ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2596 Хокимият Нуратинского района 28/02/2019 15/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2596

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил
25 апрель),  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2013 йил, 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,  шунингдек  машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб - ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига   ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекциясининг 2019 йил 19 январдаги 14.1/30-15-19-157-сонли хатига    асосан

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

 

 

 

1.  Туманда 2017 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш  бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага, туман ҳудудидаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив ва трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалик машиналари ва асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича  жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекцияси Нурота туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шуъбаси катта инспектори (Ж.Р.Нурқулов)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш; 

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил                   2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин. 

3. Мазкур қарор туман “NURNOMA” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Общие комментарии

397