ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2720 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 07/03/2019 22/03/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2720

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар

ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил

11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси

қарор қилади:

1. Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги

ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин

ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда Меҳрибонлик уйлари

ва Болалар шаҳарчалари раҳбар ва педагог ходимларининг асосий лавозимлари малака тавсифларини қайта кўриб чиқсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик

ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил _____________ ______-сон қарорига

ИЛОВА

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

11 февралдаги ПҚ-4185-сон “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари педагог ходимларини (кейинги ўринларда-педагог ходимлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Аттестация ўтказишнинг асосий мақсади:

педагог ходимлар касбий маҳорати даражасининг асосий лавозимлари малака тавсифларига мувофиқлигини аниқлаш;

педагог ходимларнинг касбий маҳоратини мақсадли ва мунтазам оширилишини таъминлаш;

педагогик жамоанинг ходимлар меҳнатини баҳолашдаги ҳуқуқларини янада ошириш;

Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаларида таълим-тарбия жараёни самарадорлигини янада ошириш.

3. Педагог ходимларнинг асосий лавозим малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Халқ таълими вазирлиги) томонидан тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда - малака тавсифлари) талаблар асосида ўрганилади.

4. Аттестациянинг асосий тамойиллари:

педагог ходимларнинг аттестациядан ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;

ошкоралиги, кенгашиб иш кўриши ва холислиги ҳисобланади.

5. Педагог ходимлар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси) ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этилади ва мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.

6. Қуйидаги педагог ходимлар аттестациядан ўтказилади:

тарбиячи;

ижтимоий ходим;

меҳнат бўйича йўриқчи;

ёшлар етакчиси;

ўқитувчи логопед;

ўқитувчи дефектолог;

мусиқа раҳбари;

психологлар.

7. Педагог ходимлар аттестацияси ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади.

8. Халқ таълими вазирлиги томонидан аттестация ўтказилишидан бир ой олдин аттестациядан ўтувчиларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади.

2-боб. Педагог ходимларнинг аттестациясини ташкил этиш.

9. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагоглар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.

10. Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари тасарруфидаги Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланади.

11. Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.

12. Аттестациядан ўтувчи талабгор педагог ходимларга аттестация тартиб ва қоидалари танишириш Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

13. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган педагог ходимлар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

14. Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўрнатилган тартибда педагог ходимларнинг аттестациясини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, педагог ходимларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади.

16. Аттестация ўтказишда таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва аттестацияни назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

3-боб Аттестация комиссияларининг таркибини тузиш ва уларнинг вазифалари.

17. Педагог ходимлар аттестациядан ўтказишда уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишларини тасдиқлаш халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда - аттестация комиссиялари) томонидан амалга оширилади.

18. Аттестация комиссиялари таркиби қуйидагича тузилади:

Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, Халқ таълими бошқармаларидан мазкур соҳага маъсул ходимлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.

19. Қуйидагилар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

Педагог ходимларнинг лавозим малака тавсифларига мос ёки мос эмаслигини аниқлаш.

аттестация натижаларига кўра умумлаштирилган ҳисоботлар тузиш, уларни Давлат инспекцияси ва вазирликга тақдим этиш.

20. Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати вазирлик ва Давлат инспекцияси томонидан биргаликда белгиланади.

21. Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

22. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияни ушбу Низом талабларига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

23. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларнинг малака тавсифларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасалари раҳбарлари буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.

24. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.

Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига Меҳрибонлик уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ёки Болалар шаҳарчаси директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, Халқ таълими бошқармаларидан мазкур соҳага маъсул ходим ва тажрибали педагог кадрлар киритилади.

25. Таълим муассасалари раҳбарлари эксперт гуруҳи томонидан тайёрланган тавсиялар, ўрганиш натижалари ва ҳужжатлар йиғмажилдларини тегишли аттестация комиссияларига тақдим этади.

26. Аттестациядан ўтувчилар ҳақидаги холис ва асосли маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш учун комиссия раиси, аъзолари ва эксперт гуруҳлари масъул ҳисобланади.

4-боб. Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби

27. Аттестация қуйидаги босқичларда ўтказилади:

биринчи босқичда – лавозим малака тавсифларида белгиланган меҳнат фаолиятлари самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда аттестациядан ўтувчиларнинг малака синови натижалари орқали аниқланади;

иккинчи босқичда – Аттестация комиссия томонидан «Эгаллаб турган лавозимига мос келади» ёки «Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди» шаклида хулоса қилади.

28. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:

а) меҳнат фаолияти самарадорлиги – таълим олувчилар ёки тарбияланувчиларини билим олишга бўлган қизиқишларини оширишдаги, ёшларнинг оилавий қадриятларга хос маънавий-аҳлоқий етук шаклланишлари ҳамда уларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлиб етишишлари яъни ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни муваффақиятли танлаши, малака тавсифларида белгиланган лавозим вазифалари бўйича эришган ютуқлари ўрганилади

б) малака синовлари - дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислиги ёки ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартлари ёки давлат талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест ёки ёзма топширқлар (лавозим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ёзма иш ёки ижодий топшириқлар) натижалари;

29. Педагог ходимларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари Давлат инспекцияси томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.

30. Педагог ходимлар учун меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Давлат таълим стандартлари, янги педагогик технологиялар, педагогик ва психологияга оид масалалардан иборат бўлади.

31. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича 55 фоиздан паст баҳоланса «Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди» деган қарор қабул қилинади.

32. Педагог ходимларнинг фаолиятини ўрганиш, малака синовлари натижалари ҳамда аттестациядан ўтувчининг меҳнат фаолият самарадорлиги асосида аттестация комиссияси қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:

56 фоиздан 100 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса «Аттестациядан ўтди», «Эгаллаб турган лавозимига мос келади»

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса «Аттестациядан ўтмади», «Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди»

33. Аттестация комиссияси томонидан «Аттестациядан ўтмади», «Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди» деб хулоса берилган педагог ходимлар малака ошириши ва бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтиши лозим.

Қайта аттестация натижаларига кўра ушбу педагог ходимга яна «Аттестациядан ўтмади», «Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди» деб хулоса берилса, у ҳолда педагог билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-банди асосида бекор қилинади.

34. Аттестация қилинувчи педагог ходим аттестация комиссияси жараёнига узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси узрли сабабга асос бўлди, қолган холлар узрли деб хисобланмайди) кўра келмаган бўлса, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

35. Аттестация қилинувчи педагог ходим аттестация комиссияси жараёнига узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ хулосалар чиқарилади.

36. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варағига ёзилади ва комиссия раиси, ўринбосари, котиб ва аттестация комиссиясининг мажлисида иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация варағи ходимнинг шахсий ҳужжатларига тикиб қўйилади.

4-боб. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш тартиби

37. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагог ходимлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

38. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида педагог ходимларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда халқ таълими бошқармаларида ташкил этилади.

39. Апелляция комиссияси таркиби Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институти, Давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмалари касаба уюшмаси вакили, Халқ таълими бошқармаларидан мазкур соҳага масъул ходимлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.

40. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

41. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.

42. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

43. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

44. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

45. Мурожаат этувчи педагог ходимлар апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

46. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

47. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог ходимга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

48. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

49. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Общие комментарии

802