ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2590 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 10

Обсуждение завершено

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида
ID-2590

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ сув таъминоти ва канализация тизимида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Сув таъминоти ва канализация тизимида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича танлов комиссияси 1-иловага мувофиқ;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х.Салиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

      Бош вазири                                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” февралдаги ___-сон қарорига

1-илова

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича

танлов комиссияси таркиби

 

1.

 

-

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, танлов комиссияси раиси

2.

 

-

 

танлов комиссияси раисининг ўринбосари

3.

 

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги масъул ходими

4.

 

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги  масъул ходими

5.

 

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси  масъул ходими

6.

 

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги  масъул ходими (овоз бериш ҳуқуқисиз)

7.

 

-

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги  масъул ходими анлов комиссияси котиби)

 

 

* Танлов комиссияига заруратга кўра бошқа вазирлик ва идоралар масъул ходимлари киритилиши мумкин  

 

Изоҳ: Танлов комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “     “ мартдаги      қарорига

2- илова

 

 

Сув таъминоти ва канализация объектларидан фойдаланиш соҳасида  давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом сув таъминоти ва канализация объектларидан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш тартибини белгилайди ва бошқариб боради.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

давлат-хусусий шериклик – хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш, хавф-хатарларни (форс-мажор) ўзаро манфаатли тақсимлаш мақсадида Вазирлик ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги сув таъминоти ва канализация соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси институционал ва шартномавий давлат-хусусий шериклик шаклида амалга оширилиши мумкин;

институционал давлат-хусусий шериклик – давлат ва хусусий шериклар томонидан давлат-хусусий шериклик компаниясини ташкил қилиш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шакли;

реестр – тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан шакллантирилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун танлаб олиниши мумкин бўлган объект, бўйича маълумотлар базаси;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) – томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган вазирлик ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;

давлат шериги – Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда матнда вазирлик деб юритилади);

хусусий шерик – битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шерик бўла олмайди, шунингдек хусусий шерик тарафида иштирок эта олмайди;

шартномавий давлат-хусусий шериклик – давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шакли;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) – давлат шериги ва хусусий шерик;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) – битим бўйича вазирлик тизимидаги ташкилот ва корхоналарнинг бино ва иншоотлари, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, ичимлик сувини тозалаш иншоотлари (очистительные сооружения), сув қудуқлари ҳамда бошқа объектлари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси - муҳим давлат ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги сув таъминоти ва канализация соҳасидаги инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;

концессия (концессион битим) - муайян муддатга тузилган битим, унга кўра давлат концессионерга объектлари қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади.

3. Давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

битим узоқ муддатга тузилади (амал қилиш муддати энг камида беш йил ва кўпи билан қирқ тўққиз йил муддатга тузилади);

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, ривожлантириш, бошқариш, эксплуатация ҳолатини соз сақлаш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини молиялаштириш тўлиқ хусусий хамкор инвестор томонидан амалга оширилишини назарда тутиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ хавф ва хатарлар шартнома томонлари ўртасида тақсимланишини назарда тутиш;

лойиҳани амалга ошириш учун ташаббус кўрсатиш;

лойиҳанинг дастлабки ва якуний скринингини ўтказиш;

лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш;

лойиҳанинг тендер ҳужжатларини ҳамда шартномаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва қулайлиги, бундан давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қилган маълумотлар мустасно;

камситишнинг йўқлиги, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;

хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

Давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг битимда келишиб олинган асоси.

4. Ушбу Низомга мувофиқ сув таъминоти ва канализация давлат унитар корхоналарининг хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини ажратиш тартиби татбиқ этилмайди.

5. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сув таъминоти ва канализация давлат унитар корхоналарининг фаолияти учун белгиланган қонун ҳужжатлари тартиби доирасада фаолиятини амалга оширади.

6. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан шакллантириладиган ва белгиланган сув таъминоти ва канализация объектлари реестри асосида таклиф этилади.

II боб. Танлов ўтказиш тартиби

7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун танлов очиқ турда ўтказилади ва барча талабгорлар юридик шахслар қатнашиши мумкин.

8. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

лойиҳанинг потенциал инвесторини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган очиқ еки ёпиқ шаклдаги танлов ҳақидаги хабарни эълон қилиш;

танловнинг соҳасини белгилаш;

танлов ҳужжатларини (зарур ҳолларда ихтисослашган техник ва тижорий консультантларни жалб этган ҳолда) тайёрлаш;

танловни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, ёки танловда қатнашиши мумкин бўлганларга танловда қатнашиш учун таклифномалар жўнатиш;

танлов қатнашчиларидан танлов бўйича таклифларни қабул қилиш;

танловда қатнашувчилар рўйхатини шакллантириш;

танлов бўйича тушган таклифларни баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш;

танлов ғолиби билан битимни имзолаш;

танлов якунларини тасдиқлаш.

9. Хусусий шерик танлов комиссиясига танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

хусусий шерикнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумот;

хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи лойиҳа қийматининг камида 30 фоизи миқдоридаги маблағнинг мавжудлиги тўғрисида солиқ органидан тасдиқланган маълумот;

сув таъминоти ва канализация объектини қуриш, қайта қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича эскиз лойиҳавий таклиф;

сув таъминоти ва канализация объектини қуриш, қайта қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича вазирлик томонидан тақдим қилинган лойиҳа талабларига асосан дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

хусусий шерик томонидан унинг ҳужжатлари комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун вазирликнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб варағига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдоридаги йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Бунда, танлов комиссиясининг қароридан қатъий назар ушбу йиғим қайтарилмайди.

қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

10. Ҳужжатлар ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, хусусий шерикка ўн иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар талаблари бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон почта орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги кўрсатилади.

11. Вазирлик худудлардаги аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ягона (битта иштирокчидан ариза келиб тушса) таклифларни ўрганиш натижаларига асосан ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин.

12. Вазирлик танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни вазирлик расмий сайтининг махсус бўлимига, Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига мажбурий тартибда жойлаштиради.

13. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

вазирликнинг номи ва почта манзили, унинг телефон рақами ҳамда электрон почта манзили;

объект номи, жойлашган ери, тавсифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).

14. Танлов камида икки иштирокчидан ёки Низомнинг 11-банди бўйича ариза келиб тушса ўтказилади ҳамда танлов якунлари бўйича қарор комиссия томонидан 1 иш куни давомида қабул қилинади. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бажариш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эълон қилинади.

Танлов таклифларини мақбул танлаб олишнинг асосий мезонлари қуйидагилар ҳисобланади:

хусусий инвестициялар ҳажми;

таклиф этилаётган энг мақбул лойиҳа;

янги яратиладиган иш ўринлари сони;

давлат-хусусий шерикчилик асосида сув таъминоти ва канализация объектини ривожланишидаги энг илғор хорижий технологиялар ва тажрибалардан фойдаланиш даражаси;

хусусий шерикнинг ҳуқуқий мақоми, иш тажрибаси, тижорат обрўси ва кредит тарихини текшируви;

давлат-хусусий шериклик асосида тузилаётган сув таъминоти ва канализация объектлари йўналишидан келиб чиққан ҳолда, вазирлик томонидан белгиланадиган қонун билан тақиқланмаган бошқа мезонлар;

алоҳида мезонлар белгиланган тақдирда мазкур талаблар танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда баён қилиниши лозим;

танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан пастроқ бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади;

Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузишга рухсат берилади. Танловнинг захирадаги ғолиби билан битим танлов ғолиби билан битим тузиш тартибига ўхшаш тартибда тузилади.

15. Бир иштирокчидан ҳужжат келиб тушган тақдирда, танлов ўтказилмайди ва 10 иш куни мобайнида танлов қайтадан эълон қилинади. Қайта ўтказиладиган танловда иштирок этувчи талабгор сони бир нафарни ташкил этганда, битим тўғридан-тўғри ушбу талабгор билан тузилади. Бунда, мазкур талабгорнинг ҳужжатлари давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш мезонларига мос келиши керак.

16. Вазирлик комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан кейин 3 иш кунида ўз расмий веб-сайтига ахборот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

17. Танлов иштирокчиси Танлов комиссияси қароридан норози бўлса қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

III боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича
битимни тузиш тартиби

18. Комиссиянинг ижобий қарори асосида у қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш куни ичида вазирлик ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.

19. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар киритилган бўлиши керак:

лойиҳани амалга ошириш учун кўзда тутилаётган давлат ва хусусий шерикнинг инвестициялар объекти ва ҳажми;

лойиҳани амалга ошириш учун кўзда тутилаётган давлат бюджети ва хусусий шерикнинг маблағлари ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

объектни фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;

битим томонлари ўртасида ҳисоб-китоблар тартиби;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисида маълумот;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш тартиби;

хусусий шерик томонидан бошқариш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш мақсадида лойиҳалаштириладиган, қуриладиган, қайта тикланадиган, жиҳозланадиган ҳамда реконструкция қилинадиган сув таъминоти ва канализация объектининг таркиби ҳамда асосий параметрлари;

сув таъминоти ва канализация объектларида, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида бажариладиган ишлар, ишлаб чиқариладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

вазирлик ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ масалаларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

вазирлик томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган сув таъминоти ва канализация объектини назорат қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

объектдан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган мунозараларни ҳал қилиш тартиби;

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.

20. Битимни имзолашга тайёрлаш учун вазирлик хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.

21. Заруриятга кўра, битим қоидаларини вазирлик ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.

22. Тузилган битимларнинг ягона реестри вазирлик томонидан юритилади.

5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

23. Давлат шериги:

битимларни тузиш, бажариш, мониторинг қилиш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

битимларни тузиш, бажариш, мониторинг қилиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш;

давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш;

хусусий шерикнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш;

томонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш;

битимларнинг тарафлари қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

битимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда битимларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш;

битимлар бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт;

тарафлар қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

24. Хусусий шерик:

битимларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

битимларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш;

давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш;

томонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш;

давлат-хусусий шерикчилик объектларидан фойдаланган муддатларда белгиланган санитария меъёрларига қатъий амал қилиш;

битимларнинг тарафлари қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

битимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда битимларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш;

битимлар бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт;

тарафлар қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига асоссиз аралашмаслиги шарт.

Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

V1 боб. Хусусий шерикка сув таъминоти ва канализация объектларидаги ер майдонларини ажратиш тартиби

25. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг тузилган ўзаро битимларга асосан қуйидаги шаклларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун ер майдонлари бириктирилади:

сув таъминоти ва канализация объекти биноларини қуриш ва улардан фойдаланиш;

мавжуд сув таъминоти ва канализация объектларини қайтадан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ва фойдаланиш учун топшириш.

26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини сув таъминоти ва канализация соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг тузилган ўзаро битимларга асосан танлов ғолибига танлов комиссиясининг қарори асосида ер майдонлари бириктирилади.

27. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик томонидан қопланади.

28. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кунлик муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига ёки вазирликка ер участкалари ва объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.

VII боб. Сув таъминоти ва канализация корхоналарнинг давлат объектлари ва мол-мулкларини хусусий шерикка бошқариш мақсадида фойдаланиш учун тақдим этиш тартиблари

29. Сув таъминоти ва канализация корхоналарининг давлат мулки объектларини, шу жумладан бино ва иншоотларини мақсадли фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

вазирлик давлат мулки бўлган объектларни хусусий шерикка бошқаришга ўтказиш учун битим тузилган санадан сўнг беш кун ичида танлов ғолиби ҳақидаги маълумотни ва битимнинг кўчирма нусхасини юборади;

балансда сақловчи асосий воситаларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда инвентаризация ўтказади ва инвентаризация натижаларини вазирликга тақдим этади;

балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида инвентаризация ҳужжати асосида объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси унинг баланс қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади;

балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида давлат объектларини фойдаланишга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафталик муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади.

Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кунлик муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади.

Хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, балансда сақловчи вазирликга тақдим этилган маълумот асосида ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек аудит хулосаси асосида объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт. Қайта қабул қилиш ишларини амалга оширади.

Объектни топшириш ва қабул қилиш томонларнинг ишончли вакиллари иштирокида икки томонлама ўтказиш тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади.

30. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик асосий фаолиятдан, шунингдек бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга.

Сув таъминоти ва канализация корхоналари ва уларнинг таркибий қисмлари хусусий шерикка ишончли бошқарувга берилиши мумкин.

Шунингдек, давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, молиявий эркинлик бериш натижасида фаолият тури яхшиланадиган давлат корхоналари, тўлиқ ёки қисман бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган сув таъминоти ва канализация корхоналарининг ва уларнинг таркибий қисмлари ишончли бошқарувга берилиши мумкин.

31. Вазирлик билан хусусий шерик ўртасида тузиладиган битимга асосан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгилаб олинади.

32. Ишончли бошқарувга берилган сув таъминоти ва канализация корхоналарининг тузилмасини ўзгартириш вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

33. Вазирлик томонидан хусусий шерикка битимда белгиланадиган қўшимча мажбуриятлар юклатилиши мумкин.

XI боб. Якуний қоидалар

34. Вазирлик зарур ҳолларда, хусусий шерик билан келишув асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.

35. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

 

Сув таъминоти ва канализация объектларидан фойдаланиш соҳасида  давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМга  илова

 

Вазирлик томонидан давлат–хусусий шериклиги тўғрисидаги таклифни киритиш тартиби

СХЕМАСИ

 

босқичлар

субъектлар

тадбирлар

бажариш муддатлари

1-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Танловнинг эълон қилиниши

Заруратга қараб

2-босқич

Хусусий шерик

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вазирлигига ҳужжатлар тақдим қилиш

Танлов эълон қилинганидан кейин 30 кун мобайнида

3-босқич

Танлов комиссияси

Ҳужжатларнинг Низом талабларига жавоб бериши ёки бермаслигини текшириш ишлари, Низом талабларига жавоб бермаган тақдирда ҳужжатларни қайтариш

Танлов кунидан

10 иш куни мобайнида

4-босқич

Танлов комиссияси

Ҳужжатлар бир иштирокчидан кўп бўлса, танлов ва ғолибни белгилаш, ўтказиш, танлов натижалари асосида қарор қабул қилиш ва ғолибни белгилаш

Танлов куни

5-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вазирлиги

Ўз расмий веб сайтида маълумот бериш орқали хусусий шерикни хабардор қилиш

Қарор қабул қилингандан

3 иш кунида

6-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва хусусий шерик

Давлат шериклиги тўғрисидаги

битимни тузиш

Танлов комиссияси қарори қабул қилинганидан сўнг 45 кун мобайнида

 

Общие комментарии

241