ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2546 Хокимият Риштанского района 26/02/2019 13/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2546

“ЛОЙИҲА”

“ ” _______ 2019 йил №____ Риштон тумани

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2003 йил 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил

22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон) ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман худудидаги мулкчилик шаклидан қатьий назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларни тиркамалари тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Н.Тожалиев)га тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник-кўрик” деб юритилади) ўтказилишин учун зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш ишларини ташкил этсин.

4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларни тиркамалари – бир йилда икки марта:

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта:

в) ишлаб чиқарилган йилни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта:

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача:

иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 февралдан 31 августгача ўтказилсин.

6. Тумандаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилга мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг 1-босқичи 2-иловага мувофиқ, юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2017 йилга мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг 2-босқичи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил

31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори

3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва миллий хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

8. Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларни ундирилишида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган тарифларга қатъий амал қилинсин.

9. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

10. “Риштон ҳақиқати” газетаси таҳририяти (Йигиталиев), туман ҳокимлиги АКТ ходими (Д.Исмоилов)га ушбу қарорни туман газетасида чоп этилсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 31-февралдаги №201-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими Т.Рахимов

Общие комментарии

669