ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2822 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 16/03/2019 31/03/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Мактабгача таълимга ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ва нашриётларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2822

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ қарори

Мактабгача таълимга ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ва нашриётларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3955-сонли қарорини ижросини таъминлаш ҳамда ошкоралик, сифат, самарадорлик ва тезкорлик принциплари асосида мактабгача таълимга ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ҳамда нашриётларни танлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Мактабгача таълимга ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ва нашриётларни танлаш тартиби тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

мактабгача таълим тизими учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларни сотиб олиш ва етказиб бериш Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади;

мактабгача таълим тизими учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратиш, уларни давлат томонидан чоп этиш ва қайта нашр қилиш учун давлат буюртмасини жойлаштириш танлов асосида ёки идоравий танлов комиссияси томонидан баҳоланган энг яхши таклифларни танлаш йўли билан амалга оширилади;

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

мактабгача таълим муассасаларида ўқув-методик ва дидактик адабиётларга бўлган эҳтиёжни тизимли мониторингини олиб боришни;

аниқланган эҳтиёж асосида мактабгача таълим муассасалари учун зарур бўлган ўқув-методик ва дидактик адабиётларга бўлган аниқ рўйхатини ва миқдорини шакллантиришни;

яратилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва замонавий методик талаблар асосида тайёрланганлигини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни;

илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида яратилган ўқув методик мажмуаларни,

ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратиш ва ҳар янги ўқув йилида нашрга тайёрлашни;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида, мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларнинг электрон шаклини ва мультимедия маҳсулотларини яратиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминласин.

4. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Бош вазирнинг ўринбосари А.Абдухакимов ва Мактабгача таълим вазири А.Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” мартдаги

№____қарорига илова

Мактабгача таълимга ўқув-методик ва дидактик адабиётлар

тайёрлаш учун муаллифлар ва нашриётларни танлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3955-сонли қарорига асосан, ҳамда ошкоралик, сифат, самарадорлик ва тезкорлик принциплари асосида мактабгача таълимга ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ҳамда нашриётларни танлаш тартибини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратувчи ёки янги таҳрирда тайёрловчи муаллифлар гуруҳи таркиби (кейинги ўринда - муаллифлар гуруҳи) танлов асосида шакллантирилади.

Муаллифлар гуруҳи шакллантирилиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш)нинг ишчи органига тақдим этилади.

Муаллифлар гуруҳи Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан тасдиқланади.

3. Муаллифлар гуруҳи танловининг асосий мақсад ва вазифалари:

Мактабгача таълим муассасаларини Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида яратилган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ва бошқа муқобил дастурларнинг янги авлоди билан таъминлаш;

мактабгача таълим муассасалари учун яратиладиган ва нашр этиладиган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни ошкоралик, сифат, самарадорлик ва тезкорлик принциплари асосида муаллифларни танлашда шаффофликни таъминлаш ва рақобат муҳитини шакллантириш;

муаллифлар гуруҳига малакали мутахассислар ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш.

4. Муаллифлар гуруҳи таркибини шакллантириш учун ўтказиладиган танловда жисмоний шахслар билан бир қаторда, таълим муассасалари учун

ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратишда тажрибага эга бўлган турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги илмий-методик ва ўқув муассасалари қатнашиши мумкин.

5. Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринда – буюртмачи), илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг таълим-тарбия жараёнига босқичма-босқич жорий этилишини инобатга олган ҳолда, мактабгача таълим тизими учун зарур бўлган ўқув-методик ва дидактик адабиётларга мавжуд эҳтиёжни аниқлаб, рўйҳатини шакллантиради ва Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этади.

6. Мувофиқлаштирувчи кенгаш тақдим этилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларга мавжуд эҳтиёжлар рўйҳатини ўрганади ва муаллифлар гуруҳи томонидан яратиладиган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар рўйҳатини тасдиқлайди.

7. Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар рўйҳати танлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

II. Танлов комиссияси ва муаллифлар гуруҳи

таркибини шакллантириш

8. Танлов комиссияси таркиби тоқ сондан иборат бўлиб, (9 нафардан кам бўлмаган), Мактабгача таълим вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киради:

буюртмачи вакиллари;

Манфаатдор вазирлик ва идоралар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқалар) вакиллари;

Илмий-педагогик жамоатчилик вакиллари;

Етакчи амалиётчи-мутахассислар, методистлар ва мактабгача таълим муассасаларининг кузатув кенгаши аъзолари.

Танлов комиссиясининг раиси сифатида буюртмачи раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири расмий белгиланади.

9. Муаллифлар гуруҳини шакллантириш учун танлов бўйича эълон иштирокчилардан аризалар қабул қилиш муддатидан камида 30 кун олдин чоп этилади.

10. Муаллифлар гуруҳи таркиби Мактабгача таълим вазирлигининг

ўқув-методик ва дидактик адабиётлар, методик қўлланмалар ва бошқа муқобил дастурларни қайта кўриб чиқиш ва янги авлодини яратиш бўйича Танлов комиссияси томонидан шакллантирилади.

11.Танлов иштирокчиларидан аризаларни қабул қилиш ва муаллифларни танлаш вазифалари танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

12. Иштирокчилар томонидан танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

иштирокчиларнинг аризаси;

иштирокчининг анкетаси;

ўқув-методик ва дидактик адабиётлар концепцияси, ундаги ўқув дастурининг мақсад ва вазифалари, мазмун ва тузилишига методологик ёндашув, ўқув-методик мажмуа яратишнинг дидактик тамойиллари;

ўқув-методик ва дидактик адабиётлар режа-лойиҳаси ва битта бобнинг синов матни.

13. Ариза топшириш муддати тугаганидан кейин танлов комиссияси бир ой муддатда иштирокчиларнинг ҳужжатларини улар иштирокида ўрганади.

14. Эълонда кўрсатилган муддатдан кейин олинган аризалар танловга киритилмайди.

15. Танлов комиссияси келиб тушган аризалар, мавжуд ҳужжат ва маълумотларни рўйҳатдан ўтказади ва баёнлаштиради.

Баённомада қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак

тақдим этилган аризалар;

танловга қўйилган иштирокчилар, уларнинг код рақамлари;

танловга киритилмаган номзодлар, уларнинг таклифларини рад этиш бўйича асосланган маълумотлар.

16. Муаллиф-тузувчилар таклифларини эскперт баҳолаш учун тегишли йўналишлар бўйича илмий-педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи мутахассислар, методистлар ва керакли соҳалар бўйича бошқа мутахассислардан таркиб топган экспертлар гуруҳи танлов комиссияси томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади.

Экспертлар гуруҳи аъзолари таркиби ошкор қилинмайди.

Экспертлар гуруҳи муаллиф-тузувчиларнинг тақдим этган таклифларини Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган махсус код рақамлари бўйича баҳолайди ва уларнинг асосли хулосаларини танлов комиссиясига тақдим этади.

17. Буюртмачининг раҳбари, танлов комиссияси ва экспертлар гуруҳи аъзолари муаллиф-тузувчи сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.

18. Экспертлар гуруҳининг қарорларига кўра, танлов комиссияси 10 кун муддатда танлов ғолибларига ва бошқа иштирокчиларга асосланган хулоса тақдим этади.

Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

19. Танлов қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

танловга уч нафардан кам бўлган иштирокчилар томонидан таклифлар тақдим этилса;

танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга камида учта иштирокчиларнинг таклифлари тўлиқ ва бир ҳилда мос келса.

Танловни бекор қилиш ва қайта танлов эълон қилиш тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан қабул қилинади.

Танловни қайта ўтказишда таклифларни тақдим этиш шартлари ва муддатлар танлов комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

20. Буюртмачи танлов ғолиблари бўлган муаллифлар билан

ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шартномалар тузади.

III. Аппеляция ўтказиш тартиби

21. Танлов комиссияси хулосасидан норози бўлган иштирокчилар танлов ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддат мобайнида аппеляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.

22. Аппеляция комиссияси 3—5 кишидан кам бўлмаган Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Аппеляция комиссиясига бошқа муассаса ва ташкилотлар мутахассислари жалб этилиши мумкин. Аппеляция иши кўрилаётганда аппеляция комиссиясининг учдан икки қисми аъзоси иштирок этса ҳақиқий ҳисобланади.

23. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Аппеляция комиссияси ариза берувчига унинг аризаси кўриб чиқилишидан 5 кун аввал хабар беради.

24. Аппеляция комиссияси танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорнинг асослилиги ёки ариза берувчини қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради.

25. Аппеляция комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси ариза берувчига топширилади.

IV. Якуний қоидалар

21. Буюртмачи ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратиш жараёнларини тизимли назорат қилинишини таъминлайди.

22. Ўқув-методик ва дидактик адабиётларни сифатли ва белгиланган муддатдда тайёрлаш учун муаллиф ёки муаллифлар гуруҳи жавобгар ҳисобланадилар.

*Илова: Ўқув-методик ва дидактик адабиётларни тайёрлаш жараёни босқичлари.

Общие комментарии

483