ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2608 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш 8-сон миллий стандарти (МБМС) “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-2608

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 6 августдаги 01/19-18/20 сонли қарори (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш 8-сон миллий стандарти (МБМС) “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш”га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Директор                                                                                Н. Жўраев

Тошкент ш.,
2019 йил “___” ________
_____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш
агентлиги директорининг
_______ йил __ ________
_____-сон буйруғига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш
8-сон миллий стандарти (МБМС) “Хусусийлаштириш
мақсадида мулк қийматини баҳолаш”га киритилаётган ўзгартиришлар

1. 21 ва 64-бандлардан “ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)” сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 24-банддан “ва мазкур ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Общие комментарии

100