ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2826 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 16/03/2019 31/03/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-2826
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир                                                                                                  П. Бобожонов

 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

вазирининг 2019 йил “____” ______даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага киритилаётган
ўзгартиришлар

1. 22-банднинг “б” кичик бандига “20” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин.

2. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ДЙҲХХ томонидан хўжалик юритувчи субъектлар (автотранспорт корхоналар)нинг фаолиятини текшириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбикорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида амалга оширилади”.

3. 31 ва 32-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Хўжалик юритувчи субъектларнинг (автотранспорт корхоналарининг (АТК)) транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича фаолиятини текшириш ИИВ ЙҲХББ Транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими, ҳудудий ЙҲХБ техника назорати ва рўйхатлаш-имтиҳон олиш бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари томонидан амалга оширилади”.

5. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади”.

6. 39, 45 бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. 47-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

8. 48, 49, 51, 52 ва 55-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

9. 8-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. 65-72-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

11. 9-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

“ДЙҲХХ транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўйича ҳисобот юритиш”.

12. 75 ва 76-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

13. Йўриқноманинг 13–17-иловалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Общие комментарии

224