ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2566 Министерство инновационного развития Республики Узбекистан 01/03/2019 16/03/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Мақсадли давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш, технологияларни тижоратлаштириш ва трансферини молиялаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида
ID-2566

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Мақсадли давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш, технологияларни тижоратлаштириш ва трансферини молиялаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги
ПФ-5544-сон “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жаҳон фанининг илғор ютуқлари, инновацион ишланмалар ва технологиялар асосида мамлакатни жадал ривожлантириш, иқтисодиётининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

          1. Қуйидагилар:

Фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш Тартиби 1-иловага мувофиқ;

Мақсадли давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш, технологияларни трансфери ва тижоратлаштиришни молиялаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фан ва технолгияларнинг устивор йўналишлари асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган:

мақсадли давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқилишини;

технологияларни тижоратлаштириш ва трансферини  жорий этишни таъминласин.

          3. Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, Фанлар академияси Президенти Б.Юлдашев ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидовлар зиммасига юклатилсин.

 

           Ўзбекистон Республикаси

                        Бош вазири                                                                                                     А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___февралдаги _____сон
қарорига
1
ИЛОВА

Фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш тартиби

I. Умумий қоидалар

          Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мақсадли давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш, технологияларни тижоратлаштириш ва трансферини молиялаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини аниқлаш тартибини белгилайди.

II. Асосий тушунчалар

          Фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари – жаҳон фанининг илғор ютуқлари, инновацион ишланмалар ва технологиялар асосида мамлакатни жадал ривожлантириш, иқтисодиётининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш, шунингдек, давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш заруратидан келиб чиқадиган илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларнинг фан соҳалари;

          Фан– бизни қуршаб турган дунё тўғрисида объектив аниқ билимларни ишлаб чиқиш бўйича инсон самарали фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлиб, борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий томондан системалаштириш унинг вазифаси ҳисобланади.

          Технология - 1) ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё, материал ёки ярим фабрикатлар ҳолати, хоссаси шаклини ўзгартириш, уларга ишлов бериш, тайёрлаш усулларининг мажмуи; 2) хом ашёлар, материаллар ёки яримфабрикатларга тегишли ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида таъсир этиш усуллари ҳақидаги фан.

          Давлат илмий-техник дастурлари – ресурслар, ижрочилар ва уларни бажариш бўйича келишилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, инновацион илмий-техник ишлар ва бошқа дастурий фаолият(лойиҳа)ларни амалга ошириш мажмуи, қўйилган масалада зарур мақсад ва ечимларга эришишни таъминловчи илмий тадқиқот шакли.

          Мақсадли давлат илмий-тадқиқот дастурлари - Республика иқтисодиёти тармоқларининг аниқ муаммоларини ҳал қилиш, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар шакли.

          Идоралараро илмий техник кенгаш - ҳар бир фан йўналиши бўйича вазирликнинг илмий-техник сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашадиган, давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган илмий-техник лойиҳаларни баҳолаш, экспертиза қилиш ва мониторингдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширадиган, тегишли фан соҳаларининг етакчи олимлари ва мутахассисларидан иборат, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган илмий-техник жамоа.

          Тижоратлаштириш — илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик ишлар ҳамда инновацион ишланмалар натижаларини иқтисодий айланмага (фуқаролик муомаласи)га киритиш;

          Технологиялар трансфери - тақдим қилувчи томонидан қабул қилувчи томонга жорий қилиш ва ундан фойдаланиш мақсадида технология ва унинг ҳуқуқи берилиши жараёни.

III. Фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш тартиби

          1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда–Инновация вазирлиги) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш ҳамда замонавий илм-фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилайди ва тасдиқлайди.

          2. Фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, Фанлар академияси, давлат олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда корхоналарининг республика иқтисодиёти тармоқлари ва минтақаларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг жаҳон Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришишнинг асосий омили ҳисобланган инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ўзлаштириш, уларни ривожлантиришга қаратилган илм-фанни янада қўллаб-қувватлаш, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилаш, шунингдек, мамлакатни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларида белгиланган вазифалар, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини шакллантиришга қаратилган таклифлари асосида ишлаб чиқилади.

          3. Фан ва технологиялар устувор йўналишлари қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади:

          мамлакатнинг иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларига илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжларидан;

          самарали илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар, шунингдек, уларнинг натижаларидан реал фойда олиш имкониятларидан;

          халқаро ва хорижий илмий журналларда олимларнинг илмий-техник тадқиқотлари натижалари акс этган мақолаларининг даражаси ва сифатидан;

          фундаментал, амалий, тажриба конструкторлик ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш имконияти юқорилиги даражасидан;

          давлатнинг тегишли фан йўналишидаги илмий-техник салоҳиятидан;

          жаҳон илм-фани ва технологияларининг ривожланиш тенденциялари билан интеграциялашув даражасидан;

          тадқиқотлар ва ишланмаларнинг тижоратлаштириш ва технологик трансфери даражасининг юқорилиги ва самарадорлигидан;

          Академик, тармоқ илмий тадқиқот институтлари ва Олий таълим муассасалари тизими фаолиятининг молиялаштириш манбалари, ҳажми ва шакли, илмий - техник салоҳияти ва моддий техник базасининг самарадорлигидан;

          давлат илмий-техник дастурлари бажарилишининг натижадорлигидан;

          дунё амалиётида қўлланилаётган фан ва технологиялар ривожланишининг асосий индикаторлари, ўсиш динамикаси ва ривожланиш қонуниятларидан.

          4. Инновация вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда илм-фан ва технологиялар ривожининг республика ва жаҳондаги ўсиш динамикасига мувофиқ, мамлакат фанининг ривожланиш тенденциялари таҳлили ва мониторингини олиб боради.

          5. Инновация вазирлиги давлат илмий техник дастурлари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, шунингдек, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгиловчи аниқ кўрсатгичлар асосида Инновация вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро илмий-техник кенгашларга фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича дастлабки шакллантирилган рўйхатини муҳокамага киритади.

          6. Идоралараро илмий-техник кенгашлар тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиб, ўз мажлисларида муҳокамадан ўтказиб фан ва технологияларни устувор йўналишлари бўйича таклифлари ва хулосаларини Инновация вазирлигига киритади.

         7. Идоралараро илмий – техник  кенгаш томонидан тақдим қилинган фан ва технологияларни устувор йўналишлари рўйхати (кейинги ўринларда – Рўйхат) Инновация вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқиб тасдиқланади.

         8. Инновация вазирлиги томонидан Фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари асосида давлат илмий-техник дастурлари шакллантирилади.

         9. Фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ками билан 5 йил муддатга шакллантирилади.

IV. Якунловчи қоидалар

         10. Фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари давлат илмий-техник дастурларининг бажарилиш мониторинги, тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштириш, иқтисодиётда инвестиция фаолиятини ҳисобга олган ҳолда чуқур таркибий ўзгартириш, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019
йил ___февралдаги _____сон
қарорига
 
2-ИЛОВА

 

Мақсадли давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш, технологияларни тижоратлаштириш ва трансферини молиялаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари

 

            1.Энергетика, энерготежамкорлик ва муқобил энергия манбалари:

            электр ва исиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, қўллаш самарадорлигини ошириш ва ривожланишини прогнозлаштириш;

            энергетика тизимига инновацион энерготежамкор техника ва технологияларни жорий қилишнинг самарадор усуллари;

            муқобил энергетикани ривожлантириш, самарадорлигини ва рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш.

           2. Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш:

           телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва уларнинг жаҳон ахборот тармоғига интеграция қилиш;

           коинот ва сунъий йўлдош технологияларини ўрганиш билан боғлиқ тадқиқотлар соҳасида илмий-техник салоҳиятни ошириш;

           ахборот хавфсизлиги ва криптоҳимоялаш усуллари ва воситаларини  ривожлантириш;

           маълумотларни сақлаш ва узатиш бўйича турли дастурий-аппарат воситаларини ишлаб чиқиш.

 

            3. Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, сув муамолари:

            қишлоқ хўжалигини ва техникасини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш;

            қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва бирламчи уруғчилигини ривожлантириш;

            геном селекцияси бўйича дастурларни яратиш ва улар асосида атроф муҳит ва инсон учун зарар бўлмаган, зараркуандалар ва касалликларга чидамли, ҳар-хил тупроқ-иқлим шароитларига мослашган ўсимликлар ва ҳайвонларни янги навлари ва зотларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкиллаштириш;

            атроф-муҳитни ифлослантириш даражасини камайтирадиган экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш қобилиятини оширишни назарда тутувчи «яшил иқтисодиёт» технологияларини жорий этиш;

            аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, устувор қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш;

            табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта ишлаш, биологик ландшафт хилма-хиллигини сақлаш, экологик тоза технологиялардан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш, табиий ресурслар, сувни тозалаш ва чучуклаштириш, ундан оқилона фойдаланишнинг замонавий шаклларидан самарали фойдаланиш;

            ичимлик суви таъминоти, хавфсизлиги ва баркарорлигини таъминлаш;

            сув объектларини саклаш ва кайта тиклаш;

            ичимлик суви тармокларини қуриш ва тежамкор замонавий технологияларни жорий этиш.

 

            4. Тиббиёт ва фармокология:

            касалликларни барвақт аниқлаш ва масофадан профилактика қилишда илғор технологияларни жорий этиш;

            тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш; профилактика, шу жумладан, жарроҳлик, реабилитация, тиббиётнинг кенг тарқалган касалликларни даволаш тизимини такомиллаштириш;

            маҳаллий доривор ўсимликлардан янги доривор препаратлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;

            янги фармацевтика маҳсулотларини (умумий, оригинал воситалар, антинеопластик, антиаритмик ва микробларга қарши) ишлаб чикариш.

 

            5. Кимё технологиялари, нефткимё ва нанотехнологиялар:

            минерал ўғитлар  ишлаб чиқариш хом ашё базаси асосида янги органик минерал ўғит турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш;

            маҳаллий хом ашёлар асосида янги материаллар ишлаб чиқаришни жорий қилиш;

            нанотехнологиялар асосида органик ва ноорганик, полимер ва синтетик материаллар ишлаб чиқариш инновацион технологияларни ишлаб чиқиш;

            янги қурилиш, композит материалларни ишлаб чиқариш; 

            Нефть ва газ саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашнинг замонавий технологияларни ишлаб чиқиш;

            минерал хом-ашёларни қайта ишлаш.

 

            6. Машинасозлик технологиялари:

            технологик жараёнларни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш;

            кўп қамровли дастгоҳлар, ускуна ва машиналар ишлаб чиқариш, мослашувчан тизимларни ҳамда гуруҳли, модулли ва замонавий прогрессив технологик жараёнларни жорий етиш;

            металларга ишлов беришнинг инновацион техника ва технологияларни жорий қилиш.

Общие комментарии

1009