ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2434 Министерство культуры Республики Узбекистан 18/02/2019 05/03/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2434

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаолиятини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мирзачўл тумани “Ўзбек-қозоқ” маданият маркази фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, ўзбек ва қозоқ миллатининг номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш ҳамда тарғиб этишга зарур шароитлар яратиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил

30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил

30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сонли мажлис баёнида Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаолиятини янада такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Мирзачўл тумани “Ўзбек-қозоқ” маданият марказини малакали мутахассислар билан таъминлаш, ҳаваскорлик бадиий жамоалар ва тўгаракларни ташкил этиш ҳамда марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган талабнома асосида Ўзбек-қозоқ маданият марказини (кейинги ўринларда марказ деб аталади) зарур мебель жиҳозлари, овоз кучайтириш мосламаси, саҳна чироғи ва ёритиш ускуналари, замонавий овоз ёзиш студияси, электр қуввати таъминоти мосламаси, фортепьяно, ўзбек ва қозоқ ансамбллари учун миллий мусиқа чолғулари ҳамда саҳна либослари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

уч ой муддатда аҳоли ҳамда ёшларнинг хоҳиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, марказда чет тиллари ва ижодий тўгараклар, ўзбек, қозоқ ашула

ва рақс ансамбллари, шунингдек Қозоқ ҳаваскорлик театрини ташкил этсин;

Ўзбекистон давлат филармонияси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва уларнинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмалари ҳамда республикадаги таниқли ва машҳур санъаткорларнинг концерт дастурлари, шунингдек республика ва вилоят театрлари томонидан спектакллар намойишини режа-жадвал асосида белгиланган муддатларда амалга оширсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қўшни Қозоғистон Республикасининг ижодий жамоалари, ансамбллари, санъаткорлари ва театрлари билан ўзаро ижодий алоқаларни йўлга қўйиш орқали тажриба алмашиш ва ҳамкорликда концерт-томоша тадбирларини ташкил этсин.

5. Жиззах вилояти ҳокимлиги:

марказни молиялаштириш ва жорий сақлаш харажатларини маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этиладиган концерт дастурлари ва спектакллар намойишини юқори савияда ташкил этиш чораларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу марказга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган маданият марказларининг намунавий штатлари доирасида штат бирликлари ажратилади.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига марказ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”___________даги ______-сон қарорига
илова

 

 

Мирзачўл тумани “Ўзбек-қозоқ” маданият марказини малакали мутахассислар билан таъминлаш, ҳаваскорлик бадиий жамоалар ва тўгаракларни ташкил этиш ҳамда марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш

манбалари

Масъул вазирлик ва идоралар

I. Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

  1.  

Ўзбек-қозоқ маданият марказни (кейинги ўринларда марказ деб аталади) молиялаштириш ва жорий сақлаш.

Доимий

Маҳаллий бюджет маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги

  1.  

Марказни жиҳозлаш бўйича талабнома ишлаб чиқиш.

2019 йил апрель

-

Маданият вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

  1.  

Марказга мебель жиҳозлари, овоз кучайтириш мосламаси, саҳна чироғи ва ёритиш ускуналари, замонавий овоз ёзиш студияси, электр қуввати таъминоти мосламаси, фортепьяно, ўзбек ва қозоқ ансамбллари учун миллий мусиқа чолғулари ҳамда саҳна либослари билан тўлиқ таъминлаш.

2019 йил июнь

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маблағлари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

II. Ўзбек-қозоқ маданият марказини малакали кадрлар билан таъминлаш

  1.  

Марказни малакали ва истеъдодли ёш кадрлар билан таъминлаш.

2019 йил
июль

-

Маданият вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

  1.  

Марказ ходимларини мунтазам равишда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қошида малакасини ошириш.

Махсус тақвим режа асосида

Маҳаллий бюджетнинг маданият соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида

Маданият вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

  1.  

Дўстлик клуби асосида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Санъат ва маданият иститути, Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий мактабининг ўқитувчилари томонидан ҳамда ташкил этиладиган концерт дастурлари ва спектакллар намойишлари доирасида тўрагак раҳбарлари ва қатнашчилари учун “маҳорат дарслари”ни ташкил этиш.

Режа
асосида

Ташаббускорлар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

III. Маданий-маърифий ишлар

  1.  

Марказда халқ ҳаваскорлик ижодиёти тўгараклари, номоддий маданий мерос дурдоналарини ўрганиш тўгараклари, студиялар, қизиқувчилар уюшмаси, спорт тўгараклари ҳамда хорижий тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш.

2019 йил июль

Маҳаллий бюджет ва марказнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

  1.  

Марказда республикадаги таниқли ва машҳур санъаткорларнинг концерт дастурлари, шунингдек республика ва вилоят театрлари томонидан спектакллар намойиш этиш.

2019 йил махсус режа-жадвал асосида

Маҳаллий бюджет ва ташаббускор маблағлари

Маданият вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

  1.  

Қўшни Қозоғистон Республикасининг ижодий жамоалари, ансамбллари, санъаткорлари ва театрлари билан ўзаро ижодий алоқаларни йўлга қўйиш орқали тажриба алмашиш ва ҳамкорликда концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш.

Қозоғистон Республикасибилан келишган ҳолда

Ташаббускор маблағлари

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

  1.  

Марказ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

доимий

Ташабускор маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Миллий ахборот агентлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги

 

Общие комментарии

757