ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2747 Хокимият Жалакудукского района 11/03/2019 26/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2747

ЛОЙИҲА

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек,  машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун  техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

«____»__________2019 йил             №_______                    Жалақудуқ туман

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) Низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Жалақудуқ тумани адлия бўлимининг 2019 йил 7 мартдаги
17/01-60-сонли “2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги огоҳнома хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиши техника воситалари, машина трактор парклари асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техник кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Инспекциянинг Жалақудуқ туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори(комиссия раиси) А.Туланов 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган Низом ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. Мазкур қарор “Жалақудуқ хаёти” газетасида эълон қилинсин
ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2018 йил
7 январдаги 85-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Мадалиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                  С.Турдиев

ЛОЙИҲА

Туман ҳокимининг 2019 йил    _________даги №___-К сонли қарорига 1– илова

 

 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек,
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

юзасидан комиссия аъзолари

 

 

ТАРКИБИ

 

 

1. А.Туланов                    -Инспекциянинг Булоқбоши туман бўлими  техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори комиссия раиси

 

А Ъ З О Л А Р И:

 

2.Х.Қўчқаров               - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари

 

3. М.Умаралиев           - Жалақудуқ “Агросервис МТП” МЧЖ раҳбари

 

4. С.Алиев                   -Туман ИИБ ЙХҲГ инспектори

 

5. Я.Расулов                   - туман фермер, деҳқон хўжалиглари ва томарқа ер

                                        эгалари Кенгаши раиси

 

Худудлар бўйича                 - муқобил МТП раҳбарлари

 

 

 

 

Инспекциянинг Жалақудуқ туман бўлими 

техника ҳолат ва агротехник тадбирларни

назорат қилиш шўбаси катта инспектори:                                А.Туланов

Общие комментарии

577