ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2515 Министерство инновационного развития Республики Узбекистан 23/02/2019 10/03/2019 4

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2515

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

            Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ–3365-сон “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Инновацион ривожланиш вазири                                                                        И. Абдурахмонов

Тошкент ш.,
2019 йил “___” ___________,
_____-сон

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                                                 И. Мажидов

Тошкент ш.,
2019 йил “___” ___________,
_____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 2019 йил

___________ даги _______ _______-
сон
қарорига ИЛОВА

 

Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли
тайёрлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ–3365-сон “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

идора ичида мақсадли докторантура – олий таълим муассасалари (бундан буён матнда – ОТМ деб юритилади) ёки илмий тадқиқот муассасалари (бундан буён матнда – ИТМ деб юритилади) ўз вазирлиги ёки идораси тасарруфидаги бошқа ОТМ ёки ИТМ учун кадрлар тайёрлашидир.

            идоралараро мақсадли докторантура – ОТМ ёки ИТМнинг бошқа вазирлик ёки идоралар учун кадрлар тайёрлашидир.

            давлатлараро мақсадли докторантура - бир мамлакатнинг ОТМ ёки ИТМ бошқа мамлакатнинг ОТМ ёки ИТМ учун кадрлар тайёрлашидир.

            2. Докторантларни идора ичида ва идоралараро мақсадли тайёрлаш учун докторант, буюртмачи ва қабул қилувчи ташкилотлар ўртасида уч томонлама шартнома 1-иловада берилган шаклда тузилади.

3. Мақсадли докторантурага тавсия қилинадиган номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан шакллантирилади. Кириш имтиҳонлари қабул қилувчи ОТМ ёки ИТМда ўтказилади.

4. Мақсадли докторантурага қабул қилинган шахсларга таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинган изланувчилар каби қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда стипендия тўланади хамда таътил берилади.

5. Давлатлараро мақсадли докторантура халқаро шартномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан тартибга солинади.

6. Мақсадли докторантура бўйича ҳисобот олиб бориш мақсадли докторантурани амалга ошираётган ташкилот зиммасига юклатилади.

7. Мақсадли докторантурага кирган мутахассислар докторантура даврида диссертация ишини ҳимоя қилиши ва уларни ўқишга юборган олий ўқув юрти, илмий муассаса ва ташкилот ихтиёрига қайтишлари шарт. Мақсадли докторантурани тугатиб диссертация ишини ҳимоя қилмаган изланувчилар юборган ОТМ, ИТМ ва ташкилотга ишга қабул қилинмайди.

8. Мақсадли докторантурани очиш, тугатиш, унга қабулни ташкил этиш, ўқиш муддати, докторантурадан четлатиш, илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) тайинлаш ва четлатиш, улар фаолияти самарадорлигининг мониторингини юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобот тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 304-сон қарори билан тасдиқланган «Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари», «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида»ги Низомда белгиланган таянч докторантура ва докторантурага қўйилган талаблар ва муддатлар асосида амалга оширилади.

2-боб. Мақсадли докторантура фаолиятини ташкил этиш

            9. Юборувчи томон тегишли мутахассисликлар бўйича олий малакали кадрлар - фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари (DSc) ҳамда замонавий илмий-тадқиқот базасига эга бўлган ИТМ ва ОТМларига тегишли ихтисослик бўйича мақсадли докторантурага қабул қилиш бўйича хат йўллайди. 

10. Қабул қилувчи ташкилот сўралаётган мутахассислик бўйича олий малакали кадрлари ва тегишли моддий-техник базасини мавжудлигини ўрганиб мақсадли докторантни қабул қила олиш ёки олмаслиги тўғрисида ёзма жавоб йўллайди.

11. Томонлар ўзаро келишувга эришгач мақсадли докторантурага қабул қилувчи ташкилот ҳар йили 1 майгача «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида»ги Низомда кўрсатилган тартибда ва муддатларда таянч докторантурага, докторантурага сўралган Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квоталари доирасида мақсадли докторантурани қабул квоталарини бўйсинувчи вазирлик, идора ва ташкилотига йўллайди.

            12. Докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳужжатлари билан бирга юборувчи ташкилот биринчи раҳбари имзолаган тавсиянома хатини  тақдим этади.

            13. Мақсадли докторантурага юборувчи ташкилот йўллаётган номзодларни ихтисослиги бўйича танлов бўлишини таъминлаган ҳолда юборади.

14. Докторантурага кириш имтиҳонларини топширувчи шахсларга имтиҳонларга тайёрланиш ва топшириш учун ўн беш календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти ҳисобга кирмайди.

3-боб. Мақсадли докторантурага юборувчи ва қабул қилувчи олий ўқув юртлари, илмий муассасалар ва ташкилотларнинг, докторант ҳамда илмий раҳбар ва маслаҳатчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

15. Мақсадли докторантураси мавжуд ОТМ, ИТМ ва идоралар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

илмий раҳбарнинг докторантни хорижий етакчи илмий марказларга илмий хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги илтимосномаси асосида қабул қилувчи томоннинг таклифномаси мавжуд бўлган ҳолда Коллегиал органда илмий хизмат сафарига юборишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

шахсий иш режаларини бажармаган ёки илмий этика, маънавий ва ахлоқ-одоб нормаларини бузган докторантни докторантурадан четлатиш ва бу ҳақда мутахассисни ўқишга йўллаган ОТМ, ИТМ ёки ташкилотга хабар бериш;

докторантларни шартнома (идоралараро, давлатлараро) асосида ўқитиш учун тушадиган (шу жумладан валютада) маблағларни белгиланган тартибда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва чет элларда ўз мутахассисларининг малакасини оширишга сарфлаш.

16. Мақсадли докторантурага эга ОТМ, ИТМ ва идоралар қуйидаги мажбуриятларга эга:

докторантларнинг малакавий имтиҳонларини топшириши, умумназарий тайёргарлиги ва илмий тадқиқотлар ўтказиши учун зарур шароитларни яратиб бериш, шунингдек тажрибали олимлардан илмий раҳбар ва маслаҳатчилар тайинланишига алоҳида эътибор бериш;

докторантлар фаолиятини мунтазам назорат қилиш, Коллегиал орган (Илмий кенгаш, илмий-техникавий кенгаш)ларда илмий раҳбар ва маслаҳатчиларнинг ҳисоботларини эшитиш. Докторантлар фаолиятини бир йилда икки марта мониторингдан ўтказиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

докторант билан илмий раҳбар, маслаҳатчи ўртасида илмий изланишлар бўйича жиддий келишмовчиликлар юз берганда Коллегиал орган (Илмий кенгаш, илмий-техникавий кенгаш ва б.қ.)ларда докторантнинг илмий раҳбарини ёки маслаҳатчисини алмаштириш тўғрисидаги асосланган аризасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш.

            17. Мақсадли докторантурага юборувчи ОТМ, ИТМ ва идоралар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

            докторантнинг илмий фаолиятини назорат қилиш ҳамда аттестация материалларини сўраб олиш;

            докторант шартнома шартларини бажармаганда (диссертация ишини муддатида ҳимоя қилмаган ёки ҳимоя қилиб юборувчи ташкилотга ишга қайтиб бормаганда) уни докторантурада тайёрлаш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар қопланишини ўрнатилган тартибда талаб қилиш.

            18. Мақсадли докторантурага юборувчи ОТМ, ИТМ ва ташкилотлар қуйидаги мажбуриятларга эга:

мақсадли докторантурага қабул жараёнида илмий тадқиқот олиб бориш қобилиятига эга бўлган номзодларни танлов асосида боришини таъминлаш;

докторантурага қабул қилинган шахслар билан докторантурага қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқ ёки ундан тасдиқланган кўчирма асосида меҳнат шартномасини бекор килиш;

            19. Докторант қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ОТМ, ИТМ ва идоранинг ускуна, лаборатория, кабинет, ахборот-ресурс маркази ва бошқалардан фойдаланиш;

мутахассислиги бўйича илмий экспедиция, конференция, семинар ва бошқаларда иштирок этиш;

илмий хизмат сафарларига, шу жумладан хорижий мамлакатларга бориш;

илмий-тадқиқотлар бўйича зиддиятлар юзага келган ҳолда илмий раҳбарни ёки маслаҳатчини алмаштириш тўғрисида Коллегиал орган (Илмий кенгаш, илмий-техникавий кенгаш)га асосланган ариза бериш;

мақсадли докторантура муддати давомида тадқиқот мавзуси доирасида эълон қилинган танловларда, давлат ва нодавлат грантларида ҳамда хўжалик ҳисобидаги илмий ишларни бажаришда иштирок этиш.

20. Докторант қуйидаги мажбуриятларга эга:

ОТМ, ИТМ ёки идоралар Коллегиал орган (Илмий кенгаш, илмий-техникавий кенгашлари) томонидан тасдиқланган шахсий иш режаси бўйича илмий-тадқиқот олиб бориш ва уни тўла бажариш;

кафедра, бўлим, лаборатория ва сектор мажлисларида шахсий иш режасининг бажарилиши тўғрисида мунтазам равишда (йилда камида икки марта) ҳисобот бериб бориш ва аттестациядан ўтиш;

ОАК томонидан тасдиқланган талабларга мувофиқ равишда ўз вақтида малакавий имтиҳонларини топшириш ва диссертация мавзуси бўйича илмий мақолалар чоп эттириш;

чуқур касбий билимлар, мустақил илмий-тадқиқот ва педагогик иш олиб бориш малакаси, илмий-тадқиқотларни ўтказиш услубиятини эгаллаш;

фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSс) диссертациясини муддатида ҳимоя қилиш ёки Илмий кенгашда диссертацияни ҳимояга қабул қилиниши учун тақдим этиш;

ОТМ ёки ИТМ ички меҳнат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш. Ички меҳнат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо қўлланилишидан олдин докторантдан тушунтириш хати олинади. Қўлланилган интизомий жазо докторантга тилхат олиш орқали маълум қилинади.

            21. Илмий раҳбар ва маслаҳатчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

            Коллегиал орган (илмий кенгаш, илмий-техникавий кенгаш ва б.)га докторантни хорижий етакчи илмий марказларга хизмат сафарига юборишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган ёзма илтимоснома билан мурожаат қилиш.

            22. Илмий раҳбар ва маслаҳатчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

            докторантнинг илмий ишига самарали илмий раҳбарлик ёки маслаҳатчилик қилиш;

            докторантнинг тасдиқланган шахсий иш режасини бажаришини мунтазам назорат қилиш;

            диссертация ишининг ОАК талабларига мувофиқ равишда сифатли, ўз вақтида тугалланиши ва ҳимояга тақдим этилишини таъминлаш;

ҳар йили Коллегиал орган (илмий кенгаш, илмий-техникавий кенгаш ва б.қ.) олдида докторант билан бирга ҳисобот бериш.

4-боб. Якуний қоидалар

26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан келишилган.

 

Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Президенти                                                                                                 Б. Юлдашев

2019 йил “________________

 

 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Олий аттестация комиссияси раиси                                                                                          А. Юсупов

2019 йил “________________

 

Ш А Р Т Н О М А
Мақсадли докторант тайёрлаш тўғрисида

Тошкент шаҳри                                                                                                                                                                                                 2019 йил «__»________

 

 Ўзбекистон Республикаси олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида иш олиб борадиган ва бундан буён қуйида қабул қилувчи ташкилот деб юритиладиган

_________________________________________________________________________________________________________________
(ОТМ, ИТМ, идора ва ташкилотлар)

номидан директор (ректор)_____________________________________________________________________________________________
                                                                                                            (раҳбар ф.и.ш.)

бир томондан,  мақсадли докторант тайёрлаш учун буюртма берувчи юридик шахс бундан буён матнда буюртмачи деб юритилувчи

________________________________________________________________________________________________________

(ОТМ, ИТМ, идора ва ташкилотлар)

номидан директор (ректор)_____________________________________________________________________________________________

                                    (раҳбар ф.и.ш.)

иккинчи томондан, мақсадли докторантурага қабул қилинувчи ва бундан буён матнда докторант деб юритилувчи фуқаро (фуқаролиги йўқ шахс)

___________________________________________________________________________________________________________
(тадқиқотчининг ф.и.ш.)

учинчи томондан, «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар.

1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

Ушбу шартнома асосида қабул қилувчи ташкилот

«______________________________________________________________________________________________________»

(мутахассислик шифри ва номи)

бўйича олий малакали мутахассис (фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSс) тайёрлашни таъминлайди.

Докторант тасдиқланган календар иш режасига мувофиқ бажарадиган илмий тадқиқот ишининг мазмуни, ҳажми ва натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Диссертациянинг айрим босқичларини ва умуман диссертацияни бажариш муддатлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган докторантнинг календар иш режасига мувофиқ белгиланади.

2. ТАЙЁРЛОВ МУДДАТЛАРИ

2.1. Тайёрловнинг бошланиши 2019 йил «___»_________.

           2.2. Тайёрловнинг тугаши 2021 йил «___»______________.

           2.3. Докторантурада бўлиш вақтини узайтириш бўйича томонлар қўшимча   шартномани расмийлаштирадилар.

3. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Докторантнинг мажбуриятлари:

3.1.1 Белгиланган муддатда докторлик диссертациясини тайёрлаш ва диссертацияни ҳимоя қилиш;

3.1.2 Докторант ушбу шартнома шартларини бажармаган ҳолларда қабул қилувчи ташкилотнинг Директор (Ректор)и уни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда илгари тўланган маблағлар буюртмачига қайтарилмайди.

3.1.3 Докторант диссертацияни мувафаққиятли ҳимоя қилгандан сўнг 5 йил муддат мобайнида буюртмачи ташкилот учун ишлаб бериши шарт.

3.2. Қабул қилувчи ташкилотнинг мажбуриятлари:

3.2.1 Докторантга электрон кутубхона, барча адабиётлар ҳамда мултимедия воситалари ҳамда интернетдан фойдаланиш имконини яратиб бериш;

3.2.2 Ҳар йили докторантнинг шахсий режасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш ва ҳисобот натижалари бўйича хулоса бериш ҳамда хулоса нусхасини буюртмачига тақдим этиш;

3.2.3 Докторантни малакали илмий раҳбар билан таъминлаш;

3.3 Буюртмачининг мажбуриятлари

3.3.1 Буюртмачи докторантни тайёрлаш хизматларини тўлаши ва белгиланган муддатда тақдим этилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши;

3.3.2 Юридик шахснинг расмий номи, жойлашган манзили, банк реквизитлари ўзгартириш ҳақида ОТМга маълумотларни ўз вақтида етказиш;

4. ТАЙЁРЛОВ ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

4.1 Шартнома бўйича ҳаражатлар ҳажми ушбу шартномага илова қилинадиган харажатлар сметаси калькуляцияси билан белгиланади.

4.2. Ҳисоб-китоблар сўмда, чет эл фуқаролари учун эркин алмашинадиган валютада қабул қилувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

4.3. Буюртмачи докторант докторантурага қабул қилингандан сўнг икки ҳафта мобайнида шартнома қийматини тўлаши шарт.

5. БОШҚА ШАРТЛАР

5.1. Ушбу шартнома докторантурага кириш учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлгандагина расмийлаштирилади.

5.3. Ушбу контрактга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тайёрланади ва ҳар уч томон имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади.

Ушбу шартнома уч нусхада (1-қабул қилувчи ташкилот, 2-докторант ва 3-буюртмачи учун) тузилди, 2019йил «__»_________да имзоланди ва 2019 йил «___»________гача ҳақиқий ҳисобланади.

 

Буюртмачи

Докторант

Қабул қилувчи ташкилот

Буюртмачи ташкилот манзили

Буюртмачи ташкилотнинг банк реквизитлари

______________________  

М.Ў._____________

Буюртмачи ташкилот

раҳбари _______________________

Ф.и ш, имзо

 

_________________

        Ф И Ш

________________

  Яшаш манзили

Қабул қилувчи ташкилот манзили

Қабул қилувчи ташкилотнинг банк
реквизитлари  

_________________________

М.Ў._______________

Қабул қилувчи ташкилот раҳбари

 

Ф. и ш, имзо

Общие комментарии

1170