ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2660 Хокимият Кизилтепинского района 04/03/2019 19/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2660

 

 

Л О Й И Ҳ А

 

ҚИЗИЛТЕПА  ТУМАН  ҲОКИМИНИНГ 

ҚАРОРИ

 

Қизилтепа туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги      ПҚ-3699-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2452) 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,  шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

       1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш  бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Н.Каримов) Бош прокуратура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овкат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қизилтепа туман бўлими билан биргаликда:

техникага мулк хуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, хисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш; 

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овкат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2452) 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,  шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда  белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин. 

3. Мазкур қарор “Қизилтепа тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Қарорнинг бажарилишини  назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Ҳ.Фармонов зиммасида юклатилсин .

 

 

Туман ҳокими:                                                                             Ш.Набиев

Общие комментарии

592