ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
257 Министерство народного образования Республики Узбекистан 16/08/2018 31/08/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ ҚАРОРИ Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-257

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарор
қилади:

1. Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ИЛОВА

Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига
ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ–5308-сон “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талаблари (келгусида - Малака талаблари)ни белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1-§. Асосий тушунчалар

1. Малака талаблари ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича 10- ва 11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатишнинг зарурий билимлар мазмунига ва амалий кўникмаларига қўйиладиган талаблар, ўқув юкламалари ҳажми ва бажарилишининг назоратини белгилаб беради.

Малака талаблари касбга ўргатиш сифати ва даражасини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади.

Малака талаблари ўзининг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари томонидан татбиқ этилиши мажбурийдир.

Малака талабларининг бажарилиши касбнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади ҳамда касбга ўргатиш таълим дастурининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, мазкур малака талабларини тўлиқ бажарган ва якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат берилади.

2. Мазкур малака талабларида қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилган:

касбга ўргатиш дастури – касб-ҳунар таълими тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. Касбга ўргатиш дастури умумий ўрта таълим муассасаси битирувчисига муайян эгаллаган касби бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини бериш ҳажмидаги касбий фанларни ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг таркиби, ҳажми ва мазмунини белгиловчи норматив ҳужжатларни қамраб олади;

касб – махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган назарий билимлар, амалий кўникма ва малакалар мажмуасини эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва юридик ҳуқуқлари таъминланган меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир;

компетенция – тегишли соҳада касбий фаолият юритиш учун зарур бўлган билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;

умумий компетенция – билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбига яқин фаолият турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;

касбий компетенция – билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятиги тегишли вазифаларини бажариш ва масалаларини ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;

касбий фаолият соҳаси – илмий, ижтимоий, иқтисодий, ишлаб чиқаришда намоён бўладиган касбий фаолият объектларининг мажмуи;

касбий фаолият объекти – предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва фаолият доирасида ҳаракатга йўналтирилган тизимлар;

касбий фаолият тури – касбий фаолият объектига таъсир қилишнинг усуллари, услублари ва тавсифи;

ўқув фани – таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника, санъат, ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, уқув ва кўникмалар тизими;

ўқув амалиёти – назарий билим ва амалий кўникмаларини  интеграциялашга қаратилган ўқув жараёнининг элементи.

3. Малака талабларининг асосий мақсади ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича 10- ва 11-синфлари ўқувчиларига сифатли касб ўргатишнинг мазмуни ва якуний мақсади  талабларига тўғри келишини таъминлашдан иборат.

Малака талабларининг асосий вазифалари касбга ўргатиш сифатига қўйиладиган зарурий талабларни белгилаш, ўқув режа ва ўқув дастурлар, битирувчиларга эгаллаган билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражаларини назорат қилиш усуллари ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун замин яратишдир.

2-§. Касбга ўргатиш дастури компонентлари ва ўқув режаси

4. Ўқув йили 2 сентябрдан бошланиб, кейинги йилнинг май ойининг охирида тугайди.

5. Ўқув-ишлаб чиқаришмажмуаларида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини 10- ва 11- синфларда касбга ўргатиш дастури 2 ўқув йилига мўлжалланган бўлиб, ҳар ҳафтада 1 кун 6 соатдан 68 ҳафта жами 408 соат ўқитилади.

6. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув режаси иловага мувофиқ  таркибий қисмларга бўлинади.

Ўқув режасига Халқ таълими вазирлиги ва Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Таълим муассасасига зарур ҳолларда ўқув юкламасининг ҳафталик 6 соат хажмини сақлаган ҳолда, Педагогик кенгаш қарорига асосан ўқув блоклари таркибидаги мавзуларга ажратилган соатлар ҳажмини 15% гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўқув режада касб хусусидан келиб чиққан ҳолда назарий машғулотларни ўқув амалиётлар дарс соати таркибига киритиш мумкин.

7. 10- ва 11-синф ўқувчилари учун ўқув йилларининг 4-чорагида, уларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш мақсадида таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида таълим муассасасида ёки идора ва корхоналарда 6 кун давомида 6 соатдан амалий меҳнат машғулотлари ўтказилади.

8. Ўқув-ишлаб чиқаришмажмуаларида 408 соат ҳажмдаги ўқув дастурига мувофиқ касбга ўргатиш жараёни якунида битирувчи якуний давлат аттестациясига жалб қилинади.

3-§. Малака талабларининг бажарилишини назорат қилиш

9. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг 10- ва 11-синфлари ўқувчиларини касбга ўргатиш таълим сифатини назорат қилиш қуйидаги усулларда олиб борилади:

ички назорат – ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси томонидан амалга оширилади ва  ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган низом асосида ўтказилади.

ташқи назорат – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади;

давлат-жамоат назорати – таълимни бошқарувчи ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда жамоат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;

якуний давлат аттестацияси – ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касбга ўргатиш бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

  2-боб. Касблар тавсифи ва касбга ўргатиш дастурини ўзлаштириш даражасига қўйиладиган талаблар

1-§. Котиб(а)

10. Котиб(а) касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда давлат ва хусусий корхона, ташкилот, муассаса ва офисларда котиб(а) сифатида фаолият кўрсатиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – замонавий иш юритиш учун зарур бўлган оргтехникалар (факс, автоответчик, телефон, нусха кўчириш аппарати, сканер, компьютер), иш ҳужжатлари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари– офис техникаларидан тўғри ва самарали фойдаланиш, факс, ксерокс, компьютердан фойдаланиш, интернет тармоғида ишлаш, иш юритишнинг давлат талабларини тўлиқ билиш ва уларни амалиётда қўллаш, учрашув ва йиғилишларни ташкил этиш, хизмат сафари учун раҳбар ва бошқа ходимлар учун турли чипталар ва меҳмонхоналарни бронь қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, расмийлаштириш, муомала маданияти, ташкилий ишларни бажариш, компьютерда ms office (word, excel) дастурларида ишлаш.

11. Котиб(а) касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта мактаб битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

иш юритишнинг давлат талабларини;

раҳбар ҳузурига келганларни муомала талаблари (этикет)га риоя қилган ҳолда қабул қилишни;

 телефонда сўзлашиш этикетига риоя қилган ҳолда қўнғироқларга жавоб бериш
ва қўнғироқларни амалга оширишни;

ёнғин, электр ва техника хавфсизлиги қоидаларини;

офис техникалари (факс, ксерокс, компьютер, интернет тармоғи в.б.) дан тўғри
ва самарали фойдаланишни;

иш юритиш, кирувчи ва чиқувчи хат ва корреспонденцияни тартибли юритишни;

учрашув ва йиғилишларни ташкил этишни;

хизмат сафари учун раҳбар ва бошқа ходимлар учун турли чипталар
ва меҳмонхоналарни бронь қилишни;

офис учун канцелярия молларига буюртма беришни;

зарур ҳолларда чет тилидан турли хатларни таржима қилиш ва хат тузишни;

ташкилот структураси, раҳбарияти, ходимлари ва уларнинг исми шарифи, функционал вазифалари тўғрисидаги барча маълумотларни;

ташқи кўринишининг (дрескод, соч турмаги, макияж) расмий иш жойи талабларига мос келишини;

келган хатларни вақтида раҳбар резолюциясига олиб кириш ва улар ижросини таъминланишини назорат қилишни билиши;

иш юритишнинг давлат талабларини амалиётда қўллашни;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни;

ёнғин, электр ва техника хавсизлигига риоя қилишни;

она тили ва бошқа бирор бир чет тилида имловий, грамматик ва стилистик хатоларга йўл қўймасдан ишлашни;

махфий характерга эга бўлган ҳужжатлар билан ишлашни;

амалий фаолиятида корхона ёки ташкилотган ташриф буюрувчиларни қабул қилишни;

телефон қўнғироқларини қабул қилишни;

иш юритишни ташкиллаштиришни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

2-§. Компьютер оператори

12. Компьютер оператори касби касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ахборот технологиялар индустриясида, дастурий тизимни ишлаб чиқиш йўналишида, симсиз ва мобил тизимларда, тармоқли алоқаларда индивидуал ёки маълум ишчи гуруҳлар таркибида ташкилотлар ва якка тадбиркорликда фаолият юритиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – ўзаро ва интернет тармоғига уланган шахсий компьютерлар, notebook, проектор, проектор учун экран, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, шахсий компьютер, мультимедия воситалари, Wеb камера, лазерли принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, лазерли принтер, Wi-fi адаптер, лазер билан кўрсатувчи таёқча.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – компьютерда матн киритиш, маълумотлар базаси билан ишлаш, жадвал билан ишлаш, компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш.

13.  Компьютер оператори касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

компьютер архитектурасини;

тизимли блок (кейс) тузилишини;

компьютер дастури иш фаолияти носозликларини қидириш ва бартараф этиш қоидаларини;

шахсий компьютер клавиатурасидаги тугмалар гуруҳи ва уларнинг вазифаларини;

Windows операцион тизимнинг тузилиши, хусусият ва имкониятларини;

Microsoft Office интеграллашган пакетлари қўшимча имкониятларини;

антивирус дастурларининг турлари, ишлаш принципи, созлаш турлари ва улар билан ишлаш тартибини;

шахсий компьютерларни  тестлаш ва диагностика қилиш усулларини;

тақдимот ва фотоальбомлар яратишнинг технологик босқичларини;

оптик дискларга ёзиш дастурларини;

мультимедиали дастур воситаларини;

интернет таркибидаги дастурий воситаларни;

иш жойини ташкил этишда санитар-гигиеник талабларни;

техника хавфсизлиги қоидаларини билиши;

Microsoft Office интеграллашган пакетлари билан ишлашни;

компьютер ва компьютер қурилмаларини ёқиш, қайта юклаш  ва ўчиришни;

Матнли ҳужжатлар ва электрон жадваллар билан ишлашни;

архив дастурлари билан ишлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

3-§. Зардўз

14. Зардўз касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиши, якка тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – дўкон, корчўп, зардўзлик асбоблари, матолар, иплар, нақшлар тўплами, зар билан тикилган кичик ўлчамдаги сувенирлар, зар билан тикилган кичик ўлчамдаги уй-рўзғор буюмлари, зар билан тикилган декоратив композициялар, зардўзий либослар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари –  уй-рўзғор буюмлари учун нақш композицияларини  лойиҳалаш, уй-рўзғор буюмлари учун нақш ва мавзули компазициялар тузиш, нақшларни қирқиш ва матога қавиш, зардўзлик уй-рўзғор буюмларини гулдўзи усулида тикиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

15. Зардўз касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

зардўзлик маҳсулотларига мос матолар, зар иплар, нақш гуллари турларини;

композиция асосларини;

нақшни картон қоғозга тушириш, қирқиш ва матога қавиш усулларини;

ранглар уйғулигини ва уларни тўғри танлашни;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини;

тикиш усулларини  билиши;

зардўзлик маҳсулотининг вазифасига мос мото танлашни;

зардўзлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни;

зардўзлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни;

матога композицияни тўғри жойлаштиришни;

зардўзлик гуллари тарҳини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни;

зардўзи усуллари турларини, улардан зардўзлик маҳсулотиги мосини танлашни ва қўллашни,

буюртмага мувофиқ, талаб даражасидазардўзлик маҳсулотларини тикишни;

тикиш жараёнида усулларни тўғри танлашни;

зардўзлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши    керак.

4-§. Заргар

16. Заргар касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ёки хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – заргарлик
асбоб-ускуналари, маиший заргарлик буюмлари, тарихий заргарлик буюмлари, миллий заргарлик буюмлари, замонавий заргарлик буюмлари, таъмирлашга муҳтож заргарлик буюмлари, уй интерьерида заргарлик буюмлари (сувенирлар).

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – савдо ташкилотлари ва қадимий тарихий заргарлик буюмларини таъмирлаш; интерьерда бадиий безаш ва уларни таъмирлаш, заргарлик буюмларига мос композицияли лойиҳалар чизиш, миллий ва замонавий заргарлик буюмларини ясаш ва таъмирлаш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

17. Заргар касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

заргарлик ишларига оид нақшларни чизишни;

фаолият соҳасига доир вазифа турларини, уларнинг тавсифини, афзалликлари ва камчимликларини;

техника ҳавфсизлигига ҳамда санитария-гигиена қоидаларини;

рангли метал ва заргарлик тошлар ҳақидаги тушунчаларни;

фаолият соҳасига оид иш қуроллари билан ишлашни;

устоз-шогирд анъаналари тушунчасини, миллий меросимизни авайлашни билиши;

турли хилдаги нақшларни композиция қилишни;

техника ҳавфсизлигига ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни;

таъмирталаб буюмларни таъмирлашни;

якка тартибда ишлашни;

тур хил маиший буюмларга ишлов беришни;

заргарлик буюмларига ишлов беришда металлардан тўғри фойдаланишни;

якка тадбиркор ва ҳунарманд бўлиб ишлаш ва ишга бадиий, жиддий ёндашишни;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сифат даражасини ажратишни;

бажарилган иш натижаси бўйича ҳисобот тайёрлашни мустақил бажариш кўникмалари эга бўлиши керак.

5-§. Каштачи

18. Каштачи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда енгил саноат ишлаб чиқариш корхоналарида, тикув цехларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – каштачилик лойиҳалари, рангли иплар, махсус матолар, дастгоҳ ва махсус иш асбоблари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – каштачилик лойиҳаларини чизиш, турлаш, каштачилик ишларини лойиҳалаш, қоғозга чизилган лойиҳаларни ранг тусини аниқлаган ҳолда турлаш, мавзули ишни керакли ҳажмини танлаш, мустаҳкам дастгоҳ тайёрлаш, дасгоҳга махсус матони тортиш ҳамда мавзули ишларни иплар ва махсус иш асбоб-ускуналари ёрдамида тикиш, рангли иплар ёрдамида турли мавзулардаги ишларини тикиш, маиший жиҳозларни каштачилик билан безаш.

19. Каштачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

асбоб ускуналардан тўғри фойдаланишни;

нақш композицияларини яратишни ва тўғри жойлаштиришни;

каштачиликда ишлатиладиган кашта нақшларини ярата олишни;

уй-рўзгор буюмларига лойиҳа эскизлар яратишни;

маиший хаётда бевосита қўлланиладиган кашта буюмларининг лойиҳаларини композицион гулларини жойлашни;

хавфсизлик техникаси қоидаларини;

чок турларини тикишни,

тикиш технологиясини тўғри танлаш, танланган лойихаларда чокларни тўғри қўллашни билиши;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган лойиҳаларни чизишни;

мавзули композицияни тўғри лойиҳалаш, матога мавзули композицияни тўғри жойлаштиришни;

чок турларини тикишни;

тикишдаги афзалликлари ва камчиликларини ва рангларни тўғри танлашни;

хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш, махсус мато ва асбоб-ускуналарни ишлатишни;

лойиҳа устида ишлаш ва композиция яратишни;

 интернет тармоғида касбий фаолиятига доир ахборот ва маълумотларни мақсадли қидириш ва улардан фойдаланишни;

берилган топшириққа мувофиқ, талаб даражасида тикишни;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

6-§. Ёғоч ўймакори

20. Ёғоч ўймакори касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ёки хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари - дўкон, ёғоч ўймакорлик асбоблари, нақшлар тўплами, ёғоч ўймакорлик билан қилинган кичик ўлчамдаги сувенирлар, ёғоч ўймакорлик билан қилинган кичик ўлчамдаги уй-рўзғор буюмлари, ёғоч ўймакорлик билан қилинган декоратив композициялар, ёғоч ўймакорик ишланма ва маҳсулотлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари - ёғоч ўймакорлик билан қилинган уй-рўзғор буюмлари учун нақш композицияларини лойиҳалаш, ёғоч ўймакорлик билан қилинган уй-рўзғор буюмлари учун нақш ва мавзули компазициялар тузиш, ёғоч ўймакорлик нақшларни қилиш, уй-рўзғор буюмларини ёғоч ўймакорлик усулида безаш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

21. Ёғоч ўймакори касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ёғоч ўймакорлик маҳсулотларига мос нақшлар турларини;

ёғоч ўймакорлик турларини, ёғоч ўймакорлик нақш турларини;

композиция асосларини, нақшни картон қоғозга тушириш усулларини;

ранглар уйғулигини ва уларни тўғри танлашни, ёғоч ўймакорлик анжомлари турлари ва вазифаларини, ёғоч ўймакорлик усулларини  билиши;

ёғоч ўймакорлик маҳсулотининг вазифасига мос нақш танлашни;

ёғоч ўймакорлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни;

ёғоч ўймакорлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни;

ёғоч ўймакорлик  композицияни тўғри жойлаштиришни;

ёғоч ўймакорлик гуллари тархини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни;

ёғоч ўймакории усуллари турларини, улардан ёғоч ўймакорлик маҳсулотига мосини танлашни ва қўллашни,

буюртмага мувофиқ талаб даражасида маҳсулотини тайёрлашни;

ёғоч ўймакорлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

7-§. Ганч ўймакорлиги уста-рассоми

22. Ганч ўймакорлиги уста-рассоми касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ёки хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари - ганч ўймакорлигида ишлатиладиган композициялар, ганч ўймакорлигидаги пардоз турлари, ганчларни нақшларини ўйиш ишлари, қуйма ганчкорлик ишлари, ганчкорликда ишлатиладиган қолиплар.

Битирувчининг касби ва касб таркибидаги ихтисосликларга мувофиқ касбий фаолият турлари – давлат ва нодавлат тасарруфидаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим  тизимларида ганч ўймакор уста рассом  ёки ганч ўймакорлиги тўгараги раҳбари сифатида фаолият кўрсатиш, ганч ўймакорлиги композицияларини яратиш, ганч ўймакорлиги ишларини ташкил этиш, эркин бозор системасида ганч ўймакорлиги устахоналарини ташкил этиш ва уларни бошқариш.

23. Ганч ўймакорлиги уста-рассоми касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ганч ўймакорлигида ишлатиладиган композиция турларини, композиция тузиш қоидаларини, ганч ўймакорлигида ишлатиладиган пардоз турларини, уларнинг тавсифини, афзалликлари ва камчимликларини, ганч ўймакорлигида ишлатиладиган асбоб-ускуналар турларини ва уларни ишлатиш қоидаларини;

ганч ўймакорлигида заминлар турларини, уларнинг тавсифини, афзалликлари ва камчимликларини;

ганч ўймакорлиги ишларини ташкил этиш, меҳнат муҳофазасини;

ганч ўймакорлигида ишлатиладиган композиция тузишни;

ганч ўймакорлигида ишлатиладиган пардоз турларини ўйишни;

ганч ўймакорлигида ишлатиладиган асбоб-ускуналардан фойдаланишни;

ганч ўймакорлик тўгарагини  ташкил этишни;

ганч ўймакорлик тўгарагида ўқувчилар билан ишлашни билиши;

ганч ўймакорлик тўгарагида барча ганч ўймакорлик ишларни;

тўгарак иш ҳужжатларини  талабларига мувофиқ расмийлаштиришни;

тўгарак  машғулотларини мустақил ўтказа олишни;

бажарилган иш натижаси бўйича ҳисоботлар тайёрлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

8-§. Наққош

24. Наққош касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ёки хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – дўкон, наққошлик асбоблари, нақшлар тўплами, нақш билан бажариладиган кичик ўлчамдаги сувенирлар, нақш билан бажарилган кичик ўлчамдаги уй-рўзғор буюмлари, нақш билан бажарилган декоратив композициялар, нақш билан бажарилган буюмлар, наққошлик санъатида ишлатиладиган асбоб-ускуналар, наққошлик буюмларини безаш усуллари, наққошликда ишлатиладиган бўёқлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – наққошлик санъатида ишлатиладиган хом-ашёлар ва асбоб-ускуналардан мустақил фойдаланиш, бадиий безалган буюмларни сифатларга ажратиш, наққошлик буюмларини турли усулларда бўяш, ясалган буюмлар кўргазмасини ташкил этиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

25. Наққош касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

наққошлик маҳсулотлари турларини;

нақш гуллари турларини;

композиция асосларини;

нақшни картон қоғозга тушириш усулларини;

ранглар уйғулигини ва уларни тўғри танлашни;

наққошлик усталари фаолияти ва уларнинг иш услубларини;

наққошлик санъати тарихини;

наққошлик санъатида ишлатиладиган асбоб-ускуналарни;

наққошлик буюмларини безаш усулларини;

бадиий безалган буюмларнинг сифатини;

наққошликда ишлатиладиган бўёқларни, наққошлик анжомлари турлари ва вазифаларини  билиши;

наққошлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни;

наққошлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни;

буюмга композицияни тўғри жойлаштиришни;

наққошлик гуллари тархини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни;

наққоши усуллари турларини, улардан наққошлик маҳсулотиги мосини танлашни ва қўллашни;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида наққошлик маҳсулотини тайёрлашни;

нақш жараёнида усулларни тўғри танлашни;

наққошлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

9-§. Кулол

26. Кулол касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиши, якка тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – совға буюмлари, маиший буюмлар, бадиий таъмирлашга муҳтож буюмлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – лой турлари ва бўёқ турлари билан ишлаш қоидаларига амал қилиш, жиҳозларни фойдаланишга тайёрлаш, махсус асбоб ускуналари тайёрлаш, майда турдаги совға буюмлари (чол, эшак, туя, қаламдон, шуттак) турларини ясаб, уларга бадиий безак ишларини бажариш, лой турини танлаш, ҳар хил турдаги ва хажмдаги кўза, лаган  ва шунга ўхшаш маиший буюмларини қолипини олиш,  қолипдан чиқариб тўғри ясаш.

27. Кулол касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

танланган касбнинг мазмун ва ижтимоий моҳиятини тушиниш ҳамда унга барқарор қизиқишни шакллантиришни;

хом ашё ва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш усулларини;

белгиланган мақсадга эришиш учун ўз фаолиятини ташкил этишни;

иш вазиятини таҳлил қилиш, ўз фаолиятини баҳолаш ва тузатишни;

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини;

касбий вазифаларни самарали омалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни қидиришни;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникацион технологияларни қўллашни;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган лойиҳаларни чизишни;

мавзули композицияни тўғри лойиҳалашни;

лойда мавзули композицияни ясаш, пардозлашни билишни;

кулолчиликдаги афзалликлари ва камчиликларини ва рангларни тўғри танлаш;

махсус лой ва асбоб-ускуналарни ишлатишни;

лойиха устида ишлаш ва композиция тузишни;

интернет тармоғида касбий фаолиятига доир ахборот ва маълумотларни мақсадли қидириш ва улардан фойдаланишни;

берилган топшириққа мувофиқ, талаб даражасида кулолчилик маҳсулотларини ясашни, аниқланган камчиликларини бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

10-§. Бухгалтер

28. Бухгалтер касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда саноат, ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби бўлимида фаолият кўрсатиши бўмкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – нақд пулли ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, касса операцияларидаги ҳисоб-китоблар, назорат ҳужжатлари ва уларнинг реквизитлари, касса журнали.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – хўжалик маблағлари ва мажбуриятларини ҳисобга олиш, мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар, бюджет билан ҳисоб-китоблар, ходимлар билан ҳисоб-китоблар.

29. Бухгалтер касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ҳисоб турларини, счётлар тизимини, иккиёқлама ёзувни, бухгалтерия проводкаларини, баҳолашни, калькуляцияни, инвентаризацияни, ҳисобот шакллари ва таркибини билиши;

хўжалик муомалаларини счётлар тизимида иккиёқлама ёзувда акс эттиришни;

хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш ва расмийлаштиришни;

маблағларни баҳолашни, калькуляция килишни, инвентаризация қилишни;

ҳисобот шаклларини тўлдиришни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

11-§. Сотувчи-кассир

30. Сотувчи-кассир касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда савдо муассасаларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – товарлар, савдо тарозилари, ўлчаш асбоблари, касса аппаратлари, қадоклаш воситалари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Сотувчи-кассир касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – савдо залларини, дераза витриналарини жиҳозлаш, товарларни сақлаш муддати ва вақтини назорат қилиш;, савдо технологик жиҳоз ва инвентарни қабул қилиш ва ишлатиш, маҳсулотларни савдога тайёрлаш, савдо маҳсулотлари хилини ажратиш ва маҳсулотларга буюртма бериш, бирламчи ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш, ёнғин сигнализациясидан ва ёнғин ўчириш биринчи воситаларидан фойдаланиш, қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш ва дўконни қоравулга топшириш, маҳсулотларни харидорларга кўрсатиш ва сотиш.

31. Сотувчи-кассир касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

савдо технологик жараёнларни;

товарлар ва уларнинг ассортиментини;

товарларнинг истеъмол хусусиятларини;

савдо инвентарларини;

савдо бўлимлари ва уларнинг фаолиятини;

товарларни савдо залига тайёрлашни;

харидорлар билан муомала маданиятини ва касб этикасини;

товарларни савдо залига жойлаштириш қоидаларини;

электрон жиҳозлари билан ишлашда техника хавфсизлиги, электр ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

электрон назорат тарозилар ва уларнинг турларини билиши;

товарларни ассортиментга ажратишни;

турли хил тарозиларда ишлашни;

электрон принтерли тарозиларда чек рулонларини жойлаштиришни;

савдо инвентарларидан фойдаланишни;

товарларни савдо залига тайёрлашни;

майдалаб қирқувчи жиҳозлар билан ишлашни;

электрон жиҳозлар билан ишлашни;

қадоқловчи жиҳозлар билан ишлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

12-§. Шина монтажчи

32. Шина монтажчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда автомобилларни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Шина монтажчи касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – шина  монтажчи учун зарур жиҳозлар ва мосламалар, шиналар ва ўлчаш асбоблари, кўтаргич (домкрат), техник ва норматив хужжатлар, шина монтажчининг иш жараёнидаги махсус иш кийими.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – шина монтаж қилиш, шина ва ғилдиракларни таъмирлаш, шина демонтаж қилиш.

33. Шина монтажчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

автомобилларнинг юриш қисмига техникавий хизмат кўрсатиш ва таьмирлашда қўлланиладиган технологик жиҳозларни;

автомобилларни таъмирлаш жараёнида меҳнат хавфсизлиги ва саноат санитарияси талабларини;

 ёнғинга хавфсизлиги қоидаларини ва атроф-муҳитни муҳофазалаш чораларининг мазмуни ва моҳиятини;

ғилдиракларнинг тузилишини;

шиналарнинг ғилдиракка маҳкамлаш усулларини;

дискасиз ғилдирак тузилишининг ўзига хослигини;

шиналарнинг вазифалари ва турларини;

камерали ва камерасиз шиналарнинг тузилишини;

шина ўлчовларининг белгиланиши, шина ҳолати ва конструкциясининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсирини;

шиналарнинг ғилдиракка маҳкамлаш усулларини;

автошиналарнинг нақшли қоплама(покришка)ларининг носозликларини таъмирлаш турларини;

шиналарни таъмирлашга қабул қилиш учун техник шартларни;

шиналардаги ҳаво босими меъёрларини билиши;

автомобилларнинг юриш қисмига техник хизмат кўрсатишни бўлакларга бўлиб ишлашни;

маҳаллий шикастларни таъмирлаш технологик жараёни, тозалаш ва ювиш, тозалаш ишлари, протекторни елимлаш ва қуритишни;

шиналарни таъмирлаш технологик жараёни, протекторни текшириш ва таъмирлаш усулини белгилаш, протектор ўрнини ғадир-будирлаш ва елим суртиш, қуритиш, протектор резинани тайёрлаш, вулканизация усулида пишириш, тозалов ишловини;

якка ва қўшалоқ ғилдиракни гупчакка маҳкамлашни;

камерали ва камерасиз шиналарнинг ўрнатишни;

шиналардаги ҳаво босими меъёрлари аниқлашни;

заҳирадаги ғилдиракни ушлагичга ўрнатиш ва маҳкамлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

13-§. Чилангар

34. Чилангар касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда уй-жой, коммунал хўжалиги, автомобилларни таъмирлаш, хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – чилангарлик  жиҳозлари, йиғиш учун мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталлар ва ўлчаш асбоблари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – металларни режалаш, металларни кўл асбоблари билан кесиш ва қирқиш, металларни кўл асбоблари билан тўғрилаш ва эгиш, металларни эговлаш, металларни пармалаш ташқи ва ички резбаларни кўл асбоблари ёрдамида кесиш, металларни
бир-бирига бириктириш (кавшарлаш, елимлаш ва парчинлаш) ҳамда турли бирикмалар йиғиш.

35. Чилангар касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ўлчов асбобларини тури ва уларнинг тузилишини;

металларни режалашни, металларни кесиш усулларини;

металларни қирқиш ускуна ва мосламаларини;

эговларнинг тури, гуруҳи, парма, зенкер разверткаларнинг турларини;

резбалар турини ва уларни кесиш усулларини;

кавшарлар ва елимлар турларини;

чилангарлик ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси талабларини билиши;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни;

ўлчов асбобларни танлаш ва деталларни ўлчашни;

металларни ишлов бериш учун режалашни;

металларни қўл асбоблари билан кесиш ва қирқишни;

металларни механизациялашмаган ускуналар билан тўғрилаш ва эгишни;

металларни эговлаш, металларни пармалаш, ташқи ва ички резбаларни метчик ва плашка ёрдамида кесишни;

металларни бир-бирига бириктириш (кавшарлаш, елимлаш ва парчинлаш),
уй-рўзғор буюмларни (илгак, зулфин, куракча, хомут ва ҳ.к) тайёрлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

14-§. Токарь

36. Токарь касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда уй-жой, коммунал хўжалиги, автомобилларни таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – токарлик  дастгоҳлари, конструкторлик, техник, технологик ва норматив ҳужжатлар, ишлов беришда қўлланиладиган мосламалар, ишлов бериш  ва назорат-ўлчов асбоблари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари-металларга ва турли материалларга ишлов беришда токарлик винт-қирқиш дастгоҳларини созлаш ва ростлаш, турли типдаги токарлик винт-қирқиш дастгоҳларида деталларга ишлов бериш, металларга ва турли материалларга ишлов беришда ишлов бериш ва назорат-ўлчов асбобларини танлаш.

37. Токарь касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

металларга ишлов бериш дастгоҳларининг тузилишини;

универсал ва махсус мосламаларни қўллаш қоидаларини;

ўлчов-назорат асбоблари тузилишини;

кесиш асбобларининг геометриясини;

электр хавфсизлик талабларини;

металларга ишлов бериш дастггоҳларида ишлов беришда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини;

иш ўринларини ташкил этиш қоидаларини билиши;

токарлик дастгоҳларида турли кесиш асбоблари ва универсал мосламалар  ёрдамида деталларга ишлов беришни;

ташқи цилиндрик юзаларга ишлов беришни;

торецларга ишлов беришни;

конус юзаларга ишлов беришни;

ички цилиндрик ва конус юзаларни пармалашни  ва йўниб  кенгайтиришни;

плашка ва метчик ёрдамида ташқи ва ички резбалар қирқишни;

токарлик дастгоҳларида резьба қирқувчи резец билан ташқи ва ички резбалар қирқишни;

хизмат кўрсатаётган дастгоҳларини созлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

15-§. Ғишт терувчи

38. Ғишт терувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ғишт терувчи сифатида қурилиш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Ғишт терувчи касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – ғишт, цемент, қум, ғишт терувчилик асбоблари, ғишт терувчи либослари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – ғишт-тош  терувчиларнинг иш ўринларини ташкил этиш, бино ва иншоотлар деворларини пишиқ ғиштдан териш, деворни сунъий ва табиий тошдан тайёрланган материаллар билан қоплаш.

39. Ғиш терувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

бино ва иншоотлар деворларини пишиқ ғиштдан қулф-калит қилиб териш қоидаларини;

девор теришда ишлатиладиган табиий тошларнинг хусусиятларини;

сопол плитка, девор қоплашда ишлатиладиган табиий тошларнинг хусусиятларини;

ғишт-тош терувчиларнинг иш ўринларини ташкил этишни;

девордаги тутун ва вентиляция каналлари, арка ва гумбазлар теришни;

қиш шароитида ғишт-тош теришни;

ғишт-тош териш ишларини бажариш жараёнида техника хавфсизлигини билиши;

девор, устун, оралиқ деворларини теришни;

деворни сунъий ва табиий тошдан тайёрланган материаллар билан қоплашни;

ғишт-тош теришнинг сифатини текширишни;

ғишт-тошдан терилган бино қисмларини таъмирлаш ишларини;

ғишт-тошдан терилган бино қисмларини гидроизоляциялаш ишларини сифатини баҳолашни;

 аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

16-§. Бетончи

40. Бетон қуювчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда бетончи сифатида қурилиш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – бетон ишлатадиган барча қурилиш объектлари, бетон қоришма тайёрлайдиган шахобчалар, йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқарадиган заводлар, қуйма темирбетон конструкциялари тайёрланадиган қурилиш майдонлари, бетон қоришма материаллари, бетон қуйишда ишлатиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар.

Бетончи касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – бино ва иншоотларнинг конструктив элементларини тайёрлашда қолиплар ўрнатиш, бино ва иншоотларнинг конструктив элементларини тайёрлашда арматура тўрларини ўрнатиш, бино ва иншоотларнинг конструктив элементларини тайёрлашда бетон қуйиш, йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқарадиган заводларда аматура тўрларини ўрнатиш ва бетон қуйиш, қурилиш объектларида бетон ишларини назорат қилиш.

41. Бетончи касби касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

бетон тайёрлашда ишлатиладиган хом-ашёларнинг хоссаларини;

бетон тайёрлашда ишлатиладиган қурилмаларни ишлатишни;

иш вазиятини таҳлил қилиш, ўз фаолиятини баҳолаш ва тузатишни;

бетон ва арматуранинг турларини;

темирбетон конструкцияларининг турларини;

бетон қоришмасининг қотиш жараёнини;

қурилиш объектларида қуйма конструкцияларни тайёрлашда қолипни ўрнатишни;

арматура тўрларини ўрнатишни билиши;

турли шароитларда бетон қуйиш ишларини;

бетоннинг сифатини назорат қилиш, маҳсулоти сифатини баҳолаш ва аниқланган камчиликларини қайд қилиш ҳамда уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

17-§. Сувоқчи

42. Сувоқчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда сувоқчи сифатида қурилиш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – сувоқчилик   жиҳозлари, суваш учун ишлатиладиган материаллар, суваш учун турли қоришмалар, Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – сувоқчилик ишларини бажариш,  сувоқчилик жиҳозларини ишлатиш, суваш учун юзаларни тайёрлаб ишлов бериш,  суваш учун турли қоришмаларни тайёрлаш ва уларни ишлатиш, сувалган жойларни оддий ва сифатли пардозлаш, фаолият соҳасига тегишли кўрик ва тадбирларда қатнашиш.

43. Сувоқчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

сувоқчилик жиҳозларини ишлатишни, суваш учун юзаларни тайёрлашни, суваш учун турли қоришмаларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишни, сувалган жойларни оддий ва сифатли пардозлаш усулларини билиши;

сувоқчилик маҳсулоти юзаларга ишлов беришига қараб танлашни;

сувоқчилик маҳсулоти турига мос қоришмаларни тайёрлашни;

сувоқчилик ишлар сифатини баҳолашни;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

18-§. Гулқоғоз ёпиштирувчи

44. Гулқоғоз ёпиштирувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда қурилиш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ  касбий фаолият объектлари – қурилиш материаллари, кесиш учун махсус пичоқлар, ўлчов ишлари учун метр, метростат, сувли сатх ўлчагичлари, шовун ва ўлчаш асбоблари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Гулқоғоз ёпиштирувчи касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – асос ва девор юзаларини гулқоғоз ёпиштиришга тайёрлаш, юзаларни режалаш, елим тайёрлаш, гулқоғозларни кўл асбоблари билан қирқиш, гулқоғозни гулини гулига мослаб режалаш ва кесиш, гулқоғозни юзаларга ёпиштириш ва унинг устидан ишлов бериш.

45. Гулқоғоз ёпиштирувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ўлчов асбобларни танлашни, асос ва девор юзаларини тузилишини, уларни гулқоғоз ёпиштириш учун тайёрлашни, грунтовка билан ишлов беришни, гулқоғозларни танлаш ва режалашни билиши;

гулқоғозларни кўл асбоблари билан кесишни, елимларни тайёрлашни, гулқоғозларга елимлар суртишни, юзаларга ёпиштириш ва ёпиштирилган гулқоғозларга ишлов беришни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

19-§. Бўёқчи

46. Бўёқчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда бўёқчи сифатида қурилиш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – бўёқчилик  жиҳозлари, бўёқ материаллари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – юзаларни  тайёрлаш, қоришмаларни тайёрлаш, жиҳоз ва асбоб-ускуналардан фойдаланган холда суваш ва  пардозлаш ишларини бажариш.

фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш;

47. Бўёқчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

жиҳозлар, асбоб-ускуналарининг турларини;

иш жойини ташкил қилиш қоидаларини;

техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини;

санитария ва гигиена қоида ҳамда меъёрлари;

электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларини;

бўёқ ишларининг турларини;

бўёқ ишларини бажариш технологияси;

бўёқ ишларининг сифатини назорат қилиш усулларини билиши;

технологик жараённи тўғри ташкил қилишни;

иш қуроллари, асбоб-ускуналар, мосламалардан тўғри фойдаланишни;

техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилишни;

ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиена қоида-меъёрларига риоя қилишни;

электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишни;

материаллар сарфини ҳисобга олишни;

бўёқ ишларини бажаришда қурилиш меъёрий қоидаларига риоя қилишни;

бўёқ ишларини бажаришда сифат назоратига амал қилишни;

ишлар сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

20-§. Кафелчи

48. Кафелчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда кафелчи сифатида қурилиш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, якка тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – пардозлаш  (кошинлаш, мозаика, мармар ва бошқа материалларни қоплаш) ишларини бажаришда ишлатиладиган материаллар, қоришма, елим, кафел ёпиштириш асбоб-ускуналари, кошинлаш ишлари махсус асбоблари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – сопол  плитка, табиий ва сунъий тошлардан девор конструкцияларини териш, қоплаш ҳамда безаш, кошин, варақсимон, шитсимон, панелсимон ва профилли тузилмаларни пардозланадиган юзаларга қоришма, елим ёки қуруқ ҳолда турли қотиргич ашёлар билан бириктириш ёки қоплаш, қўлда бажариладиган кошинлаш ишларида махсус асбоблардан фойдаланиш, девор ва бошқа юзаларни табиий тош, сопол, глазурланган сопол, мозаика, керамика материаллари билан қоплаш.

49. Кафелчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

кошинлаш, мозаика, мармар ва юзаларни турли материаллар билан қоплашда ишлатиладиган материаллар турлари, хоссалари ва вазифалари, материаллар сифатини;

пардозлаш (кошинлаш, мозаика, мармар ва бошқа материалларни қоплаш) ишларини бажаришда ишлатиладиган материалларни иш жараёнига тайёрлаш усулларни;

кошинлаш, мозаика, мармар юзаларни қоплаш ва жило бериш ишлари технологиясини;

кошинлаш, мозаика, мармар юзаларни қоплаш ва жило бериш ишларида қўлланила­диган асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва вазифаларни;

қурилиш меъёри ва қоидаларни;

меҳнат муҳофазаси,хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни билиши;

лойиҳа ҳужжатларига асосан материалларни танлаш ва саралашни;

қурилиш меъёри ва қоидаларидан фойдаланишни;

технологик харита ва лойиҳа ҳужжатлари билан ишлашни;

кошинлаш, юзаларни мозаика, мармар билан қоплаш ва жило бериш ишларини амалга оширишни;

материаллар сарфи ва бажарилган ишлар ҳажмини ҳисоблаш;

меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш кўникмалари­га эга бўлиши;

технологик хариталар ва лойиҳа ҳужжатлари билан ишлаш;

янги замонавий технологиялардан фойдаланишни;

маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

21-§. Сантехник

50. Сантехник касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда сантехник сифатида қурилиш, хизмат кўрсатиш, коммунал хўжалиги соҳаларидаги ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – ички сув таъминоти, ички канализация тизимлари, санитар-техник асбоблар, металлни кесишда ишлатиладиган  механизмлар ва мосламалар, сантехника жиҳозлари, мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталлар, ўлчаш асбоблари.

Сантехник касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – лойиҳа чизмалари ва технологик ҳужжатлар билан ишлаш, сантехника қурилмалари ва жиҳозлари техник талабларини бажариш, сантехника жиҳозларини ўрнатиш, сантехника жиҳозларини таъмирлаш ишлари.

51. Сантехник касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

сув билан иситиш тизимларини;

сантехника жиҳозларини;

соҳада қўлланиладиган  мосламаларни;

 турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталларни;

ўлчаш асбобларини;

сантехника ишларида асбоб-ускуналардан фойдаланишни;

ёнғин, электр ва  техника хавфсизлиги қоидаларини;

санитария ва гигиена қоидаларини;

техник, технологик ва норматив ҳужжатларни билиши;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни;

 ўлчов асбобларни танлашни;

санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишни;

сантехника жиҳозлари, мосламаларини ўрнатиш ва таъмирлашни;

унитаз ва писсуарларни, умивальник, раковина, юигичлар ва ичимлик сув смесительларини, ванналар, душ поддонлари ва трапларни ўрнатиш ишларини бажаришни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

22-§. Дурадгор

52. Дурадгор касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ташкилот, корхона, муассасаларда, қурилиш объектларида дурадгор сифатида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – ёғоч махсулотлари, дурадгорлик  жиҳозлари, мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва деталлар, ўлчаш асбоблари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – ёғоч  материалларни режалаш, кесиш,  ва эгиш, дастгоҳларда ва қўл асбобларида уларга ишлов бериш, дурадгорлик материалларини режалаш, дастгоҳ ва  қўл асбобларида кесиш ва қирқиш, пармалаш, арралаш, дурадгорлик деталларни бириктириш, дастгохларда фрезалаш, силлиқлаш, дурадгорлик буюмларни ясаш.

53. Дурадгор касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ёгоч  материалларни режалаш, кесиш,  ва эгиш, дастгоҳларда ва қўл асбобларида уларга ишлов беришни;

дурадгорлик асбоб-ускуна, мослама ва дастгоҳларидан фойдаланишни;

ёнғин, электр ва техника хавфсизлиги қоидаларини;

санитария ва гигиена қоидаларини;

танланган касбнинг мазмун ва ижтимоий моҳиятини тушиниш ҳамда унга барқарор қизиқишни шакллантиришни;

белгиланган мақсадга эришиш учун ўз фаолиятини ташкил этишни;

иш вазиятини таҳлил қилиш, жорий ва якуний назорат олиб бориш, ўз фаолиятини баҳолаш ва тузатишни;

касбий вазифаларни самарали омалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни қидиришни;

композиция асосларини;

тайёрланадиган маҳсулотларни уйғулигини ва уларни тўғри танлашни;

анжомлари турлари ва вазифаларини  билиши;

нақш тушириш, қирқиш ва усулларини;

ёғочга ишлов беришни;

маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

23-§. Мебель ишлари устаси

54. Мебель ишлари устаси касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда мебель ишлаб чиқариш корхоналарида, қурилиш объектларида  фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – мебеллар, мебель ясаш ва таъмирлаш жиҳозлари, йиғиш учун мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва  деталлар, ўлчаш асбоблари, техник ва норматив хужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – мебель материалларини режалаш, дастгох ва  кўл асбобларида кесиш ва қирқиш, пармалаш, арралаш, мебель деталларни бириктириш, дастгохларда фрезалаш, силлиқлаш, мебель буюмларни ясаш, мебель таъмирлаш.

55. Мебель ишлари устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

мебель ясаш ва таъмирлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, мослама ва достгохлар турларини ва улардан фойдаланишни;

пармалаш ва ўйиш дастгохларни тузилиши, турлари, вазифалари  тўғрисида умумий тушунчаларни;

бир ва кўп шпинделли тик ва ётиқ пармалаш дастгохлари тузилиши турлари, вазифалари ўзига хос томонлари хақида умумий маълумотларни;

танланган касбнинг мазмун ва ижтимоий моҳиятини тушиниш ҳамда унга барқарор қизиқишни шакллантиришни;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни;

ўлчов асбобларни танлашни;

деталларни ўлчашни;

ёғочга  ишлов бериш учун режалашни;

ёғоч материалларни  кўл асбоблари билан кесиш ва қирқишни;

хомашёларни тилишга тайёрлаш ва тилинган материалларни бичишни;

ёғоч қисмларини ўзаро  бириктириш, дастгохларда турли дурадгорлик операцияларини бажаришни;

мебель буюмларни ясашни  билиши; 

мебель ишларида ўлчов воситалари билан фойдаланишни, ўлчамлар аниқлиги тўғрисида маълумот беришни;

ёғочга қўл асбоблари ёрдамида ишлов бериш, елимлаш бириктириш, эгиш, ёғочларни бичишни;

бичиш аниқлиги ва цехларда иш ўринларини ва ишлаб чиқаришни кетма-кет усулда ишни ташкил қилишни;

ёғоч материалларни кўл асбоблари билан кесиш ва қирқишни;

хомашёларни тилишга тайёрлаш ва тилинган материалларни бичишни;

мебель буюмларни ясаш (мебель дераза блоклари, мебель эшик блоклари) ёғоч қисмларини ўзаро бириктириш, дастгохларда турли дурадгорлик операцияларини;

маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

24-§. Муқоваловчи

56. Муқоваловчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ноширлик ва матбаа соҳаси корхоналарида, босмахона ва нашриётларда фаолият кўрсатиши, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – матбаа ашёлари, ярим фабрикатлар ва босишдан кейинги ишлаб чиқарилган тайёр матбаа маҳсулотлари, брошюралаш ва муқовалаш укуналар, брошюралаш ва муқовалаш жараёнлари параметлари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – варақларни буклаш, китоб тахламларини йиғиш, китоб тахламларни маҳкамлаш, босма нашрларга қўшимча элементларни бирлаштириш, китоб тахламани жилдга бирлаштириш, муқова тавақаларини тайёрлаш, тахламни муқовага ўрнатиш, китоб тахлами корешогини думаоқлаш, супер муқовага китобни ўраш, китоблар, папкалар, оқ қоғоз ва бланка маҳсулотларини тайёрлаш бўйича алоҳида муқовалаш жараёнларини бажариш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

57. Муқоваловчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

дастгоҳ бажарадиган жараёнларни;

китоблар, муқова қопқоқлари, папкалар, оқ қоғоз ва бланк буюмларини тайёрлаш бўйича технологик жараёнларни;

ускунани ишлатиш қоидалари ва унга хизмат кўрсатиш тартибини;

материалларга ва яримтайёр маҳсулотларга техник талабларни.

буклаш турлари, букиш машиналарини ишлаш тамойили ва технологиясини;

букланган дафтарларни сифатига қўйиладиган талабларни;

дафтарларни йиғиш турлари, қўлда ва машинада йиғиш технологияси;

босма нашрларни маҳкамлаш турлари ва усуллари, босма нашрларни қўлда маҳкамлаш технлогияси, босма нашрларни қурилмаларда маҳкамлаш технлогиясини;

қирқиш қурилмаларининг турлари,  бир ва уч пичоқли қирқиш машиналарда ишлаш техникасини;

қўшимча элемент турлари ва тузилмалари, қўшимча элементларини тайёрлаш технологиясини;

жилд турлари ва тавсифлари, нашрларни жилдга бирлаштириш технологияси ва қурилмаларини;

тахламларини жилдга бирлаштиришни;

муқова тавақаларин турлари, мўлжаланиши, тузилмаси ва технологик тавсифлари, муқова тавақаларини йиғиш кетма-кетлиги, тахламларини муқова тавақасига ўрнатиш усулларини;

муқовага ўрнатиш қурилмалари, тахламларини мувова тавақаларига қўлда ва машинада ўрнатиш технологиясини;

қоғознинг ҳажми ва зичлигига боғлиқ ҳолат блок корешогини думалоқлаш режимларини;

оқ қоғоз буюмларининг турларини; йиғма муқова қопқоқларини тайёрлаш ва блокларни жойлашнинг технологик жараёнини

тахлам корешогини думолоқлаш ва корешок фальцларини букиш операциялари; тахлам корешогини қўлда ва машинада думолоқлаш технологияси;  нашр чидамлигига ҳамда муқова жилдни тахлам билан мустахкам боғланишига таъсир этувчи кўрсаткичлар, нашрларни қадоқлаш усулларини билиши;

қўлда ва машинада варақларни букишни;

дафтарларни пресслашни;

чизиқлаш ва перфорация операцияларини;

дафтарларни йиғишни;

сим ва ип билан тикишни;

елимли маҳкамлашни;

босма нашрларни қирқишни;

тахламларни жилдга қўлда ва машинада бирлаштиришни;

муқова тавақаларини  учун материалларни тайёрлашни;

муқова тавақаларини бичишни;

қўлда муқова тавақаларини тайёрлашни;

тахлам корешогини думолоқлаш операциясини қўлда ва машинада бажаришни;

муқова четларини букишни;

тахламларни муқова тавақаларига қўлда ма матбаа қурилмаалрида ўрнатишни;

китобларга ишлов бериш операцияларини мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

25-§. Тикувчи

58. Тикувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда тикув ишлаб чиқариш корхоналарида, тикувчилик цехларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – тикув ишлаб чиқариш корхоналари, тикувчилик цехлари, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик, буюртма асосида тикиш.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари, жиҳозларнинг турларини билиш, расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатиш, андоза турлари, андозага қўшилган қўшимчаларни билиш, андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилаш, газлама сифат ва сонини аниқлаш, технологик тушунтириш картасини ўқиш, кийимга ишлов бериш усули кетма-кетлигини билиш, тикувчилик дастгоҳларда тикишни билиш, кўлланиладиган ускуна ва кичик мосламаларни ишлата олиш, намлаб иссиқлик ишлов бериш турлари, жиҳозлари, ускуна ва мосламаларида ишлаш.

59. Тикувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

жиҳозларнинг турларини, махсус копьютер дастурларини;

расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатишни;

андоза турлари, андозага қўшилган қўшимчаларни, андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилашни;

кийимга ишлов бериш усули кетма-кетлигини;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини;

газлама сифат ва сонини аниқлашни;

қўл чоклари турлари ва атамаларини;

машина чоклари турлари ва атамаларини;

технологик тушунтириш картасини ўқишни;

тикувчилик дастгоҳларда тикишни;

қўлланиладиган ускуна ва кичик мосламаларни ишлата олишни;

кийимга ишлов бериш усули кетма-кетлигини;

намлаб иссиқлик ишлов бериш турлари ва жиҳозларини билиши;

ускуна ва мосламаларида ишлашни;

расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатишни;

газлама сифат ва сонини аниқлашни;

андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилашни;

технологик тушунтириш хартасини ўқишни;

кийимга ишлов беришни;

қўлланиладиган ускуна ва кичик мосламаларни ишлатишни;

буюртмага мувофиқ, талаб даражасида тикишни;

намлаб иссиқлик ишлов бериш ускуна ва мосламаларида ишлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

26-§. Парда тикувчи

60. Парда тикувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда тикув ишлаб чиқариш корхоналарида, тикувчилик цехларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – тикув машиналари, тикув машинаси қисмлари, дазмол, бичиш столи, дазмоллаш столи, йўрмалаш машинаси ва ўлчаш асбоблари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Парда тикувчи касбига мувофиқ касбий фаолият турлари ­– жиҳозларнинг турларини билиш, расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатиш, андоза турлари, андозага қўшилган қўшимчаларни билиш, андозаларда  тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилаш, газлама сифат ва сонини аниқлаш, технологик тушунтириш картасини ўқиш, деталга ишлов бериш усули кетма-кетлигини билиш, тикувчилик дастгоҳларда тикишни билиш, кўлланиладиган ускуна ва кичик мосламаларни ишлата олиш, намлаб иссиқлик ишлов бериш турлари, жиҳозлари, ускуна ва мосламаларида ишлаш.

61. Парда тикувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

парда тикиш маҳсулотларига мос матолар турларини;

иплар турларини;

нақш гуллари турларини;

композиция асосларини;

нақшни картон қоғозга тушириш, қирқиш ва матога қавиш усулларини;

ранглар уйғулигини ва уларни тўғри танлашни;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини;

тикиш усулларини  билиши;

парда тикиш маҳсулоти турига мос композициясини яратишни;

парда тикиш маҳсулотининг лойиҳасини чизишни;

 матога композицияни тўғри жойлаштиришни;

парда тикиш аксасуарларни  тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни;

парда тикиш усуллари турларини, буюртмага мувофиқ, талаб даражасида тикишни;

тикиш жараёнида усулларни тўғри танлашни;

парда тикиш сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

27-§. Дўппидўз

62. Дўппидўз касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки ҳунармандлик уюшмасига аъзо бўлиши, якка тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари ­– ипак ип билан тикилган болалар дўппилари, ипак ип биан тикилган эркаклар дўппилари, ипак ип билан тикилган аёллар дўппилари, рангли  иплар билан тикилган  декоратив композициялар, зардўзий ва попоп дўппилар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – дўппи тикиш учун нақш композицияларини  лойиҳалаш, дўппи тикиш учун учун нақш ва мавзули компазициялар тузиш, нақшларни қирқиш ва матога тикиш, зардўзи дўппиларни гулдўзи ва попоп усулларда тикиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

63. Дўппидўз касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

дўппидўзлик маҳсулотларига мос матолар турларини;

мўлина иплар турларини;

нақш гуллари турларини;

композиция асосларини;

нақшни картон қоғозга тушириш, қирқиш ва матога тикиш усулларини;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини;

тикиш усулларини  билиши;

дўппидўзлик маҳсулотининг вазифасига мос мото танлашни;

дўппидўзлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни;

дўппидўзлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни;

матога композицияни тўғри жойлаштиришни;

 зардўзлик гуллари нусхасини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни;

зардўзи гуллари турларини, улардан дўппидўзлик маҳсулотиги мосини танлашни ва қўллашни, тикиш жараёнида усулларни тўғри танлашни;

буюртмага мувофиқ, талаб даражасида тикишни;

дўппидўзлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

28-§. Гилам тўқувчи

64. Гилам тўқувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда гилам тўқиш корхоналарида фаолият кўрсатиши,  оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – гилам тўқишда ишлатиладиган жиҳозлар ва асбоб ускуналари, матолар, иплар, нақшлар тўплами, техник ва норматив хужжатлар.

Касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – гилам тўқиш учун лойиҳа яратиш, гилам тўқишда ишлатиладиган жиҳозлар, асбоб ускуналарни танлаш, нақш тайёрлаш, дастгоҳни ўлчаш, махсус рангли ипларни танлаш, дастгоҳга танда ип тортиш, маҳкамлаш, ипини ўтказиб ва нақш асосида гилам тўқиш, нақш асосида гилам тўқиш жараёнида хар бир қаторда арқоқ ипини тортиш ва махсус ургучда зичлаш, гилам бошланиш ва тугаланиш тугунни ҳосил қилиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

65. Гилам тўқувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган тўқиш учун лойиҳа яратишни;

гилам тўқишда ишлатиладиган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни танлашни;

нақш тайёрлаш, дастгоҳни ўлчаш, махсус рангли ипларни танлашни;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни;

дастгоҳга танда ип тортишни;

махкамлаш ипини ўтказишни;

тўқиш анжомлари турлари ва вазифаларини;

тўқиш усулларини билиши;

нақш асосида гилам тўқиш жараёнида хар бир қаторда арқон ипини тортиш ва махсус ургучда зичлашни;

гилам бошлаш ва тугаланиш тугунни ҳосил қилишни;

буюртмага мувофиқ, талаб даражасида тўқишни;

тўқувчилик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

29-§. Полизчи

66. Полизчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки фермерлар уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – суғориладиган ва лалмикор полиз экин турлари, уларнинг уруғлари, полизчиликда қўлланиладиган
асбоб-ускуналар, полизчиликда қўлланиладиган минирал ўғитлар, махсус кийимлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – полиз экинлари учун экиш учун ер танлашн тайёрлаш ва ўғитлаш, ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш, полиз экинларини экиш, полиз экинларини парваришлаш фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

67. Полизчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

полиз экинларининг ботаник таснифи ва навларини, полиз экинларининг морфологик ва биологик хусусиятларини, полизчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналарини, суғориладиган ерларда полиз экинлари етиштириш технологиясини, лалимикор ерларда полизчилик хусусиятларини, ҳосилни йиғиш, ташиш ва сақлаш усулларини  билиши;

полиз экинлари навлари ва уларнинг уруғларини саралашни;

 экиш учун ер танлашни, тайёрлашни ва ўғитлашни;

ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлашни;

полиз экинларини экишни ва парваришлашни;

касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни;

 ҳосилни йиғиш ва сақлашни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

30-§. Боғбон

68. Боғбон касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки фермерлар уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – мевали дарахт турлари, манзарали дарахт турлари, гуллар турлари, боғдорчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, махсус кийимлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – дарахтларни парваришлаш, дарахтларни пайвандлаш ва шакл бериш, кўчат етиштириш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

69. Боғбон касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

боғдорчиликда атроф муҳит шароитини;

боғдорчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни;

манзарали буталар, резавор мевалар, мевали дарахтлар ҳамда ток ўсимликлари ҳақида маълумотларни;

ўсимлик кўпайтириш технологиясини;

илдизлашув жараёнини кучайтириш усулларини;

пайванд қилиш турлари ва шакил бериш усулларини;

манзарали буталар,  резавор мевалар, мевали дарахтлар ҳамда ток ўсимлиги ва уни парвариш этиш усулларини;

ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашни;

ҳосилни териш ва сақлаш усулларини билиши;

ерга ишлов беришни;

уруғидан ва қаламчасидан кўпайтиришни;

пайвандлаш ва шакл беришни;

кўчат етиштиришни;

боғ барпо қилишни;

парваришлашни;

касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни;

ҳосилни териш ва сақлаш усулларини  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

31-§. Гулчи

70. Гулчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ободонлаштириш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – гулчилик иш қуроллари ва жиҳозлар, гулли ўсимлик намуналари, гулли манзарали ўсимлик уруғлари, гулли манзарали ўсимлик кўчатлари, ўғит турлари, гербарийлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – гулли манзарали ўсимлик турларини ажратиш, уларнинг морфо-биологик хусусиятларини фарқлаш, экиш учун тупроқга ишлов бериш, гулли манзарали ўсимликларни экиш муддатларини билиш, гулли манзарали ўсимликларни озиқлантириш, гулли манзарали ўсимликларни кўчат етиштириш, гулли ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш, ўғит турларидан фойдаланиш, гулли ўсимликларни парваришлаш, ўғит турлари ва ўғитлаш, гулли манзарали ўсимликларга таъсир этувчи омилларни ҳамда гулли ўсимликларни муҳофаза қилиш.

71. Гулчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

гулли манзарали ўсимликларнинг биологик ва морфологик ҳусусиятларини;

гулли манзарали ўсимликлар ва уларнинг турларини;

гулчиликга доир вазифаларни самарали омалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни қидиришни;

гулли манзарали ўсимликларни озиқланиш турларини;

гулли ўсимликларни парваришлаш ва экишда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш қоидаларини;

гулли манзарали ўсимликларни парваришлашда ишлатиладиган асбоб ва ускуна турларини ҳамда эҳтиёт ҳавфсизлик чораларини;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникацион технологияларни қўллашни;

гулли манзарали ўсимликларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш чораларини;

ўғит турларини;

Ўзбекистоннинг тупроқ ва иқлим шароитини;

гулли ва манзарали ўсимликлар билан атроф, хона, кириш жойлари ва йўлакларни кўкаламзорлаштиришни билиши;

гулли ўсимлик турларини ажратишни;

гулларнинг морфо-биологик хусусиятларига кўра уларни озиқлантириш ва парваришлашни;

гулларда учрайдиган касалликлар ва зараркунандаларга карши курашишни;

очиқ майдонларда ўстириладиган ўсимлик турларини уларга таъсир этувчи омилларга кўра ёруғсевар, соясевар гулли манзарали ўсимликларни экишни ва ўстиришни;

ўғитлашни, гулли ва манзарали ўсимликларни кўпайтиришни;

кўчат етиштиришни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

32-§. Кўкаламзорлаштирувчи

72. Кўкаламзорлаштирувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда коммунал хизмат, ободонлаштириш ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – мевали ва манзарали дарахтлар, буталар, гуллар ва бошқаўсимликлар, кўкаламзорлаштириш жиҳозлари (лапотка, кетмон, теша, гул кайчи,  челак, тирма, газон ўриш машинкаси), техник ва норматив ҳужжатлар.

Кўкаламзорлаштирувчи касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – ерни  танлаш, ерни тўғри тайёрлаш, ерга кўчатларни ўтказиш, кўчатларни тўғри тегишли тартибда суғориш, уларни зараркунандалардан асраш, уларни тегишли тартибда оклаш, дарахтларга ўз вактида шакл бериш, дарахтларнинг касалликларини даволаш.

73. Кўкаламзорлаштирувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ерга ишлов беришни;

экиладиган дарахт, гул ва ўсимлик турларига қараб ер хозирлашни;

ерни суғориш ва намлантириш ва экишга тайёрлаш ишларини билиши,

мавсумий соғлом гул кўчатларини танлаб олиш ва экишга тайёрлашни;

экилган дарахт, гул ва ўсимликларни суғориш ишларини;

ўсимликларни ёмғирлатиб суғоришни,

ёш дарахт,  гул ва ўсимликларни парваришлаш ишларини;

бир йиллик гуллар ишлари ҳакида маьлумотга эга бўлишлари ва  уларга қўлда ишлов бериш;

экилган ўсимлмикларни парваришлаш, сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

33-§. Иссиқхона ишчиси

74. Иссиқхона ишчиси касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки фермерлар уюшмасига аъзо бўлиб иссиқхоналарда фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – иссиқхона, мевали ва манзарали дарахт турлари, сабзовотлар турлари, гуллар турлари, боғдорчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, махсус кийимлар, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – ерга ишлов бериш, кўчатларни уруғидан ва қаламчасидан кўпайтириш, дарахтларни пайвандлаш ва шакл бериш, кўчат етиштириш, ўсимликларни парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, иссиқхона ҳароратини назорат қилиш, хосилни териш ва сақлаш.

75. Иссиқхона ишчиси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

боғдорчиликда иссиқхона муҳит шароитини;

исиққхона боғдорчилигида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни;

ёнғин, электр ва техника хавфсизлиги қоидаларини;

цитрус ўсимликлар, резавор мевалар ҳамда ток дарахтлар ҳақида маълумотларни;

ўсимликларни кўпайтириш технологиясини;

илдизлашув жараёнини кучайтириш усулларини;

пайванд қилиш турлари ва усулларини;

шакл бериш усулларини;

парвариш қилиш усулларини;

ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари ва уларга қарши курашни;

ҳосилни териш ва сақлаш усулларини билиши,

ерга ишлов беришни;

уруғидан ва қаламчасидан кўпайтиришни;

пайвандлаш ва шакл беришни;

кўчат етиштиришни;

ўсимликларни парваришлашни;

касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни;

ҳосилни териш ва сақлашни;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

34-§. Чорвадор

76. Чорвадор касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда чорвачилик фермаларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – қорамол, қўй, йилқи, чўчқа, туя, эчки каби ҳайвонлар турлари, чорвачилик асбоблари ва жиҳозлари, чорвачилик ҳафвонлари  учун юритиладиган журналлар ва меъёрий ҳужжатлар.

Чорвадор касбига мувофиқ касбий фаолият турлари, ҳайвон турига қараб озуқа маҳсулотларини қиш ва кузги мавсумга тайёрлаш, озуқа рационини тузиш, чорва ҳайвонларини озиқлантириш, сақлаш, асраш, кўпайтириш, чорва зотларини яхшилаш  билан шуғулланади.

77. Чорвадор касби ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

чорва биноларидаги хавфсизлик техника қоидалари, зоогегеник талабларни;

қорамол, қўй, йилқи, чўчқа, туя, эчки зотларини;

ҳайвон турига қараб тузилган рацион асосида озуқлантиришни;

улардан олинадиган махсулот турларини;

чорва биноларида ишлатиладиган механизациялашган ва автоматлаштирилган ускуналарни вазифасига кўра ажратишни;

чорва хайвонларини турига қараб урчиш ва туғиш мавсумларини, хайвонларни бўғозлик даври календарини юритишни билиши;

чорвачилик фермалари турларини фарқлашни;

фермаларда техника, электр ва ёнғин ҳавфсзлик қоидаларига риоя қилишни;

шикастланишдан сақланишни;

 биринчи ёнғин ўчириш ускуналаридан фойдаланишни;

ёнғин чиққанда бинодан чиқиш йўлларини ёддан билишни (план эвакуация);

санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишни;

иш жойларига махсус кийимдан фойдаланиш талабларини риоя қилишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

35-§. Паррандачи

78. Паррандачи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда паррандачилик фермаларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – паррандалар, инкубаторлар, хар хил турдаги махсус катаклар, махсус кийимлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – паррандаларни боқиш, парваришлаш, инкубаторни ишлатиш.

79. Паррандачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

паррандаларнинг турига қараб боқишни;

паррандаларни галалаб ва катакларда боқишни;

инкубаторни ишлатишни;

боқиладиган парранда турига қараб инкубаторларни танлашни;

паррандаларни касалликларни олдини олиш мақсадида ветеринария
чора-тадбирларини ўтказиш қоидаларини билиши;

паррандаларнинг турига қараб боқишни;

паррандаларни галалаб ва катакларда боқишни;

инкубаторни ишлатишни;

боқиладиган парранда турига қараб инкубаторларни танлашни;

паррандаларни касалликларни олдини олиш мақсадида ветеринария
чора-тадбирларини ўтказишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

36-§. Пиллачи

80. Пиллачи касби бўйича Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки пиллачилар уюшмасига аъзо бўлиб фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – қурт боқиш хонаси, стиляж, пилла қурти, тут барги, хонани  истишиш воситалари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – пилла етиштириш учун хона танлаш ва жиҳозлаш, пилла қурти учун озуқа базасини тайёрлаш, пилла қуртини қабул қилиш, пилла етиштириш агротехникасига риоя қилган холда қуртларни боқиш,пилла қурти ривожини назорат қилиб бориш, пилла қурти касалликларини вақтида аниқлаш ва зарур чораларни кўриш, пилла етилганлигини аниқлаш, пиллани  сифатли териш ва топшириш.

81. Пиллачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ипак қурти озуқа базасини ташкил қилишни;

уруғ зотларини танлашни;

қурт уруғини жонлантиришни;

қурт боқиш хоналарини  ва жиҳозларни тайёрлашни;

қурт боқиш агротехникасини билиши,

пилла териш муддатини аниқлашни;

пилла териш, навларга ажратиш ва қабул пунктларига топшириш;

пиллани қабул қилиш, саралаш, сақлаш;

зараркунандаларга қарши курашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

37-§. Асаларичи

82. Асаларичи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ширкат ва фермер хўжаликларида, хусусийлаштирилган ширкат хўжалиги корхоналарида, якка тартибда фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – асалари оилалари, она асалари, асалари уялари, асалари павильонлари, асалари асбоб-ускуналари,  техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – асалари оиласига тез-тез қаровлар ўтказиш, асалари уя ҳароратини бошкариш, кўчма асаларичиликни ташкил этиш, эртанги она асалари ва асалари пакетларини етиштириш, касалликларга ва юқумли касалликларга ва зараркунандаларга қарши курашда хар хил дори-дармонлардан, автопуркагичлардан фойдаланиш.

83. Асаларичи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

асалари оиласига тез-тез қаровлар ўтказишни, асалари уя ҳароратини бошқаришни;

 асалари уясини кенгайтириш, кўч ажралиши олдини олиш чораларини кўришни;

асаларичилик озуқа базасини яратишда серасал экинлар турларини кўпайтиришни;

қишлок хўжалик экинлари гулини чанглантириш максадида кўчма асаларичиликни ташкил этишни билиши;

 эртанги она асалари ва асалари пакетларини етиштиришни;

 касалликларга қарши курашда хар хил дори-дармонлардан ва автопуркагич каби техника воситалардан фойдаланишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

38-§. Сут соғувчи

84. Сут соғувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда чорвачилик фермаларида, чорвачилик комплексларида фаолият кўрсатиши,оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – соғин чорва турлари, сут соғиш аппаратлари, сут солинадиган идишлар, махсус кийимлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – сут соғиш, сутларни идишларга жойлаш.

85. Сут соғувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

соғин чорва турларини соғиш вақтларини;

қўлда ёки сут соғиш аппаратларида сигир ва эчкиларни соғишни;

сут соғиш аппаратларини ишлатишни;

соғиладиган чорва турига қараб соғиш аппаратларини танлашни;

соғиш даврида соғиладиган чорвани елинларида турли яра ёки шунга ўхшаш ветеринар хизматига муҳтожлик бор-йўқлигини аниқлашни;

сут соғиш аппаратларини ювиш ва сақлашга қўйишни билиши;

қўлда ёки сут соғиш аппаратларида сигир ва эчкиларни соғишни;

сут соғиш аппаратларини ишлатишни;

соғиладиган чорва турига қараб соғиш аппаратларини танлашни;

сут соғиш аппаратларини ювиш ва сақлашга қўйишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

39-§. Ўрмончи

86. Ўрмончи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ўрмон хўжалиги корхона ва ташкилотларида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – ўрмонлар, ўрмон ўсимликлари ва ҳайвонлари, ўрмон хўжалиги, ўрмон хўжалиги биолабораторияси, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – ўрмонни броканерлардан ва қонун бузувчилардан химоя қилиш ва қуриқлаш, ўрмонни хар томонлама ривожлантириш, ўрмондан хар томонлама фойдаланиш ва фойда келтириш, ўрмони суғориш ва кўкаламзорлаштириш, зараркунандалардан ва касалликлардан ҳимоя қилиш.

87. Ўрмончи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

ўрмончилик касбидаги меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, қизил китобдаги ҳимояга киритилган ҳайвон ва ўсимликларни, ўрмон турлари, майдонларини, ўрмон манзарали дарахт ва ўсимликлар оилаларини, доривор ўсимликлар турларини;

ўрмон ўсимликлари зараркунандалари ва касалликларини номини ва фарқини;

дарахтларга ишлов бериш ва парваришлашни, ўғит номларини;

геодезик карта (план)да юзани аниқлаш ва ҳисоблашни  билиши;

тупроқ турлари ва таркибини аниқлашни, ўрмон ўсимликлари зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишни;

манзарали ва мевали дарахтларга шакил беришни;

дарахтларга ишлов бериш ва ўғит беришни;

мевали дарахтларни пайвандлаш усуларини;

мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларига ер таёрлаш ва экиш усулларини;

дарахтларда таксация ўтқазишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак;

 

40-§. Доривор ўсимликлар йиғувчиси

88. Доривор ўсимликлар йиғувчиси касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда фармацевтика соҳасида  фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ  касбий фаолият объектлари – доривор ўсимликларни теришда фойдаланиладиган жиҳозлар, доривор ўсимликлар, гербариялар, қуритиш учун стеллажлар, қадоқлаш материаллари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ фаолият турлари – доривор ўсимликларни турларини ажратиши, доривор ўсимликларни йиғишда қўлланиладиган жиҳозлардан фойдаланиш, доривор ўсимликларни териш, йиғиш, қуритиш ва сақлаш, доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш.

89. Доривор ўсимликлар йиғувчиси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

доривор ўсимлик турларини;

доривор ўсимликларни йиғиш муддатларини;

йиғиладиган қисмларини, қуритиш қадоқлаш, сақлаш усулларини;

заҳарли ўсимликлар билан ишлашда эхтиёткорлик қоидаларини, хавфсизлик чораларини;

доривор ўсимликларни аниқлаш йўлларини ва аниқлагичдан фойдаланиш қоидаларини;

доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш йўлларини билиши;

амалий фаолиятида доривор ўсимликларни йиғишда қўлланиладиган жиҳозлардан фойдаланишни,

доривор  ўсимликларни ажратишни, аниқлашни,

доривор ўсимликларни шифобахш хусусиятларига кўра шифобахш қисмларини йиғишни, қуритишни, қадоқлашни ва сақлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

41-§. Миллий таомлар ошпази

90. Миллий таомлар ошпази касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ошпаз сифатида чойхона, ошхона, кафе, ресторан, боғча ва мактаб ошхоналарида фаолият кўрсатиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – турли типдаги ошхона, кафе, ресторан жиҳозлари ва идиш товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, тарози турлари, назорат-ўлчов асбоблари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – таом тайёрлаш учун иш ўрнини ташкил этиш ва асбоб-ускунларини танлаш, жиҳозларни фойдаланишга тайёрлаш, хавфсизлик техникаси  ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, таом тайёрлаш учун хом- ашёни микдор ва сифатига караб  тайёрлаш, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дастлабки ишлов беришга тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш, тайёрланиши мураккаб бўлмаган миллий суюқ, қуюқ, совуқ ва газак таомларни тайёрлаш, миллий иссиқ, ширин ва  салқин ичимликлар тайёрлаш.

91. Миллий таомлар ошпази касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

таом турларини, таом тайёрлаш учун хом-ашёни миқдор ва сифати қўйилган гигиеник талабларни;

хом ашё ва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш усулларини;

ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни тартибини;

гўшт, парранда, балиқ, сабзавот, ёрма ва бошқа маҳсулотларни таом тайёрлаш учун механик ва  пазандалик ишловини бериш йўлларини;

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини;

механик ва иссиқлик жиҳозларини иш ҳолатига тушириш ва тўхтатиш тартибини;

технологик асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, жиҳозларининг турларини ва улардан фойдаланиш йўлларини билиши;

таом тайёрлаш учун хом-ашёни миқдор ва сифатига қараб  тайёрлашни;

таом тайёрлаш учун механик ва иссиқлик (электр, газ, олов ва электрон) жиҳозларни ва назорат-ўлчов асбобларидан фойдаланишни;

асосий ва қўшимча хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларини микдор ва сифатига караб  тайёрлашни;

таом турларини тайёрлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

42-§. Новвой

92. Новвой касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда новвой сифатида новвойхона, нон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – новвойчилик жиҳозлари, ун элаш, хамир қориш, тарозида тортиш, хамирни бўлакларга бўлиш, зувала тугиш,хамирни тиндириш, шакл бериш, хом-ашё учун мосламалар, хамирни пишириш учун мосламалар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – иш ўрнини режалаш, жиҳозларни тартиблаш, ун ва хом-ашёларни қўлда тайёрлаш, хамир қориш, тайёр хамирни бўлакларга бўлиш, қўлда зувала тугиш, тиндириш ва ясаш, пиширишга тайёрлаш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

93. Новвой касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини;

иш ўрнини ташкил қилишни;

механик ва иссиқлик жиҳозларини иш ҳолатига тушириш ва тўхтатиш тартибини;

технологик асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, жиҳозларининг турлари ва улардан фойдаланиш йўлларини;

хамир тайёрлаш учун хом-ашёни миқдор ва сифатига қараб тайёрлашни;

хом-ашё ва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш, ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлаш тартибини;

ун, крахмал, шакар, асал, патокага ишловини беришни;

тухум ва тухум маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларига ишловини беришни;

сариёғ, маргарин ва масаллиқларни қовуриш учун ишлатиладиган ёғларни технологик жараён учун тайёрлашни;

хамир кўпчитгичларга ишловини беришни;

маза ва ёқимли ҳид берадиган моддаларни технологик жараён учун тайёрлашни;

ундан тайёрланадиган новвой маҳсулотлари учун ярим фабрикатлар ишловини беришни;

нон маҳсулотларнинг ичига солинадиган масаллиқларни тайёрлашни;

хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган новвойчилик маҳсулотларини тайёрлаш технологияларини ва тайёрлаш босқичларини;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган айрим хамир турларини тайёрлаш

технологияларини ва тайёрлаш босқичларини билиши;

новвойчилик маҳсулотларини тайёрлаш учун механик ва иссиқлик
(электр, газ, олов ва электрон) жиҳозларни, шунингдек, назорат-ўлчов асбобларини ишга тайёрлай олишни;

иш жойини ташкил қилиш ва техника хавфсизлиги, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишни;

асосий ва қўшимча хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларини микдор ва сифатига қараб тайёрлашни;

техник, электр ва электрон тарозилардан фойдаланишни;

хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш ва ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни;

ундан тайёрланадиган нон маҳсулотлари учун ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни;

хамир кўпчитгичларни технологик жараён учун тайёрлашни;

хамирни кўпиртириш усулларини;

хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини тайёрлашни;

новвойчилик ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

43-§. Қандолатчи

94. Қандолатчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда қандолатчи сифатида кафе, ресторан, ошхона, қандолат ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – қандолатчилик билан боғлиқ бўлган техник, технологик ва норматив ҳужжатлар, ишлов беришда қўлланиладиган мосламалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, тарози турлари, назорат-ўлчов асбоблари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун иш ўрнини ташкил этиш ва асбоб-ускунларини танлаш, жиҳозларни фойдаланишга тайёрлаш, хавфсизлик техникаси  ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун хом-ашёни микдор ва сифатига қараб тайёрлаш, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дастлабки ишлов беришга тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш, ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари учун ярим тайёр масалликларни тайёрлаш, қиймалар ва маҳсулотларнинг ичига солинадиган масаллиқлар тайёрлаш, қиём, куйдирилган шакар (жженка) помада, мевали масаллиқларни  тайёрлаш, хамир турларини тайёрлаш, хамирнинг кўпиртириш усулларидан фойдаланиб тайёрлаш.

95. Қандолатчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

таом турларини, таом тайёрлаш учун хом-ашёни миқдор ва сифати қўйилган гигиеник талабларни;

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини;

иш ўрнини ташкил қилишни;

механик ва иссиқлик жиҳозларини иш ҳолатига тушириш ва тўхтатиш тартибини;

технологик асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, жиҳозларининг турлари ва улардан фойдаланиш йўлларини;

таом тайёрлаш учун хом- ашёни миқдор ва сифатига қараб тайёрлашни;

хом ашё ва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш, ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни тартибини;

ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни тартибини;

ун, крахмал, шакар, асал, патокага ишловини беришни;

тухум ва тухум маҳсулотларини;

сут ва сут маҳсулотларига ишловини беришни;

сариёғ, маргарин ва масаллиқларни қовуриш учун ишлатиладиган ёғларни технологик жараён учун тайёрлашни;

хамир кўпчитгичларга ишловини беришни;

маза ва ёқимли хид берадиган моддаларни технологик жараён учун тайёрлашни;

ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари учун яримфабрикатлар ишловини беришни;

қиймалар ва маҳсулотларнинг ичига солинадиган масаллиқларни тайёрлашни;

хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган кандолатчилик махсулотларини тайёрлаш технологияларини ва тайёрлаш босқичларини билиши;

қандолатчилик махсулотларини тайёрлаш учун механик ва иссиқлик (электр, газ, олов ва электрон) жиҳозларни, шунингдек, назорат-ўлчов асбобларини ишга тайёрлай олишни;

иш жойини ташкил қилиш ва техника хавфсизлиги, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишни;

асосий ва қўшимча хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларини микдор ва сифатига қараб тайёрлашни;

техник, электр ва электрон тарозилардан фойдаланишни;

хом -ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш ва ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари учун ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни;

хамир кўпчитгичларни технологик жараён учун тайёрлашни;

хамирни кўпиртириш усулларини;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини;

қандолатчилик ярим тайёр махсулотларини тайёрлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

44-§. Эркаклар сартароши

96. Эркаклар сартароши касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда хизмат кўрсатиш корхоналарида индивидуал ёки маълум ишчи гуруҳлар таркибида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – соч қирқиш
асбоб-ускуналари, соч ювиш воситалари, соч қирқиш усуллари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – соч қирқиш бўйича фасонлар яратиш, соч қирқиш усуллари: тушевка (тароқни ишлатмасдан, тароқни ишлатиб), окантовка (оддий ва филировка қайчида, устарада) қилиш, оддий қайчи ва икки жуфт оддий қайчи ёрдамида сочни қирқиш усуллари (“сэссун”, ”градуировка”, ”бахрама”; сирпанувчи филировка қилиш), буралган тутам сочларни устара ёрдамида филировка қилиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда қатнашиш.

97. Эркаклар сартароши касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

эркаклар сартароши жиҳозларини, асбоб-ускуналарининг турларини;

иш жойини ташкил қилиш қоидаларини, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини, санитария ва гигиена қоида ҳамда меъёрларини, электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларини;

эркаклар сартароши ишларининг турларини, соч кесиш усулларини, соч бўяш усуллари ва технологиясини;

эркаклар сартароши ишларини бажариш технологиясини;

эркаклар сартароши ишларининг сифатини назорат қилиш усулларини билиши;

техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилишни;

ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиена қоида-меъёрларига риоя қилишни;

электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишни;

соч ювиш, қирқиш ва қисқартириш ишларини;

соч кесиш усулларини қўллашни;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

45-§. Аёллар сартароши

98. Аёллар сартароши касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда хизмат кўрсатиш корхоналарида индивидуал ёки маълум ишчи гуруҳлар таркибида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – соч қирқиш
асбоб-ускуналари, соч ювиш воситалари, соч қирқиш усуллари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – соч турмаклашнинг асосий элементлари, сочни турмаклаш усуллари, совуқ воситалар, кимё ва бигуди ёрдамида соч турмаклаш, соч бўяш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.

99. Аёллар сартароши касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

жиҳозлар, асбоб-ускуналарининг турларини;

иш жойини ташкил қилиш қоидаларини, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини, санитария ва гигиена қоида ҳамда меъёрларини, электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларини;

соч кесиш усулларини;

соч бўяш усуллари ва технологиясини;

аёллар сартароши ишларининг турларини;

аёллар сартароши ишларини бажариш технологиясини;

аёллар сартароши  ишларининг сифатини назорат қилиш усулларини билиши;

иш қуроллари,  асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишни;

техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилишни;

ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиена қоида-меъёрларига риоя қилишни;

электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишни;

соч ювиш, қирқиш ва қисқартириш ишларини;

соч кесиш усулларини қўллашни;

турли услубларда соч турмаклашни;

аёллар сартароши ишларини бажаришда сифат назоратига амал қилиш, баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

46-§. Официант

100. Официант касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда официант сифатида чойхона, ошхона, кафе,бар, ресторан ва бошқа умумий овқатланиш муассасаларида фаолият кўрсатиши, шунингдек, оилавий ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – ресторан, кафе, бар, ошхона анжомлари, ёрдамчи анжомлар, ресторан, кафе, бар, ошхона идиш-товоқлари, салфетка-дастурхонлари, ресторан, кафе, бар, ошхона мебеллари ва жиҳозари, техник ва норматив ҳужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – мижозлар билан муомала қилиш, столларни безатиш, меню ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, таом ва ичимликлар хусусиятларини билиш, буюртмалар қабул қилиш, столга таом ва ичимликлар тортиш, мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш.

101. Официант касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

амалий фаолиятида мижозлар билан муомала қилишни;

салфетка ва дастурхонлар билан ишлашни;

идишлар билан ишлаш техникаларини;

таом ва ичимликлар хусусиятларини;

мижозлар билан муомала маданиятини ва касб этикасини  билиши;

столларни безатишни;

меню ишлаб чиқиш ва тақдим этишни;

буюртмалар қабул қилишни 

столга таом ва ичимликлар тортишни;

мижозлар билан ҳисоб-китоб қилишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

47-§. Мобил телефонларни таъмирловчи

102. Мобил телефонларни таъмирловчи ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда индивидуал ёки маълум ишчи гуруҳлар таркибида оилавий ёки якка тадбиркорликда фаолият юритиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – жиҳозларни йиғиш учун мосламалар, турли мобил телефонлар, деталлар ва асбоблар, техник ва норматив ҳужжатлар.

Мобил телефонларни таъмирловчи касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – мобил телефон очиш, тузиш ва уларни тозалаш, металларни қўл асбоблари билан кесиш ва қирқиш,  металларни қўл асбоблари билан тўғрилаш ва эгиш, металларни эговлаш ва пармалаш, ташқи ва ички резбаларни кўл асбоблари ёрдамида кесиш, металларни бир-бирига бириктириш (кавшарлаш, елимлаш ва парчинлаш) ҳамда турли бирикмалар йиғиш.

103. Мобил телефонларни таъмирловчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

мобил телефонларни тузилишини ва ишлаш тамойилларини;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникацион технологияларни қўллашни;

техника, электр ва ёнғин ҳавфсзлик қоидаларини;

мобил телефонларни таъмирлаш воситаларидан фойдаланишни билиши;

мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни,

ўлчов асбобларни танлашни ва деталларни ўлчашни,

мобил телефонларни таъмирлаш воситаларидан фойдаланишни;

мобил телефондаги камчиликларни бартараф қилишни;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

48-§. Компьютер ва дастурий таъминотлар ҳамда офис жиҳозларини
ўрнатувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи

104. Компьютер ва дастурий таъминотлар ҳамда офис жиҳозларини ўрнатувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда ташкилот, корхона ва муассасаларда шахсий компьютерлар ва офис қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – шахсий компьютерлар ва офис жиҳозларини йиғиш ва қисмларга ажратиш учун керакли асбоблар, шахсий компьютерлар ва офис жиҳозларига хизмат килиш хом ашёлари, техник ва норматив хужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – шахсий компьютерларни йиғиш, дастурий таъминот ўрнатиш ва созлаш, шахсий компьютерлар профилактикаси, кичик тузатишлар, офис жиҳозларини ўрнатиш, офис жиҳозларининг дастур қисмларини созлаш.

105. Компьютер ва дастурий таъминотлар ҳамда офис жиҳозларини ўрнатувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

амалий фаолиятида шахсий компьютер қисмларини ўрнатишни;

ташқи қурилмаларни улаш, термопастани алмаштиришни;

шахсий компьютер музлатиш тизимига хизмат кўрсатишни;

шахсий компьютернинг носоз қисмларини аниқлаш ва ўзгартиришни;

шахсий компьютер модернизациясини билиши;

турли офис техникасини ўрнатиш, лазер ва пуркагичли принтерларни ҳамда кўп функцияли қурилма, сканерларни ўрнатиш;

драйверларни ўрнатиш;

лазер принтерининг картриджени бўёқ билан тўлдириш;

бўёқни узлуксиз етказиб бериш тизимини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш;

лазер принтерининг носозликларини аниқлаш ва созлашни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

49-§. Фотограф

106. Фотограф касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда бадиий фотостудиялар, суратхоналар, таълим муассасалари, реклама агентликлари, полиграфия корхоналари, таҳририй-нашриёт бўлимлари, тўйхоналар ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалардаги давлат ва нодавлат корхоналари ва ташкилотларида фаолият олиб бориши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – рақамли фото-видео камералар, компьютер, график дастурлар, рангли принтерлар, сканер, сунъий ёритиш қурилмалари, фотоматериаллар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият турлари – рақамли фото-видео камераларда суратга олиш, компьютер техникаларидан фойдаланиш, график дастурларда суратларни таҳрирлаш,  рангли принтерларда чоп этиш, сканер ёрдамида суратни компьютерга киритиш, эсдалик учун суратга олиш, манзарани суратга олиш, маросимларини суратга олиш, меъморий ёдгорликларни суратга олиш, суратларга ишлов бериш, эски суратларни реставрация килиш, хужжатлар учун суратлар тайёрлаш, PhotoShop дастурида ишлаш.

107. Фотограф касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

рақамли фотоаппаратлардан фойдаланишни;

турли жанрларда суратга олишни;

сунъий ёритиш мосламаларидан фойдаланишни;

турли хилдаги фотопринтерлардан фойдаланишни;

фотографияга оид ёрдамчи жиҳозлардан фойдаланиш билиши;

ҳужжатлар учун сурат тайёрлашни;

эски суратларни рестоврация (қайта тиклаш) қилишни;

график дастурларда амалий ишларни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

50-§. Видеомонтаж техниги

108. Видеомонтаж техниги касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасида индивидуал ёки маълум ишчи гуруҳлар таркибида, оилавий ёки якка тадбиркорликда фаолият юритиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – турли типдаги  видеомонтаж асбоб-ускуналари, монтаж килишда қўлланиладиган мосламалар,
ўлчов-назорат асбоблари,  монтаж аппаратхоналари, техник, технологик ва норматив хужжатлар.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – тасвирларга ва турли кадрлларга ишлов беришда видеомонтаж техниги кадрлларни қирқиш,  интерфесларини созлаш ва ростлаш, турли планларда кадрларни қирқиш,  тасвирларга ишлов бериш, турли фон  материалларга ишлов бериш.

109. Видеомонтаж техниги касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

тасвирларга ишлов бериш аппаратларининг тузилишини;

универсал ва махсус мосламаларни қўллаш қоидаларини, ўлчов-назорат асбоблари  тузилиши, кесиш электр хавфсизлик талабларини;

кадрларга ишлов бериш кампютер дастурларидан фойдаланишда мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини;

иш ўринларини ташкил этиш қоидаларини билиши;

мосламалар ёрдамида кадрларга ишлов беришни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

51-§. Пойабзал таъмирловчи

110. Пойабзал таъмирловчи касби бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳолда хизмат кўрсатиш корхоналарида индивидуал ёки маълум ишчи гуруҳлар таркибида фаолият кўрсатиши, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин.

Битирувчининг касбига мувофиқ касбий фаолият объектлари – пойабзал таъмирлаш ишчи столи, пойабзал таъмирлаш асбоб-ускуналари, пойабзал таъмирлаш хом ашёлари,  чармлар, елимлар, иплар, тагликлар,  пардозлаш материаллари, қолиплар жамланмаси.

Битирувчининг эгаллайдиган касбига мувофиқ касбий фаолият
турлари – пойабзални тикиш, пойабзал замогини алмаштириш ва тикиш, пошналарни  таъмирлаш, пойабзал патагини алмаштириш, тановар астарлигини янгилаш.

111. Пойабзал таъмирловчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

пойабзални турларга ажратишни ва лойиҳалашни;

пойабзал таъмирлаш ишчи ўринларини ташкил қилишни, пойабзал таъмирлашда ишлатиладиган ёрдамчи ва қўл асбобларини;

пойабзал таъмирлашда ишлатиладиган устки ва таглик материалларини;

пойабзал тановари ва пойабзални йиғиш схемасини тузишни;

пойабзал тановари ва пойабзални йиғиш технологик жараёнларини;

пойабзални детал ва боғламларга ажратишни, пойабзал тановарини таглик билан бириктириш усулини, пойабзални таъмирлаш учун ишлатиладиган  чок турларини;

пойабзал тановари юза ва астар қисмларини таъмирлашни;

пойабзал таглигини  таъмирлашни;

пошнали ва баланд пошнали пойабзаллар пошнасини таъмирлашни;

пойабзални тайёрлаш ва таъмирлашда ишлатиладиган иситиш воситаларидан (техник фен электроплита) фойдаланишни;

чарм атторлик буюмларини таъмирлашни;

тикиб таъмирланган пойабзални пардозлашни билиши;

меҳнатни ташкил қилишни ва бажариладиган ишни режалаштиришни;

пойабзал таъмирлаш машинаси ва қўл асбобларини ишлатишни;

пойабзал тановарини таъмирлашни;

чарм резина ва полиуретан тагликларини таъмирлашни;

молнияли тақилмани таъмирлашни;

блочка ва патагини таъмирлашни;

пойабзални боғламларга ажратишни;

пошна ва набойкаларни бириктиришни;

пошналарни таъмирлашни;

супинаторни алмаштиришни;

сумка ва портфелларни таъмирлашни;

камарларни таъмирлашни, спорт анжомларини таъмирлашни;

пойабзал таъмирлашда ишлатиладиган техник фенларни ишлатишни;

таъмирланган пойабзал сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни  мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиши керак.  

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўргатиладиган касблар бўйича

ЎҚУВ РЕЖА

Ўқув режа таркиби

Аудитория ўқув юкламаси

Чораклар ва ҳафталар бўйича соатлар тақсимоти

 

10-синф

11-синф

 

жами

назарий

амалий машғулот

Чораклар ва ҳафталар сони

 
 

1

2

3

4

1

2

3

4

 

9

7

10

8

9

7

10

8

 

I

Ўқув амалиёти:

330

66

264

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 

Ўқув фани

330

66

264

54

42

60

12

54

42

60

6

 

II

Ишлаб чиқариш амалиёти

72

 

72

                 
 

Амалий меҳнат машғулоти

72

 

72

     

36

     

36

 

III

Давлат аттестацияси

6

 

6

             

6

 

Жами:

408

66

342

54

42

60

48

54

42

60

48

 

Общие комментарии

2023