ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2724 Хокимият Мархаматского района 07/03/2019 22/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МАРҲАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ Туман худудларидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомото транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2724

Л о й и ҳ а

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МАРҲАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

«___» _______2019 йил №______ Марҳамат туман

Туман худудларидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомото транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Йул харакати хавфсизлиги тўғрисида»ги Конуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник курикдан ўтказиш тартиби тўгрисидаги Низомни тасдиклаш хакида»ги 54-сонли карори (Ўзбекистон Республикаси Конун хужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2 сон, 17-модда; 2004 й, 17-сон, 199-модда; 30-сон, 345-модда; 2012 й, 11-сон, 115-модда; 44-сон, 507-модда; 52-сон, 587-моддаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010 сонли қарорларини ижросини таъминлаш, тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз вактида ўтказилишини ташкил этиш мақсадида хамда Ўзбекистон Республикаси «Махаллаий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси 1-иловага асосан, кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага асосан тасдиклансин.

2. Туман ички ишлар бўлими йул харакати хавфсизлиги гурухи катта инспектори (А.Хусанов)га,

мулкчилик шаклидан катъий назар барча юридик шахсларни транспорт воситалари икки боскичда яъни биринчи боскичи 2019 йил 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи боскичи 1 сентябрдан 31 октябргача бўлган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини;

жисмоний шахларга қарашли транспорт воситаларини теҳник кўриги 2019 йил 1 мартдан 31 августга кадар ўтказилиши;

тумандаги барча мехнат жамоаларининг автомобиль, тиркама ва ярим тиркамаларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиклаш хакида»ги 54-сонли карорига асосан техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказиш вазифалари топширилсин.

3. Мазкур карор кабул килиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 26 февралдаги 176-К сонли карори бекор килинсин.

4. Мазкур карор туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин ва «Ок олтин» газетаси мухаррири (А.Хожиматов)га мазкур қарорни матбуотда эълон қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишларни газета сахифаларида мунтазам ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Махмудов зиммасига юклатилсин.

Мархамат туман хокими Ш.Камчиев

Общие комментарии

662