ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2557 Хокимият Фаришского района 27/02/2019 14/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2557

                                                                                                                                                                                                                                                                                             ЛОЙИҲА

 

2019 йил «____» ________                           _____-сон                                                                                                                                                          Боғдон шаҳарчаси

         

Қ А Р О Р

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5418/1082-сон), «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3966-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон) ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) ташкил этилганлиги;

2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тугатилганлиги;

Инспекция тугатилган ташкилотнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши;

тугатилган ташкилотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари, функциялари ва ваколатлари Инспекцияга ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари (бундан буён матнда – техника деб юритилади) техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли техникани техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ф.Сиддиқов)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (мулкдор) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда техникадан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

5. Инспекциянинг Фориш туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори томонидан ундириладиган йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилсин.

6. Ушбу қарор «Фориш тонги» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари К.Каримов зиммасига юклатилсин.  

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                                              А. Мустанов

Общие комментарии

390