ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2800 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик-танлови низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-2800

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик-танлови низомини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 739-сон қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик-танлови низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазири

 

Ш. Шерматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус
таълим
вазири

 


И. Маджидов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2019 йил “___”
___________
___-сон қарорига
Илова

 

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН КИТОБХОНЛАР ЎРТАСИДА
“БРАЙЛЬ ЁЗУВИДА ТЕЗ ВА ИФОДАЛИ ЎҚУВЧИ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ

 

Н И З О М И

Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик-танловини ўтказишни тартибга солади.

1-боб. Умумий қоидалар

1“Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” Республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган ахоли ўртасида китоб ўқиш, билим олишга бўлган интилишларини рағбатлантириш орқали тифлокитобхонлик маданиятини оширишдан иборатдир.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси мазкур кўрик-танлов ташкилотчилари хисобланади.

3. Кўрик-танлов давлат тилида олиб борилади.

2-боб. Кўрик-танлов ўтказиладиган вақт ва манзил

4. Кўрик танлов икки босқичда ўтказилади.

5. Биринчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.

6. Иккинчи босқич Республика миқёсида ўтказилади.

7. Танловларнинг ўтказилиш вақти ва манзиллари тегишли ишчи гуруҳлар томонидан белгиланади.

3-боб. Кўрик-танлов иштирокчилари

8. Кўрик-танловда Брайль ёзувини ўзлаштирган кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар – 16-35 ёшгача бўлган фойдаланувчилар иштирок этадилар.

9. Биринчи босқич учун иштирокчилар эълон асосида қабул қилинадилар.

10. Биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган иштирокчи иккинчи босқичга йўлланма олади.

11. Биринчи босқич ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар иккинчи босқич ишчи гуруҳига танлов бошланишидан камида бир ой олдин қўйи босқич ташкилотчилари томонидан тақдим этилади.

12. Иштирокчилар ўзлари билан бирга ёзув прибори (матрица) ва грифил олиб келишлари шарт.

4-боб. Кўрик-танлов шартлари

13. Биринчи шарт - Брайль шрифтида сифатли ёзиш.

14. Иккинчи шарт - Брайль шрифтидаги матнни тез ўқиш.

15. Учинчи шарт - Брайль шрифтидаги матнни ифодали ўқиш.

5-боб. Бахолаш мезонлари

16. Биринчи шарт - Брайль шрифтида сифатли ёзишга қўйиладиган талаблар:

а) Диктант тарзида ўқиб берилаётган матнни Брайль шрифтида сифатли (имло хатоларисиз) ёзиб бериш;

б) ҳажми 100 сўздан иборат бўлган матнни 15 дақиқа вақт давомида ёзиш;

в) матннинг ўзбек, кирилл ёки ўзбек лотин алифбосида ёзилиши иштирокчи томонидан танланади;

г) диктант ёзишда ҳар битта тўғри ёзилган сўз 1 баллга тенг хисобланади;

д) битта имловий хато 1 балл билан баҳоланади;

е) умумий балл иштирокчининг хар бир тўғри ёзилган сўзидан ҳисобланади.

17. Иккинчи шарт - Брайль шрифтидаги матнни тез ўқишга қўйиладиган талаблар:

а) Брайль шрифтидаги матнни бир дақиқа давомида тез ўқиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиб бериш;

б) матннинг ўзбек, кирилл ёки ўзбек лотин алифбосида бўлиши иштирокчи томонидан танланади;

в) иштирокчининг ҳар бир ўқиган тўғри сўзи 1 баллга тенг;

г) матндаги рақамларни ифодаловчи хар бир сўзга ҳам 1 баллга тенг (масалан: 2019 тўртта сўздан иборат);

д) умумий балл иштирокчининг тўғри ўқиган сўзлари хажмидан келиб чиқади.

18. Учинчи шарт - Брайль шрифтидаги матнни ифодали ўқишга қўйиладиган

талаблар:

а) Брайль шрифтидаги матнни ифодали-нутқ маданияти қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиб бериш;

б) матннинг ўзбек кирилл ёки ўзбек лотин алифбосида бўлиши иштирокчи томонидан танланади;

в) матндаги хар битта сўзни ифодали ўқиш 1 баллга тенг;

г) умумий балл иштирокчи томонидан тўғри ўқилган сўзлар хажмидан келиб чиқади.

6-боб. Ҳакамлик ҳайъати

19. Ҳакамлик мазкур Низом асосида амалга оширилади.

20. Ҳакамлар ҳайъати беш кишидан иборат таркибда ташкилотчи томонидан

тузилади.

21. Саноқ комиссияси икки кишидан иборат бўлади.

22. Ҳакамликни рағбатлантириш кўрик танлов ҳаражатлар сметасида назарда

тутилади.

7-боб. Ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантириш

23. Иштирокчининг кўрик танловдаги якуний баҳоси 3 та шарт бўйича олган балларининг йиғиндисидан иборат бўлади.

24. Ҳакамлар ҳайъатининг ушбу масала юзасидан чиқарган қарори қатъий ва ўзгармасдир.

25. Кўрик-танлов якунида битта биринчи, битта иккинчи ва битта учинчи ўрин соҳиблари белгиланади.

26. Шунингдек, рағбатлантирувчи совринлар ҳам белгиланиши мумкин.

27. Танлов ғолиблари кўрик-танлов ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган миқдорларда пул мукофотлари ёки эсдалик совғалари ва тегишлича фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

28. Турли номинациялар учун рағбатлантирувчи қўшимча мукофотлар харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.

8-боб. Танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари рўйхати

29. Иштирокчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат- паспорт нусхаси ёки туғилганлик хақидаги гувохнома нусхаси.

30. Иштирокчининг биринчи босқичда ғолиб бўлиб иккинчи босқичга йўлланма олганлигини тасдиқловчи баённома нусхаси.

31. Ушбу Низом иловасига мувофиқ шаклдаги иштирокчи анкетаси.

9-§. Якуний қоидалар

32. Кўрик-танлов ҳаражатлар сметаси ишчи гуруҳ томонидан тайёрланиб ташкилотчилар томонидан тасдиқланади.

33. Кўрик-танлов жараёнлари видео ва фото тасвирга олинишига рухсат этилади.

34. Низомнинг учинчи қисми яъни кўрик танлов шартларига фойдаланувчиларнинг таклифларига асосланган холда танлов мохиятни оширувчи, унинг ранг-баранглигини таъминловчи ўзгартиришлар киритилиши мукин.

35. Низомда кўзда тутилган сарф-харажатлар иштирокчи ва унинг кузатувчи вакилига (бир киши) тегишли.

36. Харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қопланади.

 

Нигиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон”

кўрик-танловини низомига

ИЛОВА

 

 

 

 
 

 

 

“Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик танловининг  Республика босқичи қатнашувчисининг анкетаси

 

Подпись: “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик танловининг  Республика босқичи қатнашувчисининг анкетаси

 

 

 

 

 

 

Фамилияси, исми, отасининг исми

 

Туғилган сана, ой ва йил

 

Телефон,

E-mail

 

Иш ёки ўқиш жойи

 

Ногиронлик гурухи

 

 

Общие комментарии

577