ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
272 Хокимият Бухарской области 17/08/2018 01/09/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бухоро вилоятида йўловчилар ташиш автомобиль транспорти учун тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-272

ЛОЙИҲА

БУХОРО ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Бухоро вилоятида йўловчилар ташиш автомобиль транспорти учун тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 174-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сонли “Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 118-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 33-модда, 28-сон, 636-модда)га асосан вилоятда шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларида ягона тариф сиёсатини олиб бориш, транспорт хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, автомобиль транспорти томонидан кўрсатилаётган хизматларга асосланган нархларни белгилаш ҳамда автотранспорт хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Бухоро вилоятида шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларида йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун йўл кира тарифи:

микроавтобуслар бўйича 1-25 км масофада бир йўловчи километр учун 131 сўм ҳамда 25 км ва ундан юқори масофада бир йўловчи километр учун  86 сўм;

автобуслар бўйича 1-25 км масофада бир йўловчи километр учун

109 сўм ҳамда 25 км ва ундан юқори масофада бир йўловчи километр учун 60 сўм миқдорда белгилансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 27 ноябрдаги 353-сонли “Бухоро вилоятида умумий фойдаланиладиган йўловчилар ташиш автомобиль транспорти учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                                 Ў.Барноев

Общие комментарии

686