ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2594 Хокимият Нуратинского района 28/02/2019 15/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-2594

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби  1-иловага,  Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги 1-сон  туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлимида Нурота тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган юридик шахсларнинг  2019  йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш  жадвали  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг                   «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш  (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган)  кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли  қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5.  Мазкур қарорнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  мазкур қарор  билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш  жадвали  бўйича 1 мартдан  30 июнгача  ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин;

 Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага)           ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари  Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур             шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.  

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш,

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари  юклатилсин.

11. Туман Ички ишлар бўлими (У.Шукуров)

тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман ИИБ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига  мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2018 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

12. Мазкур қарор “Нурнома” газетасида эълон қилинсин ҳамда  туман ҳокимлигининг  расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш.Рустамовга, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Шукуров зиммаларига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Общие комментарии

364