (professional teaching)  таълим бошқарувчиси (speacialty), мактаб бошқарувчиси (manager)   мутахассисларини тайёрлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

 

 

 

 

2019 йил

10 сентябрь

 

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

 манфаатдор  вазирлик ва идоралар

 

  1. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари фан дастурлари ва ўқув режаларининг мазмунига ўқувчиларга билим беришнинг халқаро (STEAM) дастурларини    ва ўқувчилар билимини халқаро (PISA, TIMSS, PIRLS ва бошқалар) баҳолаш мезонларини киритиш.

 

 

 

2019 йил

10 сентябрь

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, манфаатдор  вазирлик ва идоралар

  1.  

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сон қарорининг                2-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”ни қайта кўриб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

 

  Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил

1 декабрь

 

 

 

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор  вазирлик ва идоралар

  1.  

   Халқ таълими тизими раҳбар ва педагог ходимларини мустақил малакасини   ошириш учун “Оммавий масофавий онлайн курслар”- massive open online courses (“МООС”)  ташкил этиш.

 

1. “Оммавий масофавий онлайн курслар”нинг (мassive open online courses-“МООС”) - ўқув дастурларини яратиш ва  интернет тармоғига жойлаштириш;

2. Онлайн ўқув курсларининг оммавийлигини ва жозибадорлигини ошириш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бориш;

3. Онлайн очиқ курсларга педагогларни жалб этиш;

4. Онлайн очиқ курслар самарадорлиги мониторинги олиб бориш.      

 

 

 

 

2019 йил

 10 сентябрь

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги,

манфаатдор  вазирлик ва идоралар

 

 

 

II. Умумий ўрта таълим мактабларида дифференциал таълимни жорий этиш ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш

  1.  

   Умумий ўрта таълим тизимида табақалаштирилган (дифференциал) таълимни босқичма-босқич  жорий этиш.

 

 

 

1. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир ҳудудда 2 тадан умумий ўрта таълим мактабларида тажриба синов тариқасида табақалаштирилган (дифференицал) таълимни жорий этиш;

2. Тажриба синов ўтказиладиган умумий ўрта таълим мактаблари учун фанлар кесимида алоҳида дастур ва ўқув режаси тузиш;

3. Тажриба синов натижаларига кўра табақаллаштирилган (дифференциал) таълимни жорий этиш бўйича таклиф киритиш.

 

 

 

 

2019 йил

10 сентябрь

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий таълим вазирлиги

  1.  

    Ихтисослаштирилган таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларда таълим-тарбия жараёнларини янги босқичга кўтариш, иқтидорли, истеъдодли ўқувчиларни саралаш ва қабул қилишнинг янгича механизмини жорий этиш.     

 

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
7 августдаги      173-сон қарори

 

 

2019 йил

1 август

 

Халқ таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази, тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

    Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида “Халқаро фан олимпиадалари заҳиралари” мактаб-интернатини ташкил этиш.

 

   Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

2019 йил

10 сентябрь

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

  1.  

    Иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда республика ва халқаро олимпиадаларни ўтказишнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

 

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
13 октябрдаги 226-сон қарори

 

2019 йил

1 ноябрь

 

 

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

 

III. Умумий ўрта таълим мактабларнинг мустақиллигини (автоном) таъминлаш

  1.  

   Умумий ўрта таълим мактаблари бошқаруви мустақиллиги (автоном) мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

    Умумий ўрта таълим муассасаларининг намунавий Уставини янги таҳрирда қабул қилиш.

         Бунда умумий ўрта таълим мактабларининг мустақиллигини таъминлаш ҳамда директорлар ваколатларини кенгайтиришга қаратилган нормаларни киритиш.   

 

 

2019 йил

 10 сентябрь

 

 

 

Халқ таълим вазирлиги

  1.  

    Умумий ўрта таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш

 

     Умумий ўрта таълим муассасалари томонидан топган бюджетдан ташқари маблағларни мустақил равишда тасарруф этиш.

   Бунда, шахсий ғазна ҳисобварағини хар бир таълим муассасаси учун алоҳида юритилишини жорий этиш

 

 

 

2019 йил

10 сентябрь

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги,

 

  1.  

    Давлат-хусусий шериклик асосидаги хорижий ва маҳаллий нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари, ёшлар спорт мажмуалари, мактаб ошхоналари, шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари бўйича лойиҳаларни жорий қилишни йўлга қўйиш.

 

    Халқ таълими соҳасидаги Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини танлов асосида амалга ошириш ҳамда жорий этиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

 

 

2019 йил
10 сентябрь

 

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, 

 

IV.     Мактабдан ташқари таълимни сифатини янада яхшилаш

  1.  

Мактабдан ташқари таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича дастур тасдиқлаш

 

    Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

    Қарорда қуйидагиларни:

- умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар қизиқишига кўра мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тармоқ тўгараклари ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг замонавий касб-ҳунарга йўналтирувчи ўқув дастурлар, ўқув-қўлланмалар ва кўргазмали воситалар учун электрон форматдаги дастурий лойиҳалар, онлайн курслар яратилишини назарда тутиш;

- мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимлари иш ҳақларини ошириш;

- мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни жуладан, “Bolalar texnoparki” лойиҳаларини ташкил этиш чораларини кўриш.

2019 йил

1 май

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  1.  

    Юқори малакали ва рақобатдош ёш авлодни тарбиялаш мақсадида “Баркамол авлод” марказларини замонавий АКТ синфлари, робототехника, сунъий интеллект ва бошқа йўналишлар бўйича жиҳозлаш.

 

    “Баркамол авлод” болалар марказларида «Intech Robotics» МЧЖ (RoboCraft), «Innovative Service» МЧЖ (Robotrek) ва бошқа хусусий корхона, ташкилотлар билан биргаликда давлат хусусий шерикчилик асосида тўгараклар ташкил этиш ҳамда бу орқали АКТ синфлари, робототехника, сунъий интеллект ва бошқа йўналишлар бўйича жиҳозлаш чораларини кўриш.

2020-2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

   Халқ таълими тизимидаги Ахборот-ресурс марказлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, китоб фондини бойитиш.

 

1. Олий таълим муассасаларида кутубхонашунослик йўналишида қабул квоталарини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

 2. Ўқувчиларнинг маънавий ҳамда интеллектуал оламини бойитишга қаратилган, болалар психологиясига мос бўлган ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг буюк бадиий намуналаридан
80 номдаги бадиий асарларнинг аудио нусхаларини яратиш.

2019 йил

1 май

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

    Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг оммавий спорт билан шуғулланишга қизиқишларини ошириш.

 

1. Спорт федерациялари билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларида оммавий спорт турлари тўгаракларини ташкил этиш;

2. Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг малакаси ва маҳоратини ошириш.

Доимий

Халқ таълими вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

спорт федерациялари (уюшмалари)

             

 

Общие комментарии

605