ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
253 Комитет по вопросам инновационного развития, информационной политики и информационных технологий (Законодательная палата) 15/08/2018 05/09/2018 1
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-253

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

        1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ЎРҚ–369-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 127-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

   «Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўзларининг расмий веб-сайтларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, молиявий ҳисоботлар, шунингдек ҳисоб сиёсати бўйича тегишли маълумот ва ҳужжатлар жойлаштирилади»

   тўртинчи – олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

   2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

   1) 17-модда иккинчи хатбошидаги «оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини» сўзларидан кейин «ҳамда кўриб чиқиш жараёнида кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкинлигини» сўзлари билан тўлдирилсин;

   2) 102-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

   «Тасдиқланган харажатлар сметалари кенг жамоатчиликка тушунарли ва содда шаклда оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтларда чоп этилади»;

   3) 163-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

   «Тасдиқланган чораклик ҳамда йиллик молиявий ҳисоботлар тегишинча бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтларда чоп этилади».

   3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

   ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

  давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

   4-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

    5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Общие комментарии