ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
260 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 16/08/2018 31/08/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар футбол академияларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
ID-260

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика
болалар-ўсмирлар футбол академияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар футбол академияларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон “Спорт турлари бўйича ихсослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси (бундан буён матнда республика академияси деб юритилади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар футбол академияларига (бундан буён ҳудудий академиялар деб юритилади) ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Республика академиясига жисмоний жиҳатдан тайёрланган, футбол билан ҳудудий академияларда доимий равишда шуғулланиб келаётган ўқувчиларнинг
энг иқтидорлилари, умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфини тугатган (12-13 ёшдан ошмаган) ўқувчиларни саралаш орқали ва белгиланган синов имтиҳонлари асосида қабул қилинади.

2. Ҳудудий академияларга жисмоний жиҳатдан тайёрланган, футболга қобилияти бўлган, умумий ўрта таълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёшдан ошмаган) футбол билан доимий равишда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланган ўқувчилар белгиланган синов имтиҳонларининг натижалари асосида қабул қилинади.

3. Республика ва ҳудудий академияларнинг асосий вазифаси истеъдодли
ва иқтидорли болаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ўқитиш, тарбиялаш ва уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасида спорт қобилиятини шакллантиришга ва энг тўлиқ даражада амалга оширишга кўмаклашувчи муҳит яратиш, футбол бўйича республикамизда фаолият кўрсатаётган жамоалар учун муносиб спортчилар тайёрлашдан иборат.

2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

4. Республика ва ҳудудий академияларга ўқувчиларни танлаб олишни сифатли ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар қабул қилиниши бошланишидан икки ой олдин Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида ўзининг расмий веб-сайтида ҳужжатларни Республика ва ҳудудий академияларга қабул қилиш, танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш шартлари, шунингдек уни ўтказишнинг муддатлари, тартиби тўғрисида эълон берилади.

5. Республика ва ҳудудий академияларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва танлов имтиҳонларида иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириш учун ҳар бир академияда қабул ҳайъати тузилади.

6. Республика ва ҳудудий академияларнинг қабул ҳайъати таркиби Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти томонидан тасдиқланади.

7. Республика академиясининг қабул ҳайъати таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг масъул ходимлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ёшлар терма жамоаларининг тренерларидан ташкил топади.

Республика академиясининг қабул ҳайъати раиси Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи-вице президенти ҳисобланади.

8. Ҳудудий академиянинг қабул ҳайъати таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциацияларининг биринчи-вице президентлари, футбол мутахассислари ва бошқа вакиллардан ташкил топади. Ҳудудий академияларнинг қабул ҳайъати раиси ҳар бир ҳудуд бўйича тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциацияларининг биринчи-вице президентлари ҳисобланади.

9. Республика академиясининг директори Республика академияси қабул ҳайъатининг масъул котиби ҳисобланади. Ҳар бир ҳудудий академиянинг директори тегишли қабул ҳайъатининг масъул котиби ҳисобланади.

10. Республика академиясига ҳар ўқув йилида 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга (12-13 ёшдан ошмаган) саралаш ва белгиланган синов имтиҳонларининг натижалари (бундан буён матнда танлов деб юритилади) асосида қабул қилинади.

11. Ҳудудий академияларга ҳар ўқув йилида 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга (10-11 ёшдан ошмган) танлов асосида қабул қилинади.

12. Республика ва ҳудудий академияларга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

таълим йўналиши ва ўқув тили кўрсатилган ҳолдаги ота-онасининг аризаси;

тегишли ҳудудий академиянинг директори йўлланмаси (Республика академияси учун);

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёки умумий ўрта таълим мактаби директори йўлланмаси (ҳудудий академиялар учун);

ўқувчининг спорт паспорти нусхаси, агар мавжуд бўлса (ҳужжатларни топшириш вақтида унинг асл нусхаси кўрсатилади);

ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати) нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида баҳолар (ўзлаштириш) табелининг асл нусхаси кўрсатилади);

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

ўқувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан маълумотнома;

3,5 х 4,5 см. ҳажмдаги 6 та фотосурат.

13. Республика ва ҳудудий академияларнинг қабул ҳайъати томонидан мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

3-боб. Танлов имтиҳонларини ўтказишни ташкил этиш

14. Ўқувчиларни Республика академиясига қабул қилиш саралаш ва танлов асосида амалга оширилади.

15. Ҳудудий академияларга ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Бунда иштирок этадиган ўқувчиларнинг футбол бўйича кўникмалари икки босқичда (назарий ва амалий имтиҳонлар) ўтказиладиган синовлар асосида баҳоланади.

16. Ҳудудий академияларга танловда юқори балл тўплаган ўқувчилар қабул қилиш квотасига мувофиқ ўқишга қабул қилинади.

17. Танлов имтиҳонларининг натижалари бўйича қайдномалар тўлдирилиб, қайдномалар Қабул ҳайъати раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

4-боб. Танлов имтиҳонларини ўтказиш тартиби

 

18. Республика академиясига танлов – академиялар орасида республика миқёсида ўтказиладиган мусобақалардан ўқувчиларни саралаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда ушбу мусобақалар Ўзбекистон футбол ассоциация тамонидан тасдиқланган йиллик тақвим режа асосида ўтказилади.

19. Антропометрик (оғирлиги ва бўйи) маълумотлар, функционал имкониятлар ва саломатликдаги нуқсонларни аниқлаш бўйича шифокор назоратидан ўтган номзодларга танлов имтиҳонларини топшириш учун рухсат этилади.

20. Ҳудудий академияларга ўқувчиларни қабул қилиш икки босқичли танлов имтиҳонларидан иборат бўлади:

биринчи босқич – дастлабки кўрик синовлари. Дастлабки кўрик синовлари 25 июндан 8 июлгача давом этиб, номзодларнинг футбол бўйича қобилияти бор
ёки йўқлигини аниқлаб берувчи синовлардир. Дастлабки кўрикдан мувафаққиятли ўтган номзодларга якуний танлов имтиҳонларига йўлланма берилади;

иккинчи босқич – футбол бўйича қобилияти бор номзодларнинг футбол ўйини жараёнида футболчилик даражасини аниқлаб берувчи назарий ва амалий имтиҳонлардан иборат синовлардир. Ушбу синовлар ҳар бир ёш тоифаси бўйича 1 августан 16 августгача (шу кун ҳам) ўтказилади ва ҳар бир синов натижалари ўтказилган куннинг эртасидан кечиктирмай номзодларга эълон қилинади.

21. Дастлабки кўрик синовларида номзодларнинг футболга қобилияти бор ёки йўқлиги футбол ўйини жараёнида аниқланади. Дастлабки кўрик синовларидан мувафаққиятли ўтган номзодлар синовларнинг иккинчи босқичида умумий жисмоний тайёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик, ўйин фаолияти бўйича амалий имтиҳонлардан ўтказилади. Дастлабки кўрикдан мувафаққиятли ўтган номзодлар, шунингдек футбол ўйини жараёнида фикрлаш қобилиятини аниқлаш учун назарий имтиҳонлардан ҳам ўтказилади.

22. Ўйинчилик қоблиятлари кўрсаткичлари, жисмоний ривожланганлиги
ва функционал тайёргарлик кўрсаткичлари мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

23. Ҳудудий академияларга ўқувчилар танлов имтиҳонларида тўплаган умумий баллар асосида баҳоланади.

5-боб. Ўқувчиларни танлов имтиҳонлари натижалари асосида қабул қилиш

 

24. Республика академиясига саралаш натижасига кўра танлаб олинган ҳудудий академиялари ўқувчиларининг рўйхати 10 кун ичида тегишли ҳудудий академияларга юборилади.

25. Ҳудудий академияларга танлов имтиҳонларида ўқувчилар томонидан тўпланган якуний баллар умумлаштирилиб, уларнинг натижалари 20 августдан кечиктирмасдан ўқувчилар кўриши учун махсус жойларга осиб қўйилади.

26. Республика ва ҳудудий академияларга ўқувчиларини танлов имтиҳонлари натижалари, танлов тугагандан сўнг дарҳол қайдномага киритилади ва қабул ҳайъати аъзолари томонидан имзоналади.

27. Танлов натижаларига асосан қабул ҳайъати академияга қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини тузади ҳамда ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул ҳаъати раиси ва аъзолари томонидан имзоналади ҳамда академиянинг муҳри билан тасдиқланади. Қабул ҳайъати баённомаси ўқувчиларни академия ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқаришга асос бўлади.

28. Республика академиясига қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида академиянинг директори томонидан буйруқ чиқарилади.

Республика академиясига қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари билан футболчини академияда тайёрлаш бўйича шартнома имзоланади.

29. Ҳудудий академияларга қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида қабул килиш имтиҳонлари натижаларидан кейин академиянинг директори томонидан буйруқ чиқарилади.

Ҳудудий академияларга қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари билан футболчини академияда тайёрлаш бўйича шартнома имзоланади.

6-боб. Танлов натижалари юзасидан берилган

мурожаатларни кўриб чиқиш

 

30. Танлов натижаларига кўра, ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналари норозилик аризасини бериш ҳуқуқига эга.

31. Танлов натижалари бўйича берилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун
ҳар йили 15 августга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти буйруғи билан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг республика ва ҳудудий академияларга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича апелляция комиссияси
(бундан буён матнда апелляция комиссияси деб юритилади) ташкил этилади ва 3 кишидан иборат таркибда тасдиқланади.

32. Апелляция комиссияси республика ва ҳудудий академияларнинг қабул ҳайъати таркибида бўлмаган соҳа мутахассисларидан шакллантирилади.

33. Танлов натижаси бўйича мурожаатлар ўқувчининг ота-оналари ёки улардан бири томонидан танлов натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида апелляция комиссиясига берилади.

34. Мурожаатлар улар келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади ҳамда қарор қабул қилинган куннинг ўзида қабул қилинган қарор натижаси бўйича мурожаат қилган шахсга апелляция комиссияси томонидан ёзма равишда маълум қилинади.

35. Мурожаатни кўриб чиқиш вақтида мурожаат қилган шахс апелляция комиссияси ишида ўзининг илтимосига асосан иштирок этиши мумкин.

36. Апелляция комиссияси мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов натижасини бекор қилиши ёки унга тегишли ўзгартириш киритиши мумкин.

37. Апелляция комиссиясининг мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

7-боб. Ўқувчининг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш ва бўш

қолган ўринларга ўқувчиларни қабул қилиш

 

38. Республика ва ҳудудий академиялари ўқувчиларининг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш ўқув йили давомида ҳар олти ойда бир марта, ўқувчилар тамонидан футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастури (кейинги ўринларда дастур деб юритилади) талабларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

39. Республика ва ҳудудий академияларнинг ўқувчилари томонидан дастур талабларини ўзлаштиришини, жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг буйруғи билан тасдиқланган махсус ҳайъат аъзолари томонидан амалга оширилади.

40. Махсус ҳайъат ўқувчиларнинг дастур талабларини ўзлаштириши, жисмоний
ва махсус тайёргарлигини ўрганишда ўқувчиларнинг мусобакаларда кўрсатаётган натижаси асосида, жисмоний ва махсус тайёргарлик меъёрларини бажара олишларига эътибор қаратади.

Махсус ҳайъат томонидан ўрганиш натижасига кўра дастур талабларини, жисмоний ва махсус тайёргарлик меъёрларини ўзлаштира олмаган деб топилган ўқувчилар ўқув йил давомида ҳар бир академиянинг тренерлар кенгаши қарори асосида четлаштирилади
ва аввал ўқиган академияси(мактаби)га қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда тегишли ҳудуддаги бошқа мактабга). Бунда, истисно тариқасида,
11-синф ўқувчилари четлатилмайди.

41. Бўшаб қолган ўринларга ўқувчиларни қабул қилиш навбатдан ташқари танлов имтиҳонлари натижаларига кўра амалга оширилади.

8-боб. Якуний қоидалар

           42. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

43. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси билан келишилган.

 

 

Молия вазири

 

2018 йил “ ___ ”  ___________

 

 

 

                                  Д. Кучкаров

  

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг

биринчи вице-президенти

 

2018 йил “ ___ ”  ___________

 

                                  У. Ахматджанов

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар футбол академияларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга

ИЛОВА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги

Республика ва ҳудудий академияларга қабул қилиш бўйича

назорат синовларини баҳолаш тахминий

МЕЗОНЛАРИ

 

1. Уйин кобилиятларини баҳолаш мезони.

Ўтказиш санаси________

        Ўтказиш жойи______________________________________________________

Гуруҳ №_________

       Эксперт гуруҳи аъзосининг Ф.И.Ш._________________________________________

 

 

Баҳоланадиган жиҳат

 

Баллар

Жамоа_____________

Футболчи рақами

 

Баллар

Жамоа___________

Футболчи рақами

Ҳужумдаги фаоллиги ( тўп ва тўпсиз ҳужумни кучайтиришга қаратилган ҳаракатлар, тўпни олиб қуйгандан кейин зудлик билан ҳужумга ўтиши, ҳужумга ёрдам бериши, “дриблинг”.

10

 

10

 

9

 

9

 

8

 

8

 

7

 

7

 

6

 

6

 

5

 

5

 

4

 

4

 

Ҳимоядаги фаоллиги (рақиб ҳужумини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар, тўпни юқотгандан сўнг зудлик билан ҳимояга ўтиши, тўпни олиб қўйишда иштирок этиши, жамоадошини тўпни олиб қўйиш жараёнида “страховка” қила олиши.

10

 

10

 

9

 

9

 

8

 

8

 

7

 

7

 

6

 

6

 

5

 

5

 

4

 

4

 

Ўйин тушунчасини тушуниши (ҳужумда ва ҳимояда чизиқ бўйича функционал мажбуриятлар)

10

 

10

 

9

 

9

 

8

 

8

 

7

 

7

 

6

 

6

 

5

 

5

 

4

 

4

 

Психологик талаблар (ғалаба қозониш иродаси, қийин вазиятларни бартараф этиш, ўзини назорат қилиш)

 

10

 

10

 

9

 

9

 

8

 

8

 

7

 

7

 

6

 

6

 

5

 

5

 

4

 

4

 

 (Эслатма: жадвал чизиғида фақат ўйинчининг рақами қуйилади)

___________________________________________________________________________________

                                                                     (бошқа изоҳлар)                                      _____________________________

          (эксперт комиссия азосининг имзоси)

Ўйин қоблиятини бахолаш мезони  тест синови доирасида тўпланадиган баллнинг максимал миқдори
- 40 балл                                                                                                                                                                        
Изох: Синовдан ўтаётган номзодлар 20 баллдан кам тўплаган ҳолатда, кейинги тест синовларига қўйилмайди.

 

2. Мантиқан тез фикр юритиш ва эътиборни тақсимлашни аниқлаш мезони.

Номзодларга бир-бирига ўхшаш шакллардан иборат расмлар берилади. Ҳар бир расмда битта шакл тушириб қолдирилиб, ушбу тушириб қолдирилган шакл 6-8 та ўхшаш шаклларнинг орасида берилади. Синовдан ўтаётган номзоднинг вазифаси – расмдаги етишмаётган шаклни бир бирига ўхшаш алоҳида берилган шакллар орасидан топиш ва сўровномада кўрсатилган шакллар орасида мос келган шаклнинг рақамини кўрсатиш.

Ушбу тест синови белгиланган тартибда намунавий расмдан иборат бўлади. Хар бир расм мураккаблигининг ортишига қараб жойлаштирилади. Тест синови қатъий тартибга солинади ва 3 дақиқадан иборат бўлади. Тест синови вақтини қаттиқ назорат қилиш учун “тестни ечишга киришинглар” деган кўрсатма бўлмагунгача хеч ким расмларни очиб қарамаслиги лозим. 3 дақиқа ўтгандан сўнг тест синовини якунлаш учун кўрсатма берилади.

Шундан сўнг барча расмларни йиғиб олиш лозим ва сўровноманинг ўнг бурчагида бажарувчининг рақами қуйилиши керак. Ҳар бир берилган вазифани тўғри бажарилганига бир балл берилади ва барча расмлар бўйича умумий балл хисобланади. Олинган умумий кўрсаткич интелектуал кучнинг ва аклий ишлаш қобилиятининг индекси ҳисобланади. Олинган умумий кўрсаткич маҳсус жадвал бўйича фоиз кўринишига келтирилади.

Шу билан бир қаторда, маҳсус ўлчов бўйича 5 интелектуал даражага ажратилади:

 

1 даража – 10-9 балл (90% юқори) – юкори интеллект;

2 даража – 8-7 балл (80-70%) – ўртачадан юқори интеллект;

3 даража – 6-5 балл (60-50%) – ўртача интеллект;

4 даража – 4-3 балл (40-30%) – ўртачадан паст интеллект;

5 даража – 2 ва ундан паст балл (20%) – ҳато.

 

Мантиқан тез фикр юритиш ва эътиборни тақсимлаш бўйича тест синови доирасида тўпланадиган баллнинг максимал миқдори -10 балл.

 

3. Техник тайёргарлигини баҳолаш мезонлари

 

Назорат машқлари

10 ёш

11 ёш

12 ёш

13 ёш

14 ёш

 

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

  Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

 

 

Тўпланган баллар

4

6

8

10

4

5

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

Т/р

 

Барча амплуа бўйича уйинчиларга

 

1.

 

Тўпга оёқ  билан 11 метрдан ерлатиб 5 ўринишдан (уринишлар сони), дарвозанинг аниқ қисмига йўналтириш вазифасини қўйган ҳолда зарба бериш

1

2

3

4

1

2

3

4

2

3

4

5

 

 

2.

 

Тўпга оёқ  билан 11 метрдан ҳаволатиб 5 ўринишдан (уринишлар сони), дарвозанинг аниқ қисмига йўналтириш вазифасини қўйган ҳолда зарба бериш

 

1

2

3

4

2

3

4

5

 

 

Дарвозабонларга қўшимча

 

4.

 

Узоқликка ва аниқликка тўпни қўлдан ҳавога кўтариб оёқ билан зарба бериш. (м)

 

 

≤ 18

 

18

 

20

 

22

 

≤ 20

 

20

 

22

 

26

 

≤  22

 

22

 

26

 

30

 

≤ 26

 

26

 

30

 

34

 

5.

 

Узоқликка тўпни қўл билан  улоқтириш (м)

 

≤ 10

10

12

14

≤ 14

14

16

19

≤ 18

18

19

20

≤ 20

20

22

24

 

 

Назорат машқлари

 

15 ёш

 16 ёш

 17 ёш

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

 

 Тўпланган баллар

4

6

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

Т/р

 

 

Барча амплуа бўйича уйинчиларга

 

1.

 

 

Тўпга оёқ  билан 17 метрдан 5 ўринишдан (уринишлар сони), дарвозанинг аниқ қисмига йўналтириш вазифасини қўйган ҳолда зарба бериш

1

2

3

4

1

2

3

4

2

3

4

5

 

 

Дарвозабонларга қўшимча

 

3.

 

Узоқликка ва аниқликка тўпни қўлдан ҳавога кўтариб оёқ билан зарба бериш. (м)

 

≤ 30

 

30

 

34

 

38

 

≤  32

 

32

 

36

 

40

 

≤  36

 

36

 

40

 

44

4.

 Узоқликка тўпни қўл билан  улоқтириш (м)

≤  22

22

24

26

≤ 24

24

26

28

 ≤ 30

30

31

32

 

Назорат машқлари

 

10 ёш

11 ёш

12 ёш

 13 ёш

 14 ёш

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яхши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

  Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Тўпланган баллар

4

6

8

10

4

5

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

 

Барча амплуа бўйича уйинчиларга

 Жонглировка тепиб масофани босиб ўтиш - 5 метр (тўпни ерга тушмаслигини аниқ бажариш)

3

3

2

1

3

3

2

1

2

2

1

0

 

 Жонглировка тепиб масофани босиб ўтиш - 10 метр (тўпни ерга тушмаслигини аниқ бажариш)

 

3

3

2

1

2

2

1

0

 

 

Назорат машқлари

 

15 ёш

 16 ёш

 17 ёш

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

 

 Тўпланган баллар

4

6

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

Т/р

 

 

Барча амплуа бўйича уйинчиларга

 

1.

 

 

Жонглировка тепиб масофани босиб ўтиш 20 метр (тўпни иккита оёк ва бош билан зарба бериб ерга тушмаслигини аниқ бажариш)

3

3

2

1

2

2

1

0

2

2

1

0

Назорат машқлари

 

15  ёш

16   ёш

17  ёш

Қониқарли эмас

Қониқарли

  Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

   Яҳши

Аъло

Қониқарли эмас

Қониқарли

Яҳши

Аъло

Т/р

Тўпланган баллар

4

6

8

10

4

6

8

10

4

6

8

10

1.

 

Жойдан узоқликка сакраш (см)

 

210

 

210

 

230

 

242

 

228

 

228

 

240

 

252

 

238

 

238

 

256

 

270

2.

 

 Челнок усулида югуриш 7х50 м (с)

 

68,0

 

68,0

 

65,0

 

64,0

 

61,0

 

61,0

 

60,0

 

59,0

 

6,0

 

6,0

 

5,9

 

5,8

3.

 

Тўп билан 30 метрга югуриш (с)

 

5,4

 

5,4

 

5,2

 

5,0

 

5,0

 

5,0

 

4,8

 

4,6

 

4,7

 

4,7

 

4,6

 

4,5

 

Умумий ва маҳсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовларда тўпланган максимал баллар миқдори – 30 балл

 

Общие комментарии

637