ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
271 Союз молодежи Узбекистана 17/08/2018 01/09/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ҳарбий қисмларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси ҳисобланган, соҳада самарали фаолият юритиб, мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ёш ҳарбий оилаларни уй-жой билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-271

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самардорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ–3394-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида, шунингдек, ҳарбий қисмларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси ҳисобланган, соҳада самарали фаолият юритиб, мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда давлат бошқарувчи органлари деб юритилади) Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси ҳисобланган, мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ёш ҳарбий хизматчиларга давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари тавсияси (кейинги ўринларда тавсиянома деб юритилади) асосида имтиёзли ипотека кредити асосида “Ёшлар” уйларидан ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси ҳисобланган, мамлакатнинг мудофаа салоҳиятиини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, камида уч йиллик хизмат (меҳнат) муддатига эга бўлган ёш ҳарбий оилаларга (эр ёки хотинга) берилади;

турар жойлар тавсияномаларга эга бўлган ёш ҳарбий оилаларга Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сон қарори доирасида 2018-2021 йилларда ҳудудларда қурилаётган “Ёшлар” уйлари ҳисобидан ажратилади;

ҳудудларда барпо этилаётган “Ёшлар” уйларининг иккита хонадони давлат бошқаруви органларининг тавсияномалари асосида ёш ҳарбий оилаларга тақдим этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан келишган ҳолда,  икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси ҳисобланган, мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган номзодларга тавсияномалар тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қ.Қуранбоев зиммасига юклансин.

Общие комментарии

325