ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2832 Хокимият Андижанской области 16/03/2019 31/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Андижон вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида
ID-2832

Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарорининг 7-банди ва 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарори  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғига асосан 2019 йилда ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдорлари вилоятлар учун 50 сўм/м3, канализация таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдорлари вилоятлар учун 50 сўм/м3 этиб белгиланганлиги ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят “Сувоқава” ДУК корхонаси (Ш.Матмусаев)га вилоятдаги барча истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви таъминоти тариф нархларига 50 сўм/м3, канализация хизматлари тариф нархларига 50 сўм/м3 миқдорида устама ҳақ белгилаш вазифаси топширилсин.

3. Вилоят “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (М.Тажибаев), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Э.Усмонов), вилоят “Сувоқава” ДУК (Ш.Матмусаев)ларга, хизмат кўрсатувчи тижорат банкларда ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ маблағларини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун очилган махсус ҳисоб рақамга (х.р:22 626 000 300 285 369 154, МФО 00059, ИНН 200230760 АТБ Ипотекабанк) белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор вилоят телевиденияси, “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга кириши белгилаб қўйилсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги 25-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси (Б.Эргашхўжаев) вилоят ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги 25-қ-сонли сақловдаги қарорига ўз кучини йўқотганлик тўғрисида белги киритилишини таъминласин.

8. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ва ҳоким ўринбосари И.Холматов зиммаларига юклатилсин.

 

                                  Вилоят ҳокими                                                                                                    Ш.Абдураҳмонов

Общие комментарии

331