ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2801 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-2801

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг фаол китобхон”
кўрик-танлови низомини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 739-сон қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг фаол китобхон”
кўрик-танлови низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазири

 

Ш. Шерматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус
таълим
вазири

 


И. Маджидов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазир
лиги,
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2019 йил “___”
___________
___-сон қарорига
Илова

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН КИТОБХОНЛАР ЎРТАСИДА
“ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ

 

НИЗОМИ

Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг фаол китобхон” кўрик-танловини ўтказишни тартибга солади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. “Энг фаол китобхон” Республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган ахоли ўртасида китоб ўқиш, билим олишга бўлган интилишларини рағбатлантириш орқали китобхонлик маданиятини оширишдан иборат.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси кўрик-танлов ташкилотчилари хисобланади.

3. Кўрик –танлов давлат тилида олиб борилади.

2-. Кўрик-танлов ўтказиладиган вақт ва манзил

4. Кўрик танлов икки босқичда ўтказилади.

5. Биринчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.

6. Иккинчи босқич Республика миқёсида ўтказилади.

7. Танловнинг ўтказилиш вақти ва манзиллари тегишли ишчи гуруҳ томонидан белгиланади.

3боб. Кўрик-танлов иштирокчилари

8. Кўрик-танловда Брайль ёзувини ўзлаштирган кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар – 16-35 ёшгача бўлган энг кўп китоб ўқиган фаол китобхонлар иштирок этадилар.

9. Биринчи босқичда иштирок этувчи фаол китобхон жойлардаги кўзи ожизлар кутубхоналари ишчи гуруҳи томонидан, китобхонлар формулярига асосланган холда танланади.

10. Танловда иштирок этувчи китобхоннинг бир йилда мутолаа қилган жами адабиётларининг сони 20 номдан кам бўлмаслиги зарур.

11. Биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган иштирокчи иккинчи босқичга йўлланма олади.

12. Биринчи босқич ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар иккинчи босқич ишчи гуруҳига танлов бошланишидан камида бир ой олдин қўйи босқич ташкилотчилари томонидан тақдим этилади.

 

4-боб. Кўрик-танлов шартлари

13. Биринчи шарт: таништирув - (5 дақиқа).

Биринчи шартга кўра иштрокчи ўз шахси, ўқиган китоблари ва қизиқишлари хақида маълумот бериши керак. Шарт оғзаки ёки тақдимот тарзида бажарилиши мумкин.

14. Иккинчи шарт: ўқилган асралари асосида савол-жавоблар - (5 дақиқа).

Иккинчи шартга кўра иштирокчи 5 дақиқа давомида ўзи ўқиган асарлари бўйича берилган 5 та саволга жавоб бериши керак.

15. Учинчи шарт: “мохир қўллар” - (3 дақиқа).

Учинчи шартда иштирокчи берилган вазифани ўз қўллари билан мустақил холда  бажариши талиб қилинади (масалан совға қадоқлаш, карвинг, лағмон чўзиш, хамир ёйиш, тугма қадаш, тўқиш ва бошқ).

5-боб. Бахолаш мезонлари

16. Биринчи шарт бўйича - 5 балл

а) маълумотларнинг тўлиқлиги – 2 балл;

в) нутқ равонлиги – 2 балл;

г) замонавий технологиялардан фойдаланиш -1 балл.

17. Иккинчи шарт бўйича - 5 балл

а) хар бир тўғри жавоб учун -1 балл.

18. Учинчи шарт бўйича – 5 балл

а) иш сифатига -3 балл;

б) бажарилиш тезлигига - 2 балл.

6-боб. Ҳакамлик ҳайъати

19. Ҳакамлик мазкур Низом асосида амалга оширилади.

20. Ҳакамлар ҳайъати беш кишидан иборат таркибда, ташкилотчи томонидан тузилади.

21. Саноқ комиссияси икки кишидан иборат бўлади.

22. Ҳакамликни рағбатлантириш кўрик танлов ҳаражатлар сметасида назарда тутилади.

7-боб. Ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантириш

23. Иштирокчининг кўрик танловдаги якуний баҳоси 3 та шарт бўйича олган балларининг йиғиндисидан иборат бўлади.

24. Ҳакамлар ҳайъатининг ушбу масала юзасидан чиқарган қарори қатъий ва ўзгармасдир.

25. Кўрик-танлов якунида битта биринчи, битта иккинчи ва битта учинчи ўрин соҳиблари белгиланади. Шунингдек, рағбатлантирувчи совринлар ҳам белгиланиши мумкин.

26. Танлов ғолиблари кўрик-танлов ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган миқдорларда пул мукофотлари ёки эсдалик совғалари ва тегишлича фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

27. Турли номинациялар учун рағбатлантирувчи қўшимча мукофотлар харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.

8-боб. Танлов иштирокчиларининг хужжатлари рўйхати

28. Иштирокчи шахсини тасдиқловчи хужжат - паспорт нусхаси ёки туғилганлик хақидаги гувохнома нусхаси.

29. Иштирокчининг биринчи босқичда ғолиб бўлиб иккинчи босқичга йўлланма олганлигини тасдиқловчи баённома нусхаси.

30. Ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда иштирокчи анкетаси.

31. Иштирокчининг ўқиган адабиётларнинг муаллифи ва асарлар номи рўйхати.

9-боб. Якуний қоидалар

32. Кўрик-танлов ҳаражатлар сметаси ишчи гуруҳ томонидан тайёрланиб ташкилотчилар томонидан тасдиқланади.

33. Кўрик-танлов жараёнлари видео ва фото тасвирга олинишига рухсат этилади.

34. Низомнинг учинчи қисми яъни кўрик танлов шартларига фойдаланувчиларнинг таклифларига асосланган холда танлов мохиятни оширувчи, унинг ранг-баранглигини таъминловчи ўзгартиришлар киритилиши мукин.

35. Низомда кўзда тутилган сарф-харажатлар иштирокчи ва унинг кузатувчи вакилига (бир киши) тегишли.

36. Харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қопланади.

 

 

Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови низомга

ИЛОВА

 
 

 

 

“Энг фаол  китобхон” кўрик танловининг  Республика босқичи қатнашувчисининг анкетаси

 

Подпись: “Энг фаол  китобхон” кўрик танловининг  Республика босқичи қатнашувчисининг анкетаси

 

 

 

 

Фамилияси, исми, отасининг исми

 

Туғилган сана, ой ва йил

 

Телефон,

E-mail

 

Иш ёки ўқиш жойи

 

Ногиронлик гурухи

 

 

Общие комментарии

257