ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2551 Хокимият Бахмальского района 26/02/2019 13/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2551

Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар
―  бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси  шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта ― 1 апрель  30 июнда;

иккинчи марта  1 сентябрь  31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрель  30 июнда;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 9 апрелдан ― 31 августга қадар ўтказилсин.

6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (Р.Шарипов)га:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон                          қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.

10. Ушбу қарор «Бахмал ҳаёти» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб―сайтига жойлаштирилсин.

11. Туман ҳокимининг 2017 йил 24 февралдаги 134-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Қулжанов зиммасига, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Нурматов зиммасига юклатилсин.

13. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Туман ҳокими                                   М.Анарбаев

Общие комментарии

645