ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2753 Министерство народного образования Республики Узбекистан 11/03/2019 26/03/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2753

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммаларига юклансин.

 

ИЛОВА

Халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда –Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг (қўшимча жиҳозлаш)нинг (кейинги ўринларда – манзилли дастур деб аталади) ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида ташкилий тартибларини ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини шунингдек, функциялари ва вазифаларини белгилайди.

2. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурларини ишлаб чиқиш асосий мезонлари

 

3. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:

таълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати, эксплуатация қилиниши, муҳандислик-коммуникация тизимлари ҳолати ва жиҳозланганлигини тизимли асосда доимий ўрганадилар;

келгуси йилда янги қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (қўшима жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 15 мартгача туман (шаҳар)даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари иштирокида аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларига киритадилар.

4. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқилади:

таълим муассасасининг ўқув бино ва иншоотлари қуввати, ўқувчилар сони ва навбатлилик коэффициенти;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, баёнлари ва Ҳукуматнинг тегишли қарорлари;

янги маҳалла, массив ва қишлоқларнинг ташкил этилиш истиқболлари;

таълим муассасасида амалга оширилган охирги қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда бино ва иншоотларнинг амалдаги техник ҳолати (бинонинг ҳолати бўйича нуқсон далолатномаси, техник хулоса ва бошқалар);

таълим муассасасида ўқувчилар сонининг ошиши/камайиши прогнози (қабул қилиш/битириш) ва туман (шаҳар)лардаги таълим муассасаларининг жойлашуви (дислокацияси);

умумтаълим муассасаларининг амалдаги моддий-техник базаси ҳолати, қўшимча бино ва иншоотларни қуришга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги ва бошқа мезонлар.

 

3-боб. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурларини шакллантириш

 

5. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш мазкур Низомнинг иловасида келтирилган схемага асосан босқичма-босқич амалга оширилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ҳар йили 1 апрелгача келгуси йилда янги қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (қўшима жиҳозланиши) керак бўлган умумтаълим муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритадилар.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан ҳар йили 5 апрелгача, умумтаълим муассасаларининг тақдим этилган дастлабки рўйхатлари асосида умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурларини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий иқтисодиёт ва саноат бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларининг, шунингдек, ҳудудий молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади.

8. Ҳудудий ишчи гуруҳлар умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир умумтаълим муассасаси биноларининг мазкур Низомнинг 4–бандида келтирилган мезонларга мувофиқ:

ҳар бир таълим муассасаси биноларининг амалдаги техник ҳолатини ва уларнинг моддий-техника жиҳатидан таъминланганлигини, шунингдек, ўқув биноларининг ташкил этиш билан кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини, спорт заллари ва майдончалари, бошқа инфратузилма объектлари ташкил этилишини ҳамда уларни мебель, лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланишини;

бинолар томини таъмирлаш, иссиқлик тизими ва иситиш қозонлари, электр ва сув таъминоти, эшик ва дераза ромлари, биноларнинг пол қисмлари, шунингдек ҳудуднинг ташқи чегарасини ўраш ҳамда санитария хоналарининг техник ҳолатини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш бўйича иш турларини инобатга оладилар.

 

4-боб. Келгуси йил учун манзилли дастурларни кўриб чиқиш

 

9. Ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳар йили 1 майгача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурига дастлабки таклифларни тақдим этадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги вакиллари билан биргаликда умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурига тақдим этилган дастлабки таклифларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда аниқлик киритадилар ҳамда ҳар йили 1 июнгача Халқ таълими вазирлигига умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун манзилли дастурини тақдим этадилар.

11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июлгача кейинги йил учун умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг дастурларини шакллантиради ва Жамғармани бошқариш Кенгашининг муҳокамасига киритади.

12. Халқ таълими вазирлиги Жамғармани бошқариш Кенгашининг тегишли қарорига асосан умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг аниқлаштирилган манзилли дастурлари таклифини ҳар йили 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.

 

5-боб. Якуний қоидалар

13. Умумтаълим муассасаларидан мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситаларини асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

14. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурларини тўғри шакллантириш бўйича ушбу Низомда кўрсатилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари масъулдирлар.

 

Халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга

илова

Халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

 
 

1-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

Янгидан қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (қўшима жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларига киритади

Келгуси йил учун жорий йилнинг

15 мартгача

 
 

2-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари келгуси йилда янгидан қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (қўшима жиҳозланиши) керак бўлган умумтаълим муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритадилар.

Жорий йилнинг

1 апрелига қадар

 
 
 
 

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан умумтаълим муассасаларининг тақдим этилган дастлабки рўйхатлари асосида умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурларини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузади

Жорий йилнинг

5 апрелига қадар

 
 

4-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳлари

Ҳудудий ишчи гуруҳлари Халқ таълими вазирлигига умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг манзилли дастурига дастлабки таклифларни тақдим этади

Жорий йилнинг

1 майга қадар

 
 

5-босқич

Халқ таълими, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо, Қурилиш, Молия вазирлиги вакиллари

Халқ таълими вазирлигига умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун манзилли дастурини тақдим этадилар

Жорий йилнинг

1 июнига қадар

 

6-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда

кейинги йил учун умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг дастурларини шакллантиради ва Жамғармани бошқариш Кенгашининг муҳокамасига киритади

 

Жорий йилнинг

1 июлига қадар

 

7-босқич

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги Жамғармани бошқариш Кенгашининг тегишли қарорига асосан умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг аниқлаштирилган манзилли дастурлари таклифини Ўзбекистон Республикаси Инвестиция лойиҳасига киритилишини таъминлайди

Жорий йилнинг

1 августига
 қадар

 

 

Общие комментарии

696